Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
41.2K photos
5.65K videos
48 files
22.3K links
Download Telegram
#Олмалиқ
#тўй

Олмалиқда 30 нафардан кўп бўлмаган одамлар билан тўйлар ўтказилиши бошланди.

⚡️“Мавжуд вазиятни ёшларимиз ҳам тўғри қабул қилиб, карантинга риоя қилган ҳолда никоҳдан ўтишмоқда”,
- дейилади @Olmaliqhayoti каналидаги хабарда.

Қандай ажойиб! Илоҳим, ёшлар бахтли бўлсин. Бахт - бу дабдаба ёки 500 кишилик базм эмаслигининг жонли мисоли бўлишади, деган дуодамиз. Карантиндан кейин ҳам шу хайрли анъанани давом эттириб, исрофни бир четга суриб, тўйлар қилишса яхши бўларди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Бўка
#тўй

Болаларга қилинган тўйу инъомлар
Асрлар давоми ўчмагай номлар...

Меҳрибонлик уйида 14 нафар боланинг суннат тўйи бўлди

✳️Тўйда Бўка тумани ҳокими Низомиддин Аббосов, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Абдукамол Мамадалиев, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Дилшод Пўлатов, халқ таълими бўлими мудири Қаҳрамон Сатторов, таълим касаба уюшмаси раиси Фурқат Нурматов, ИИБ бошлиғи Жаҳонгир Ҳидоятов, халқ қабулхонаси мудири Х.Пўлатов ва ҳомийлар иштирок этишди.
Тадбирда тўй болаларга қучоқ-қучоқ совғалар топширилди. Ош дамланиб, чиройли дастурхон ёзилди.

🎁Меҳрибонлик уйида фидокорона меҳнат қилиб, болажонларга ўз меҳрини бериб келаётган тарбиячиларга ҳомийлар совғаларини меҳрибонлик уйи директори Абдурасул Акмалов топширди.

Туман маданият уйи хонандалари ижросидаги шўх қўшиқларга қувноқ рақслар уланиб кетди.

❇️Муҳаммадга уммат бўлган тўй болалар хурсандчилигига шерик бўлиб, меҳр улашган ҳомийлар инъомларининг ажру савобини Аллоҳ берсин.

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube