Toshkent viloyati hokimligi
14.3K subscribers
38.6K photos
5.32K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
Forwarded from Deleted Account
​​#Тошкент_вилоят_туризмни_ривожлантириш_департаменти
#Оққўрғон_тумани
#Чирчиқ

“Аёллар саёҳати” лойиҳаси бошланди

❇️ Бугунги кунда жамиятимизда аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш масалалари юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, уларни туризмга жалб қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрациясининг 2020 йил 24 ноябрдаги 02-2588-сонли топшириғига асосан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда вилоят туризмни ривожлантириш департаменти ҳамкорлигида “Аёллар саёҳати” тадбири уюштирилди. Ушбу саёҳат Оққўрғон тумани ва Чирчиқ шаҳри хотин-қизлари мисолида амалга оширилди.

✳️Ундан кўзланган мақсад ҳудудларни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим омилларидан бири сифатида ички туризмни жадал ривожлантириш, хотин-қизларни мамлакатимизнинг маданий-тарихий мероси ҳамда табиий бойликлари билан таништириш, шунингдек, уларнинг бўш вақтларини самарали ўтказишлари учун қулай имкониятлар яратишдир.

Оққўрғон-Тошкент-Чирчиқ-Оққўрғон йўналиши бўйича уюштирилган бир кунлик саёҳат давомида аёллар Зангиота зиёратгоҳи, Tashkent City ҳудудида барпо этилаётган объектлар билан танишдилар. Саёҳатчилар Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида ҳам бўлишди. Бу ерда юксак таассуротлар олган аёлларга Ислом Каримовнинг ёрқин хотирасига бағишланган эсдалик совғалар улашилди.

💠Аёлларнинг саёҳати Чирчиқ шаҳридаги музейлар ва бошқа объектларни томоша қилиш билан якунланди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Янгийўл_тумани

Халқ депутатлари Янгийўл туман Кенгашининг олтинчи XIX сессияси бўлиб ўтди

📌 Сессияда туман ҳокими, ҳоким ўринбосарлари, туман Кенгаши депутатлари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

🔰 Кун тартибига қўйилган биринчи масала юзасидан Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича доимий комиссия аъзоси С.Нигматжоновнинг туман ҳокими томонидан қабул қилинган қарор ва фармойишларни тасдиқлаш тўғрисидаги ахбороти эшитилди.

▶️Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Президент Шавкат Мирзиёев Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида иштирок этди.
Ўзбекистонга ЕОИИ ҳузуридаги кузатувчи давлат мақомини бериш масаласи кўриб чиқилди ва бу ҳақда бир овоздан қарор қабул қилинди. Бирлашма доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида ЕОИИ билан ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб берди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в заседании Высшего Евразийского экономического совета.
Рассмотрен вопрос и единогласно принято решение о предоставлении Узбекистану статуса наблюдателя при ЕАЭС. Обсуждены актуальные аспекты дальнейшего развития многопланового сотрудничества в рамках этого объединения.
В своем выступлении глава государства обозначил приоритетные направления взаимовыгодного сотрудничества с ЕАЭС.

#Mirziyoyev #sammit #EOII #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Оҳангарон_тумани

“Ёшлар дастури” амалиётга татбиқ этилади

🔰Оҳангарон тумани 31-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида туман сектор раҳбарлари билан 4-сектор ёшлари учрашуви ўтказилди. Тадбирда туман ҳокими Абдурасул Абдуллаев бугунги кунда юртимизда ёшларга бўлган эътибор хусусида тўхталиб, ёшлар учун “Ёшлар дастури” ишлаб чиқилганлиги ва бу дастурнинг мазмун-моҳияти ҳақида сўзлади.

❇️Ушбу дастур 7 та йўналишдан иборат бўлиб, республика бюджетидан 65 миллиард сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган. Шунингдек, дастур доирасида маҳаллий бюджетдан 10,6 миллиард сўм, ҳомийлик маблағларидан 18 миллиард сўм, тадбиркорларнинг ўз маблағларидан 398 миллион сўм, тижорат банклари кредитлари ҳисобидан 19,6 миллиард сўм, хорижий инвестиция маблағларидан 140 минг евро миқдорида сармоя йўналтирилади.

▶️Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_тумани
#Ёшлар_дастури

🏛 Маданият саройи ёшларнинг севимли масканига айланмоқда

📌 Туман марказида қад ростлаган Маданият саройи ёшлар учун маънавият ва санъат эшикларини очиб, уларнинг мусиқа, рассомчилик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига бўлган қизиқишларини янада ошириш, истеъдодларини юзага чиқаришда айни муддао бўлмоқда.

🎨 Президентимиз илгари сурган 5 та муҳим ташаббусни ҳаётга тадбиқ этиш, шунингдек, айни кунларда амалга киритилган Тошкент туманида ёшлар билан ишлашнинг янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастурига мувофиқ турли туман маданий-маърифий тадбирлар, кўрик-танловлар ўтказилаётгани ҳам бунинг яққол мисоли бўла олади.

Туман ҳокимлиги, туман Маданият бўлими ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган “Янги Ўзбекистон менинг нигоҳимда” шиори остидаги кўрик-танлов ҳам шулар жумласидандир.

🎞 Батафсил ушбу видеолавҳада тамоша қилинг.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Бўстонлиқ

Бўстонлиқда "Аёзбобо" фестивали ўтказилди

🏢Бўстонлиқ туманида жойлашган Мудофаа вазирлиги Тоғ тайёргарлиги ўқув машқлар марказида Тошкент вилоятида 2020-2021 йиллар давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар дастури ижросини таъминлаш мақсадида Ёшлар ишлари агентлиги, Мудофаа вазирлиги ҳамда қатор ҳамкор ташкилотлар биргаликда ёшлар учун маъданий ва маърифий тадбир ташкиллаштирилди.

☃️❄️Иштирокчилар қизиқарли эстафета шартларида Қорбобо ясаб, турли ўйинлар ўйнашди. Тоғ тизмаси канатида ҳамда чанғиларда мириқиб учишди.

🏔Тадбир иштирокчилари “Чимён” дам олиш масканида мароқли дам олиб, маданий ҳордиқ чиқаришлари билан бирга, ҳомийлар томонидан тақдим этилган иссиқ кийимлар (куртка, қўлқоп ва қалпоқлар)ни қабул қилиб олишди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube