Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.28K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
​​#яхшитаклиф

🖼Суратда қишлоқ хўжалигига тадбиқ қилинган илмнинг натижасини кўриб турибсиз (Тошкент вилояти Бўка тумани). Неча йиллик машаққатли изланишлар, йўқчилик ва умидсизлик ортидан яратилган биологик восита. Бунақа илмий ишлар илмий-тадқиқот институтларимиз лабораторияларда тўлиб-тошиб ётибди.

Деҳқончиликка адоқсиз мажлислар, буйруқлар, тонна-тонна минерал ўғитлар-у сотувчисидан бошқасига фойда бермайдиган агрозаҳарлар эмас, шундай оддий, арзон, енгил қўлланадиган илмий ютуқлар керак.

🌱Деҳқончиликда даромаднинг формуласи жуда содда: табиий жараёнларга ҳалақит бермаслик керак. Иложи бўлса, ўша жараённи тиклаш, кучайтириш керак. Ҳаммаёқни кимёлаштириб, ўсимликни "автопилот" режимига ўтказиб, тупроқдан "жон"ни суғуриб олмаслик керак. Ишонтиришим шарт эмас, тонна-тонна минерал ўғит билан 60-70, оддий, арзон, табиий усулда 90-110 ц/га буғдой оласиз. Икки йил олдин Тошкент вилояти Янгийўл туманида саккиз гектар даладан бир грамм минерал ўғит ишлатмай 50 ц/га дан буғдой олганмиз. Шафёрлар тез ва секиннинг фарқи 5 минут дейди, биз ўғит ва ўғитсизнинг фарқи 5-10 ц деймиз. Тушунгандирсиз.

Мухтасар айтсам, илм далага кўчса, ишонаверинг, қишлоқ хўжалигимиз "битиб" кетади. Қандай?

⚡️Тушунтираман. Минерал ўғит, заҳар сарфи кескин камаяди. Тупроқ ўзига келади (комадан). Вирусли ва замбуруғли касалликлар камаяди. Ҳаражат қисқаради, даромад ошади. Селекторларга ўрин қолмайди. Билган-билмаган деҳқончиликка аралашавермайди (экинни яхшилигидан). Насиб қилса, ҳаммаси яхшиликка.

✍️Ушбу пост Дилмурод Султоннинг фейcбукдаги саҳифасидан олинди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok