Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
251 subscribers
15.4K photos
1.17K videos
6 files
8.68K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
#sayyor_xizmat

Бекобод шаҳар Давлат хизматлари маркази томонидан 13.04.2019 йил куни Бекобод шаҳар қурилиш ва коммунал хӯжалиги касб ҳунар коллежида сайёр тадбир ӯтказилди. Тадбир бошида коллеж директори ташаббуси билан барча битирувчиларга йиғилиш ӯтказилиб, Давлат ҳизматлари маркази фаолияти юзасида тушунтиришлар берилди.
Сӯнг коллеж биноси олдида барча битирувчиларга СТИР бериш ва шахсий жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси очиш ҳизмати кӯрсатилиб, барча битирувчиларга электрон рақамли имзо берилди.
Хабарингиз бор, касб-ҳунар коллеж ва лицейларнинг ўқувчиларига ЭРИ бепул берилиши белгиланган. Мазкур имтиёз аввалбошдан Президентнинг 24.05.2017 йилдаги ПФ–5052-сон Фармонида назарда тутилган эди. Шу боис марказ томонидан ушбу коллежнинг битирувчиларига барча хизматлар бепул тақдим этилди.
Ушбу тадбирдан коллеж раҳбарияти ва талабалар жуда мамнун бӯлишди.

Kаналга уланиш ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEk1B-MEbzvcRywKDA