Uzb_Meteo
13.2K subscribers
8.93K photos
2.75K videos
40 files
8.69K links
Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогноз шарҳлари, тадқиқотлар, маърузалар канали.

Видео хабар ва расмлар жўнатиш: @aloqa_meteo_bot

Донат учун линк: https://tirikchilik.uz/uzb_meteo

Канал админи билан боғланиш: @Erkin_Ikramovich
Download Telegram
Иссиқ.☀️

Факт об-ҳаво.

🕔 05:00


Республика вилоят марказий шаҳарларида ҳаво ҳарорати +19 +24 даража оралиқни ташкил этмоқда. Вилоят марказий шаҳарларида ёғингарчилик кузатилмаяпти.🌤

Прогноз.

Бугун республика ҳудудларида ҳаво кам булутли бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди. Фақат тушдан сўнг, Фарғона водий вилояти тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиб ўтади.🌤

Ҳарорат: Кундуз куни +35 +40 даража, кечқурун +20 +25 даража илиқни ташкил этади.🌡📈

Куннинг иккинчи ярмида айрим ҳудудларда шамол бироз кучаяди.

https://hydromet.uz

@uzb_meteo
Келаётган ҳафта Ўзбекистон об-ҳавосини Туркманистон ғарби ҳамда Қозоғистон жануби-ғарбидаги иссиқ ҳаво массалари белгилайди.

Бу иссиқ ҳаво Россия жанубида ўтган ҳафта аномал иссиқни юзага келтирди.

Туркманистонда келаётган июль ойининг ўрталаригача жазирамалар давомли бўлиши айтилмоқда. Иссиқ рекордлари янгиланмасада, аммо давомли иссиқ қурғоқчиликни кучайтириб юборади. Мутахасислар бу йил Туркманистонда 2008 йилда кузатилган қурғоқчилик яна такрорланишини прогноз қилган.

Атроф давлатларда қурғоқчилик кучайиб бормоқда.

Ўзбекистонда ҳафта ўрталарида иссиқ ҳароратлар бўлиши мумкин.🌡📈

@uzb_meteo
Uzb_Meteo pinned a photo
Иссиқ жазирамада ташқарида ишлайдиган ходимларнинг иш вақти...

Россиянинг Роспотребнадзори, бошқача айтганда, биздаги истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш агентлигига ўхшаш ташкилот Россияда 22-24 июнь кунлари аномал иссиқда айрим иш берувчиларга ташқарида ишлайдиган ходимлари учун бир нечта мажбуриятларни бажариб қўйишлари кераклигини эслатиб ўтган.

Хусусан, назорат агентлиги 21 июнь куни Росгидромет огоҳлантириш хабари асосида, ҳаво ҳароратининг +32,5 даражадан юқори кўтариладиган пайтлари ташқарида ишлайдиган ходимлар иш соатини кечки ёки тонг пайтига кўчириш кераклиги, 40 ёшдан катталарни вақтинча ишга жалб қилмаслик, жазирама иссиқ кунлар чекингунга қадар ходимларга енгил бош кийимлар таъминланиши ва бошқа бир нечта мажбуриятларини бажариб қўйишлари кераклигини эслатган.

Дарҳақиқат, 23 июнь куни Россиянинг Санкт-Петербург ва Москва шаҳарларида июнь ойида муқаддам кузатилмаган рекорд иссиқ ҳароратлар қайд этилди. Бу икки йирик шаҳарда термометр устунчалари максимал +35 даражагача иссиқни кўрсатди.🌡📈

Бизда, ҳарорат кўтарилиб кетса, ташқарида ишлайдиган масалан автойўл, қишлоқ хўжалиги, қурилиш сектори, ободонлаштириш ходимларига иссиқни салбий таъсирини юмшатишга қаратилган қандай йўриқнома бор ўзи? Нега, йиллар ўтиб, ёз жазирамалари тинмай инсонни тинкасини қуритаётган бир маконда, бу каби ҳужжатни ишлаб чиқиш хаёлингизга келмаган? Меҳнат муносабатлари вазирлиги, Касаба уйишма федерацияси, меҳнат муҳофаза ташкилоти ва истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш агентлик маъсуллари бу тўғрида нега бош қотирмайсизлар?

Ўйламанг, бу вақтинча эмас, иқлим ўзгараяпти, энди битта жазирамадан сўнг, тезда куз салқини келмайди. Келгуси ёзларда жазирамалар тез-тез Сиз ва халқингизни тинкасини қуритишда давом этаверади. Сизнинг ҳозирги каби бепарволигингиз Сиз ва замондошларингизга потенциал хавф хатарларни келтириб, вазиятни мураккаблаштираверади.

@uzb_meteo
Субтропик ўлкага хос зайтун дарахтининг Ўзбекистон иқлим шароитида экиш мумкинлиги тўғрисида илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.

Манба: https://t.iss.one/bugunuzlive/8776

#Богдорчилик
🕑 14:00

Нукус шаҳрида ҳаво ҳарорати қарийиб +42 даража иссиқни кўрсатмоқда.🌡📈

@uzb_meteo
Иссиқ.☀️

Факт об-ҳаво.

🕔 05:00


Республика вилоят марказий шаҳарларида ҳаво ҳарорати +19 +28 даража оралиқни ташкил этмоқда. Нукус шаҳрида +28 даража иссиқ. Вилоят марказий шаҳарларида ёғингарчилик кузатилмаяпти.🌤

Прогноз.

Бугун республика ҳудудларида ҳаво кам булутли бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди. Фақат тушдан сўнг, баланд тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб ўтади.🌤

Ҳарорат: Кундуз куни +35 +40 даража, воҳа ва чўл ҳудудларида +43 даражагача, кечқурун +20 +25 даража илиқни ташкил этади.🌡📈

Куннинг иккинчи ярми ва кечаси айрим ҳудудларда шамол бироз кучаяди.

https://hydromet.uz

@uzb_meteo
Иссиқ туфайли поездлар жадвалида ўзгаришлар бўлиши мумкин.

Албатта, бу каби хабарлар йўловчилар ва поезд ҳаракати хавфсизлигини ўйлаб қилинаётганлиги бор гап(https://t.iss.one/AAAAAEhqMj5am1_n7C4kWA/1637). Олдинлари бундай хабарлар деярли бўлмасди.

Иссиқ ҳарорат туфайли, поезд, автобус ва самалёт қатновларида маълум бир чекловлар борлиги тизимнинг техника хавфсизлиги ва бошқа турдаги йўриқномаларида ҳам келтириб ўтилган.

Дарвоқе, ''Ўзбекистон темир йўлллари'' АЖ юқоридаги хабарига сарлавҳа қўйишда бироз адашибди. Ҳозирда Ўзбекистонда ''аномал иссиқ'' кузатилмаяпти. Бу каби сўзлар билан хабарлар қолдиришда Узгидромет ОАВлардан эътиборлироқ бўлишларини сўраган(https://t.iss.one/uzgydromet/5054).

@uzb_meteo
Туркманистон июн ойи учун қурғоқчилик мониторинг натижаларини эълон қилди.

Ўтиб борган июнь ойи қўшни Туркманистон республикаси жануби Ахел вилоятида экстремал ҳаво қурғоқчилигини юзага келтирди. Июнь ойида Туркманистонда Копеттоғ тоғ тизмасидан ташқари бошқа жойларида бир томчи ҳам ёмғир ёғмаган.

Ўта қуруқ ва давомли иссиқ Туркманистон жануби қишлоқ хўжалиги тизимида вазиятни мураккаблаштириб юборган. Юқорида қўшни республиканинг Ўзбекистон билан туташ ҳудудларида кучли атмосфера қурғоқчилик бўлмаганини кўриш мумкин.

@uzb_meteo
#фавкулодда_холатлар

Канаданинг Британия Колумбия провинциясида 28-29 июнь кунлари кузатилган аномал иссиқ қарийиб 100 кишининг ўлимига олиб келган.

Кеча провинция ҳудудларида ҳаво ҳарорати қарийиб, +47 даражага исиган. Бу исиш пайтида ҳаводаги нисбий намлик ҳудуд океанга туташ бўлгани учун камида 45% атрофида нам бўлган. Бунда, юқори ҳарорат инсон организмига каррасига таъсир кўрсатади.

Ўзбекистон шароитида ҳарорат +40 даражадан юқорилаган пайтлари ҳаводаги нисбий намлик 6-18% атрофида қуруқ бўлaди ва иссиқлик баланси организмга кучли таъсир кўрсатмайди.

https://www.cbc.ca/news/canada/british-columbia/bc-heat-wave-heat-dome-sudden-deaths-1.6084873

@uzb_meteo
Ўзбекистонда 150 йиллик максимум ҳарорат кузатилди. Бу огоҳлик сигнали бўлиши керак

Бир вақтлар иқлим ўзгаришлари оқибатида дунёнинг турли минтақаларида кузатилган табиат ҳодисалари бизни ҳайрон қолдирган бўлса, бугун бу ҳодисалар ўзимизнинг ён-атрофимизда рўй беряпти. Аномал иссиқ кунлар, қорсиз қиш, ёмғирсиз баҳор, чанг бўронлари вa ҳоказо.

👉 https://kun.uz/84337697

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
🕡 18:30

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Қайнарсой кузатув ҳудудида шамол тезлиги сониясига 21 метргача кучайди.💨

Умуман, республиканинг бир қатор тоғ ҳудудларига яқин жойларда кечга бориб шамоллар кузатилди. Бу маҳаллий ҳусусиятга эга шамоллар бўлиб, кундуз куни ҳаво ҳароратирининг тоғ ва текислик ҳудулларини ҳар хил даражада иситгани ортидан юзага келди.

Тоғ ва текислик ҳудудларида босим ўртасидаги тафовутлар ошди. Бу, шамол ҳодисасини келтириб, шамоллар асосан, тоғдан текислик томон йўналди. Натижада, шамол кузатилган ҳудудларда ҳаво ҳарорати бироз пасайди.

@uzb_meteo
Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Чорвоқ қўрғонида кафе том ёпилмаси бугун ҳудудда маҳаллий вақт соат 18:00 лар атрофида эсган кучли шамол туфайли учиб тушган(https://t.iss.one/Toshkentliklar_24_Tashkent/13511).

Олдинроқ, Бўстонлиқ туман Қайнарсой кузатув станциясида бугун 21 м/с тезликда кучли шамол эсгани тўғрисида хабар қолдирилганди(https://t.iss.one/uzb_meteo/5990).

@uzb_meteo
Иссиқ. Куннинг иккинчи ярмида Тошкент ва Фарғона водий вилоятларида нисбатан беқарор ҳаво.

Факт об-ҳаво.

🕔 05:00


Республика вилоят марказий шаҳарларида ҳаво ҳарорати +20 +30 даража оралиқни ташкил этмоқда. Нукус шаҳрида +30 даража иссиқ. Вилоят марказий шаҳарларида ёғингарчилик кузатилмаяпти.🌤

Прогноз.

Бугун республика ҳудудларида ҳаво кам булутли бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди. Фақат тушдан сўнг, Тошкент ва Фарғона водий вилоятлари тоғ ва айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб ўтади.🌤

Ҳарорат: Кундуз куни +35 +40 даража, воҳа ва чўл ҳудудларида +43 даражагача, кечқурун +20 +25 даража илиқни ташкил этади.🌡📈

Куннинг иккинчи ярми ва кечга бориб, Фарғона водийси маркази, Навоий, Бухоро ва Қашқадарё вилояти ҳудудларида шамол кучаяди.


https://hydromet.uz

@uzb_meteo
Эрон ғарби ва марказида иссиқ ҳаво массалари шакллана бошлади.

Иссиқ оқимнинг ҳаракат йўналиши Туркманистон орқали Ўзбекистон томон йўналган.

Туркманистонда июль ойининг биринчи ўн кунлиги давомли жазирама иссиқ, қурғоқчил бўлиши прогноз қилинган.

Ўзбекистон ҳудудларида ҳам июль ойининг биринчи ўн кунлиги иссиқ ва ҳатто, айрим кунлари аномал иссиқ бўлиши ойдинлашмоқда.🌡📈

@uzb_meteo
Қурғоқчилик.

Бутун дунёда кузатилаётган хавфли қурғоқчилик Ўзбекистон ҳудудларига ҳам аста ўз таъсир доирасини кўрсата бошламоқда. Қўшни Қозоғистон ва Туркманистонда қишлоқ хўжалигидаги вазиятлар бунга яққол мисол.

Кеча куни Россия президенти В.Путин ҳам жануб Татаристонда қурғоқчилик келтириб чиқараётган вазиятларни ўз хавотирларида билдириб ўтди.

Қурғоқчилик тўрт кўринишда намоён бўлади. Ҳаммасидан аянчлиси бу, иқтисодий-ижтимоий қурғоқчилик...

Гидрометеорология хизмати маркази бошқарма бошлиғи Дониёр Турғунов Qalampir.uz га берган интервюсида қурғоқчилик тўғрисида батафсил тўхталиб ўтибди.

Ўқиш ва кўришни тавсия бераман: 👉https://t.iss.one/qalampir/69551

#global_isish

@uzb_meteo
Uzb_Meteo pinned a photo