Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
278 subscribers
14.2K photos
1.01K videos
6 files
8.01K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Олимпиада_совриндорлари_фахримиз

Олимпиада қаҳрамони билан учрашув

Спортчига билдирилган ҳар қандай ишонч унинг олға интилишида катта куч беради, — деди Олимпиада рекордчиси ва чемпиони Акбар Жўраев. — Олимпия ўйинлари спортчи учун катта синов ҳисобланади. Бугунги учрашувда эришган ютуқларимиз, Олимпиада ўйинлари йўлланмасини қўлга киритгунча бўлган машаққатли йўл, мусобақалардан олган таассуротларим ҳақида сўзлаб бердим.

Обуна
бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифлар танлаб олинади

Ҳукумат қарори (592-сон, 21.09.2021 й.) билан Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

💰 Маъмурий регламентга кўра, йирик инвестиция лойиҳаси дейилганда қиймати камида 10 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги инвестиция лойиҳаси тушунилади.

☑️ Лойиҳани амалга ошириш учун энг яхши таклифлар Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан танлаб олинади.

🔰 Лойиҳа доирасида:

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда – фақат қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши учун қишлоқ хўжалиги мақсадларида;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларда – қонунчилик билан тақиқланмаган ҳар қандай фаолиятни амалга ошириш мумкин.

⚠️ Якка тартибдаги уй-жой ва кўп квартирали уйлар қурилишини назарда тутувчи лойиҳалар йирик инвестиция лойиҳаси ҳисобланмайди ва кўриб чиқилмайди.

Танланган ерга бўлган ҳуқуқнинг бозор қийматидан кам қийматдаги йирик инвестиция лойиҳаси бўйича таклифлар кўриб чиқилмайди.

🖥 Бўш турган ер участкаси бўйича ҳужжатлар йиғма жилди Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси томонидан “YERELEKTRON” AAT орқали тайёрланади.

📝 Талабгор йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича фақат ДХМ ва ЯИДХП орқали ариза билан мурожаат этади.

💰 Ариза ДХМ орқали тақдим этилганда БҲМнинг 1 баравари (270 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

🌐 ЯИДХП орқали мурожаат этилганда бу миқдор 243 минг сўмни ташкил этади.

Ишчи орган (Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги) ариза ва ҳужжатларни 3 иш куни ичида кўриб чиқади.

🔎 Камчиликлар аниқланмаса, лойиҳа Ҳукумат комиссиясига киритилиб, 10 иш кунида концептуал жиҳатдан кўриб чиқилади.

📌 Лойиҳани амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб топилган тақдирда, Давлат кадастрлари палатасига бўш турган ер участкасини аниқлаш бўйича сўров юборилади.

🔄 Давлат кадастрлари палатаси сўров келиб тушган кундан бошлаб 20 иш куни ичида электрон шаклда ер участкаси бўйича ҳужжатлар йиғма жилдини тайёрлайди ҳамда ваколатли ташкилотлар билан келишилади.

📲 Йирик инвестиция лойиҳасига муқобил таклифлар Ишчи органнинг расмий веб-сайтида эълон берилган кундан бошлаб 60 кун давомида (60-кун соат 24:00 гача) қабул қилинади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
ДХА: АХБОРОТ ХИЗМАТЛАРИ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ЭКСПЕРТЛАР ИШТИРОКИДА МАЛАКА ОШИРМОҚДА

Бугундан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Давлат хизматлари агентлиги ва БМТ Тараққиёт дастурининг Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва маҳаллий бошқарув даражасини ошириш” қўшма лойиҳаси доирасида Давлат хизматлари агентлиги, хизмат кўрсатувчи идораларнинг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан ишлаш бўйича мутахассислари учун семинар-тренинглар бошланди.

Машғулотлар давомида иштирокчилар жамоатчиликнинг давлат хизматлари тўғрисидаги хабардорлигини оширишга доир бир қатор мавзулар — маркетингнинг 7 муҳим компоненти, хизмат сифати менежменти, негатив билан қандай ишлаш керак, жамоатчилик билан алоқалар(PR)даги янги усуллар, халқаро платформалар учун блогларни ёзиш тартиби каби долзарб йўналишлар бўйича кўникма оширади.

Семинар-тренингларнинг очилиш тадбирида Давлат хизматлари агентлиги директори У.Муҳаммадиев сўзга чиқиб, соҳа ходимларининг меҳнат фаолияти давомида аҳамият қаратиши лозим бўлган масалаларга тўхталиб ўтди.

Лойиҳанинг асосий мақсади Давлат хизматлари кўламини кенгайтириш, тизимларни умумлаштириш, ташкилий тузилмани такомиллаштириш, бошқарувнинг стратегик воситаларини мустаҳкамлаш ва ушбу ўзгаришларни қўллаб-қувватлаш учун зарур механизмларни кучайтириш орқали давлат хизматларини кўрсатишни кенгайтириш.

Маълумот ўрнида, маҳаллий ва хорижий тренерлар, экспертлар 3 кун давомида ўз тажрибалари билан ўртоқлашади.
#Хизматлар

Электрон рақамли имзони олиш хизматидан фойдаланиш тартиби

Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Тренинг

ДХА ЖАМОАТЧИЛИК БИЛАН АЛОҚАЛАР БЎЙИЧА МУТАХАСИССЛАРИ УЧУН ТРЕНИНГЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.


Адлия вазирлиги, Давлат хизматлари агентлиги ва БМТ Тараққиёт Дастурининг Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва маҳаллий бошқарув даражасини ошириш” қўшма лойиҳаси доирасида ДХА ҳамда хизмат кўрсатувчи ташкилотлар жамоатчилик билан алоқалар бўйича мутахассислар учун тренинглар ташкил этилди.

Тренингларда грузиялик халқаро эксперт Нино Чичуа «Public Service Hall (Адлия уйлари)» тақдимоти, мақсад/қадрият/брендлаш, коммуникация ва маркетинг, хизмат сифати менежменти масаласида;

Алишер Файзуллаев "Story telling" форматида маълумот тайёрлаш;

Мадина Рузматова жамоатчилик билан алоқалар(PR)даги янги инструментлар (усуллар)га оид;

Джеймс Бридли халқаро платформалар учун матнлар тайёрлаш юзасидан тушунчалар беради.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Хизматлар

Ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома олиш хизматидан фойдаланиш тартиби

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Сўраган_эдингиз

Доимий яшаш манзилим бошқа вилоятда. Тошкент шаҳридан никоҳдан ўтиш имконияти мавжудми?

❗️ Ҳа мумкин. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги 6191-сонли Фармонига асосан, фуқароларнинг доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан қатъий назар фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш, экстерриториал тамойили (яшаш жойидан қатъий назар, исталган ФҲДЁ бўлими томонидан) асосида амалга оширилади.


🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda