Toshkent viloyati hokimligi
14.3K subscribers
38.5K photos
5.31K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ғалла_2020
#Чиноз_тумани

Ғалла ўрим мавсумига тайёргарлик қандай?

⚡️Жорий йилнинг 28 май кунида Чиноз тумани ФВБ ходимлари, тумандаги ҳамкор ташкилотлар, отряд раҳбарлари иштирокидаҒалла-2020 мавсумини талофатларсиз ўтказиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва фавқулотда ҳолатларни олдини олиш юзасидан кўргазмали амалий ўқув машғулоти ўтказилди.

🌾Ғалла ўрим мавсумига тайёргарлик кўриш, ўримни уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида, “Тошкентдонмаҳсулот” ОАЖга қарашли “Чиноздон” филиали ғалла омборида карантин қоидаларига мос равишда кўргазмали семинар ўтказилди. Ушбу семинарда ғалла ўриш комбайнларининг мавсумга тайёргарлиги кўриб чиқилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#ғалла_2020

Ғаллани ёнғиндан асраш – барчанинг вазифаси

Маълумки, жорий йил мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги учун ҳам бирмунча синовли келди. Тўғриси, табиат инжиқликлари фермерлар фаолиятига ҳам сезиларли даражада ўз ҳукмини ўтказди.

🔸Аммо тадбиркор деҳқон ҳар қандай қийинчиликларни енгишга қодир. Фермерчиликда эса ютуқларнинг асосий сабабларидан бири, бу тинимсиз изланиш ва уддабуронлик билан иш юритиш ҳисобланади.

📌Ғалла ўрим-йиғими яқинлашаётган бугунги кунда фермерларимизнинг меҳнатини қадрлаш, улар етиштираётган ҳосилни асрашда Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тизими ҳам ўз вазифасига сидқидилдан ёндашиб, бошоқли донни ёнғиндан асрашга қаратилган тарғибот ишларини амалга оширмоқда.

Бундан ташқари, ғалла ўрими мавсумига жалб қилинадиган барча техника воситалари соҳа мутахассислари томонидан ўрганилиб, шай ҳолатга келтирилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Бекобод
#ғалла_2020

Вилоятимизда ғалла йиғим-терим кампанияси бошланди

✳️Бекобод туманидаги “Сарбон” автокорхонасида Тошкент вилоятида ғалла ўрим-йиғими мавсуми бошланиши муносабати билан семинар бўлиб ўтди.

📌Вилоят ва туман-шаҳарлардаги тўртта секторлар раҳбарлари, қишлоқ хўжалигига алоқадор бошқарма, ташкилот ва корхоналар бошлиқлари иштирок этган тадбирда вилоят ҳокими Рустам Холматов сўзга чиқди.

🔷Семинарда мавсумни уюшқоқлик билан ўтказиш, ўримда қатнашадиган комбайнчи, ҳайдовчи ва бошқаларни бу йил рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилиши таъкидланди.

👉Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ғалла_2020

Ғалла йиғим-терим мавсуми бошланди!

🌾Жорий йилда вилоятдаги 2 минг 694 та фермер хўжалиги томонидан 116 минг 100 гектар сувли майдонларда бошоқли дон экинлари парваришланган бўлиб, бугунги кунда барча майдонларда ғалла бошоқлари пишиб етилган.

🎥Батафсил лавҳада👆👆👆

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Қибрай
#ғалла_2020

Жорий йилнинг 8 июнь куни Қибрай туманининг "Туркистон" ҳудудидаги ғалла майдонида туман ҳокими Мираъзам Миркасимов ва бошқа сектор раҳбарлари бошчилигида ғалла ўримига старт берилди.

👨🏻‍🌾Туман ҳокими далада фермерлар, механизаторлар, ҳайдовчилар ва бошқа масъуллар билан учрашди. Ўз навбатида, бошқа сектор раҳбарлари ва қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ҳоким ўринбосари Обиджон Тулаев ҳам ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдириб, ғаллакорларга қандай ёрдам керак бўлса, доимо шайлигини маълум қилишди.

🐏 Ғалла ўрими олдидан қўй сўйилиб, имом-хатиб томонидан Қуръон тиловат қилинди. Гўшт маҳсулоти ҳудуддаги кам таъминланган оилаларга тарқатилди.

❗️Таъкидлаш жоизки, тумандаги 2600 гектар ғалла экинлари майдонининг ҳаммасига буғдой экилган бўлиб, шундан 2500 гектар ғалла майдони суғориладиган ерлар ҳамда 100 гектари лалми ерлари ҳисобланади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Бекобод_тумани
#ғалла_2020

Ёнғин ҳодисаларининг олди олинади

🔹Бекобод туманида етиштирилган ғаллани нест-нобуд қилмай ўриб-йиғиб олишда Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳам бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириб, режа бажарилишига ўз ҳиссасини қўшяпти.

🧑‍🚒Хусусан, далаларда рўй бериши мумкин бўлган ёнғин ҳолатларининг олдини олишга жалб қилинган 76 нафар ходимлар куну-тун хизмат қилишмоқда.

❇️Жорий йилда туман далаларида 15 минг 50 гектар майдонда ғалла парвариш қилинган бўлиб, ўрим-йиғимда 68 та отряд ёрдамида иш ташкил этилган.

🚜Ўрим мавсумига 68 та комбайн, 296 та буғдой ташувчи техника воситалари жалб қилинган. 253 та фермерлар режани ортиғи уддалашга бел боғлашган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Ўрта_Чирчиқ
#қишлоқ_хўжалиги
#ғалла_2020

🌾 Барча ҳудудларида бўлгани каби Ўрта Чирчиқ туманида ҳам ғалла ўрим-йиғим ишлари уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда.

🚚 Хусусан, “Бектемир нур агро” фермер хўжалиги раҳбари Садриддин Зокиров ҳам жорий йилда 65 гектар майдонда парваришланган ғалла ҳосилни йиғиштириб олиш учун уюшқоқлик билан иш олиб бормоқда.

📈Ўтган йили 1 гектар ғалла майдонидан 55 центнердан ҳосил олган Садриддин Зокиров жорий йилда ҳам ғалла топшириш режасини ошиғи билан бажармоқчи.

🍅 Шунингдек, 101 гектар майдонга пахта ҳамда 2 гектар майдонга сабзавот маҳсулотларини етиштираётган фермер халқимиз дастурхони учун арзон озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб беришга астойдил ҳаракат қилмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#қишлоқ_хўжалиги
#ғалла_2020

Халқ ризқ-рўзини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги соҳаси, хусусан фермерлар учун жорий йил синов даври бўлди. Аммо инсон ҳар қандай қийинчиликларни енгишга қодир фермерчиликда асосий омиллардан бири бу тинимсиз ва самарали меҳнат ҳисобланади.

🌾Айни кунларда Ўрта Чирчиқ туманида етиштирилган ғаллани нест-нобуд қилмай йиғиб олиш, ўрим-йиғим мавсуми уюшқоқлик билан ўтказилмоқда. 12 минг 850 гектар майдонда парваришланган ғалла ҳосили 35 та комбайн, 140 дан ортиқ буғдой ташувчи техника ҳамда 40 дан ортиқ фермер хўжаликларининг тиркамали тракторларида йиғиштириб олинмоқда.

🚜Ҳозирги кунда тумандаги 200дан ортиқ фермер хўжаликлари 40 минг 700 тонна ғалла ҳосили йиғиб олиш режалаштирилмоқда. Ушбу ҳосилни йиғиштириб олишда комбайн механизаторларининг ўрни алоҳидадир.

🛠Мавсумда иш 17 та отрядга бўлинган ҳолда олиб борилмоқда.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#ғалла_2020

🌾Тошкент вилоятида жорий йилда 2 минг 694 та фермер хўжаликлари томонидан 116 минг 100 гектар сувли майдонларда бошоқли дон экинлари парваришланган бўлиб, ўртача бир гектар 76,3 центнер ҳосил олиш режалаштирилган.

❇️Айни пайтда фермерларга моддий ресурслар, жумладан, агротехник тадбирлар-у шартномавий мажбуриятларнинг бажарилиши каби муҳим жараёнларда Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Равшан Раимов бошчилигида тегишли ташкилотлар вакиллари билан ҳамкорликда ишчи гуруҳлар тузилиб, гуруҳлар томонидан амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

👉Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Чиноз
#Ғалла_2020

⚡️Aйни кунларда Тошкент вилоятининг Чиноз тумани "Яллама" ҳудудида ғалла йиғим-терим мавсуми шиддат билан давом этмоқда.

📊Ҳудудда пахта-ғалла бўйича 10 та фермер хўжалиги бўлиб, ҳозирда улардан 4 нафар фермер режани ортиғи билан бажарган.

📽Батафсил – юқоридаги лавҳада👆

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Тошкент_тумани
#Ғалла_2020
#Жараён

🌾 Ғалла мавсуми қизғин паллада

🗞 Президентимиз раҳбарлигида жорий йилнинг 10 апрель куни видеоселектор йиғилиши ўтказилиб, унда 2020 йил ҳосили учун экилган ғалла ҳосилдорлигини ҳар гектаридан қўшимча 20 центнерга кўпайтириш ҳамда 70 центнердан кам бўлмаган миқдорда бошоқли дон ҳосилини олиш чораларини кўриш зарурлиги таъкидланганди.

❗️Ҳозирги вақтда мамлакатимизда
ғалла ўрими авжида.

✔️Жумладан, Тошкент тумани ҳокими Одилхон Рустамов раҳбарлигида, туманда ғалла ўримини уюшқоқлик билан ташкил этиш учун 14 кишидан иборат Штаб ташкил этилган бўлиб, ғалла Штаби аъзоларидан мониторинг гуруҳи ҳамда ҳосилни йиғиб олиш гуруҳлари ташкил қилинган.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#ғалла_2020
#Ўрта_Чирчиқ

🌾Ўрта Чирчиқ тумани ғаллакорлари 16 иш кунида 31 минг тоннадан ортиқ ғалла хосилини еғиб, вилоят ғаллакорлари ичида биринчилардан бўлиб зафар қучдилар.

💥 “Охунбобоев” ҳудуди фермерлари 2514 тонна ўрнига 2599 тонна, “Дўстлик” ҳудуди фермерлари 2598 тонна ўрнига 2737 тонна, “Янги тўлқин” ҳудуди фермерлари эса 1433 тонна ўрнига 1511 тоннадан ортиқ ғалла топшириб, улкан хирмон яратишга муваффақ бўлдилар.

🎯"Ҳақиқат" ҳамда "Қайтмас" ҳудудларида ҳам шартномавий режа ортиғи билан бажарилди.

Аксарият фермер хўжаликларида ҳосилдорлик гектар ҳисобига 70-75 центнерга етди.

✍️Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қуйи_Чирчиқ
#Ғалла_2020

🌾 2020 йил ҳосили учун “ТСТ агро кластер” МЧЖ ва туманда фаолият юритиб келаётган 28 та фермер хўжаликлари томонидан 14 минг 900 гектар майдонга кузги бошоқли дон экинлари экилган.

♻️ Етиштириладиган ғаллани давлатга сотиш режаси жами 44 минг 300 тонна бўлиб, шундан 39 минг 300 тонна товар дон, 5 минг тонна уруғлик донни йиғиб олиш мўлжалланган.

🔷Ҳозирги кунга қадар, “Тошкентдонмаҳсулотлари” АЖ билан контрактация шартномалари тўлиқ тузилган.

📌 Шу билан бирга, 2020 йил ғалла ҳосилини нес-нобуд қилмасдан йиғиб олиш мақсадида 18 та ғалла ўрим отрядлари ташкил қилинди.

📎Ғалла майдонларида техника воситаларининг ишлаши жадал суръатларда давом этмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Янгийўл_тумани
#ғалла_2020
#тақдирлаш

🎗2020 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон экинларини ўриб олишда самарали меҳнат қилган, ҳудудда давлатга дон сотиш шартномавий режасини илғор бажарган отряд раҳбарлари тақдирландилар.

🖥 Туман ҳокими У.Ялгашев ташаббуси билан "Дўстлик" ҳудуди отряд раҳбари А.Тохировага музлаткич, "Янгиобод" ҳудуди отряд раҳбари А.Сарибаевага музлаткич, "Болғабоев" ҳудуди отряд раҳбари А.Алибековага телевизор каби қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

Эслатма: ғалла ўрим-йиғимида юқори кўрсаткичларга эришган фермер хўжаликлари ҳам яқин кунларда рағбатлантирилади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Тошкент_тумани
#Ғалла_2020
#Хирмонга_барака

🎯Тошкент тумани ғаллакорлари давлат буюртмасини ортиғи билан бажаришди

🌾 Уюшқоқлик билан ташкил этилган ғалла ўрими ҳамда Ғалла штабининг тезкор фаолияти натижасида Тошкент туманида 21 кунда ғалла ҳосилини йиғиб, давлат буюртмасини 102,4 фоизга бажаришга эришилди.

Жами 1440 гектар ғалла майдонидан олинган 10 минг 400 тонна ғалла ҳосилининг 5 минг 200 тоннаси давлатга топширилди.

🚜 “Абдурахмонов мева узум”, “Ғишткўприк агро”, “Навоий миришкор”, “Кўктерак ҳосилот файз”, “Ғиёс Умаров мурувват файз” агрофирмаларининг ғалла ўрими давридаги узлуксиз фаолияти, бугун ғаллакорларимизнинг зафар қучишларига замин яратди.

➡️Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Оққўрғон_тумани
#ғалла_2020

🌾Оққўрғон туманида 2020 йил учун 10 600 гектар майдонда бошоқли дон парвариш қилинди.

🖇Таъкидлаш жоизки, бошоқли дон экинларини парваришлашда агротехник тадбирлар, зараркунандалар ва бегона ўтларга қарши профилактик кимёвий ишловлар тизимли равишда амалга оширилди.

♻️Мавсумда олиб борилган бу каби саъй-ҳаракатларни сифатли амалга оширишда омилкор деҳқон ва фермерларнинг кўрсатган жонбозлиги муҳим аҳамият касб этди.

🚚Бу йилги буғдой ҳосилини нес-нобуд қилмасдан, белгиланган муддатда йиғиб олиш учун туманда ташкил этилган 27 та ғалла отрядининг хизмати алоҳида бўлди.

‼️Шартномада белгиланган 29 531 тонна бошоқли дон режаси ортиғи билан бажарилди.

Эслатиб ўтамиз, тажрибали деҳқонлар, илғор фермерларнинг машаққатли меҳнати самараси билан шартномавий мажбурият бажарилган бўлса-да, ҳали далаларда ҳосил мўл.

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Қуйи_Чирчиқ
#Ғалла_2020

🌾 Меҳнаткашларимиз муҳим тармоқ – ғаллачиликда зафар маррасига етиб келдилар. Қуйи Чирчиқ туманида 2020 йил учун 14 минг 900 гектар майдонда бошоқли дон парвариш қилинди.

⚡️Ғалла парвариши, яъни, ўз вақтида экилган уруғ, олиб борилган муҳим агротехник тадбирлар, ўрим-йиғимнинг пухта ташкил этилганлиги боис, шартнома бўйича 2020 йил учун жами 44 минг 300 тонна, шундан 39 минг 300 тонна товар дон, 5 минг тонна уруғлик дон давлатга топширилиши режалаштирилган.

📌 Жорий йилнинг 30 июнь куни жами 46 минг 453 тонна ғалла дони топширилиб, режа 104,9 фоизга, шундан товар дон 41 минг 436 тонна 105,4 фоиз, уруғлик дон 5 минг 18 тонна 100,4 фоиз бажарилишига эришилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Оҳангарон_тумани
#ғалла_2020

🌾Ва ниҳоят, ғалвир сувдан кўтариладиган онлардан Оҳангарон тумани ғаллакорлари ҳам ёруғ юз билан ўтиб олишди. Бугун республикамиз хирмони осмон қадар бўйлаган, унда ҳар бир туман миришкорларининг ҳиссаси катта!

📌Хусусан, жорий йил ҳосили учун Оҳангарон туманида 8 минг 110 гектар майдонга ғалла экилган бўлиб, давлатга дон топшириш шартномавий режаси 19 минг 690 тонна этиб белгиланган эди.

❇️Миришкор ғаллакорлар томонидан бошоқли дон экинларини парваришлаш жараёнида барча агротехник тадбирлар ўз вақтида, сифатли олиб борилди. Шу сабабдан, етиштирилган ҳосил кўнгилдагидек бўлди.

🎯Фермер ва деҳқонлар етиштирган ҳосилни нес-нобуд қилмасдан, ўз вақтида ўриб-йиғиб олинишида туманда ташкил этилган 22 та отряднинг ҳам алоҳида хизматлари бор.

🚜Шартномада белгиланган режа ортиғи билан бажарилди. Лекин далаларимизда ҳосил кўп, ўрим ишлари давом этмоқда...

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Ғалла_2020

⚡️Тошкент вилояти ғаллакорлари бугун давлат эҳтиёжларига дон сотиш шартномавий режасини бажарди

📝Жорий йилда давлатга 350 минг 148 тонна, шундан 320 минг 323 тонна товар дон, 29 минг 425 тонна уруғлик дон топширишни режа қилган эди.

📌Мавсум бошидан 2 минг 697 та фермер хўжаликлари томонидан 116 минг 100 гектар сувли майдонларда ғалла парваришланиб, давлат омборларига 350 минг тоннадан ортиқ сифатли дон етказиб берилди. Шартнома шартларини 103 фоизга бажаришга эришишди.

📊Шартнома режасининг қисқа кунларда ортиғи билан бажарилишида Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ, Қуйи Чирчиқ, Тошкент туманларининг деҳқон ва фермер хўжаликлари жонбозлик кўрсатдилар.

Батафсил 👉 https://telegra.ph/Toshkent-viloyati-%D2%93allakorlari-bugun-davlat-eh%D2%B3tiyozhlariga-don-sotish-shartnomavij-rezhasini-bazhardi-07-03

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#ғалла_2020
#имтиёз

🌾 Янгийўл тумани фермерлари 2020 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон экинларини уюшқоқлик билан йиғиб олишмоқда.

🎗Айни вақтда ғалла ўрим-йиғимида юқори кўрсаткичларга эришган фермер хўжаликлари раҳбарлари Янгийўл тумани ҳокимлиги томонидан муносиб рағбатлантирилмоқда.

🚗 Белгиланган тартибга мувофиқ "Жасур агро барака зиёси" фермер хўжалиги 20 гектар майдонга ғалла экиб, режани 140 фоиздан ошириб бажаргани боис, куни кеча "Tracker" русумли автомошинани имтиёзли равишда харид қилиш имкониятига эга бўлди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram