Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.28K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
​​#Ҳокимлик_соати
#Олмалиқ

⚡️Олмалиқ шаҳар ҳокимлигида ҳоким Усмон Раҳимов раислигида навбатдаги "ҳокимлик соати" бўлиб ўтди.

📌Йиғилишда шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари в.б. А.Аброрхоновнинг ҳисоботи тингланиб, масъул раҳбарлар билан кун тартибидаги бир қатор масалалар муҳокама қилинди.

🗓Хусусан, дебитор қарздорлик, солиқ тушумлари режаси, аукционга чиқарилган ерлар, балиқчиликни ривожлантириш, кичик бизнес субъектларини ташкил этиш, ишсизлик сони ва "Обод маҳалла" дастури ижросини хатловдан ўтказиш, 14 та маҳалла гузарининг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш шулар жумласидандир.

🖇Тадбирда умумтаълим мактабларини антисептик воситалар ва сув иситиш мосламаси билан таъминлаш ҳамда бошқа ташкилий масалалар кўриб чиқилди.

🔴Йиғилиш давомида фаолиятида сусткашликка йўл қўйган шаҳар ҳокими ўринбосари А.Утапов, шаҳар бош архитектори, СЭОМ бош врачи, тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ҳамда ХТБ мудирасига огоҳлантиришлар берилди.

✔️Ҳоким ўринбосари С.Қосимов, "Ипотека-банк" Олмалиқ филиали бошқарувчисига камчиликларини тузатиш бўйича кўрсатма берилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Мутасаддиларга "маҳаллабай" ишлаш бўйича топшириқлар берилди

♻️Қибрай туман ҳокими М.Миркасимов бошчилигида сектор раҳбарлари, ҳокимлик масъуллари ва барча корхона-ташкилот раҳбарлари иштирокида ижро интизоми, аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш ва бошқа кўплаб масалалар бўйича йиғилиш ўтказилди.

🔹Тадбирда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ижроси, ишсиз аҳоли, хусусан, хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлаш орқали "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни рўйхатдан чиқариш бўйича амалга оширилаётган ишлар танқидий муҳокама қилинди.

🔸Шунингдек, туман ҳокими ишсиз ёшларга сабзавот ва полиз экинларини етишитириш учун 25 сотихдан ер ажратиш борасида кўрилаётган чоралар ҳам қониқарли эмаслиги таъкидланиб, мутасаддиларга вазифа ва кўрсатмалар берилди.

#Ҳокимлик_соати
#Қибрай

👉
Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Ҳокимлик соати”: асосий эътибор ишлар самарадорлигига қаратилди

Тошкент вилояти ҳокимлигида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Даврон Ҳидоятов раҳбарлигидаҲокимлик соати йиғилиши бўлиб ўтди. Вилоят ҳокими ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, котибият мудирлари, гуруҳ раҳбарлари, бошқарма ва ташкилотлар масъуллари иштирок этган йиғилишда бир қатор масалалар кўриб чиқилди.

Хусусан, янги ташкил этилаётган кичик саноат зоналарида жойлаштириладиган янги лойиҳалар, 2020-2021 йилларда ички ва ташқи бозорларда харидоргир маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлапштириш дастури ижроси, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг “Е-ижро аукцион” тизими жорий этиш билан боғлиқ ишларнинг бориши, коммунал корхоналарнинг дебитор кредит қарзларини камайтириш бўйича ишлар самарадорлиги, вилоят ҳокимлиги мажмуалари ҳамда шаҳар-туман ҳокимликларида ижро интизомининг аҳволи ҳамда ўтган “Ҳокимлик соати”да берилган топшириқлар ижроси, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил ҳамда жойларда олиб борилаётган қурилиш ишлари жараёнида озодалик ва тартибга риоя этиш тўғрисидаги масалалар муҳокама этилди.

Шунингдек, Наврўз байрами яқинлашиб келаётганлиги муносабати билан йиғилиш иштирокчилари эътибори ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил этишни кучайтиришга қаратилди.

Шу билан бирга, давлатимиз раҳбарининг ташрифига тайёргарлик ишларини бошлаш, шаҳар ва туманларда ташриф манзилларини аниқлаб, объектлар паспортларини тайёрлаш юзасидан топшириқлар берилди.

Тайёргарлик ишлари жараёнида ички кўчаларга шағал қопламаси ётқизиш, уларни жорий таъмирлаш чораларини кўриш, ҳар бир маҳалла фуқоролар йиғинлари жойлашган бинолар жорий таъмирланган ҳамда ораста бўлишига эътиборни кучайтириш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Кун тартибига киритилган бешта масаланинг ҳар бири таҳлилий материаллар асосида атрофлича муҳокама этилди ва вилоят ҳокими томонидан масала ижросига масъул бўлган ҳар бир раҳбарга аниқ топшириқлар берилди.

#Ҳокимлик_соати

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube