Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
38.4K photos
5.28K videos
48 files
21.2K links
Download Telegram
​​#экспорт
#Чирчиқ_шаҳри

“UZTEX GROUP”нинг экспорт имкониятлари кенгаймоқда

🏬Тошкент вилоятининг инвестиция имкониятлари ва экспорт салоҳияти ниҳоятда кенг. Жумладан, “UZTEX GROUP” МЧЖ тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси нафақат Чирчиқ шаҳрида, балки ҳудуддаги энг йирик экспортёр корхоналардан бири ҳисобланади.

🔰Шунингдек, вилоятдаги экспортёр корхоналар йирик ўнталигидан ўрин эгаллаган мазкур жамоа томонидан бугунги кунда 5 турдан ортиқ тўқмачилик-трикотаж маҳсулотлари тайёрланиб, экспортга йўналтирилмоқда.

📍Корхона Швецария, Германия, Туркия давлатларидан келтирилган энг сўнгги замонавий технологиялар билан жиҳозланган бўлиб, пахта толасидан ип-калава ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.

📌Корхонада тайёрланаётган болалар ва катталар учун футболкалар, пайпоқлар, момиқ сочиқлар, трикотаж матоси, ип-калава маҳсулотлари ва шу каби маҳсулотлар жаҳон андозаларига мос, сифатли ва харидоргир ҳисобланади. Шу боис, ташқи бозорда уларга талаб катта.

💸Жорий йилнинг 16 сентябрь ҳолатига кўра, “UZTEX GROUP” МЧЖ корхонасида ишлаб чиқарилган 37 млн. 980 минг АҚШ доллари қийматидаги маҳсулотлар хорижга экспорт қилинди.

Маҳсулотлар Россия, Украина, Қозоғистон, Беларусь, Италия, Озарбайжон, Сербия, Болгария, Туркия, Жанубий Корея, Германия, Молдова давлатларига жўнатилди.

⚡️Тошкент вилояти Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси ахборот хизмати маълумотларига кўра, ўтган йилда инвестиция лойиҳаси асосида фойдаланишга топширилган мазкур корхонада бугунги кунда 2 мингдан зиёд иш ўринлари яратилган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл_тумани
#экспорт

⚡️Кейинги йилларда юртимизда мева-сабзавот кластерларини ривожлантириш асосида экспорт кўрсаткичлари ортиб бормоқда.

🌶 Янгийўл туманидаги "Берат агро" кластери тасарруфида 600 гектар майдон бор. 2019 йилда ташкил этилган агрокластерда булғор қалампири етиштирилиб, қайта ишланади ҳамда қадоқланади. Корхона суткасига 200 тонна маҳсулотни қайта ишлаш қувватига эга. Ушбу маҳсулотлар Германияга экспорт қилинади..

📌- Бу йил ерларимизга тажриба тариқасида Туркиянинг "Капия" навли қалампиридан экдик. Жорий йилда гектаридан 35-40 тонна ҳосил олдик. Тажриба тариқасида 25 гектар еримизда томчилатиб суғоришни йўлга қўйдик. Кейинчалик юз фоиз шу усулдан фойдаланамиз, - дейди кластернинг иш юритувчиси Ш. Жамолов.

🎥Махсус кўрсатув: 4-қисм

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#экспорт

👥Бугун ҳудудларда изчил фаолият юритаётган ҳар бир тадбиркор ва экспортёр корхоналарнинг мурожаатларини ўз вақтида таҳлил этиб, уларга ечим топа олиш муҳим саналади.

🔎Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 майдаги ПҚ-4707 сонли қарорига асосан, Тошкент вилоятида фаолият юритаётган бир қатор экспортёр корхоналар муаммолари вилоят ҳокимининг ўринбосари Жамшид Абдусаломов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан тегишли тартибда ўрганиб чиқилди.

📍Ўрганишлар давомида бугунги кунда саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида самарали фаолият олиб бораётган 28 та экспортёр корхоналарнинг ҳаво йўллари, автомобиль, темирйўл тармоғидаги транспорт харажатлари учун қарийб 1,5 млрд. сўм миқдорида субсидия ажратилиб, қисман қоплаб берилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Олмалиқ
#экспорт

Комбинатда
экспорт кўрсаткичлари юксалмоқда

⚡️Мураккаб пандемия шароитида ҳам Олмалиқ кон-металлургия комбинати меҳнат жамоаси томонидан ишлаб чиқариш жараёни тўхтатилмаган ҳолда, маҳсулотлар хорижлик истеъмолчиларга узлуксиз экспорт қилинмоқда.

📈Жумладан, жорий йил ўтган 9 ойи давомида Хитой, Туркия давлатларига 74 минг 592 тонна мис катоди экспорт қилиниб, режа 113,3 фоизга бажарилган.

📊Ўтган даврда Туркия, Россия Федерацияси, Беларусь, Қозоғистон, Болгария, Озарбайжон, Қирғизистон ва украиналик истеъмолчилар учун 3021 тонна мис қувурлари юборилиб, экспорт режавий вазифаси 126,9%га бажарилган.

️Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#экспорт

Тадбиркор хорижга дарахт баргларини сотмоқда

🌱 Янгийўллик тадбиркор Тоҳир Норматов хорижга тут, шафтоли, олма ва олхўри каби мевали дарахтларнинг баргларини сотишни йўлга қўйди. Ушбу маҳсулотларнинг бозори чаққон. Бунда албатта, ишбилармонлик асосий ўрин касб этади.

📜 Тадбиркор ҳозирнинг ўзида келгуси йил учун чет давлатлар билан 1 миллион долларлик шартнома имзолаган.

💰Жорий йилнинг ўзида биргина баргларни экспорт қилишдан 100 минг доллар даромадга эга бўлди.

🎞 Экспортга маҳсулот жўнатиш жараёнларидан тайёрланган лавҳада батафсил танишинг👆

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
​​#экспорт
#таҳлил

Тошкент вилоятининг экспорт салоҳияти ортиб бормоқда

📣Тошкент вилоятида экспорт бўйича олиб борилган амалий ишлар натижасида жорий йилда 273 та янги корхоналар экспортга жалб этилган.

👥Жумладан, уларнинг 161 таси саноат, 112 таси эса қишлоқ хўжалиги йўналишида фаолият юритади.

🔰Ҳозирга келиб вилоятда экспорт фаолияти билан шуғулланувчи экспортёр корхоналар сони 578 тага етди.

🔎Шунингдек, 2019 йилда вилоят экспортёр корхоналари томонидан 307 турдаги 731 хил маҳсулотлар хорижга экспорт қилинган бўлса, жорий йилда 411 турдаги 1 минг 48 хил маҳсулотлар экспортга йўналтирилган. Бу эса ўтган йилга нисбатан қўшимча яна 104 турдаги 317 хил маҳсулотлар экспортга йўналтирилди демакдир.

Буларга мисол қилиб маиший рўзғор буюмлари, қурилиш материаллари, болалар ва катталар трикотаж маҳсулотлари, пластик маҳсулотлар, озиқ-овқат маҳсулотлари, импорт ўрнини босувчи автомобиль эҳтиёт қисмлари, этил спирти, декоратив мебель маҳсулотлари, паррандачилик инкубаторлари, янги турдаги қандолат маҳсулотлари, тиббий гигиеник маҳсулотлар, металл маҳсулотлари, турли хилдаги юмшоқ гиламлар, гўшт маҳсулотлари, аёллар ва эркаклар пойабзаллари, бир неча турдаги қурилиш материалларини келтириб ўтиш мумкин.

🔸 Аҳамиятлиси, ўтган йилларда вилоятда импорт бўлиб келган газоблок маҳсулотлари 2020 йилда катта ҳажмларда ишлаб чиқарилиши натижасида экспортга ҳам йўналтирилди.

🔎Ўтган йилда вилоятнинг экспорт географияси 56 та давлатни қамраб олган бўлса, 2020 йилда ушбу рўйхатга Эстония, Бангладеш, Замбия, Швейцария, Таиланд, Саудия Арабистони, Канада, Қатар, Австралия каби давлатлар қўшилди. Ҳозирда вилоят экспорт географиясидаги давлатлар сони 67 тани ташкил этмоқда. Демак, бунда давлатлар сони 11 тага ортган.

✏️Экспорт кўрсаткичларини давлатлар кесимида оладиган бўлсак, вилоят ҳудудида

🇷🇺Россия Федерацияси (189,8 млн. АҚШ доллари),
🇰🇿Қозоғистон (100,9 млн. АҚШ доллари)
🇨🇳Хитой (42,5 млн. АҚШ доллари),
🇹🇷Туркия (31,9 млн. АҚШ доллари)
🇦🇫Афғонистон (23,2 млн. АҚШ доллари) каби давлатлар етакчи ҳисобланади.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#расмий #сессия #экспорт

⚡️Жорий йилда Тошкент вилоятида 273 та янги корхоналар (161 та саноат, 112 та қишлоқ хўжалиги) экспортга жалб этилиб, вилоятда жами экспортёр корхоналар сони 578 тага етган.

🔍2019 йилда вилоят экспортёр корхоналари томонидан 307 турдаги 731 хил маҳсулотлар экспорт қилинган бўлса, жорий йилда 411 турдаги 1 048 хил маҳсулотлар экспортга чиқарилган.

📌Ҳисобот даврига келиб, 295 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилиниб, ушбу кўрсаткичнинг энг катта улуши узум 482 минг тонна, дуккакли экинлар (мош, ловия, нўхат) 35 минг тонна, данакли мевалар (ўрик, гилос, шафтоли, олхўри ва бошқалар) 33 минг тоннага тўғри келмоқда.

♻️2020 йил учун белгиланган 603 млн. доллар экспорт прогнози амалда – 611,8 млн. долларга (17 декабрь ҳолатига) ёки 101,5 фоизга бажарилган.

🔹Ўтган йилга (298 млн. доллар) нисбатан 314 млн долларга кўп маҳсулот экспорт қилинди ва ўсиш суръати 205 фоизни ташкил этган.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
​​#тадбиркорга_кўмак
#экспорт

Янгийўл шаҳрининг экспорт географияси кенгаймоқда

📣Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси Янгийўл шаҳар бўлимида 3-секторда фаолият юритаётган тадбиркор ва экспортёр корхоналар вакиллари билан мулоқот ўтказилди.

🔎Унда мавжуд муаммоларни баратараф этиш, тадбиркорларга барча шарт-шароитларни яратиш ҳамда кўмак бериш масалалари таҳлил этилди.

💰 Экспорт дастурига кўра, жорий йилда Янгийўл шаҳрида фаолият олиб бораётган 17 та корхона учун 4,9 млн.АҚШ.доллари миқдорида экспорт прогноз топшириғи белгиланган. Топшириқ шу йилнинг июль ойида вилоятда биринчи бўлиб, муддатидан олдин тўлиқ бажарилган.

📊Бугунги кунгача 7489,3 млн. долларлик маҳсулотлар экспортга йўналтирилиб, белгиланган режа 149,8 фоизга уддаланди.

👥Тадбирда юқори кўрсаткичга эришган қатор экспортёр корхоналар шаҳар ҳокимининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.

🛫🚅Таъкидлаш жоизки, жорий йилда ҳудудда экспорт географияси ўтган йилга нисбатан 9 тага ошиб, Россия, Афғонистон, Қозоғистон Қирғизистон қаторига Ҳиндистон, Словения Аргентина, Малайзия ва Чехия давлатлари ҳам қўшилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#экспорт
#сарҳисоб

Экспортёр корхоналар қўллаб қувватланмоқда

🔹Жорий йилда Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда вилоят Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси томонидан экспортёр корхоналар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорларга кўмак бериш мақсадида бир қатор амалий ишларга қўл урилди.

👥 Жумладан, вилоятда мавжуд 75 та экспортёр корхоналарнинг кредит тўловлари пандемия сабабли жорий йилнинг 1 октябрига қадар кечиктирилди.

🔎Шу билан бирга, корхоналарнинг экспорт фаолиятида узлуксизликни таъминлаш мақсадида 44 та экспортёрга 169 635 миллион сўмлик айланма маблағларни шакллантириш учун кредит ажратиб берилди.

✍️Ҳозирда яна 10 нафар тадбиркорларга 30,9 миллиард сўм миқдорида кредит расмийлаштирилмоқда.

✏️Шунингдек, 51 та экспортёр✏️корхоналарга 53,9 миллиард сўмлик қўшилган қиймат солиқларини қайтариб берилди. Бугунги кунда яна 27 та лойиҳа бўйича 41,4 миллиард сўм ҚҚС қайтарилиш ишлари олиб борилмоқда;

✍️ “Металл Гарант”, “Гламоур Мозаик”, “Брикет Плюс”, “Мелин Импекс”, “Кореа Пласт”, ва “Томорқалар хизмати маркази” МЧЖ каби 410 та корхонага хорижий ҳамкорлар топиш мақсадида Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигига мурожаат йўлланди;

📝23 та корхона фаолияти учун халқаро стандарт ва сертификатлар жорий этилди.

🥦🍅 Ҳозирда 25 та қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи экспортёр корхоналарга турли хилдаги халқаро стандарт ва сертификатлар жорий этилиши кўзда тутилмоқда;

📝Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги маблағлари ҳисобидан жами 84 та экспортёр корхонага 7 688 миллион сўмлик молиявий ёрдам кўрсатилди.

📌Шундан, экспортга маҳсулотларни ташиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш юзасидан 29 та корхонага 3 690,8 млн. сўм миқдоридаги сертификатлар расмийлаштирилди.

♻️23 та корхонага 2 467,4 миллион сўм миқдорида молиявий ёрдам кўрсатилди.

✏️Жумладан, 3 та корхонага 83 млн. сўм, кўргазмада иштирок этиш харажатлари учун 29 та корхонага 1 446,8 млн. сўмлик молиявий ёрдам ажратилди;

💰Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 30 та корхонага 79 135,4 миллион сўмлик банк кафиллиги ҳамда кредитга ҳисобланган фоизларнинг компенсация қилиниши билан боғлиқ бўлган молиявий ёрдамлар ажратилди;

☎️Тошкент вилояти ҳокимлиги қошида очилган Экспортёр корхоналарни қўллаб-қувватлаш ягона калл-маркази (Call center)га келиб тушган мурожаатлар юзасидан 75 дан ортиқ экспортёр корхоналарнинг коммуникация, божхона, кредит билан боғлиқ ва бошқа муаммоларини бартараф этишга амалий ёрдам берилди.

📣2019 йилда вилоятнинг экспорт географияси 56 та давлатни қамраб олган бўлса, жорий йилда ушбу рўйхатга Эстония, Бангладеш, Замбия, Швейцария, Таиланд, Саудия Арабистони, Канада, Қатар, Австралия каби давлатлар қўшилди. Натижада вилоятнинг экспорт географиясидаги давлатлар сони 67 тани ташкил этмоқда.

Тошкент вилояти Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси Ахборот хизмати.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
​​#экспорт
#муаммо_ва_ечим

Онлайн мулоқотда тадбиркорнинг мурожаати ижрога йўналтирилди

❇️Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков бошчилигида экспортёр корхоналар муаммоларига бағишланган видеконференц алоқа шаклида давра суҳбати ташкил этилди.

✳️Мулоқотда Сардор Умурзаков томонидан ҳудудларда экспортёр корхоналарни қўллаб-қувватлаш, уларга ҚҚС ни кечиктирмасдан қоплаб бериш, экспортга йўналтирилган маҳсулотларга муносиб харидор топиш ва хорижга жўнатишда ўз вақтида амалий ёрдам бериш ҳамда шу каби муҳим масалалар хусусида сўз борди.

🔷Zoom платформаси орқали ташкил этилган онлайн мулоқотда Тошкент вилояти студиясидан Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси мутасаддилари, экспортёр корхоналарда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар иштирок этишди.

📌Тадбир давомида экспортёрларнинг талаб ва таклифлари, мурожаатлари эшитилди. Шунингдек, бугунги кунда юртимизда давлатимиз раҳбари томонидан экспорт фаолияти билан шуғулланиб келаётган тадбиркорлик субъектларига яратиб берилаётган имтиёз ва преференциялар хусусида сўз юритилиб, экспортёрларга тушунчалар берилди.

🔰Тошкент вилояти студиясидан “Naril Textile invest” текстиль корхонаси вакили бўлган чирчиқлик тадбиркорнинг кредит масаласи бўйича онлайн мурожаати тингланди. Масала тадбирда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги раҳбарияти томонидан тегишли мутасаддиларга йўналтирилди. Шу билан бирга, тадбиркорга бу борада зарурий маслаҳатлар берилди.

💠Вилоят Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси Ахборот хизмати.

👉
Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#экспорт

📊Тожикистонда Тошкент вилоятининг қайси маҳсулотига талаб юқори?


👉Батафсил ўқиш

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Экспорт

Қайси ҳудуд мебель маҳсулотлари
экспортида етакчи?

📊
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг дастлабки 4 ойида мебель маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган ҳудудлар кўрсаткичи қуйидагича:

Тошкент вилояти – 585,5 минг Тошкент шаҳри – 540,6 минг
Наманган вилояти – 52,3 минг
Андижон вилояти – 49,6 минг
Хоразм вилояти – 25,4 минг
Фарғона вилояти – 24,5 минг
Қашқадарё вилояти – 20,1 минг
Сурхондарё вилояти – 14,0 минг
Самарқанд вилояти – 5,2 минг
Бухоро вилояти – 0,4 минг АҚШ доллари

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#экспорт

📌Тошкент вилояти ўтган йил 1,2 миллион долларлик сабзи экспорт қилган

Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, Ўзбекистон 2021 йилда 11 та давлатга қиймати 9,9 миллион долларга тенг 62,3 минг тонна сабзи экспорт қилган.

Энг кўп сабзи экспорт қилган ҳудудлар орасида Андижон вилояти ва Қорақалпоғистондан кейин Тошкент вилояти – 1,2 миллион долларлик натижа билан учинчи ўринни эгаллади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#экспорт

📌Уй бекалари тўқиган рўмоллар хорижга сотилади

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#экспорт
#инфографика

📊Жорий йил вилоятда саноат корхоналари ва тадбиркорлик билан боғлиқ кўплаб лойиҳаларни амалиётга татбиқ қилиш, натижада инвестициялар ўзлаштириш бўйича кўплаб амалий ишлар режалаштирилган.

Хўш, 2022 йилнинг I-чораги бўйича экспортдаги натижалар салмоғи қандай? Аслида, режа қанча эди, амалда нима ишлар қилинди? Янги номдаги маҳсулотлар саноғи маълумми?

Шу каби саволларга юқоридаги видеолавҳа орқали жавоб олишингиз мумкин.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#экспорт
#статистика

🥬Тошкент вилоятида карам экспорти бўйича Қибрай тумани етакчилик қилмоқда

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#экспорт
#имконият

📌Бўка қовунлари Россия бозорларига
экспорт қилинмоқда

🔹
Аввал хабар берганимиздек, Россиянинг Екатеринбург шаҳрида "ИННОПРОМ-2022" Халқаро саноат кўргазмаси бўлиб ўтганди.

🔹Ушбу кўргазмада Бўка туманида фаолият юритувчи “TNA AGROINVEST” корхонаси директори Ислом Боқижонов Тошкент вилояти вакиллари қаторида жаҳон кўргазмасида иштирок этиб, бир қатор йирик корхоналар билан шартнома имзолашга эришган эди.

🔹Халқаро ҳамкорлик доирасидаги келишувга кўра, Бўка тумани далаларида етиштирилган полиз маҳсулотлари шу кунларда Россия бозорларига экспорт қилинмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#экспорт
#статистика

📊 Тошкент вилоятида 7 ойда қанча мева ва сабзавотлар экспорт қилинган?

🏢 Инвестиция ва ташқи савдо бошқармасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июль ойларида Тошкент вилоятида қиймати қарийб 70,6 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 122,1 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилинган.


2022 йилнинг 7 ойида экспорт қилинган мева ва сабзавотлар ҳажми:

🔸Мевалар – 30,7 минг тонна

🔸Сабзавотлар– 27,4 минг тонна

🔸 Дуккакли – 21,6 минг тонна

🔸Қуритилган мевалар – 4,5 минг тонна

🔸Кўкат – 3,8 минг тонна

🔸 Қуритилган сабзавотлар – 1,2 минг тонна

🔸 Бошқалар – 32,9 минг тонна

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#инфографика
#экспорт_кўрсаткичлари

Тошкент вилоятида январь-август ойларида 12 та янги давлатлар, Словения, Словакия Марокко, Бангладеш, Гонконг, Мянма, Непал ва Финландия, Лаос, Яман, Монголия каби давлатларга кенгайиб, 70 тани ташкил этмоқда.

Ўтган йилларнинг мос даврига нисбатан экспорт ҳажми 1 миллард дорлларни ташкил этиб, 31 % га ўсган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok