Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.28K videos
48 files
21.2K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ_тумани
#камбағалликни_қисқартириш

📌Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 апрелдаги ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва камбағалликни қисқартириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида берилган топшириғига асосан жорий йил 20 майдан 5 июнгача Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида яшовчи аҳолини тўлиқ қамраб олган ҳолда тажриба тариқасида камбағаллик даражасини ўрганиш бўйича кузатув ўтказилмоқда.

Расмий саҳифаларимиз
👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#камбағалликни_қисқартириш

Вилоятда камбағалликни қисқартириш, тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш юзасидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

❗️Ўрганишлар натижасида вилоятда 40 474 та эҳтиёжманд оилалар борлиги аниқланган.

🎥Батафсил "Ўзбекистон24" лавҳасида

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#камбағалликни_қисқартириш

📊Бугунги кунда Тошкент вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Маълумотларга кўра, вилоятда 40 минг 474 кам таъминланган, эҳтиёжманд оила мавжуд.

Вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидаги ижтимоий ночор оилалар «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати доирасида 9 мингдан ортиқ ҳомий ташкилотларга бириктиришга эришилди.

📌Пандемия шароитида 49 мингдан зиёд оилага жами 20,5 миллиард сўмлик моддий ёрдам кўрсатилган бўлса, вақтинча ишсиз қолган 68 минг 274 нафар аҳолининг 44,5 мингдан зиёди бандлиги таъминлангани бу борада амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси дейиш мумкин.

👉Батафсил "Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги" сайтида

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Ангрен_шаҳар
#камбағалликни_қисқартириш

⚡️Тошкент вилояти давлат солиқ хизмати органлари раҳбарларига бириктирилган секторларда камбағалликни қисқартириш, аҳоли муаммоларини ўрганиш, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга ёрдам кўрсатиш, ёшларни иш билан таъминлаш, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

👆Шунингдек, Ангрен шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, амалга оширилаётган ишларни сарҳисоб қилиш ва галдаги вазифаларни белгилаб олиш мақсадида сектор штабида бўлди.

📌Жумладан, сектор раҳбари томонидан Ангрен шаҳри “Бўстон” МФЙда истиқомат қилувчи 5 нафар фуқаро иш билан таъминланди. Эҳтиёжманд ва камбағаллар рўйхатида турган оилаларга моддий кўмак берилди ҳамда яшаб турган уйлари таъмирланди.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Ўрта_Чирчиқ
#прокурор_сектори
#камбағалликни_қисқартириш

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлигида Тошкент вилояти 2-сектори раҳбари, вилоят прокурори Салом Самадов "Коронавирус пандемияси шароитида ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғирлашган оилаларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларга даромад манбаини яратишнинг “Вақтинчалик тартиби” бўйича Халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ тумани Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари ҳамда корхона ва ташкилотлар раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

📌Учрашувда Салом Самадов туман ҳокими ўринбосарларининг пандемия шароитида камбағалликни қисқартириш бўйича айни кунларда амалга оширилиши кутилаётган режалари билан танишди ҳамда уларга ўзларининг соҳалари бўйича тумандаги 1894 та камбағал оилани режа асосида камбағалликдан чиқариш бўйича тегишли топшириқлар берди.

👫Шунингдек, жорий ўқув йилининг якунига кўра тумандаги мавжуд умумий ўрта таълим мактабларини 1861 нафар битирувчи тамомлайди. Шулардан 1487 нафари таълимни олий ўқув юртларида давом эттириш истагини билдирган. Меҳнат бозорига кириб келаётган ушбу ёшлар билан ҳар бир раҳбар алоҳида тартибда шуғулланши бўйича ҳам вилоят прокурори топшириқлар берди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Ўрта_Чирчиқ
#камбағалликни_қисқартириш

📌Ўрта Чирчиқ тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Собиржон Темиров раҳбарлигида коронавирус пандемияси даврида камбағалликни қисқартириш, хорижда ишлаб юртимизга қайтиб келган ёшлар ҳамда карантин сабабли ўз иш ўрнини йўқотган аҳолининг рўйхати шакллантирилди.

⚡️Шунингдек, "темир дафтар"га киритилган оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича самарали ишлар амалга оширилмоқда.

🐄Кеча 2-сектор ҳудудидаги 13 та маҳалланинг “темир дафтари”га киритилган 32 та оилага туман прокурори Собиржон Темиров ташаббуси билан “Inter agro” масъулияти чекланган жамияти томонидан тақдим этилган 1000 бош наслли жўжалар парваришлаш ҳамда ўзини-ўзи банд қилиш мақсадида тарқатилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#камбағалликни_қисқартириш
#Ўрта_Чирчиқ_тумани

“Inter agro”нинг саховати

📦Мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш ва аҳолини иш билан банд қилишга алоҳида эътибор қаратиляпти. Айниқса, жойларда сектор раҳбарлари томонидан аҳолига турли хил тарзда ёрдамлар берилаётганлиги яхши самара бермоқда.

📌 Президентимизнинг “Камбағалга балиқ эмас, қармоқ бериш керак. Балиқни ўзи тутиб олади” деган фикрига амал қилиб, коронавирус пандемияси даврида Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни камбағалликдан чиқариш учун “темир дафтари”га киритилган оилаларга “Inter agro” масъулияти чекланган жамияти томонидан 4500 бош наслли жўжалар боқиб кўпайтириш ҳамда ўзини-ўзи банд қилиш мақсадида тарқатилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#камбағалликни_қисқартириш

4-сектор “темир дафтар”даги оилаларга эътиборни кучайтирмоқда

‼️Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Равшан Раимов бошчилигида вилоятдаги 4-сектор раҳбарлари томонидан камбағалликни қисқартириш ва аҳолини иш билан банд қилишга алоҳида эътибор қаратилаяпти.

⚡️Айниқса, Олмалиқ шаҳар ва Оҳангарон туман давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари томонидан аҳолини ўзини-ўзи банд қилиши мақсадида турли хил тарзда ёрдамлар берилаётганлиги яхши самара бермоқда.

Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни камбағалликдан чиқариш учун “темир дафтар”га киритилган оилаларга Оҳангарон туманидаги "Рустам Агро" масъулияти чекланган жамиятида наслли жўжалар, наслли моллар кўпайтирилиб, аҳолига арзон нархларда етказиб берилмоқда.

🔖Шунингдек, тадбиркорларга берилаётган солиқ имтиёзлари хусусий субьектларнинг ихтиёрида қўшимча маблағ юзага келиши ва келгуси фаолиятларини ривожлантиришга кўмак бўляпти.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram