Toshkent viloyati hokimligi
14.6K subscribers
41.2K photos
5.65K videos
48 files
22.3K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Оҳангарон_туман

Вилоят прокурорининг Оҳангарон туман “Телов” МФЙ аҳолиси ва ёшлари билан бўлиб ўтган учрашувидан лавҳа.

@toshvilpressa
#Оҳангарон_туман

📜Жорий йилнинг 25 май куни O'zLiDeP Оҳангарон туман Кенгаши ҳамда туман ҳокимлиги билан биргаликда СОVID-19 пандемиясига қарши кураш кетаётган бир даврда, фарзандларимизни дарс машғулотларини тизимли баҳолашда олиб борган самарали меҳнатлари учун Дилдора Юллашевна, Мухтор Эламасович, Чарос Батиржановна, Гулчехра Номозбоевналарга ташаккурномалар топширилди.

******

📜25 мая Ахангаранским районным Кенгашем O'zLiDeP совместно с хокимиятом района были вручены благодарности группе учителей средних общеобразовательных школ системы районо за активную работу в деле проведения онлайн уроков во время карантина по случаю пандемии СОVID-19.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Оҳангарон_туман

ПАНДЕМИЯ ТАДБИРКОР ИШИГА ТЎСИҚ БЎЛМОҚДА

Айни пайтда Оҳангаронда чет эл тажрибаси асосида гидропоник иссиқхоналар барпо этиш ишлари давом этмоқда. Хорижий технологиялар асосида қурилаётган замонавий иссиқхоналарда етиштириладиган маҳсулотларнинг 80 фоизидан зиёди экспорт қилиниши мўлжалланган.

📌Оҳангарон туман ҳокими ўринбосари – инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Улуғбек Асаддуллаев, Бош вазир қабулхонаси мудири Жасур Юлдашов ва туман Иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Анвар Турсунқуловлар томонидан туманда янги лойиҳалар асосида олиб борилаётган ишлар ва асбоб-ускуналар импорти масаласи атрофлича таҳлил этилди.

️Батафсил ушбу ҳаволада

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Оҳангарон_туман

СЕРКАҚИРИЛДИ НОМИ ЎЗГАРАДИ(МИ?)

📌“Чинор”
МФЙда Оҳангарон туман ҳокимлиги ҳузуридаги “Топономик объектларга ном бериш ва Давлат тили тўғрисидаги қонун талабларига риоя этиш комиссияси”нинг йиғилиши бўлиб ўтди.

✔️Йиғилишда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 октябрдаги “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони талабларидан келиб чиққан ҳолда, мазкур маҳалла ҳудудидаги “Серка қирилди” қишлоғи номини ўзгартириш масалаласи кўриб чиқилди.

Батафсил👉 https://telegra.ph/SERKA%D2%9AIRILDI-NOMI-%D0%8EZGARADIMI-06-23

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Оҳангарон_туман
#жиноят

Ноқонуний дори савдоларига чек қўйилмоқда

⚡️Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Оҳангарон туман бўлими, Оҳангарон туман прокуратураси ва туман давлат солиқ инспекцияси томонидан дорихоналарда нархларнинг барқарорлигини таъминлаш мақсадида тарғибот тадбирлари мунтазам ўтказилиб, тезкор рейдлар орқали дори воситаларининг ноқонуний савдоси билан боғлиқ ҳаракатлар фош этилмоқда.

🚫Хусусан, жорий йилнинг 17 август куни ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро А.С. Оҳангарон тумани ҳудудида Хитойда ишлаб чиқарилган дори воситаларини (200 дона) ҳамда 28 та вирус блокаторини 4 300 АҚШ долларига сотаётган вақтда қўлга олинган.

Шунингдек, яна бир фуқаро Ш.М. Ҳиндистонда тайёрланган 470 дона иммунитет ҳосил қилувчи дори воситаларини қонунга хилоф равишда 39 млн. 900 минг сўмга пуллаётган вақтда ушланди.

▶️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
#озиқ_овқат_хавфсизлиги
#Оҳангарон_туман

“Рустам Агро” 700 минг долларлик маҳсулот экспорт қилади

⚡️Оҳангарон туман ҳокими Абдурасул Абдуллаев 4-сектор ҳудудидаги “Рустам Агро” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди.

📌Мазкур МЧЖ кўп тармоқли ҳисобланиб, бу ерда қуритилган мева, гўшт, сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Хусусан, корхона йилига 700 минг АҚШ доллари миқдорида қуритилган мева экспортини амалга оширади.

🤝Шунингдек, жамият бўрдоқичилик, паррандачилик ва сутчилик билан ҳам шуғулланиб, халқимиз дастурхонига гўшт ва сутдан тайёрланган маҳсулотлар ҳамда товуқ гўштини етказиб бермоқда.

📍Айнан мана шундай корхона ва фермер хўжаликлари томонидан етиштирилаётган маҳсулотлар айни пайтда долзарб ҳисобланган озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Оҳангарон_туман

🌐Электрон нашрларда Оҳангарон туманида жойлашган "Ангрен шакар" корхонасидаги ходимларни оммавий равишда ишдан бўшатилаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалди.

"Ангрен шакар" МЧЖ нега фаолиятини тўхтатди?

🔍2014 йилда фаолиятини бошлаган "Ангрен шакар" масъулияти чекланган жамияти суткасига 1000 тонна шакар ишлаб чиқариш қувватига эга. Жорий йилнинг апрелида четдан импорт қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотлари, хусусан шакарга акциз солиғи олинадиган акциз солиғининг бекор бўлиши ўзимизда ишлаб чиқарилаётган шакарнинг таннархи қимматга тушишига олиб келди. Бу эса корхонанинг бозорда рақобатни бой бериши ва фаолиятини тўхташига сабаб бўлди.

⁉️Хўш, ишдан бўшатилган 150 нафар ходимнинг кейинги тақдири нима бўлади? Мутасаддилар нима дейди?

🎥Батафсил лавҳада👆

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Оҳангарон_туман

Қизил ярим ой жамиятининг саховати


Кексаларга эҳтиром кўрсатиш, уларнинг ҳолидан хабар олиш, ижтимоий кўмакка муҳтожларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ижтимоий соҳадаги ислоҳотларимизнинг устувор йўналишларидан бири саналади.

⚡️Бу борада Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти томонидан ҳам қатор хайрия ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, жамиятнинг Оҳангарон туман бўлими томонидан 16 нафар якка-ёлғиз қариялар, ижтимоий ҳимояга муҳтож ногиронларга пластик карталар очилиб, уларга 561 минг сўмдан пул маблағи ўтказиб бериляпти.

📌Яқинда 1-сектор ҳудудида яшовчи Хатира Калдибаева, Хайри Газиева, Владимир Делхман ("Ғаллақудуқ" МФЙ) ва Рашида Мирзабековага ("Эйвалек" МФЙ) сектор ва маҳалла масъуллари томонидан моддий кўмак пуллари тарқатилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Тошкент вилояти ҳокими Р.Холматовнинг телеграм ботига Оҳангарон тумани “Убайд” МФЙда яшовчи фуқаро Абдурасулов Аброр томонидан Убайд қишлоғида бир қатор муаммолар мавжудлиги (боғча, сув, йўл, газ, свет) ва уларни бартараф этишни сўраб мурожаат юборилган. Ушбу ҳолатлар бўйича Оҳангарон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

Хусусан, 2020 йилда мазкур маҳаллада 120 ўринга мўлжалланган мактабгача таълим ташкилоти барпо этилиб, фойдаланишга топширилган. Бунинг натижасида, қишлоқда боғча ёшидаги болаларнинг қамров даражаси 90 фоизга етган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020 йил 7 декабрь куни имзоланган 4916-сонли қарор билан тасдиқланган дастурга асосан 6,2 км. узунликда ичимлик суви қувурлари ётқизиш ишлари олиб борилиши режалаштирилган. Шунингдек, ички йўллар ҳам босқичма-босқич таъмирланиши кўзда тутилган.

Шуни таъкидлаш лозимки, ёз мавсумида маҳаллада оқар сув билан боғлиқ муаммо юзага келади. “Баланд ариқ” каналидан келадиган сув маҳаллага етиб келгунича кўплаб фермерлар ундан фойдаланади. Айнан сувнинг фермерлар ўртасида нотўғри тақсимланиши ҳамда исрофгарчиликка йўл қўйилиши оқибатида маҳалла аҳолисига оқар сув етиб келиши қийин. Мазкур масала туман ҳокимлиги томонидан назоратга олиниб, ёз мавсумида сув тақсимланишида исрофгарчиликка йўл қўйилмаслигининг олди олинади.

Айни пайтда “Убайд” МФЙда газ ва электр энергияси билан боғлиқ (фавқулодда авария ҳолатларидан ташқари) муаммолар мавжуд эмас.

#Оҳангарон_туман

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube