Toshkent viloyati hokimligi
14.3K subscribers
38.6K photos
5.32K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#Оҳангарон_шаҳри
#таълим

❇️Бугун Камолиддин Беҳзод номидаги рассомчилик ва дизайн институти ректори Нодирбек Сайфуллаев, таниқли мусаввир Ортиқали Қозоқов ҳамда институтнинг профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирокида Оҳангарон шаҳридаги 9-умумтаълим мактабида бешта муҳим ташаббус доирасида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

▶️Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедовнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Туркманистон етакчиси ва қардош туркман халқини мамлакат Бетарафлигининг 25 йиллиги билан самимий муборакбод этиб, энг эзгу тилакларни етказди.
Савдо, саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги, энергетика, транспорт ва транзит, ҳудудлараро ришталар ва гуманитар дастурлар каби муҳим соҳалардаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари белгиланди.

Состоялся телефонный разговор Шавката Мирзиёева и Гурбангулы Бердымухамедова.
Глава нашего государства сердечно поздравил лидера Туркменистана и братский туркменский народ с 25-летием Нейтралитета страны, выразив наилучшие пожелания.
Определены приоритеты взаимодействия на перспективу в таких ключевых сферах, как торговля, промышленная кооперация, сельское хозяйство, энергетика, транспорт и транзит, межрегиональные связи и гуманитарные программы.

#Mirziyoyev #muloqot #Turkmaniston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ
#Аёзбобофестивали

Бўстонлиқда ёшлар иштирокида "Аёзбобо" қувноқ фестивали ўтказилди. Лавҳада тоғлар қучоғида ўтган ана шу тадбирнинг қайноқ тафтини ҳис этинг. 😊

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Оққўрғон_тумани

Ёшлар билан учрашув: муаммо, таклиф, ечим

✍️Ёшлар билан ишлашнинг янги тизимини ташкил этиш ва ёшларга оид Дастур бандларининг бажарилиши юзасидан Оққўрғон тумани ҳокими Фарҳод Омонов, Халқ қабулхонаси, секторлар ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ва Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими масъуллари иштирокида “Ёшлардан мурожаат” демократия мезонларига асосланган учрашув ташкил этилди. Тадбирда маърузалар рақамлардан холи бўлиб, муаммо, таклиф, ечим ва натижа тамойилида ўтказилди.

🔰Асосий мурожаатлар бандлик, тадбиркорлик, спорт мусобақаларини ташкил этиш, туризмни ривожлантириш ва бошқа соҳаларга қаратилди.

⚡️Хусусан, 9 дан зиёд келиб тушган мурожаатларнинг 3 таси бандлик, 2 таси спорт, 2 таси тадбиркорлик ва кредит, 1 таси қурилиш ва 1 таси ижтимоий соҳа масаласида бўлди.

Мутасаддилар томонидан мурожаатларга ижобий ечим бериш мақсадида муддатлар белгиланди.

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Юқори_Чирчиқ
#озиқ_овқат_захираси

Етарли миқдорда маҳсулотлар жамғарилди

Юқори Чирчиқ туманида 2020-2021 йиллар қиш ва баҳор мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари захирасини яратиш юзасидан самарали ишлар амалга оширилди.

📍Жумладан, туман ҳокимлиги масъуллари томонидан озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари нарх-навоси барқарорлигини таъминлаш мақсадида захиралар яратилди.

⚡️Маълумот учун таъкидлаш лозимки, туманда 2020-2021 йиллар қиш ва баҳор мавсумида асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархи барқарорлигини таъминлаш мақсадида жами 2904 тонна, шундан 1666 тонна картошка, 785 тонна пиёз, 450 тонна сабзи ва 2,5 тонна гуруч захираси жамғарилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Оҳангарон_шаҳри
#ҳоким_ва_ёшлар

“Ёшлар дастури”ни ижро этишга киришилади

🔰Оҳангарон шаҳридаги 8-умумтаълим мактабида корхона, ташкилот ва сектор раҳбарлари иштирокида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда шаҳар ҳокими Акром Эшонқулов юртимизда йигит-қизларга яратилаётган шароитлар ва имкониятлар хусусида гапириб, ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича ишлаб чиқилган “Ёшлар дастури”нинг мазмун-моҳияти ҳақида тўхталди.

❇️Мазкур дастур 7 та йўналишдан иборат бўлиб, республика бюджетидан 16 миллиард сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган. Шунингдек, дастур доирасида маҳаллий бюджетдан 1,3 миллиард сўм, ҳомийлик ҳисобидан 53 миллион сўм миқдорида маблағ йўналтирилади. Чора-тадбирлар доирасида қамраб олинадиган ёшлар сони 10769 нафарни ташкил этади.

Тадбир давомида ёшлар муаммолари тингланиб, тегишли чора-тадбирлар белгиланди ва ижросига масъуллар тайинланди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube