Toshkent viloyati hokimligi
14.6K subscribers
41.2K photos
5.65K videos
48 files
22.3K links
Download Telegram
​​#Янгилик #Туристик_зона

Юсуфхона – Қўйлиқ йўналиши йўлга қўйилди

⚡️Бўстонлиқ туманида туризм соҳасида ўнлаб лойиҳалар амалга оширилмоқда. Эндиликда “Ипак йўли” сайёҳлик фирмаси логотипи туширилган микроавтобуслар туристик зона бўлган Бўстонлиқ туманидаги Юсуфхона қўрғонини Қўйлиқ бозори билан боғлайдиган бўлди.

Бугун эрта тонгдан энг замонавий қулайликларга эга бўлган микроавтобуслар Юсуфхона ҳудудидан ҳаракатланишни бошлади.

🚗– Биз сайёҳликни ривожлантиришга ҳисса қўшиш ниятида Бухоро вилоятидан 6 та сўнгги русумдаги микроавтобусларни олиб келдик, – дейди “Когон-Мега-Барс” МЧЖ раҳбари Б. Ахтамов, – Японияда ишлаб чиқарилган “Тойота-Хияч” русумли транспорт воситаси Дубайдан ҳамкорлик шартномаси асосида 5 йиллик кредит эвазига сотиб олинди.

👥Дарҳақиқат, замонавий технологиялар асосида яратилган, монитор, сенсор, кондиционер, иситиш системаси, хуллас, барча комфорт қулайликларга эга бўлган, узунлиги 5 м етрни ташкил этган, 14 ўриндиқли автобуслар Тошкент вилояти аҳолиси ва барча меҳмонлар учун хизмат қилишни бошлади.

📍– Янги микроавтобусларнинг афзаллиги шундаки, туризм зонасига борадиганлар учун қулай имконият яратади. Салкам 100 км масофа учун йўлкира ҳақи 13 минг сўм этиб белгиланди, – дейди Тошкент вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи С.Шоқосимов. – Кунига 28 та қатнов йўлга қўйилади.

🤝Энг муҳими, “Амирсой”, “Белдирсой”,”Чимён”, “Нанай”, “Хўжакент” каби дам олиш масканларига бориш истагида бўлган юртдошларимизнинг узоғини яқин қилади.

✍️Тошкент вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube