Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
284 subscribers
14K photos
1K videos
6 files
7.93K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
#онлайн_тарзда

Пенсия ҳақидаги маълумотларни my.gov.uz портали орқали олинг (видео)

👨‍👨‍👦 Ҳамма ҳам ёши улғайганда нафақа пулини олиб, кексалик гаштини суришни ният қилади.

🏘Айниқса, бир даврага йиғилган нуронийларимиз ўз суҳбатларида пенсия мавзусига тўхталиши шубҳасиз. Бири нафақаси ошган-ошмаганини билмаётганидан, бошқаси пенсияси ҳақида маълумотларни олиш учун кўп овора бўлаётганидан гапириб қолади...

🔖Шундай пайтда улар орасида “замонавийроғи” бўлса, ҳозир бу муаммо эмаслигини айтиб, my.gov.uz портали орқали уйдан чиқмаган ҳолда ҳам маълумот олиш мумкинлигини тушунтира кетади.

✔️Агар бу мавзу сизни ҳам қизиқтириб қолган бўлса, марҳамат, тезда Ягона интерактив давлат хизматлари (my.gov.uz) порталидан рўйхатдан ўтинг.

🚹 Ушбу амалиётдан сўнг қидирув сатрига «Пенсия ҳақида маълумот» ёзувини киритиб, сўралган манзилга ўтинг. Хизмат паспорти билан танишиб чиқиб, жараённи давом эттиринг.

♻️Кейинги бўлимда маълумотлар бўйича керакли бандни белгилаб, пенсия турини танланг. Маълумотнома олишдан мақсадингизни кўрсатинг ва ҳужжат тақдим қилинаётган ташкилотни, керакли маълумот бўйича аниқ санани белгиланг.

Навбатдаги жараёнда Электрон ҳукуматнинг хизматлар базаси орқали нафақа маълумотлари кўрсатилган файлга ўтиш сўралади.

❗️Унутманг!

📌Пенсия жамғармаси томонидан сизга белгиланган давр учун тўловлар миқдори тўғрисидаги маълумотнома мутлақо бепул тақдим этилади.


Видеоқўлланма

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik
#фойдали_маслаҳатлар

Тўғри овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси

🍲Жуда тўйиб овқатланмаслик керак. Очлик ҳисси бироз бўлса-да, сақланиб қолиши лозим.
🥛Овқатланишнинг сўнгги вақти соат 20: 00дан кечиктирмасдан амалга оширилиши керак. Нордон сут ёки бир стакан кефир жуда яхши.
🍏Cабзавот, творог ва балиқлар истеъмолига кўпроқ эътибор қаратиш лозим. Кўп суюқлик ичиш тавсия этилади.
🍞Оқ нондан воз кечиш керак. Қора нон мумкин, аммо умумий ҳажми 150 граммдан ошмаслиги лозим. Пишириқлар ва хамир овқатлардан сақланинг.
🛌Овқатлангандан кейин шунчаки ётиш ёки ухлаш тавсия этилмайди.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik
#Марказларимизда

Ангренда яна бир қўшма корхона иш бошлади

Мамлакатимизда тадбиркорлик ва инвестиция муҳитини янада яхшилаш, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш, шунингдек, пандемия давридан кейин иқтисодиётни тиклаш ва ривожлантириш бўйича бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Ангрен шаҳар Давлат хизматлари марказида Ўзбекистон ва тожикистонлик ишбилармонлар таъсисчилигида “ANGREN XO'JAND GROUP” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхона давлат рўйхатидан ўтказилди. Мазкур корхона тўла қувват билан ишга тушгач 40 нафар ангренликлар ўз иш ўрнига эга бўлади.
Хорижлик инвесторлар Ангрен шаҳар Давлат хизматлари маркази томонидан кўрсатилган тезкор, қулай ва сифатли хизмат учун ходимларга ўз миннатдорлигини билдирди.

Обуна
бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik
#Бу_қизиқ

Дўстлар!

Сўнгги пайтларда бизга ЖШ ШИР нима, уни қандай билса бўлади ва қаерда олиш мумкин деган кўплаб саволлар келиб тушмоқда.

Жавоб берамиз: ЖШ ШИР, яъни жисмоний шахсларнинг шахсий идентификацион рақами — бу ҳар бир фуқарога паспорт олаётганида, эндиликда эса туғилганлик тўғрисида гувоҳнома билан биргаликда бериладиган уникал рақамлар тўплами.

Ушбу рақам одатда my.gov.uz порталида рўйхатдан ўтаётганда сўралади.

Айнан ЖШ ШИР автоматлаштирилган тизим фуқаро кимлигини аниқлаши, у ҳақида зарур бўлган электрон маълумотларни олишга кўмаклашувчи махсус код вазифасини бажаради.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook
Сенатор Малика Қодирхонова Ўрта Чирчиқ туман Давлат хизматлари марказида бўлди

Қорасув қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги 18 гектар майдонни эгаллаган, замонавий ва миллий шаҳарсозлик режаси асосида қайта қурилган Ўрта Чирчиқ туман марказида қисқа фурсатда улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.
Сенатор Малика Қодирхонова аҳоли энг кўп мурожаат қиладиган, кунига 400-500 нафаргача фуқарога хизмат кўрсатиш имконияти ва ташриф буюрувчилар учун барча шарт-шароитлар яратилган Давлат хизматлари маркази ва Фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзиш бўлими фаолияти билан яқиндан танишди. Аҳоли билан суҳбатда бўлиб, кўрсатиладиган давлат хизматлари ва марказда аҳоли учун яратилган қулайликлар билан қизиқди.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook
Эътибор, эҳтиром, эъзоз

Ангрен шаҳар 1-сон ФҲДЁ бўлими мудираси Дилнавоз Бекматова ва Оққўрғон тумани ФҲДЁ бўлими мудираси вазифасини вақтинча бажарувчиси Наргиза Умаровалар адлия органлари тизимида кўп йиллар самарали меҳнат қилди. Соҳадаги ислоҳотлар ва янгиликларни, орттирган иш тажрибасини тизимга янги келган ёшларга ўргатиб бориши билан ҳамкасблари орасида ҳам юксак ҳурмат ва обрў-эътиборга сазовор бўлган.
Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармасида Дилнавоз Бекматова Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг судьяси лавозимига ўтганлиги ҳамда Наргиза Умарованинг пенсияга чиққанлиги муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда бошқарма бошлиғи ўринбосари Давронбек Равшанбеков ходимларни келгусидаги фаолиятига муваффақият ва зафарлар тилаб, уларга
эсдалик совғалари топширилди.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook
Боқий маънавий мерос

Ҳар йили февраль ойи яқинлашар экан адабиёт, шеърият, ижод ҳақида кўпроқ суҳбатлашамиз. Гап мавзуси айланиб кўпроқ маънавият, маърифатга бориб тақалади. Сабаби, шу кунларда юртимизда сўз мулкининг султони, буюк мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги ҳамда шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллиги кенг нишонланмоқда. Таъкидлаш жоизки, Навоий ва Бобур ижоди туркий адабиётнинг энг юксак чўққисидир.

👉 https://telegra.ph/Bo%D2%9Bij-manavij-meros-02-13

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook
#Хизматлар

Манзил-маълумот ахборотларини бериш тартиби

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#ДХА_Тошкентвилояти_филиал

Бугунги кунда Тошкент вилоятида Давлат хизматлари марказларининг туман марказларидан узоқда жойлашган 6 та филиали фаолият кўрсатмоқда.

Филиаллар манзили ва иш вақти билан танишинг.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Марказларимизда

Давлат хизматлари "маҳаллабай" тизмида кўрсатилмоқда

Куни кеча тумандаги "Даштабод" маҳалла фуқаролар йиғинида “Обод қишлоқ” дастури доирасида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари бошлаб юборилди. Аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш мақсадида турли мутасадди ташкилот вакиллари уйма-уй юриб фуқаролар билан суҳбатлашишди. Шу билан бирга, уларнинг яшаш шароитларини тубдан яхшилаш, турмуш тарзини ўзгартириш бўйича камчиликлар аниқланиб, муаммолар жойида бартараф этилмоқда.
Ана шундай хайрли ишларга шерик ва елкадош бўлиш мақсадида Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси ҳамда туман Давлат хизматлари маркази ходимлари ҳам халқ хизматига “лаббай” деб Даштободга махсус мобил хизмат автобуси билан етиб келди.

👉 https://telegra.ph/Davlat-hizmatlarini-k%D1%9Ersatish-ma%D2%B3allabaj-tizmida-02-14

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook