Минтақада йирик сув омборларида ҳам жорий йил сув сатҳи билан боғлиқ вазият у қадар яхши эмас.
Масалан, Амударёнинг асосий ирмоғи Вахш дарёсидаги "Нурек" сув омборида шу кунларда сув сатҳи шу қадар пасайган-ки, бу унинг кунлик ток ишлаб чиқариш ҳажми кескин пасайиб кетишида ҳам кўринмоқда. Масалан, 3 — апрель ҳолатига сув омборида сув сатҳи "ўлик ҳажм" сатҳига етишига 64 см қолган. Сув сатҳи ўтган йилнинг мос даврига нисбатан нақд 5 метрга пастлаб кетган. Бу, сўнгги 12 йилликдаги энг ёмон вазиятдир. "Нурек" ГЭС режими Тожикистонни 70% электр энергия билан таъминлайди. Мутахасислар келаётган хафта ҳаво ҳароратининг юқори кўтарилишидан умидвор.
Қирғизистонни асосий ток билан таъминловчи "Тўхтағул" сув омборида ҳам вазият ёмонлигича қолмоқда. Ҳароратнинг ҳозирги бироз пасайиши тоғли ҳудудларда электр энергияга бўлган талабнинг ортишига олиб келиб, Тўхтағул ГЭС яна гидроэнергетик режимига куч беришга тушди. Сув омборига сув киришидан кўра чиқиши кўпайиб кетди. 6—апрель ҳолатига сув омборида 7.25 км куб сув мавжуд. Умумий сув сиғими 19.8 км куб бўлган Тўхтағул сув омборининг "ўлик ҳажми" 6.5 км кубга тенг.
Кўриб турганингиздек, икки тоғли мамлакатнинг асосий электр энергия ишлаб чиқариш "мотор"ларида Эль—Ниньо қишига (Эль—Ниньода қишда тоғларда кўп ёғин бўлади) қарамай, сув омборлари қишдан жуда ҳам оғир ҳолатда баҳор—ёз мавсумига кириб бормоқда.
Кейинги Ла—Ниньо феномен билан боғлиқ куз-қиш мавсумларида тоғларда кам ёғин кутиладиган йилларда Туркманистон ва Ўзбекистон келишган ҳолда минтақада электр энергия ишлаб чиқаришга куч бериши хамда совуқ мавсумларда электр энергияни тоғ мамлакатларига экспорт қилиш йўллари устида тинимсиз ишлашига тўғри келади. Бўлмасам, ёзларда минтақадаги текислик мамлакатлари жуда кучли сув танқислигини қабул қилиши мумкин.
#Гидрологик_ишлар

Минтақада сув тақсимотида асосий ўринни тутувчи Роғун ГЭС.
Миллий Банк Тожикистон учун мамлакатда энг йирик стратегик объект – Роғун ГЭС қурилишини қўллаб – қувватлаш масаласи ниҳоятда муҳимлигини таъкидлади.
"Жаҳон банкининг ташаббуси Роғун гидроэлектростанциясини молиялаштириш бўйича бир қатор халқаро молия ташкилотларининг эътиборини тортди. Тожик ҳукумати Роғун ГЭСи қурилишини якунлаш учун инвестицияларни жалб қилишни давом эттиришни режалаштирмоқда.
Вахш дарёсида қурилаётган ГЭС ҳар бири 600 МВт қувватга эга олтита агрегатдан иборат. Умумий қувват 3.6 ГВт. Ишга туширилгандан сўнг Роғун ГЭСи минтақадаги энг йирик ГЭСга айланади. Сув омборидаги сувнинг умумий ҳажми 13,3 км куб ни (Ўзбекистоннинг бир йиллик сув истеъмолининг 1/3 қисми) ташкил қилади. Сув омборини 15-17 йил ичида тўлиқ тўлдириш режалаштирилган.
Стансия тўлиқ ишга туширилгандан кейин электр энергиясини ишлаб чиқаришнинг йиллик ҳажми 13 дан 17 миллиард киловатт-соатгача бўлади. Бу республикадаги барча электр генерация қувватлар томонидан йиллик электр энергиясини ишлаб чиқаришнинг тахминан 65% — 85% ини ташкил қилади. Стансиянинг охирги блокини ишга тушириш 2029 йилга режалаштирилган.
Станция қурилиши алоҳида участкаларга бўлинган: ЛОТ 1 – электромеханик ускуналар, ЛОТ 2 – электр стансияси тўғони, ЛОТ 3 – ўнг қирғоқ тузилмалари ва ЛОТ 4–чап қирғоқ тузилмалари. Станция қурилиши 2033 йилга қадар тўлиқ якунланиши кутилмоқда.

Қамбарота ГЭС-1 лойиҳаси минтақа учун қандай аҳамиятга эга?
Ўздипломат нашри журналисти билан шу ҳақида фикр алмашдик.
Мазкур ГЭС лойиҳаси билан боғлиқ қарашларда биринчи призидент ва ҳозирги раҳбарият ўртасидаги фарқлар. Минтақада бу ГЭС қурилиши билан боғлиқ кутилажак ўзгаришлар, умуман олганда, минтақа мамлакатларининг сув—энергия айирбошлаш масалаларида мамлакатларнинг бирлашиши, интеграция жараёни, бу нуқтада Ўзбекистон илмий ёндашувларга тезроқ куч бериши кераклиги ҳақида фикрлар янгради.
Материални тўлиқ кўриш: https://www.youtube.com/watch?v=yA148eketMQ

YouTube
KARIMOV QARSHI BO'LGAN "QAMBAROTA" GES-1 QURILISHIGA O'ZBEKISTON YORDAM BERMOQDA
Uzdiplomat.uzni ijtimoiy sohalardagi sahifalariga obuna bo'ling:Telegram: https://t.iss.one/uzdiplomat Facebook:/uzdiplomat Instagram: / uzdiplomat.uz
#KARIMOV #ATAMBAYEV #QIRG'IZISTON #QOZOG'ISTON #uzbekistan #QAMBAROTA
Vaqt kodlari:
00:00 - Tizer
01:24 - "QAMBAROTA…

Ўзбекистонда жорий йилда сув ресурслари ва сув ҳавзаларида вегетация даври учун сув прогнозлари.
Жорий куз—қиш мавсумларида тоғларда ёғингарчилик яхши бўлди. Сув хўжалиги вазирлигидан олинган маълумотларга кўра, 2024 йил 19 апрель ҳолатига республикамиздаги мавжуд
сув омборларида жами 10 км куб (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 12% кўп) сув ресурси йиғилган.
Ўзбекистонда 1980 йилларда бир йиллик сув истеъмоли ўртача 64 км куб бўлган бўлса, сўнгги йилларда бу кўрсаткич, иқлим ўзгариши, тоғларда қорларнинг кам ёғиши, музликлар эриши, трансчегаравий дарёларда сув тақсимотидаги вазиятлар туфайли ўртача йиллик 51—53 км кубга тушиб қолди (бу 40 йил олдинги ўртача лимитдан 20% га камайиб кетиш дегани). 2022 йилда эса Ўзбекистоннинг бир йиллик сув истеъмоли 40 км кубгача камайиб кетди.
Ўзгидрометнинг суғориш мавсуми учун ишлаб чиққан сув прогнозига кўра, Қашқадарё ҳавзасида меъёрга нисбатан 70—80%, Вахш, Сурхондарё, Зарафшон, Қорадарё, Чирчиқ—Оҳангарон хавзасида эса 80—90 %, Фарғона водийси шимолидаги сой ва дарёлар ва Норин ҳавзасида 85—95%, Фарғона водийси жанубидаги дарёларда 95—105 % га кўпроқ сув миқдори ўтиши кутилмоқда.
Шу билан биргаликда, ЎзА хабарида келтирилишича, 2024 йил сув хўжалик тизимида "Каналларни бетонлаш бўйича зарбдор йил" эълон қилингани, мазкур вазиятда бир йиллик сув истеъмолимизнинг 33% и шунчаки қумларга сингиб, беҳуда исроф бўлиб кетмаслиги учун жойларда жадал суръатларда бетонлаш ишлари бажарилаётгани ҳақида статистик рақамлар ҳам тақдим этилган.

Жорий йил дарёларимизда суғориш мавсумида сув оқими кўп йиллик меъёрга яқин бўлиши прогноз қилинмоқда.
"Мавжуд сув омборларимизда ҳам сув ҳажми ўтган йилдаги сув ҳажмидан кўра 1.5 км кубга кўпроқ шаклланган" — деди сув хўжалиги вазири Ш.Р.Ҳамраев парламент эшитувида.
П/С: Бу жорий йил сув тақчиллиги, қурғоқчилик билан боғлиқ вазият кучли бўлмаслигини англатади. Эль-Ниньо ҳодисаси бизнинг тоғларга ҳар йилгидан кўпроқ қор ва ёғингарчиликларни улашди.

Кеча Норин дарёсида кучли сув тошқини рўй бериб, секундига 1300 метр кубдан ортиқ сув оқими "Тўхтағул" сув омборига тушган.
Агарда, мазкур сув миқдори Норин дарёсининг водий вилоятларидан ўтганида борми, дарёнинг қирғоқларини ювиб ўтиб, турли нуқталарда фавқулодда вазиятларга олиб келган бўларди.
Ҳалоскор "Тўхтағул" сув омбори катта миқдордаги сув оқимини, бошқача қилиб айтганда, хавфни "ушлаб" қолган.
Айтмоқчи, 12—13 май кунлари Тўхтағулдан Норин дарёсига сув ташлаш миқдори ҳам кескин камайтирилиб, сув омборидан 12 май куни сониясига 57 метр кубгача кам сув ташлаш рўй берган.
13 май ҳолатига Тўхтағул сув омборида сув ҳажми 8,157 км кубга яқинлашди. Бу ўтган йилнинг мос давридаги қийматларга яқин, аммо, 2020 йилдаги қийматдан 3 км куб кам қийматдир...

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Афғонистоннинг Балх туманидан кесиб ўтувчи Қўштепа каналининг бошланиши қисми айни кунларда шу кўринишга келган.
Афғонистон шимолида Қўштепа канали қурилиши жадал суратларда давом этмоқда. Видеодан кўриш мумкин-ки, каналнинг Амударёдан сув олувчи бошланиш қисми атрофидаги йўл инфраструктураси, кўприклар ҳам фойдаланишга тушган.
Бу томондан, Россия компаниялари ҳам Афғонистондаги Қўштепа канали қурилишига катта қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.
Доим таъкидлаб ўтганимиздек, ўзбек ва туркман ҳукумати толибон ҳукуматига Қўштепа канали сувидан фойдаланишда сув тежовчи технологиялардан фойдаланиш масалалари ҳамда пировард уларнинг 0.5 млн гектар ер майдонида яшиллаштириш тадбирларида ирригация тармоқларини яратишда ёрдам қўлини чўзиши зарур.

Тўхтағул сув омборига кеча Норин дарёсидан секундига 1642 метр кубгача сув оқиб тушган.
Сўнгги кунларда Норин дарёсининг сув омборигача бўлган қисмида кучли сув тошқинлари рўй бермоқда. Агарда, Тўхтағул сув омбори бўлмаганида мазкур сув тошқини водий вилоятларидан оқиб ўтувчи Норин ва Сирдарё дарёлари қирғоқларида фавқулодда вазиятларни келтириб чиқарар эди.
Тўхтағул сув омбори водийнинг кўплаб қисмлари учун катта хавфни олдини олмоқда. Ва сув омбор сув сатҳи кейинги кунларда яхшигина кўтарилишига олиб келмоқда. Ҳозирда сув омборида сув ҳажми қарийиб 9 км кубга яқинлашди.

Жорий Эль—Ниньо қиш ва баҳори минтақада суғориш мавсуми учун ижобий сув заҳираларини улашмоқда.
Қулай об-ҳаво шароити Марказий Осиёга яқинлашиб келаётган қишлоқ хўжалиги мавсуми учун оптимистик прогнозни тақдим этмоқда.
Жорий йил минтақанинг асосий иккита сув ирмоғи Амударё ва Сирдарё дарёлари тўлиқ сув оқимига эга бўлиб, далаларни суғориш учун етарли миқдорда сув таъминлаши кутилмоқда.
"Бу йилги кучли ва кўп ёғингарчилик Амударё ва Сирдарёда яхши сув сатҳининг калитига айланди. Биз дарёлар сув захирасини ўтган йилнинг кўрсаткичларга мос келишини ва ҳатто ундан ҳам ортиб кетишини кутмоқдамиз", — деди Ўзбекистон сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев.
Олдинроқ таъкидланганидек, Амударё ва Сирдарё дарё ҳавзаларида суғориш даври учун ижобий сув прогнозлари бизни жорий мавсум вегетация даврида сув билан боғлиқ қурғоқчил давр бўлмаслигини кафолатлайди.
Марказий Осиё давлатлари 12 апрел куни Чимкент шаҳрида (Қозоғистон) сув хўжалигини бошқариш бўйича давлатлараро Мувофиқлаштирувчи комиссиянинг 86-йиғилишида 2024 йил вегетация даври учун сув олиш миқдорини тасдиқлаганлар.
Унга кўра, жорий мавсум Сирдарё ҳавзасидаги сув ресурсларидан фойдаланиш учун мамлакатлар қуйидагиларни сарфлашлари мумкин:
Тожикистон — 1.905 км куб;
Қозоғистон — 0.922 км куб;
Қирғизистон — 0.27 км куб;
Ўзбекистон — 8.8 км куб сув.
Демак, Сирдарёдан сув олишнинг умумий ҳажми 11.897 км кубни ташкил этади.
Амударё ҳавзасидан вегетация даври учун сув олиш (2024 йил 1 апрелдан 1 октябргача) 39.702 км кубни ташкил этади. Амударё сув ресурсларининг тақсимланиши қуйидагича:
Тожикистон — 6.982 км куб;
Ўзбекистон — 17.22 км куб;
Туркманистон — 15.5 км куб сув.
Сув тақсимлаш лимити ўтган 2023 йилдагидек бўлиб, ўтган йили Марказий Осиё 5 та мамлакати (Афғонистондан ташқари) Амударё ва Сирдарёдан жами 51.572 км куб сувларидан фойдаланиши керак эди. Аммо, бироз қурғоқчил давр кузатилган 2023 йилда бу икки азим дарёда 42.997 км куб яъни белгиланган чегаранинг 83.4% қисми ҳосил бўлган эди.

Қирғизистон учун аср лойиҳаси дея таърифланаётган "Қамбарота-1" ГЭС қурилиши бошланди.
Норин дарёси ўрта оқимидаги дарада аста тўғон ишлари кўтарилади. Бу ҳақида Қирғизистон энергетика вазирлиги маълумот берган.