Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
287 subscribers
14K photos
999 videos
6 files
7.91K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
«Уй-жой амнистияси» тўғрисидаги фармон ижроси алоҳида назоратга олинган

Ўзбекистон президентининг ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни қонунийлаштириш ҳақидаги фармонининг ҳудудлардаги ижроси тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан алоҳида назорат олинган.

Тошкент вилоятида охирги икки кун давомида фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқишни асоссиз пайсалга солаётган ўнлаб масъул шахслар жавобгарликка тортилган, аризаларни кўриб чиқувчи комиссияларнинг барча аъзолари қонунбузарликка йўл қўймаслик тўғрисида огоҳлантирилган, 2000дан ортиқ аризалар бўйича қарорлар қабул қилинган.

Суҳбатлар жараёнида адлия органлари вакиллари томонидан фармон ижроси доирасида виждонсизлик билан мурожаат қилиш ҳуқуқини суиистеъмол қилаётган, акция эълон қилингандан кейин уй-жой, пойдевор кўтариб, уларни расмийлаштиришга ҳаракат қилаётган шахслар фаолиятига ҳам қонуний баҳо бериш бўйича ишлар алоҳида назоратга олиниши таъкидланган. Тошкент туманида бу борада жиноят иши ҳам ҳам очилгани қайд этиб ўтилган.

Юқоридаги мазмундаги адлия органлари томонидан президентнинг уй-жой амнистияси тўғрисидаги фармони ижроси бўйича қатъий чоралар кўрилаётгани ҳақидаги хабарлар Самарқанд, Жиззах, Андижон вилоятларидан ҳам келиб тушмоқда. Хусусан, куни кеча Самарқанд вилояти кадастр бошқармаси раҳбари жавобгарлика тортилгани ҳақида ишонарли маълумотлар мавжуд.
Тошкент вилояти ва бошқа ҳудудларда вазифаларига совуққонлик бир қараётган бир қатор мансабдор шахслар жавобгарликка тортилиши кутилмоқда.
Батафсил: 👉 https://kun.uz/97464163

Kаналга уланиш ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEk1B-MEbzvcRywKDA
Мулк ҳуқуқини эътироф этиш комиссиялари 200 минг мурожаатни кўриб чиқиш муддатини бузган, 35 минг ҳолатда эса ҳокимликлар қарор қабул қилмаган!..

Одамларни асоссиз овора қилган...

Адлия вазирлиги жойларда Фармон ва Қарор ижросини таъминлаш мақсадида қатъий назоратни олиб бормоқда.

Бугунги кунга қадар аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари бўйича ўзига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармаган 295 нафар комиссия аъзоси интизомий жавобгарликка тортилган. Шундан, 33 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилган бўлса, 854 нафар шахсга нисбатан маъмурий жарималар қўлланилган.

❗️Ҳурматли фуқаролар бир марталик акция муддатининг тугашига бор йўғи 20 кундан ортиқ вақт қолмоқда.

❗️ Фармонда белгиланган муддат тугагандан кейин ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилмайди.

Шундай экан, давлатимиз томонидан берилган бу имкониятдан фуқароларимиз тўлақонли фойдаланишлари учун мутасадди идоралар ўз вазифаларига янада масъулият билан ёндошишлари талаб этилади.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ–5421-сон Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 461-сон Қарори ижросига масъул бўлган ташкилотлар масъулият билан ёндашади ва албатта фуқароларнинг оворагарчилигига чек қўйилади, деб умид қиламиз.

Батафсил: 👉 https://uzbekistonovozi.uz/articles/index.php?SECTION_ID=226&ELEMENT_ID=66925

Kаналга уланиш ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEk1B-MEbzvcRywKDA
Каналга уланиш: 👇👇
https://t.iss.one/davxizmat
#тадбир

Давлатимиз томонидан илгари сурилаётган муҳим ислоҳотларни амалга ошириш мақсадида жорий йилнинг 10 апрель куни Тошкент вилоятининг Бўка туманида ҳудудларни обод қилиш ҳаракати Бўстон маҳалласидан бошланди.

Бошланган эзгу ният олдидан туманда тадбир ташкил этилиб, Республика ва вилоят миқёсида мутасадди ташкилотлар иштирок этишди.
Жумладан, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходимлари, Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси ва Бўка тумани Давлат хизматлари маркази, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти бўлими ва бошқа ташкилотлар фаол иштирок этди.

Ўтказилган тадбирда махсус сайёр давлат хизматлари кўрсатишга мўлжалланган автобусда фуқароларга шу ернинг ўзида сайёр давлат хизматлари кўрсатилди, шунингдек соҳага оид саволлар билан мурожаат қилган фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Kаналга уланиш ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEk1B-MEbzvcRywKDA
СИЗ БИЗНИНГ ЭМАС, БИЗ СИЗНИНГ ХИЗМАТИНГИЗДАМИЗ: Тошкент вилояти давлат хизматлари марказлари томонидан амалга оширилаётган ишлар таҳлили "Ўзбекистон 24" нигоҳида

Батафсил: https://mover.uz/watch/aHuJClAm/
#sayyor_xizmat

Бекобод шаҳар Давлат хизматлари маркази томонидан 13.04.2019 йил куни Бекобод шаҳар қурилиш ва коммунал хӯжалиги касб ҳунар коллежида сайёр тадбир ӯтказилди. Тадбир бошида коллеж директори ташаббуси билан барча битирувчиларга йиғилиш ӯтказилиб, Давлат ҳизматлари маркази фаолияти юзасида тушунтиришлар берилди.
Сӯнг коллеж биноси олдида барча битирувчиларга СТИР бериш ва шахсий жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси очиш ҳизмати кӯрсатилиб, барча битирувчиларга электрон рақамли имзо берилди.
Хабарингиз бор, касб-ҳунар коллеж ва лицейларнинг ўқувчиларига ЭРИ бепул берилиши белгиланган. Мазкур имтиёз аввалбошдан Президентнинг 24.05.2017 йилдаги ПФ–5052-сон Фармонида назарда тутилган эди. Шу боис марказ томонидан ушбу коллежнинг битирувчиларига барча хизматлар бепул тақдим этилди.
Ушбу тадбирдан коллеж раҳбарияти ва талабалар жуда мамнун бӯлишди.

Kаналга уланиш ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEk1B-MEbzvcRywKDA
Forwarded from Олтин воҳа
Ангрен шаҳар Давлат хизматлари маркази томонидан “ANGREN FAST SERVIS” МЧЖга нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятга лицензия расмийлаштириб берилди. Мазкур лицензия асосида корхона мактабгача таълим фаолият тури бўйича илк, кичик, ўрта, катта ёш гуруҳлари ҳамда мактабга тайёрлов гуруҳига таълим бериш имкониятига эга бўлди.

@oltin_voha
ҲУРМАТЛИ ФУҚАРОЛАР!

Эслатиб ўтамиз, ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига соддалаштирилган тартибда алмаштириш 2020 йил 31 декабрга қадар давом этади.

Бугунги кунда мазкур хизмат республикамиз бўйлаб 10 дан ортиқ Давлат хизматлари марказлари ҳамда Йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳудудий бошқармалари ва бўлимларида кўрсатилади.

Давлат хизматлари агентлиги ходимлари ҳамиша соҳани такомиллаштириш устида ишларни олиб боришади.

Бунинг натижасида, Сизларга қулайлик яратиш ҳамда навбатларни олдини олиш мақсадида, бугунги кунда ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш учун аризани my.gov.uz портали орқали юбориш йўлга қўйилди.

Марказларда хизматдан фойдаланиш учун паспорт, эски ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талонини тақдим этиш ҳамда энг кам ойлик иш ҳақининг 70 % миқдоридаги тўловни амалга ошириш лозим.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб барча Давлат хизматлари марказлари экстерриториал тамойили асосида хизмат кўрсатишади. Яъни, доимий яшаш жойингиздан қатъий назар, давлат хизматларини исталган ДХМдан олиш имконига эгасиз.

Қўйида эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш ускунаси мавжуд Давлат хизматлари марказларини ҳавола этмоқдамиз.
@davxizmat

Kаналга уланиш ⬇️
https://t.iss.one/toshvilagentlik
Мухтарам президентимизнинг ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган 5 та ташаббуси ижросини таъминлаш мақсадида “O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI BANDLIK VA MEHNAT MUNOSABATLARI VAZIRLIGI HUZURIDAGI JAMOAT ISHLARI JAMG'ARMASI IJRO ETUVCHI DIREKTSIYASI” ташаббуси билан Бўка туман Давлат хизматлари маркази томонидан “BUKA MEGA LUX” МЧЖ тўқимачилик саноат корхонаси давлат рўйхатидан ўтказилди.
Масъулияти чекланган жамиятининг низом жамғармаси 3 000 000 000 (уч миллиард) сўмни ташкил этиб, мазкур корхона келгусида туманнинг ижтимоий-иқтисодий ва экспорт салохиятини оширишга ҳамда 250 нафар хотин-қизларни иш билан таъминланишига хизмат қилади.

Kаналга уланиш ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEk1B-MEbzvcRywKDA
Кимларнинг фарзандлари боғчаларга имтиёзли қабул қилинади?
https://sof.uz/news/show/21003
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳукумат қарори (326-сон, 17.04.2019 й.) билан Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишни расмийлаштириш, кўп марталик кириш визаларини бериш ҳамда уларни ички ишлар органлари томонидан вақтинча прописка қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, ватандошларни Ўзбекистонга таклиф қилиш учун миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаларига, шаҳар бўлимларига (МваФР) қуйидагилар тақдим этилади:

👉 ариза-анкета;
👉 таклиф қилувчининг паспорти;
👉 ватандошнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат;
👉 таклиф қилувчининг ватандош билан қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжат;
👉 ватандош Ўзбекистонга оила аъзолари билан келмоқчи бўлса, уларнинг шахсини ва қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
👉 таклиф қилувчининг 3,5х4,5 икки дона расми;
👉 давлат божи тўланганлиги ҳақида квитанция (20 минг 273 сўм).

МваФР бўлинмаси 3 иш кунида ҳужжатларни текширади. Сўнг аризани келишиш учун ваколатли органга юборади.

МваФР ваколатли орган билан келишганидан ва ижобий қарор қабул қилганидан сўнг таклифнома тўлдирилади ва таклиф қилувчига берилади.

Таклиф қилиш ҳақидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати 15 иш кунидан ошмаслиги лозим.

Таклифнома 3 ой амал қилади ва у кириш визаларини расмийлаштириш учун Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти ёки вазирликнинг ҳудудий бўлинмаларига қуйидаги ҳужжатлар билан берилади:

👉 виза талаби;
👉 e-visa.mfa.uz сайти орқали олинган электрон анкета;
👉 ватандошнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат;
👉 кириш визалари Тошкент халқаро аэропортида олиниши мўлжалланган ҳолатларда – авиачипта ёки буюртма (бронь) нусхалари;
👉 давлат божи тўланганлиги ҳақида квитанция (300 АҚШ доллари).

Ҳужжатлар 5 иш кунида кўриб чиқилади ва амал қилиш муддати 2 йил бўлган кўп марталик “VTD” кириш визалари берилади.

Таклиф қилувчи ватандошни вақтинча прописка қилдириш учун МваФРга мурожаат қилади ва МваФР бўлинмаси 2 иш кунида 2 йиллик пропискани расмийлаштиради.
@huquqiyaxborot

Kаналга уланиш ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEk1B-MEbzvcRywKDA
Forwarded from Huquqiy axborot
​​#Адлия_хабари
“Биз биргамиз” ижтимоий лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги “Экобозор” савдо мажмуасида ташкил қилинган ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотлар Республика савдо ярмаркаси ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Савдо ярмаркаси доирасида “ECOBOZOR” савдо мажмуасида махсус савдо расталари ташкил этилди. Унда ўз уйларида турган ҳолда турли хилдаги буюмлар, маҳсулотлар тайёрлаш билан шуғулланадиган, бироқ ўз маҳсулотларини реализация қилишда турли қийинчиликларга учраётган ногиронлиги бўлган шахслар тайёрлаган маҳсулотлари сотилмоқда.

Адлия вазирлиги барчани ушбу Савдо ярмаркасида иштирок этишга ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ва турмушда қийналаётган ногиронлиги бўлган шахсларни эҳтиёжларини қондириш, жумладан яшаш шароитларини яхшилашга озгина бўлсада ўз ҳиссангизни қўшишга чақиради.

Ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган махсулотлар Республика савдо ярмаркаси бугун соат 19:00 га қадар Мирзо Улуғбек туманидаги “Экобозор” савдо мажмуасида давом этади.
🔹Адлия вазирлиги Давлат тест марказининг лойиҳаси бўйича ўз хулосаларини берди

Адлия вазирлиги Давлат тест маркази томонидан Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жамоатчилик муҳокамаси учун қўйилган “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори лойиҳаси бўйича ўз хулосаларини берди.

Унда лойиҳа бўйича бир қатор талкифлар ва эътирозлар ўрин олган. Хусусан:

1. Дарсликлар масаласига аниқлик киритиш талаби қўйилди. “Лойиҳада 11 йиллик таълимни мактабда олган абитуриентлар учун 10 ва 11-синф дарсликлари, академик лицей битирувчилари учун – академик лицей дарсликлари асосида имтиҳон ўтказилишини ҳамда имтиҳонга тавсия этиладиган дарсликлар аниқ рўйхатини белгилашни (ҳар уч/тўрт йилда тасдиқланадиган асосий дарсликлар доирасида (алтернатив (муқобил) дарсликлар бундан мустасно) назарда тутувчи аниқ мезонларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тўғрисидаги топшириқ лойиҳада акс эттирилиши шарт” дейилади вазирлик хулосасида.

Шунингдек, ДТМга имтиҳонда бериладиган, мураккаб бўлмаган, содда кўринишдаги намунавий саволларни тузиш мезонларини ишлаб чиқиш талаби қўйилмоқда.

2. Тест топшириш учун тўлов масаласи қайта кўриб чиқилиши керак. “2-банднинг иккинчи хатбошисида тест синовларида иштирок этиш учун энг кам иш ҳақининг бир бараварига тенг миқдорда йиғим ундирилиши қайд этилмоқда. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг
41-моддасига кўра ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Билим олиш ҳуқуқи ҳар қандай шахснинг моддий ва жисмоний имкониятларидан қатьий назар, уларнинг таълим олиши учун бир хил имкониятни назарда тутади. Шу боис, бир баравар миқдорда тўлов ундириш мақсадга мувофиқлигини мазкур норма асосида, шунингдек ушбу масала аҳоли ўртасида норозиликлар юзага келиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ” дейилади вазирлик хулосасида.

3. ДТМ ваколатлари кенгайтирилиши мақсадга мувофиқ эмас. Яъни ушбу қарор лойиҳасидан кўзланган мақсадга. Адлия вазирлиги “лойиҳанинг тартибга солиш предмети бўлмаган 6-банд ортиқча сифатида чиқариб ташланиши лозим” деган хулосани берган. Ушбу бандда ДТМнинг ваколатларини кенгайтириш, хусусан, унинг директорини лавозимига кўра вазирга тенглаштириш, раҳбарга Давлат тест маркази тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқини бериш назарда тутилган.

4. Коррупцияга йўл очиши мумкин бўлган бўшлиқлар тўлдирилиши лозим. Коррупцияга қарши экспертиза хулосаларига кўра, лойиҳада 2 йил муддатга амал қиладиган сертификат бериш белгилангани ҳолда, мазкур сертификатни бериш тартиби ва унинг ҳуқуқий оқибати билан боғлиқ масалалар баён этилмаган. Амалга оширилишининг аниқ механизмига эга бўлмаган нормалар ҳуқуқни тартибга солишдаги бўшлиқларни пайдо қилади ва бу ўз навбатида коррупцияга йўл очади. Шу сабабли Адлия вазирлиги ушбу сертификатни бериш тартибини ишлаб чиқиш ва унинг ҳуқуқий оқибатларини аниқ баён этиш лозимлигини маълум қилмоқда.

5. Жамоатчилик фикри эътиборга олиниши керак. Адлия вазирлиги regulation.gov.uz порталида фуқароларнинг ушбу лойиҳа бўйича билдирган таклиф ва мулоҳазаларини ҳар томонлама, синчковлик билан ўрганиб чиқишни таъкидлаган ва ўз хулосаларига ушбу фикр-мулоҳазалардан қўчирмаларни илова қилган.

Таъкидлаш жоиз, Адлия вазирлигининг мазкур талаблари асосида ДТМ лойиҳани қайта кўриб чиқиши ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиши лозим.
@huquqiyaxborot

Kаналга уланиш ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEk1B-MEbzvcRywKDA
Forwarded from Huquqiy axborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_хабари
Ўзбекистон тарихида илк маротаба 25-27 апрель кунлари пойтахтимизда йирик халқаро юридик форум бўлиб ўтади.

Унда 1000 дан ортиқ иштирокчи қатнашади. Уларнинг 250 нафари АҚШ, Англия, Германия, Франция, Хитой, Япония сингари 40 мамлакатдан ташриф буюраётган экспертлар ҳамда Корея, Сингапур, Россия, Саудия Арабистони, Шри-ланка, Белорусь, Озарбайжон, Афғонистон каби давлатларнинг Адлия вазирлари ва вазир ўринбосарлари, қонун чиқарувчи органлари ва дунёнинг етакчи арбитраж марказлари раҳбарларидир.

Бундан ташқари, форумда “The Legal 500” халқаро рейтингида етакчи бўлган юридик компаниялар ҳам иштирок этади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot