Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.5K photos
5.31K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
23 май: Вилоятда об-ҳаво

Бугун кечаси +20...+22° даража илиқ бўлиб, шимоли-ғарбдан секундига 1-2 м тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 40-72 % ни ташкил этади.

Эртага кундузи +31...+33° даража иссиқ бўлади. Шимолдан секундига 1-4 м тезликда шамол эсaди. Ҳаво намлиги 21-27 % ни ташкил этади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Toshkent viloyati hokimligi pinned «#Дайжест ❗️21 май: БУГУН ВИЛОЯТДА *Бўка. 15 нафар бўкалик ёшлар Ўзбекистон чемпиони! *Юқори Чирчиқ. Ғалла-2021 ҳосили йиғим терими бошланиш арафасида. *Пискент. Sparkassenstiftung банки томонидан Пискентлик ёшларга кредит ажратилади. *Янгийўл тумани.…»
#Онлайн
#Ёшлар_фестивали
#Юқори_Чирчиқ

Туманнинг минглаб ёшлари “Гулистон” МФЙ ҳудудида жам бўлди

⚡️“Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” фестивали туманлар миқёсда давом этмоқда.

📌Хусусан, айни вақтда Юқори Чирчиқ туманида ташкил этилган ушбу фестивалнинг оқшомги дастурини Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов кириш сўзи билан очиб берди. Бу каби учрашувларнинг ёшлари ҳаётидаги ўрни, улар учун яратилаётган шароит-шароитлар тўғрисида тўхталиб ўтди.

🤝Вилоят ҳокими форум доирасида ташкил этилган спорт мусобақаларида ғолиб бўлган ўғил-қизларни тақдирлади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#жиноят

Тошкент вилоятида собиқ раҳбар қамоққа олинди

📌
Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг собиқ раҳбари Комилжон Адилов талон-тарож қилиш айблови билан қамоққа олинди.

🔎Маълум қилинишича, Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси мансабдор ва моддий жавобгар шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167 ва 209-моддалари билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан Нурафшон шаҳар прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

📑Жиноят иши доирасида, жорий йилнинг 21 май куни вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғига Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми “а, в, г” бандлари билан айб эълон қилиниб, суднинг ажрими билан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган. 

✍️Бош прокуратура Матбуот хизматининг қайд этишича, иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
24 май: Вилоятда об-ҳаво

Бугун кечаси +21...+22° даража илиқ бўлиб, шимоли-ғарбдан секундига 2-3 м тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 62-70 % ни ташкил этади.

Эртага кундузи +32...+33° даража иссиқ бўлади. Шимолдан секундига 2-6 м тезликда шамол эсaди. Ҳаво намлиги 23-29 % ни ташкил этади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Халқ билан" лойиҳасининг навбатдаги сони. Унинг қаҳрамонлари Президент билан учрашуви ҳақида сўзлаб беришади

Очередной выпуск нового проекта "С народом". Его герои расскажут о своей встрече с Президентом

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Олмалиқ

⚡️“Мўйноққа мадад” экологик хайрия веломарафонига старт берилди

👉
Батафсил ўқиш

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Билдириш

Келес кўприги вақтинчалик ёпилди

⚠️4Р-4 «Тошкент ш. – Келес ш. –Қозоқкентсой қ. – М39» автомобиль йўли (820 км) Сариёғоч қишлоғи шахобча автомобиль йўлида олиб борилаётган реконструкция ишлари муносабати билан, Келес йўли кўчаси ҳамда Юқори Кўктерак кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич (кўприк) сунъий иншоотида 2021 йил 23 май куни соат 11-00дан таъмирлаш ишлари якунлангунга қадар транспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик тўлиқ тўхтатилди.

❗️Ушбу йўналишда ҳаракатланадиган автомототранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик туманнинг Ҳасанбой қишлоғи ҳудудидан ўтган 4Н-699 ва 4К-702 автомобиль йўли орқали ташкил этилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#веломарафон

⚡️Олмалиқ шаҳридан йўлга чиққан “Мўйноққа мадад” экологик хайрия веломарафони иштирокчилар Нурафшон шаҳрида тантанали равишда кутиб олинди

👉
Батафсил ўқиш

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Мамлакатимиз мактабларининг битирувчи ўғил-қизларига табрик

Поздравление всем выпускникам школ нашей страны

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
25 май: Вилоятда об-ҳаво

Бугун кечаси +20...+22°
даража илиқ бўлиб, шимоли-ғарбдан секундига 2-3 м тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 67-83 % ни ташкил этади.

Эртага кундузи +33...+34° даража иссиқ бўлади. Шимолдан секундига 2-3 м тезликда шамол эсaди. Ҳаво намлиги 23-26 % ни ташкил этади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
​​#РАСМИЙ_МУНОСАБАТ

❗️Бугун, 24 май куни “bakiroo” телеграм каналида “Тошкент туманида газ таъминоти огоҳлантиришсиз ўчирилган. Газ яна 3 кун бўлмаслиги айтилмоқда” сарлавҳали хабар жойлаштирилиб, унда турли асоссиз важлар баён қилинган.

📝Ушбу хабар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

🌐Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати жорий йил 21 май санасида “Тошкент тумангаз” газ таъминоти бўлимидан огоҳлантириш хабарномасини қабул қилган. Ушбу хабар 22 май куни соат 13:25 дақиқа ўтганда ҳокимликнинг расмий телеграм каналида эълон қилинган.

📌Унда "Тошкент тумангаз" газ таъминоти бўлими тасарруфида бўлган фойдаланишдаги юқори ва ўрта босимли газ қувурларини лойиҳавий босимга кўтариб синаш, ер ости қувурлари ҳимоя қобиғини махсус ускуна ёрдамида текшириш ишлари олиб борилиши муносабати билан жорий йилнинг 24-27 май кунлари эрталаб соат 08:00дан иш якунланганига қадар бўлган вақт давомида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилиши маълум қилинган. (Ушбу хабар 24 май соат 16-55 ҳолатига 7 минг 674 маротаба кўрилган.)

📲Ушбу хабар нафақат туман ҳокимлигининг расмий телеграм каналида, балки тумандаги ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳудуд аҳолиси учун очилган телеграм гуруҳлари орқали, шунингдек, туманда фаолият юритувчи блогерлар каналларида ҳам аҳолига етказилган.

‼️Ҳурматли блогер ва журналистларимизга етказилган маълумотни расмий манбалардан текширгач кейин хулоса қилиш соҳа этикасига мувофиқ эканлигини эслатиб ўтамиз.

🔖Шунингдек, “bakiroo” телеграм каналида Тошкент вилояти ҳокимияти сайти ҳоким сўзларини имло хатолари билан эълон қилишда давом этаётгани қаламга олинган.

🖥Вилоят ҳокимлигининг веб-сайтида эълон қилинадиган материаллар махсус дастур орқали лотин алифбосига ўгирилади. Айни вақтда веб-сайтда учраётган техник ҳолатлар билан боғлик хатоликларнинг олдини олиш юзасидан соҳа мутахассислари иш олиб бормоқда.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Битирувчи-2021

⚡️Тошкент вилоятида 40 мингга яқин битирувчи мактаб билан хайрлашмоқда

👉Батафсил ўқиш

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
​​#яхшитаклиф

🖼Суратда қишлоқ хўжалигига тадбиқ қилинган илмнинг натижасини кўриб турибсиз (Тошкент вилояти Бўка тумани). Неча йиллик машаққатли изланишлар, йўқчилик ва умидсизлик ортидан яратилган биологик восита. Бунақа илмий ишлар илмий-тадқиқот институтларимиз лабораторияларда тўлиб-тошиб ётибди.

Деҳқончиликка адоқсиз мажлислар, буйруқлар, тонна-тонна минерал ўғитлар-у сотувчисидан бошқасига фойда бермайдиган агрозаҳарлар эмас, шундай оддий, арзон, енгил қўлланадиган илмий ютуқлар керак.

🌱Деҳқончиликда даромаднинг формуласи жуда содда: табиий жараёнларга ҳалақит бермаслик керак. Иложи бўлса, ўша жараённи тиклаш, кучайтириш керак. Ҳаммаёқни кимёлаштириб, ўсимликни "автопилот" режимига ўтказиб, тупроқдан "жон"ни суғуриб олмаслик керак. Ишонтиришим шарт эмас, тонна-тонна минерал ўғит билан 60-70, оддий, арзон, табиий усулда 90-110 ц/га буғдой оласиз. Икки йил олдин Тошкент вилояти Янгийўл туманида саккиз гектар даладан бир грамм минерал ўғит ишлатмай 50 ц/га дан буғдой олганмиз. Шафёрлар тез ва секиннинг фарқи 5 минут дейди, биз ўғит ва ўғитсизнинг фарқи 5-10 ц деймиз. Тушунгандирсиз.

Мухтасар айтсам, илм далага кўчса, ишонаверинг, қишлоқ хўжалигимиз "битиб" кетади. Қандай?

⚡️Тушунтираман. Минерал ўғит, заҳар сарфи кескин камаяди. Тупроқ ўзига келади (комадан). Вирусли ва замбуруғли касалликлар камаяди. Ҳаражат қисқаради, даромад ошади. Селекторларга ўрин қолмайди. Билган-билмаган деҳқончиликка аралашавермайди (экинни яхшилигидан). Насиб қилса, ҳаммаси яхшиликка.

✍️Ушбу пост Дилмурод Султоннинг фейcбукдаги саҳифасидан олинди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#экспорт

📊Тожикистонда Тошкент вилоятининг қайси маҳсулотига талаб юқори?


👉Батафсил ўқиш

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok