Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
41.2K photos
5.65K videos
48 files
22.3K links
Download Telegram
Forwarded from Deleted Account
​​#Тошкент_вилоят_туризмни_ривожлантириш_департаменти
#Оққўрғон_тумани
#Чирчиқ

“Аёллар саёҳати” лойиҳаси бошланди

❇️ Бугунги кунда жамиятимизда аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш масалалари юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, уларни туризмга жалб қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрациясининг 2020 йил 24 ноябрдаги 02-2588-сонли топшириғига асосан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда вилоят туризмни ривожлантириш департаменти ҳамкорлигида “Аёллар саёҳати” тадбири уюштирилди. Ушбу саёҳат Оққўрғон тумани ва Чирчиқ шаҳри хотин-қизлари мисолида амалга оширилди.

✳️Ундан кўзланган мақсад ҳудудларни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим омилларидан бири сифатида ички туризмни жадал ривожлантириш, хотин-қизларни мамлакатимизнинг маданий-тарихий мероси ҳамда табиий бойликлари билан таништириш, шунингдек, уларнинг бўш вақтларини самарали ўтказишлари учун қулай имкониятлар яратишдир.

Оққўрғон-Тошкент-Чирчиқ-Оққўрғон йўналиши бўйича уюштирилган бир кунлик саёҳат давомида аёллар Зангиота зиёратгоҳи, Tashkent City ҳудудида барпо этилаётган объектлар билан танишдилар. Саёҳатчилар Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида ҳам бўлишди. Бу ерда юксак таассуротлар олган аёлларга Ислом Каримовнинг ёрқин хотирасига бағишланган эсдалик совғалар улашилди.

💠Аёлларнинг саёҳати Чирчиқ шаҳридаги музейлар ва бошқа объектларни томоша қилиш билан якунланди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube