Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.28K videos
48 files
21.2K links
Download Telegram
📌Шу кунга қадар, Тадбиркорлик маркази томонидан «Аёллар дафтари»га киритилган юзлаб хотин-қизлар ўқитилиб, уларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун амалий кўмак бериб келинмоқда.

📝 Ўз фаолиятини бошлаган тадбиркор аёллар иштирокида марказ битирувчилари учун маҳорат дарси ташкил қилинди.

📇Унда «Аёллар дафтари»га киритилган 60 нафар хотин-қизларга сертификатлар топширилди.

#Бўстонлиқ

👉
Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Томчилатиб суғоришдан “Лукойл”гача – Тошкент вилоятининг янги ҳокими нималар билан банд?

📍https://uza.uz/posts/238933

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter
Ёшларга ер ажратиладиган бўлди

⚡️Зангиота туманида қишлоқ хўжалиги соҳасида ёшлар бандлигини таъминлаш, уларга ер ажратиш ва ундан унумли фойдаланиш юзасидан ўқув-семинар ўтказилди.

🔎Тадбирдан сўнг йигит-қизлар “Наврўз-Обиджон-Собитжон” фермер хўжалигида бўлишди. Фермернинг ишларини кўриб, “Туркистон” ҳудудида истиқомат қилувчи Шораҳим Турғунов картошка ва булғори қалампири, Соҳибжон Обидов эса тарвуз ва карам етиштириш мақсадида ер сўради. Уларнинг илтимослари ижобий ҳал этиладиган бўлди.

📌Туман мутасаддилари маслаҳатлашиб, ёшларга ўзларининг истиқомат қиладиган ҳудудларига яқин жойдан ер ажратадиган бўлишди.

#Зангиота_тумани
#Дастур_амалда

👉
Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг VI чақириқ XXIII сессияси бўлиб ўтди

🔎Сессияда Кенгаш томонидан 10 та масала кўрилиб, депутатлар томонидан муҳокама қилинди.

📌 Олмалиқ шаҳар маҳаллий бюджетининг 2020 йилда шаклланган қўшимча манбаларининг сарфланиши юзасидан ҳисобот ва шаҳар маҳаллий бюджетининг 2021 йилда шаклланиши кутилаётган қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисида шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Шоумаровнинг ҳисоботи эшитилди.

Жиноят ишлари бўйича шаҳар судининг 2020 йил давомидаги фаолияти бўйича Жиноят ишлари бўйича шаҳар суди раиси А.Неъматовнинг ахбороти тингланди.

🔖 Мактабгача таълим соҳасида 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар ва 2021 йил режалари тўғрисида вилоят Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи ўринбосари ахборот берди.

📜Юқоридаги ҳамда бошқа бир қатор тингланган ахборотлар бўйича Кенгаш томонидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

#сессия
#Олмалиқ

👉
Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
"Қамчиқ" довони очиқми?

❄️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати марказининг маълумотига кўра, жорий йилнинг 7-9 февраль кунлари А-373 “Тошкент – Ўш” автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довонида қор ёғиши маълум қилинган.

🌨Хусусан, кеча довонда қор ёғиши бошланди. Бугун ёғингарчилик вақти-вақти билан кучайиб, йўлнинг кўриниши 50 метргача қисқармоқда. Мазкур ҳолат довон йўлларида автомашиналарнинг эркин ҳаракатланишига бирмунча таъсир қиляпти. "Қамчиқавтойўл" ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан довон йўллари қор ва музламадан мунтазам равишда тозаланмоқда. Айни вақтда автомобиллар хавфсиз ҳаракатланиши таъминланган.

⚡️Таъкидлаш жоизки, ҳозир “Қамчиқ” довонида ҳаво булутли, ҳарорат цельсий шкаласи бўйича “0” даражада. Тоғ ён бағирларида қорнинг қалинлиги 120 сантиметрни ташкил қилмоқда.

Батафсил ЎзА да

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Мутасаддиларга "маҳаллабай" ишлаш бўйича топшириқлар берилди

♻️Қибрай туман ҳокими М.Миркасимов бошчилигида сектор раҳбарлари, ҳокимлик масъуллари ва барча корхона-ташкилот раҳбарлари иштирокида ижро интизоми, аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш ва бошқа кўплаб масалалар бўйича йиғилиш ўтказилди.

🔹Тадбирда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ижроси, ишсиз аҳоли, хусусан, хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлаш орқали "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни рўйхатдан чиқариш бўйича амалга оширилаётган ишлар танқидий муҳокама қилинди.

🔸Шунингдек, туман ҳокими ишсиз ёшларга сабзавот ва полиз экинларини етишитириш учун 25 сотихдан ер ажратиш борасида кўрилаётган чоралар ҳам қониқарли эмаслиги таъкидланиб, мутасаддиларга вазифа ва кўрсатмалар берилди.

#Ҳокимлик_соати
#Қибрай

👉
Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати "Халқ билан" деб номланган янги лойиҳасини тақдим этади.
Унинг қаҳрамонлари – оддий одамлар - ҳаётидаги энг унутилмас учрашув ҳақида сўзлаб беришади.

Пресс-служба Президента Республики Узбекистан представляет новый проект "С народом".
Его герои - обычные люди - рассказывают о самой незабываемой встрече в своей жизни.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter