Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#Олмалиқ
#тўй

Олмалиқда 30 нафардан кўп бўлмаган одамлар билан тўйлар ўтказилиши бошланди.

⚡️“Мавжуд вазиятни ёшларимиз ҳам тўғри қабул қилиб, карантинга риоя қилган ҳолда никоҳдан ўтишмоқда”,
- дейилади @Olmaliqhayoti каналидаги хабарда.

Қандай ажойиб! Илоҳим, ёшлар бахтли бўлсин. Бахт - бу дабдаба ёки 500 кишилик базм эмаслигининг жонли мисоли бўлишади, деган дуодамиз. Карантиндан кейин ҳам шу хайрли анъанани давом эттириб, исрофни бир четга суриб, тўйлар қилишса яхши бўларди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Forwarded from Times.uz
❗️Яна учта ҳудудда аҳоли орасида вирус аниқланди

📈 (+11) —
2020 йил 1 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3673 нафарни ташкил этмоқда.

📌 Янги аниқланган касалланиш ҳолатларининг 7 нафари — пойтахтимиз (уларнинг 3 нафари аҳоли, 4 нафари эса стационар карантиндаги фуқаролар ораси) да қайд этилган бўлса, 1 нафардан — Тошкент ва Сирдарё вилоятида аҳоли орасидан, 2 нафари — халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланди.

🔎 Соғаёганлар — 2859 (+22) нафар.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#Оққўрғон
#ёшлар

🏞Бугун далада иш қизғин. Даромад олишга астойдил интилган ёшлар ўз ерларидан унумли фойдаланиш ва мўл ҳосил олиш масадида 25 гектар ерга полиз экинларидан сабзи, ошқовоқ, карам, тарвуз, қовун, помидор, картошка, булғор қалампири, 70 гектарга яқин жойга дуккакли экинлардан мош, фасол, нўхот, оқ ловия, ерёнғоқ, бодроқ, жўхори ва бошқа қишлоқ хўжалик ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини экиб, агротехник ишлар, чопиқ, сув қўйиш каби ишлар билан банд.

Ёшлар иттифоқи Оққўрғон туман Кенгаши томонидан далалар мунтазам равишда кўздан кечирилмоқда. Ёшларга керакли тавсиялар ва маслаҳатлар берилмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#1_июнь

🎉Бўка тумани 15-сонли Меҳрибонлик уйида Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб "Бахтли болалик" номли байрам тадбири ташкил этилди.

🎁 Тадбирда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Вилоят Кенгаши раиси в.в.б, Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати Ғ.Артиков, сектор раҳбарлари, бир қатор ҳомийлар томонидан болажонларга байрам совғалари улашилди.

🧸Шунингдек, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Пискент тумани Кенгаши фаоллари байрам муносабати билан ўнлаб болалар ҳолидан хабар олишмоқда.

📌Бундан ташқари, Юқори Чирчиқ туманидаги 4 та сектор ҳудуд раҳбарлари, Халқ таълими бўлими ҳамда мактаб директорлари болалар ҳолидан хабар олишди. Туманда 44 та чин етим, 35 та уйда таълим олувчи ўқувчиларга совғалар тақдим этилди.

👏Кун охирида эса Чирчиқ шаҳридаги 14-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига ҳам сектор раҳбарлари томонидан байрам тадбири ташкиллаштирилди ва совғалар улашилди.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл_шаҳар

⚡️Карантин даврида коронавирусга қарши бирга курашамиз.

🎥Батафсил юқоридаги видеороликда👆

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#байрам

💝Тошкент вилояти ҳокими ташаббуси билан вилоят Халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги Меҳрибонлик уйлари ва мактаб-интернатларида 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ўтказилган байрам тадбирларида жами 368 нафар етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар қатнашди.

🎁Байрам муносабати билан вилоят Халқ таълими бошқармаси, вилоят прокуратураси, жойлардаги туман (шаҳар) ҳокимлари, прокурорлар ва Ёшлар иттифоқи вакиллари ҳудудлардаги бундай тадбирларда иштирок этиб, болажонларга эсдалик совғалари улашди.

🤹‍♂️Шунингдек, муассасаларда болалар учун кўнгилочар тадбирлар уюштирилиб, ўқувчилар томонидан ёд олинган шеърлар, қўшиқлар, рақслар, саҳналаштирилган бадиий чиқишлар ва саҳна кўринишлари намойиш этилди.

🏸Байрам муносабати билан ҳомийлар томонидан байрам дастурхонлари ясатилди. Вилоят “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти минтақавий бўлими томонидан муассасаларга спорт жиҳозлари совға қилинди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook|
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ

🌳Сергели туманида умумий майдони 10 гектар бўлган Flowers Garden Park ташкил этилганидан хабарингиз бор. Тошкент вилоятида ҳам келгусида шу каби боғлар ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

🌷Шу мақсадда Бўстонлиқ тумани ҳокими, сектор раҳбарлари ҳамда мутассаддилар бугун ушбу боғда бўлиб, ўрганиш олиб борди. Бўстонлиқда ҳам барпо этилажак яшил боғ албатта, ички ва ташқи туризмни ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшади.

📽Батафсил видеолавҳада

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#уйда_қолинг
#Янгийўл_тумани

🦽Тошкент вилояти Янгийўл тумани прокурори М.Рашидов ИИБ бошлиғи А.Султонов билан биргаликда 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан "Хонқўрғон", "Кескан" ва "Халқобод" маҳаллаларидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган ва ногиронлиги бўлган болажонларга ногиронлик аравачаларини тақдим этишди.

🖍 Шунингдек, Янгийўл тумани Тиббиий ижтимоий хизматлар шўъбаси томонидан болажонларга байрам совғаси сифатида ўқув қуроллари ҳам берилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ғалла_2020
#Чиноз_тумани

Ғалла ўрим мавсумига тайёргарлик қандай?

⚡️Жорий йилнинг 28 май кунида Чиноз тумани ФВБ ходимлари, тумандаги ҳамкор ташкилотлар, отряд раҳбарлари иштирокида “Ғалла-2020” мавсумини талофатларсиз ўтказиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва фавқулотда ҳолатларни олдини олиш юзасидан кўргазмали амалий ўқув машғулоти ўтказилди.

🌾Ғалла ўрим мавсумига тайёргарлик кўриш, ўримни уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида, “Тошкентдонмаҳсулот” ОАЖга қарашли “Чиноздон” филиали ғалла омборида карантин қоидаларига мос равишда кўргазмали семинар ўтказилди. Ушбу семинарда ғалла ўриш комбайнларининг мавсумга тайёргарлиги кўриб чиқилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram