Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.28K videos
48 files
21.2K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дам олиш кунлари туман аҳолиси учун маданий тадбирлар уюштирилмоқда

🪕Қибрай туман "Дўрмон" маданият марказида туман аҳолисининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида санъаткорлар иштирокида маданий тадбир ўтказилди.

📌
Учрашувда Ўзбекистон Халқ артисти Ахмаджон Шукуров, хизмат кўрсатган артист Комилжон Шерматов ҳамда хушовоз хонанда Ойбек Султоновлар иштирок этди.

🌅Тадбир давомида санъаткорларнинг куй-қўшиқлари йиғилганларга кўтаринки кайфият бахш этди.

📽Учрашувдан лавҳа👆👆👆

#Маданият
#Қибрай

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Ишсиз ёшларга ер ажратилмоқда

📌Юқори Чирчиқ тумани 1-сектор ҳудудидаги "Янги ҳаёт" маҳалла фуқаролар йиғинида йигит-қизлар билан суҳбат ўтказилди. Туман ҳокими ўринбосарлари, МФЙ раислари ёшларнинг фикр-мулоҳазалари билан қизиқишди.

🔹"Юқори Чирчиқ қишлоқ хўжалиги бирлашмаси" ишлаб чиқариш кооперацияси раҳбари А.Матризаев ёшларга керакли тавсияларини бериб боришини таъкидлади.

💯Ишсиз ёшларнинг доимий бандлигини таъминлаш, уларни томорқалардан мақсадли фойдаланишга, қўшимча даромад топишга йўналтириш мақсадида “Янги ҳаёт” маҳалласи ҳудудида 20 гектар ер майдони ажратилди.

‼️Натижада 16 нафар ёш ерли бўлди. Айтиш жоизки, ёшларга тақсимланган ер кузда шудгорланган бўлиб, экин экиш учун тайёр ҳолатда.

#Юқори_Чирчиқ

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
150 нафар эҳтиёжманд фуқаро учун иссиқхона қурилади

⚡️Пискент туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев маҳалла раислари ва аҳоли вакиллари билан учрашди.

📌Учрашувда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича амалий чора-тадбирлар муҳокама этилди. Бугунги кунда кам имкониятдан кўп даромад топаётган тадбиркорлар тажрибаси намуна қилиб кўрсатилди.

Таъкидланганидек, иссиқхона аҳоли бандлигини таъминлаш, томорқадан самарали фойдаланиш, унумсиз ердан серҳосил олиш, табиат неъматларини тежаш ва мўмай даромад топиш омилларидан биридир.

❇️Туман маркази ҳамда "Новкент" да бўлиб ўтган мулоқотларда иштирокчиларга бу борада Янгийўл тажрибаси ҳамда қуриб битирилган енгил конструкцияли иссиқхоналар мисол сифатида кўрсатилди.

📌Жорий йилда туманда эҳтиёжманд оилалар учун 2-3 сотих ҳажмли 150 та иссиқхона қуриш режалаштирилган.Ҳозирги кунгача банклар томонидан 30 та фуқаро учун кредит ажратиб берилди.

#халқ_орасида
#Пискент_тумани

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Тошкент вилоятининг барча бошқарма ва ташкилотлари кадрлар бўлими бошлиқлари билан ZOOM платформаси орқали суҳбат ташкил этилди.

Суҳбат давомида аввало, бугунги кунда агентлик томонидан амалга оширилаётган ишлар, уларнинг қисқача мазмун ва моҳияти тўғрисида тушунча берилди.

Шундан сўнг ҳар бир Давлат хизматчиси маълумотларини “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексига ўз муддатларида, тўғри ва тўлиқ киритилиб борилишини йўлга қўйиш, бошқарма, ташкилотлар ва агентлик филиали ўртасида “Келишув тартиби” имзолаш ва vacancy.argos.uz порталига мавжуд вакант лавозимларни жойлаштириш ҳамда очиқ, мустақил танловлар асосида ҳар бир ходимни ишга қабул қилиш тартиби, ҳар ҳафтада бир маротаба ташкил этилаётган “Сиёсий-маърифат соат”ларида фаол иштирок этишлари ҳамда Давлат хизматчиларини синовдан ўтказиш модули test.argos.uz тизими орқали давлат хизматчиси ва психологик тестларни ишлашлари зарур эканлиги кун тартибидан ўрин олди.

Агентлик Ахборот хизмати

@argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгийўл туманида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

📌Ёшлар ўзларини қийнаётган муаммолар билан мутасадди раҳбарларга бевосита мурожаат қилиш имконига эга бўлди. Очиқ мулоқот жараёнида аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан аниқ чоралар кўрилди.

🎞 Жараён "Ўзбекистон 24" нигоҳида.

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс» кўрсатувини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг:
https://youtu.be/oeElM6Pbwhg

www.facebook.com/Mirziyoyev/videos/449793606208091/

Смотрите передачу “Особый ракурс” о деятельности Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева за прошедшую неделю по следующей ссылке:
https://youtu.be/lYvv8_JGDZQ

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#аҳоли_саломатлиги
#Пискент_тумани

Муроталида замонавий оилавий поликлиника очилди

2021 йил – Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йилининг дастлабки ойида Пискент тумани Муротали қишлоғи "Ҳолиқберди" маҳалласида оилавий шифохона қурилиб, фойдаланишга топширилди.

🏥Замонавий тарзда бунёд этилган ва сўнгги тиббиёт ускуналари билан жиҳозланган 100 қатнов қувватига эга муассаса "электрон поликлиника" тизимига уланган. "Холиқберди", "Оқтом" ва "Тараққиёт" МФЙ даги 10300 нафар аҳоли, ҳудуддаги 5 та мактаб, 1 та мактабгача таълим муассасаси, 1 та ҳарбий қисмни қамраб олади.

🎥Батафсил "Ўзбекистон24" лавҳасида👆

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Даврон Ҳидоятовнинг иш жараёнидан лавҳалар

Батафсил 👇👇👇

https://qalampir.uz/n/32819

Тelegram | Facebook | Instagram | Youtube |Qalampir FM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кам таъминланган оилаларга нафақалар берилиши тартиби қандай? Қандай ҳолатларда аризалар рад этилади?

🎞Жавоб лавҳада.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар учун корхоналарга саёҳат уюштирилди

⚡️Президентимиз томонидан илгари сурилган “Ёшлар 1+1” дастури асосида Пискент туман ҳокимлиги, Бош вазир қабулхонаси туман бўлими, Савдо-саноат палатаси Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида ёшлар учун ишбилармонлар тажрибасини ўргатиш амалиёти жорий этилмоқда.

📌Хусусан, бизнес курсда ўқиётган ёшлар "PISKENT MEGA AGRO“ замонавий иссиқхона ҳамда “АZALEA GARMENT” МЧЖ трикотаж фабрикасига ташкил этилган саёҳатда маҳсулот етиштиришнинг дастлабки босқичидан тортиб, экспорт қилишгача бўлган жараённи кўриб, маълумот олдилар.

🔖Бир ой давом этиши режалаштирилган ўқув курсида 25 нафар ёш ўқимоқда. Курсни муваффақиятли тамомлаган ёшларга бериладиган сертификат тадбиркорлик фаолиятида муваффақият омили бўлиб хизмат қилади.

#Пискент
#бизнес_саёҳат

👉
Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Ҳарбий соҳа ва спортга қизиқадиган қизлар саралаб олинди

🔰Тошкент вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши вакиллари Чиноз туманидаги Республика қиз болалар ўқув тарбия муассасасига ташриф буюришди.

♻️Учрашув жараёнида тарбияланувчи қизлар орасидан ҳарбий соҳа ва спортга қизиқадиганлари сараланиб олинди. Бундан ташқари, спортнинг ўзбек жанг санъати туридан тўгарак ташкил этилиб, илк машғулотлар ўтказилди.

#Чиноз

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube