Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
288 subscribers
14K photos
998 videos
6 files
7.91K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
#Фойдали маслаҳатлар

Тўғри овқатланиш узоқ умр кечиришнинг муҳим омили.

Тиб илмининг султони Абу Али ибн Сино таълимотида тўғри овқатланиш масалага алоҳида эътибор қаратилган. Тансиҳатликнинг асосий тадбири парҳездир.
Ёғ ва тузни кам истеъмол қилиш тавсия этилади. Чойни иложи борича таом билан бирга истеъмол қилмаслик лозим. Овқатдан бир-икки соат кейин чой ичиш соғлиқ учун фойдалидир.
Баъзи оилаларда тўғри овқатланиш тушунчасини юқори калорияли таомларни тўйиб ейиш, деб тушунилади. Бу зарарли одат кўплаб хасталикларга замин бўлади. Ҳолбуки, мева-сабзавот инсон организми учун жуда фойдали. Овқатланиш рационида бунга аҳамият берадиганлар ўз саломатлиги ҳақида қайғурган бўлади.
Айниқса, болаларнинг овқатланиш тарзига алоҳида эътибор қаратиш даркор. Овқат билан бирга помидор, бодринг, қизил лавлаги, кўкатлар ва бошқа табиат неъматлари асосида тайёрланган салатлар, мева-сабзавотлар истеъмол қилиш тавсия этилади.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook
#фойдали_маслаҳатлар

Тўғри овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси

🍲Жуда тўйиб овқатланмаслик керак. Очлик ҳисси бироз бўлса-да, сақланиб қолиши лозим.
🥛Овқатланишнинг сўнгги вақти соат 20: 00дан кечиктирмасдан амалга оширилиши керак. Нордон сут ёки бир стакан кефир жуда яхши.
🍏Cабзавот, творог ва балиқлар истеъмолига кўпроқ эътибор қаратиш лозим. Кўп суюқлик ичиш тавсия этилади.
🍞Оқ нондан воз кечиш керак. Қора нон мумкин, аммо умумий ҳажми 150 граммдан ошмаслиги лозим. Пишириқлар ва хамир овқатлардан сақланинг.
🛌Овқатлангандан кейин шунчаки ётиш ёки ухлаш тавсия этилмайди.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik
#Фойдали_маслаҳатлар

Витаминларга бой маҳсулот

Исмалоқ резавор ўсимликлар ичида энг фойдалиси, энг витаминга кони, десак муболаға бўлмайди. Қадимда оналарими қишнинг охири ва баҳор келиши билан исмалоқ ҳамда бошқа кўкатлардан баҳор таомлари тайёрлаб, ўз оила аъзоларини турли касалликлардан асрашган. Ҳозирга келиб эса исмалоқ бошқа кўкатлар қатори иссиқхоналарда ўстирилиб, аҳоли дастурхонига етказиб берилади. Исмалоқни қиш пайти ҳам сотиб олиб, мазали сомсаю чучваралар тайёрлаш мумкин. Баъзи одамлар уни уй шароитида тувакларда ҳам ўстиришади.
Буюк ҳаким Ибн Сино “Тиб қонунлари” асарида исмалоқнинг
фойдали хусусиятлари ҳақида шундай деган: “Бунда ювувчи, тозаловчи қувват бор. Сафрони қаттиқ ҳайдайди. Кўпинча меъда унинг қайнатмасини тусамайди”. Шунингдек, аллома бу ўсимликнинг ични юмшатиш, танани тозалаш, аъзоларни саратондан сақлаш билан боғлиқ фойдалари ҳақида ҳам тўхталиб ўтган. Исмалоқ —-қон томирларни тиқинлардан тозалаб, қаришни секинлаштиради.

Обуна бўлинг
👉 t.iss.one/toshvilagentlik
#Фойдали_маслаҳатлар

Қайси пайт сув ичиш фойдали?

Сув ичиш саломатлик учун жуда
фойдали. Чунки инсон организмининг 80 фоизи сувдан иборат ва танада сувга бўлган эҳтиёжнинг ошиши саломатлик билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Кимдир сувни овқатланишдан аввал ичиш кераклигини айтса, яна бошқа биров уни овқатдан кейин ичган яхши, деб ҳисоблайди.

🛌Уйқудан уйғонган заҳоти. Ички органлар фаоллигини оширади.
🥘
Овқатланишдан 30-60 дақиқа олдин. Ошқозонни зўриқтирмайди.
🛁
Ванна қабул қилишдан олдин. Қон босимини туширишга ёрдам беради.
🛏
Уйқудан олдин. Инсулт ва юрак хуружини олдини олиш учун.

Обуна бўлинг
👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Фойдали_маслаҳатлар

Тўғри овқатланиш – саломатликнинг муҳим омили

Тиббиёт илми султони Абу Али ибн Сино “Тиб қонунлари” асарида тўғри овқатланиш ва унинг аҳамияти тўғрисида тўхталиб, “Кимки соғлом турмуш тарзига эришмоқчи бўлса истеъмол қилинаётган овқатнинг сифатига, миқдорига, овқатни истеъмол қилиш вақти ва унинг ҳазм бўлиш жараёнига асосий эътиборини қаратмоғи лозим”, деб таъкидлаган.
Мутахассислар фикрича, бир кеча-кундузда инсон ўз вазнининг ҳар килограммига 30 миллилитрдан сув истеъмол қилиши керак. Масалан, 50 килограмм вазндаги одам суткасига 1,5 литр сув ичиши зарур.
Дастурхонимизда сабзавотлар, янги узилган мевалар, дуккакли ўсимликлар, қайнатилган таомлар, қатиқ, творог каби сут маҳсулотлари бўлиши тавсия этилади. Бу каби минераллар ва оқсилларга бой маҳсулотлар организмда моддалар алмашувини яхшилайди, иммунитетни мустаҳкамлайди.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda