#амалий_семинар
Жорий йилнинг 6 апрель куни Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармасининг ташаббуси билан давлат хизматларини кўрсатувчи ваколатли давлат идоралари вакиллари иштирокида шу жумладан, Мажбурий ижро бюроси ва туман-шаҳар бўлимлари, ҳудудий Электр тармоқлари корхонаси, Газ таъминоти ва “Сувоқава” давлат унитар корхонаси филиаллари масъул ходимларига давлат хизматларини кўрсатиш бўйича “ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШДА ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК ВА УНИНГ ИСТИҚБОЛЛАРИ” мавзусида амалий семинар ташкил этилди.
Ушбу семинарда “Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги (ВМҚ-256, 31.03.2018 йил) ва “Табиий газ, сув ва электр тармоқларини ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг вақтинчалик маъмурий Регламентлар” (31.05.2019 йил) талабларини тўлиқ ижро этилиши, қонун бузилиш ҳолатлари ва уларнинг оқибатлари тўғрисида атрофлича тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, Давлат хизматлари марказлари орқали юборилган аризаларни расмийлаштиришда электрон тизимдан фойдаланиш ва тизим орқали жавоб бериш бўйича амалий машғулотлар ўтказилди.
Бундан ташкари, Маъмурий регламентларга асосан давлат хизмати кўрсатиш тартиби ва муддатларига риоя қилинмасдан қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилган тақдирда масъул ходимларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 215-5-моддасига асосан маъмурий жазо чоралари қўлланиши тўғрисида ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Kаналга уланиш ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEk1B-MEbzvcRywKDA