Toshkent viloyati hokimligi
14.6K subscribers
41.3K photos
5.66K videos
48 files
22.4K links
Download Telegram
#Меҳр_улашайлик
#Сардоба

📌Сардоба сув омборидаги тошқин оқибатида кўплаб сирдарёликларнинг чорва моллари нобуд бўлди, айримлариники эса тарқаб кетди.

🐂Янгийўл туманининг 4 та сектор раҳбарлари ҳамда туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими томонидан Сардоба сув омборидан жабр кўрганларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 6 бош қорамол Сардоба туманига олиб бориб берилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Ўрта_Чирчиқ
#камбағалликни_қисқартириш

📌Ўрта Чирчиқ тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Собиржон Темиров раҳбарлигида коронавирус пандемияси даврида камбағалликни қисқартириш, хорижда ишлаб юртимизга қайтиб келган ёшлар ҳамда карантин сабабли ўз иш ўрнини йўқотган аҳолининг рўйхати шакллантирилди.

⚡️Шунингдек, "темир дафтар"га киритилган оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича самарали ишлар амалга оширилмоқда.

🐄Кеча 2-сектор ҳудудидаги 13 та маҳалланинг “темир дафтари”га киритилган 32 та оилага туман прокурори Собиржон Темиров ташаббуси билан “Inter agro” масъулияти чекланган жамияти томонидан тақдим этилган 1000 бош наслли жўжалар парваришлаш ҳамда ўзини-ўзи банд қилиш мақсадида тарқатилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Оҳангарон_туман
#жиноят

Ноқонуний дори савдоларига чек қўйилмоқда

⚡️Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Оҳангарон туман бўлими, Оҳангарон туман прокуратураси ва туман давлат солиқ инспекцияси томонидан дорихоналарда нархларнинг барқарорлигини таъминлаш мақсадида тарғибот тадбирлари мунтазам ўтказилиб, тезкор рейдлар орқали дори воситаларининг ноқонуний савдоси билан боғлиқ ҳаракатлар фош этилмоқда.

🚫Хусусан, жорий йилнинг 17 август куни ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро А.С. Оҳангарон тумани ҳудудида Хитойда ишлаб чиқарилган дори воситаларини (200 дона) ҳамда 28 та вирус блокаторини 4 300 АҚШ долларига сотаётган вақтда қўлга олинган.

Шунингдек, яна бир фуқаро Ш.М. Ҳиндистонда тайёрланган 470 дона иммунитет ҳосил қилувчи дори воситаларини қонунга хилоф равишда 39 млн. 900 минг сўмга пуллаётган вақтда ушланди.

▶️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Янгийўл туманида электр таъминоти қиш мавсумида узлуксиз бўладими?

⚡️Янгийўл тумани ҳокимлиги куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида электр таъминоти узлуксизлигини таъминлаш борасида қилинган ишлар юзасидан ахборот берди.

💰Унда қайд этилишича, тармоқдаги камчилик ва нуқсонларга барҳам бериш, янги трансформатор ва устунларни ўрнатиш учун жами – 4,033 млрд сўм сарфланган.

🏗Ушбу чора-тадбирлар режасига мувофиқ, ҳудудлардаги эскирган, яроқлилик муддати ўтган симёғочлар ўрнига 272 дона темир-бетон таянчлар ўрнатилди.

11,55 км масофада электр тармоқларини реконструкция қилиш, 8 та трансформатор пунктларини мукаммал таъмирлаш, 25,2 км ҳаво тармоқларини мукаммал ва 21,0 километрини жорий таъмирлаш ишлари бажарилиб, 11та трансформатор пунктлари ўрнатилди.

▶️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Зиёрат қилмоқчимисиз? Тошкент вилояти қадамжолари билан танишинг!

🏰 Юртимизда турли зиёратгоҳ ва обидалар сероб. Карантин талаблари юмшатилгач, инсонлар уйдан чиқиб, кўнгилли саёҳат қилишни истайдилар. Тошкент вилоятида ҳам зиёратгоҳлар ва қадамжолар талайгина. Эътиборингизга улардан энг машҳурларини тақдим этамиз.

🕌 Мақолада Хазрат Али Бува зиёратгоҳи, Қирқ қиз булоғи, Анбар биби мақбараси зиёратгоҳи, Заркент ота зиёратгоҳи, Сардоба зиёратгоҳи, Зангиота ёдгорлик мажмуи, Шодмалик бобо зиёратгоҳи, Киндиктепа ёдгорлиги ҳақда сўз боради.

▶️Батафсил: https://www.xabar.uz/jamiyat/ziyorat-qiling-toshkent-viloyatining

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Оққўрғон
#Сессия

⚡️ Бугун халқ депутатлари Оққўрғон туман Кенгашининг олтинчи чақириқ XI сессияси бўлиб ўтди.

📌Сессия кун тартибидаги биринчи масала хусусан, карантин тартиблари босқичма-босқич юмшатиб борилиши муносабати билан фуқароларнинг санитария талабларига қатъий риоя этиш зарурлиги, карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда яшаш ва меҳнат қилиш лозимлиги ҳақида туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Низомиддин Ғаффоровнинг ҳисоботи тингланди.

Кун тартибидаги иккинчи масала, яъни туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги давлат ва давлат-хусусий шерикчилик асосида ташкил этилган ва ташкил этилаётган МТТларида олиб борилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишларнининг натижадорлиги, боқчаларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ҳамда боқча ёшидаги болаларнинг қамровини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан туман мактабгача таълим бўлими мудири Нигора Мирзақулованинг ахбороти эшитилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Билдириш

⚠️ ОГОҲ БЎЛИНГ!

Аввал хабар берилганидек, кеча Тошкент ва Зангиота туманларини табиий газ билан таъминловчи “Сабзавот” маҳалласи, Тошкент халқа автомобиль йўли кўчасида жойлашган ер ости Д-720 мм юқори босимли газ қувурига шикаст етиб, авария ҳолати юзага келиши натижасида бир қанча истеъмолчиларга табиий газ берилиши тўхтатилган эди.

Ҳозирда авария ҳолати бартараф этилиб, соат 15-30дан бошлаб аҳолига босқичма-босқич табиий газ берилиши бошланди ҳамда соат 18-00га қадар ҳудудларда газ таъминоти тўлиқ тикланади.

‼️ Шу сабабли ноҳуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, фуқаролардан хонадонларидаги газ ускуналарини кўздан кечиришларини сўраймиз!

❗️ Газ ускуналаридан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиб, кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олган бўласиз!

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Telegram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг
#депутат

❗️Коронавирус пандемиясига қарши курашиш бўйича Тошкент вилояти штабида ташкил этилган навбатдаги брифинг Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати Раъно Турдибоева иштирокида ташкил этилди.

📌Жойлардаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш, мурожаатларга ечим топишда жамоатчилик назоратининг ўрни, эҳтиёжманд оилаларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида ишлар юзасидан маълумот берилди.

📽Батафсил видеолавҳада👆

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

⚡️Юқори Чирчиқ тумани ҳокими Ускенбай Атемов иштирокида бўлиб ўтган брифингда ҳудудда коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш, аҳоли саломатлигини сақлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда ёлғиз яшовчи кексаларга кўрсатилаётган ижтимоий ёрдамлар ҳақида маълумот берилди.

📽Батафсил видеолавҳада👆

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Тошкент вилоятидан савдога чиқарилган тадбиркорлик учун ЕР УЧАСТКАЛАРИ

Бўка туманидан 2,5 млн. сўмдан (кўриш)
Ўрта Чирчиқ туманидан 15,6 млн.сўмдан (кўриш)
Бўстонлиқ туманидан 5,7 млн.сўмдан (кўриш)
Оққўрғон туманидан 4,3 млн.сўмдан (кўриш)
Янгийўл туманидан 4,4 млн.сўмдан (кўриш)
Бекобод шаҳардан 8,6 млн.сўмдан (кўриш)
Оҳангарон туманидан 25,5 млн.сўмдан (кўриш)
Олмалиқ шаҳардан 11,2 млн.сўмдан (кўриш)
Ангрен шаҳардан 11,5 млн.сўмдан (кўриш)
Чирчиқ шаҳардан 28,2 млн.сўмдан (кўриш)
Юқори Чирчиқ туманидан 48,0 млн.сўмдан (кўриш)
Зангиота туманидан 10,6 млн.сўм (кўриш)
Бекобод туманидан 4,6 млн.сўм (кўриш)
Оҳангарон шаҳардан 8,6 млн.сўм (кўриш)
Нурафшон шаҳардан 13,7 млн.сўм (кўриш)
Янгийўл шаҳардан 12,2 млн.сўмдан (кўриш)
Қибрай туманидан 2,1 млн.сўмдан (кўриш)
Қуйи Чирчиқ туманидан 3,9 млн.сўмдан (кўриш)
Паркент туманидан 13,6 млн.сўмдан (кўриш)
Пискент туманидан 28,2 млн.сўмдан (кўриш)
Тошкент туманидан 3,6 млн.сўмдан (кўриш)
Чиноз тумани 4,6 млн.сўмдан (кўриш)

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Янгийўл_тумани
#Такрорий_экин

🍱 Тошкент вилояти Янгийўл туманида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда ҳамда озиқ-овқат танқислигини олдини олиш борасида кўплаб амалий ишлар олиб борилмоқда.

🥔 Жумладан, туман бўйича ғалладан бўшаган ер майдонларининг 823 гектар майдонига "Санта", "Романа", "Розара", "Гала" каби тезпишар навлардан иборат картошка экинлари экилган.

🚜 Ҳозирги кунда деҳқон-фермерларимиз томонидан экилган картошка экинларида агротехник тадбирлари амалга оширилмоқда.

🌱Бу йилги картошка экинларининг ҳар бир гектаридан 25 тоннадан зиёд картошка маҳсулотини олиш кўзда тутилган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Бекобод

Томчилатиб суғориш – истиқболли усул

👥Бекобод туманида вилоят ҳокимининг “Томчилатиб суғориш тизими ва сувни тежайдиган бошқа суғориш технологияларини жорий этиш бўйича 2021 йилги режалар”ни амалиётга татбиқ этиш бўйича семинар ташкил этилди.

📊Жорий йилда туманда жами 3000 гектар пахта хом ашёси етиштириладиган, шунингдек, 15 гектар сабзавот-полиз, 90 гектар боғ, 28 гектар узумчилик майдонларида томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш режалаштирилган. Ҳақиқатда, мўлжалдаги ишлар амалга оширилмоқда.

📌Аслида ҳам туманда бу борада тажриба тўпланиб боряпти. Хусусан, ўтган йили 128 гектар экин майдонларида томчилатиб суғориш технологиялари жорий этилган.

▶️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Ўрта_Чирчиқ

Хусусий корхона маҳcулотларига талаб кўпаймоқда

🔨Ўрта Чирчиқ туманининг "Роватак" маҳалласидаги "Stell Roof Desk" хусусий корхонасида профнастил, тунука маҳсулотларидан қўл меҳнати асосида метал конструкциялар ишлаб чиқариш йўлга қўйилганлиги боис, харидорлар сони кўпайиб бормоқда.

💰Корхонанинг йиллик даромади 3 миллиард сўм бўлиб, тайёрланаётган маҳсулотлар Тошкент ва Нурафшон шаҳарларидаги қурилиш объектларида кенг фойдаланилмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram