Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
Юзага келган можаро натижасида Сўх тумандаги шифохонада 187 нафар яраланган бемор даволанмоқда

🤝 Сўх тумани ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилишича, «Чечме-Автодорожний» назорат-ўтказиш пунктида икки давлат фуқароларининг учрашуви бӯлиб ӯтди.

Учрашувга А. Арипов ва К. Бороновлар бошчилик қилишди. Учрашувда икки халқ ва миллатнинг дӯстлиги, ӯзаро ҳамжиҳатлик ришталари асрларга татигулик эканлиги қайд этилди.

Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов қӯшни республика вакиллари билан ўзаро музокаралардан кейин маҳаллий аҳоли вакиллари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Сўх тумани аҳолиси А. Ариповга уларни қийнаётган муаммо ва камчиликлар ҳақида гапириб, уларнинг ечилишида амалий ёрдам кӯрсатишни сўрашди.

Ӯзбекистон Республикаси бош вазири А. Арипов ташаббуси билан яқин кунларда туманда ободончилик ишлари бошланиши маълум бӯлди. Ободончилик ишларига 1 000 нафар ёшлар жалб этилиши таъкидланди.

💼 Қӯшни республика билан келишилган ҳолда яйловлардан фойдаланиш, сув муаммосини ҳал этиш, туманда жойлашган Қайроқ, Жавпая, Тоён массивларини ӯзлаштириш ва шу йӯл билан аҳоли ӯртасида ишсизлик муаммосини ҳал этилишига эришиш ҳам қайд этилди.

🏥 Юзага келган жанжал натижасида туман марказий шифохонасида 187 нафар яраланган бемор даволанмоқда.

🚁 Бугун санавиация хизмати орқали беморларнинг 15 нафари вилоят марказига юборилди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
#Бекобод_тумани
#кузатув

Бекобод тумани ИИБ бўлими, туман Миллий Гвардия бўлими, туман СЭОМ бўлими Бекобод тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда фуқароларнинг карантин қоидаларига қай тариқа амал қилаётганлигини кузатиш ва уларга тегишли чора кўриш мақсадида маҳсус гуруҳ тузилди.

Кузатиш жараёнида карантин қоидаларини қўпол равишда бузган фуқаролар жаримага тортилди.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Қибрай
#байрам

Бугун Қибрай тумани ҳокими Мираъзам Миркасимов тумандаги психофизик ривожланиши бузилган болалар учун ихтисослаштирилган болалар уйида бўлди. Ҳокимга Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Саодат Салихова ҳамроҳлик қилди.

👫 М.Миркасимов 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан болажонларни байрам билан табриклаб, уларга турфа совғалар, ўйинчоқлар, санитария-гигиеник ва антисептик воситаларни тақдим қилди.

👥 Шунингдек, бошқа сектор раҳбарлари ҳам, ўзларининг ҳудудларидаги кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг жажжи фарзандларига, жами 400 нафар болажонларга хилма-хил ўйинчоқларни совға қилишди.

🎁 Ўз навбатида, Қибрай тумани кенгаши депутатлари ва тадбиркорлари ҳам бугунги байрам муносабати билан мурғак ва беғубор кўнгилларни совға-саломлар билан хушнуд қилишди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Кенгаш

📌Вилоят ҳокимлиги биносида Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси К.Бурханов, Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасида доимий ишловчи сенатор М.Кадирхановалар раҳбарлигида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг мавжуд 8 та доимий комиссия раислари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят прокурори, вилоят ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

❇️Учрашувда вилоят Кенгаши ва унинг доимий комиссиялари иш фаолиятини яхшилаш борасида қатор таклифлар муҳокама қилинди.

👉Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Ўрта_Чирчиқ_тумани
#1_июнь

🏪 Туманда 61 та умумий ўрта таълим мактаби, 1 та ихтисослаштирилган мактаб, 1 та ихтисослаштирилган ёрдамчи мактаб интернати ва “Баркамол авлад” болалар марказлари фаолият олиб бормоқда.

❇️Тумандаги муассасаларда 27 минг 223 нафар ўқувчилар таълим-тарбия олмоқдалар.

🎉 “Мустақиллик” маҳалласи ҳудудида жойлашган 124-сонли ихтисослаштирилган ёрдамчи мактаб интернатида 1-июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан бугун устозлар ва ҳомийлар томонидан байрам дастурхони ёзилиб, тадбир бўлиб ўтди.

👧👦Байрам тадбирида 11 нафар чин етим болалар иштирок этишди. Тадбирда бадиий чиқишлар ва саҳна кўринишлари намойиш этилиб, ўқувчиларга эсдалик совғалар тарқатилди.

Маълумот учун айтиб ўтиш лозимки, 124-сонли ихтисослаштирилган ёрдамчи мактаб интернатида жами 167 нафар имконияти чекланган вояга етмаганлар таълим-тарбия олишмоқда. Шулардан 11 нафари чин етим бўлса, 16 нафари уйда якка тартибда таълим олади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook|
#ғалла_2020

Ғаллани ёнғиндан асраш – барчанинг вазифаси

Маълумки, жорий йил мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги учун ҳам бирмунча синовли келди. Тўғриси, табиат инжиқликлари фермерлар фаолиятига ҳам сезиларли даражада ўз ҳукмини ўтказди.

🔸Аммо тадбиркор деҳқон ҳар қандай қийинчиликларни енгишга қодир. Фермерчиликда эса ютуқларнинг асосий сабабларидан бири, бу тинимсиз изланиш ва уддабуронлик билан иш юритиш ҳисобланади.

📌Ғалла ўрим-йиғими яқинлашаётган бугунги кунда фермерларимизнинг меҳнатини қадрлаш, улар етиштираётган ҳосилни асрашда Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тизими ҳам ўз вазифасига сидқидилдан ёндашиб, бошоқли донни ёнғиндан асрашга қаратилган тарғибот ишларини амалга оширмоқда.

Бундан ташқари, ғалла ўрими мавсумига жалб қилинадиган барча техника воситалари соҳа мутахассислари томонидан ўрганилиб, шай ҳолатга келтирилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram