Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
287 subscribers
14K photos
998 videos
6 files
7.91K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
Умумхалқ “Навруз” байрами ҳамда тарихий улуғ қадриятларимизни ўзида акс этган "Сумалак" тадбирини эзгу ниятлар билан амалга ошириш мақсадида Тошкент вилояти Давлат хизматлари агентлиги бошқармаси ташаббуси билан байрамона тадбир ўтказилди. Ушбу тадбирда байрам дастурхони атрофида Сумалак таоми тайёрланиб, Агентликнинг вилоят бошқармаси ва туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказларида фидокорона ва самарали меҳнати учун эътироф этилган фаол ходималарга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ва Давлат хизматлари агентлиги директорининг Фахрий ёрлиқлари ҳамда мукофотлари билан тақдирланганлиги эълон қилиниб, Агентликнинг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Х.Файзиев томонидан ўз эгаларига тантанали равишда топширилди!

Kаналга уланиш ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEk1B-MEbzvcRywKDA
#Биласизми
Қонунчиликка мувофиқ пенсияга чиқиш учун зарур бўлган ҳужжатлар тўпламини йиғиш масъулияти фуқаро ишлаётган ташкилот зиммасига юклатилган.

Бунинг учун:

👉 ташкилот маъмурияти ҳар йили декабрь ойида шахсий варақчалар ва меҳнат дафтарчалари асосида кейинги йилда ҳам умумий, ҳам имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладиган ходимлар рўйхатини тузади;
👉 рўйхатга киритилган ходимларга нисбатан ташкилот маъмурияти пенсия тайинлаш учун ҳужжатларни олдиндан тайёрлашга киришади. Зарур бўлганда ташкилот маъмурияти етишмаётган ҳужжатларни сўраб олиш чораларини кўриши керак;
👉 ташкилот маъмурияти тўпланган барча ҳужжатлар асосида пенсия тайинлаш учун тақдимномани расмийлаштиради.

Ташкилот ходим пенсия ёшига етган кундан кечиктирмай унинг пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлганлигини билдиришга мажбур.

Агарда ходим пенсия тайинлаш тўғрисида ариза берган тақдирда ташкилот маъмурияти мазкур ариза рўйхатга олинган вақтдан бошлаб 10 кун мобайнида зарур ҳужжатларни ва тақдимномани тўлиқ расмийлаштиради ва ариза берувчини улар билан (тақдимномага имзо қўйдирган ҳолда) таништиради.

Ҳужжатлар ва тақдимнома ташкилот томонидан ходимнинг аризаси билан бирга ариза берувчининг яшаш жойидаги Пенсия жамғармаси бўлимига юборилади.
@huquqiyaxborot

Kаналга уланиш ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEk1B-MEbzvcRywKDA
#Хизматлар #Услуги

Ўз тармоғини яратиш ҳуқуқисиз маълумотларни узатиш тармоқлари орқали провайдер хизматлари кўрсатишга лицензия
— - — - — - — - — - — - — - —
Лицензия на оказание услуг провайдера сетей передачи данных без права создания собственной сети
@davxizmat

Kаналга уланиш ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEk1B-MEbzvcRywKDA
#Шошилинг_муддат_жуда_оз

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида ёки иморат қуриш учун рухсатнома олмасдан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясининг муддати 2019 йил 1 майга қадар этиб белгиланган.

Мулк ҳуқуқини олиш учун иморат жойлашган ҳудуддаги Давлат хизматлари маркази орқали туман (шаҳар) ҳокимининг номига ариза берилади.

Аризага қуйидагилар илова қилинади:

👉 мурожаат этувчининг паспорти нусхаси;
👉 мурожаат этувчининг оила аъзолари ҳақида ҳамда ер участкасига эгалик қилган муддатлари ва иморат қурилган вақт тўғрисида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг маълумотномалари.

Мурожаат этувчидан бошқа маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади.

Туман (шаҳар) комиссияси томонидан ижобий деб топилган мурожаатни якунига етказиш, яъни ўзбошимчалик билан қурилган турар жойга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича ҳоким қарори қабул қилиниши учун энг кам иш ҳақининг 5 баравари миқдорида бир марталик йиғим (1 013 650 сўм) ундирилади.

Kаналга уланиш ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEk1B-MEbzvcRywKDA
#Янгиликлар

Навбатдаги ажойиб хабар!

Эндиликда Давлат хизматлари маркази орқали фарзандингизни болалар боғчасига навбатга қўйганингиздан сўнг навбатингизни қулай бўлган Телеграмдан чиқмасдан туриб кузатиш имконига эгасиз.

Бунинг учун @MtmNavbatBot га уланиб, мурожаатингиз рақамини киритсангиз бас.

— - — - — - — - — - — - — - — - — - —

#Новости

Очередная прекрасная новость!

Теперь после постановки в Центре госуслуг ребенка на очередь в детский сад, Вы можете проследить за движением очереди не выходя из привычного Вам Телеграма.

Для этого достаточно лишь присоединиться к боту @MtmNavbatBot и ввести номер Вашей заявки.

Kаналга уланиш ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEk1B-MEbzvcRywKDA
#амалий_семинар

Жорий йилнинг 6 апрель куни Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармасининг ташаббуси билан давлат хизматларини кўрсатувчи ваколатли давлат идоралари вакиллари иштирокида шу жумладан, Мажбурий ижро бюроси ва туман-шаҳар бўлимлари, ҳудудий Электр тармоқлари корхонаси, Газ таъминоти ва “Сувоқава” давлат унитар корхонаси филиаллари масъул ходимларига давлат хизматларини кўрсатиш бўйича “ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШДА ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК ВА УНИНГ ИСТИҚБОЛЛАРИ” мавзусида амалий семинар ташкил этилди.

Ушбу семинарда “Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги (ВМҚ-256, 31.03.2018 йил) ва “Табиий газ, сув ва электр тармоқларини ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг вақтинчалик маъмурий Регламентлар” (31.05.2019 йил) талабларини тўлиқ ижро этилиши, қонун бузилиш ҳолатлари ва уларнинг оқибатлари тўғрисида атрофлича тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, Давлат хизматлари марказлари орқали юборилган аризаларни расмийлаштиришда электрон тизимдан фойдаланиш ва тизим орқали жавоб бериш бўйича амалий машғулотлар ўтказилди.

Бундан ташкари, Маъмурий регламентларга асосан давлат хизмати кўрсатиш тартиби ва муддатларига риоя қилинмасдан қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилган тақдирда масъул ходимларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 215-5-моддасига асосан маъмурий жазо чоралари қўлланиши тўғрисида ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Kаналга уланиш ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEk1B-MEbzvcRywKDA
Электр тармоқларига соддалаштирилган тартибда қандай уланиш мумкин?

Kаналга уланиш ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEk1B-MEbzvcRywKDA

https://mover.uz/watch/4qxvUI8m/
#davxizmat

Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш.
— - — - — - — - — - — - — - —
Подключение к электрическим сетям.

Kаналга уланиш ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEk1B-MEbzvcRywKDA
#davxizmat

Газ тармоқларига уланиш
— - — - — - — - — - — - — - —
Подключение к газовым сетям

Kаналга уланиш ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEk1B-MEbzvcRywKDA
#Сўраган_эдингиз

Газ ҳисоблагичларни лабораториядан ўтказиш пулликми ёки бепулми? Агар пуллик хизмат бўлса ким томонидан ўтказиб келинади лаборатория? (c) @huquqiyaxborot

Табиий газдан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборларини таъмирлаш ва давлат қиёсловидан ўтказиш сарф-харажатлари ҳисобга олиш прибори мулкдори томонидан қопланади.

Бунда ҳисобга олиш прибори истеъмолчи томонидан сотиб олиниб ўрнатилган бўлса, унинг мулкдори истеъмолчи бўлади, акс ҳолатда у газ таъминоти ташкилотига тегишли бўлади.

Табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборларини давлат қиёсловидан ўтказиш метрология хизмати органлари томонидан амалга оширилади.

Kаналга уланиш ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEk1B-MEbzvcRywKDA
#davxizmat

Сув ва оқова сув, канализация тизимига уланиш
——————————————————
Подключение к сетям водоснабжения, водоотведения и канализации

Kаналга уланиш ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEk1B-MEbzvcRywKDA
#яна_бир_қулайлик

Жорий йилнинг 15 февраль куни мамлакатимиз раҳбари томонидан “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра 2019 йил 1 июндан бошлаб жисмоний ва юридик шахслар давлат хизматларини экстерриториал тамойил бўйича олишга ҳақли эканлиги белгиланган.

Мазкур қулайликни 1 июнни кутмасдан тезроқ жорий қилиш мақсадида Давлат хизматлари агентлигининг кўрсатмасига асосан 1 апрелдан тегишли ишлар амалда бошлаб юборилди.
Натижада юридик ва жисмоний шахслар жорий йилнинг 1 апрель санасидан бошлаб барча хизматлар экстерриториал тамойил бўйича, яъни исталган ҳудуддаги Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиб хизматлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлди.

Юқоридаги кӯрсатмани ижросини таъминлаш мақсадида Бекобод шаҳар Давлат хизматлари маркази Бекобод тумани марказидан 50 км узоқликда жойлашган Ғалаба Ф/У, Уяс қишлоғида Бекобод тумани давлат хизматлари маркази ходимлари билан бирга сайёр хизматлар кӯрсатди. Сайёр хизмат кӯрсатиш учун АТИБ Ипотека банк Бекобод шаҳар филиалидан сайёр касса жалб қилинди.
Натижада Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 июндаги 461-сонли қарорига асосан ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга мулк ҳуқуқи эътироф этиш учун марказга ташриф буюра олмаган 100 дан ортиқ фуқаролардан аризалари ва бошқа хизматлар учун мурожаатлар қабул қилиниб, фуқароларга соҳага оид хуқуқий тушунтиришлар берилди.

Kаналга уланиш ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEk1B-MEbzvcRywKDA