Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
287 subscribers
14K photos
998 videos
6 files
7.91K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
Шошилинг бир ой қолди!

Kаналга уланиш ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEk1B-MEbzvcRywKDA
Kаналга уланиш ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEk1B-MEbzvcRywKDA
Нурафшон сизни чорлайди

Эртага Нурафшонда катта тўй – Наврўз шодиёналари бошланади.

Шаҳар марказидаги Тошкент йўли кўчасининг икки томони бўйлаб вилоятнинг барча туман ва шаҳарлари ўзига хос удумлари, урф-одатлари, маданий қадриятларидан келиб чиқиб муҳташам павильон ташкил этган.

Айтишларича, эрталабдан марказий кўчалардан бирида ҳаваскорлар иштирокида веломарафон, ёшлар ўртасида оммавий югуриш мусобақаси ҳам ўтказилади. Асосий майдон яқинидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида волейбол, футзал бўйича кичик турнир ташкил қилинади. Хуллас, соврин катта, ғолибга аталгани мўл-кўл...

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ташаббуси билан тадбир доирасида “Қадрият, урф-одат, анъана ва ёшлар” фестивали ўтказилади. Фестивал давомида варрак учириш, халқ ўйинлари кўргазмали томошаси, китоб сайли кабилар бўлади. Китобсеварлар, мархабо!..

Асосий саҳнада санъат усталари иштирокида 80 дақиқа давом этадиган бадиий дастур тақдим этилади. Ташкилотчилар томонидан бу байрамга энг таниқли санъат усталари, фольклор намояндалари таклиф этилган.

Энг муҳими – тартиб-интизом, албатта. Куни кеча вилоят ҳокими бошчилигида худди шу масалага бағишланган йиғилиш ўтказилди. Унда тадбир ташкилотчиларининг ҳисоботи эшитилди. Жараённинг икир-чикирларигача атрофлича танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди, тадбир сценарийсига жузъий ўзгартишлар киритилди.

Йиғилишдан сўнг вилоят ҳокими асосий тадбир бўлиб ўтадиган жойга борди. Туман ва шаҳарлар вакиллари томонидан тайёрланаётган павильонлар билан танишди. Жамоат тартибини сақлаш, фавқулодда вазият юзага келганда фуқаро муҳофазасини таъминлаш ишларига эътибор қаратди.

Тадбирни юқори савияда ташкил этиш учун миллий гвардия, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимлари масъул бўлади. Шунингдек, 200 нафар волонтёр ҳам оммавий сайилни кўтаринки кайфиятда ўтказишга ҳисса қўшади.

Хуллас, бугун тайёргарлик авжида... Нурафшон узра қуёш чарақлаб чиқиб турибди, Миллий гвардия йигитлари виқор ва ҳушёрлик билан атрофни синчиклаб кузатаяпти, вилоят штабида иш қизғин, ҳудудлар вакиллари ўз павильонларида охирги пардозлаш, безатиш ишларини олиб бораяпти.

Қуйидаги (👇) роликда ана шу жараёндан қайноқ лавҳалар бор. Роликда фойдаланилган қўшиқ ижрочиси – Ангрен шаҳар маданият бўлими қошида ташкил этилган хор жамоа.

Тошкент вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати
#Ҳақиқатга_тик_боқиб

ФАРМОН ИЖРОСИ УЧУН ҲАМ... ПОРА КЕРАКМИ?

"Тошкент ҳақиқати" газетасининг шу йил 16 февраль сони ва Ҳақиқат онлайнда юқоридаги сарлавҳа билан чоп этилган мақолада Президентимизнинг 2018 йил 20 апрелдаги "Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қўвватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган тураржойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида"ги Фармони ижросини таъминлашда вилоятимиздаги бир қатор ташкилотлар ва маҳаллий ҳокимликлардаги сусткашликлар ҳақида сўз борган эди.

Таҳририятга мазкур мақола юзасидан Бекобод тумани ҳокими ўринбосари М. Холжонбоев имзоси билан жавоб мактуби келди.

Хатда айтилишича, мақолада кўрсатиб ўтилган, ўзбошимчалик билан қурилган тураржойга эгалик ҳуқуқини белгилаш юзасидан келиб тушган аризалар бўйича 143 та қарор туман ҳокими томонидан имзоланган.

Бироқ, ушбу имзоланган қарорлар электр энергияси тез-тез ўчиши сабабли, тизим ишламай қолганидан туман ҳокимлигида тузилган ишчи гуруҳ аъзолари томонидан электрон шаклга ўз вақтида юклаб олинмаганлиги қайд этилган.

Мақолада кўрсатилган камчиликлар туман ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда муҳокама этилиб, ўз ишига эътиборсизлик қилган комиссия аъзолари қатъий огоҳлантирилди, дейилади мактубда.

Юқоридаги мақолага бошқа ҳудудлар раҳбарлари, унда тилга олинган ташкилот мутасаддилар қандайдир тушуниб бўлмас сукут билан "жавоб" қилишмоқда.

Биз улардан ҳам тегишли муносабат кутамиз...

👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/haqiqatonline/677
#сайёр_хизмат

Жорий йилнинг 16 март куни Ангрен шаҳрида Давлат хизматлари агентилиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Х.Файзиев бошчилигида бошқарма ҳамда Ангрен шаҳар Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан Ангрен шаҳрида фаолият юритаётган “Master Ideal Dizayn” масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонасида сайёр давлат хизмати кўрсатиш бўйича тадбир ўтказилди.
Тадбирда аввало тадбиркорларга кўрсатилган кенг имкониятлар ҳамда Давлат хизматлари агентлиги томонидан олиб борилаётган ишлар бўйича тушунчалар берилиб, корхонанинг 50 дан ортиқ ишчи ходимларига сайёр тартибда давлат хизматлари кўрсатилди.

Kаналга уланиш ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEk1B-MEbzvcRywKDA

https://www.facebook.com/toshvilagentlik/posts/395146744638903
#Бизнесни_бошлаш_қулай

Ангрен шаҳар Давлат хизматлари маркази томонидан таъсисчиси Қозоғистонлик юридик шахс бўлган масъулияти чекланган жамият шаклидаги "ECOTON-SHARQ" хорижий корхонаси давлат рўйхатидан ўтказилди.

Корхонанинг устав фонди 400 000 000 сўм сифатида белгиланган ва бетон-блок ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширади.

Корхона биринчи босқичда 100 та иш ўрни яратиб кейинчалик иш ўрнини 300 тагача оширишни мақсад қилган.

Марказ томонидан кўрсатилган хизмат сифати ва тезкорлиги учун хорижлик меҳмонлар марказга ташаккурини изҳор этишди.
Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси жамоаси барчангизни янгиланиш, ёшариш байрами - Наврўз айёми билан муборакбод этади!

Наврўз айёми шукуҳи барчамизга хурсандчилик хотиржамлик, сиҳат-саломатлик ва бахт-саодат олиб келсин.

21.03.2019 йил соат 12:00
Тошкент вилояти телеграмда қанчалар фаол? Бугун жамоатчилик фикрини шакллантиришда ушбу мессенжер катта рол ўйнаётган пайтда бизникилар бу оламда нималар билан банд? Майдон ичра кимлар жавлон урмоқда?

Вилоятда фаолият кўрсатаётган телеграм каналларни кўринг, кузатинг, обуна бўлинг (бепул☺️), баҳо беринг!

@toshkentviloyathokimligi - Тошкент вилояти ҳокимлигининг ахборот хизмати (расмий ахборот, мурожаат ва аниқ ечим).

@haqiqatonline – Тошкент вилоятининг ижтимоий-сиёсий ҳаёти ҳақида энг тезкор, энг ишончли ахборотлар канали. «Тошкент ҳақиқати» газетаси журналистлари томонидан юритилади.

@oltin_voha – Олмалиқ, Оҳангарон, Ангрен шаҳри, Пискент ва Оҳангарон тумани ҳаётига доир танқидий-таҳлилий мақолалар бериб борадиган лойиҳа.

@OlmaliqNews – мустақил блогерлар томонидан ташкил этилган маҳаллий янгиликлар канали.

@olmaliqhayoti – ҳудуд журналистлари томонидан юритиладиган блог. Кўпроқ маҳаллий ҳокимлик фаолияти, расмий хабарлар бериб борилади.

@chinaztoday – чинозлик фотограф Иззатилла Йўлдошевнинг шахсий саҳифаси. Чиноз тарихи, бугуни, маҳаллий янгиликларга доир суратли хабарлар бериб борилади.

@qizilyarimoyjamiyati – Олмалиқ шаҳар Қизил Ярим ой жамиятининг фаолиятидан лавҳалар бериб бориладиган лойиҳа.

@angren_news – ангренлик мустақил блогерлар жамоасининг лойиҳаси. Танқидий-таҳлилий мақолалар, вазиятга шарҳлар бериб борилади.

@oila2019 – "Оила" марказининг Олмалиқ шаҳар бўлими расмий канали.

@toshvilagentlik – Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармасининг расмий канали.

@qibray_sadosi – қибрайлик журналистларнинг блоги. Асосан, маҳаллий хабарлар ва қизиқарли бошқотирмалар бериб борилади.

@angrenmadaniyat – Ангрен шаҳар маданият бўлимининг расмий канали.

@Chirchik_tg – Реклама эълонлар канали. Чирчиқ шаҳри бўйича ишлайди.

@aynamov – Тошкент вилояти бўйича ишлайдиган реклама канали.

@Gazalkent_News – Бўстонлиқ тумани ва Ғазалкент шахрининг сайти www.gazalkent.uz нинг
расмий, эълонлар канали.

@ohangaron_ijodkorlari – Оҳангарон воҳаси адабий-ижодий муҳитини ёритувчи, Ангрен, Оҳангарон, Олмалиқ шоир ва ёзувчилари ижодини тарғиб этувчи канал.

@almalikskiyrabochiy – Олмалиқ газетаси: шаҳри янгиликлари, муаммолари, ҳаракатлари.

@chinozhayoti – "Чиноз ҳаёти" газетасининг телеграмдаги канали. Туманнинг ижтимоий-сиёсий воқеалари, янгиликлар, табрик ва қутловлар.

@kulgigram- Бу каналда ичакузди латифалар, қизиқ ҳангомалар, қувноқ гифлар, фақат @qibray_sadosi да эълон қиладиган демотиваторлардир.

@Angren_Jobs #каналида сиз Ангрендаги бўш иш ўринларини кўришингиз мумкин. Бу #ажойиб!!!

Kаналга уланиш ⬇️
t.iss.one/toshvilagentlik
#Диққат_акция

ВИЛОЯТИМИЗДА “РАҲБАРДАН ЎН КИТОБ” АКЦИЯСИ БОШЛАНМОҚДА

Ғоя муаллифи – Президент

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 19 март куни ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган эди.

Мазкур селекторда ёшлар ўртасида китобхонликни ривожлантириш масаласига алоҳида урғу қаратилди. Мавжуд кутубхоналарнинг аҳволи танқидий таҳлил қилинди. Шавкат Мирзиёев ҳар бир раҳбар ўзининг тумани учун китоб совға қилса, тайёр кутубхона пайдо бўлиши мумкинлигини айтиб, барча раҳбарларни мана шу ташаббусни амалга оширишга чорлади.

Бу ташаббуснинг моҳияти нимада?

Ўша йиғилишда маълум бўлдики, давлат кутубхона қуриш, ёшларни китобхонликка жалб этиш бўйича жуда катта кўламдаги ишларни бошлаяпти. Президент шундай топшириқ берди. Бироқ, давлатимиз раҳбари таъкидлаяптики, мамлакатнинг барча ҳудудида ўша шинам ва ораста, арзон кутубхоналар қурилгунча бўлган оралиқ муддат ҳам катта давр. Ёшларимизни шу даврда ҳам бўш қўйиб, қўл қовуштириб туриб бўлмайди.

Яъни, уйимизда фойдаланилмай турган қанча китоблар бор, тасаввур қилинг, уни бошқалар ҳам ўқиса, билим олса... Маърифатли халқимизнинг хонадонларида қанчадан-қанча китоблар, нодир асарлар борлигига шубҳа йўқ. Шунингдек, Президент ташаббусини самимий қўллаб-қувватлайдиган раҳбарларимиз кўп экани аниқ.

Тошкент вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ана шу хайрли ишга бош қўшадиганларни ҳамкорликка чорлайди! Айни шу йўналишда бугундан бошлаб акция эълон қилинади!

Акция фақат раҳбарлар учунми?

Йўқ, ҳамма учун. Фақат Президент даъватидан илҳомланган раҳбарларимиз ўрнак кўрсатишса, локомотив бўла олишса, нур алан нур бўлар эди.
Китоб йиғиш, кутубхона барпо этиш акциясида фаол иштирок этган раҳбарлар ва аҳоли вакиллари ҳақида маҳаллий нашрларда, ижтимоий тармоқларда мунтазам хабарлар бериб борилади.

Ишонамизки, бу тадбирда қатнашганлар билан фарзандлари, яқинлари ғурурланади – мамлакат раҳбари бошлаб берган эзгу ташаббус халқимизни бир маслак атрофида янада жипслаштиради.

Акцияда қандай қатнашилади?

Ихтиёрингизда бўлган китобларни ҳудудингиздаги маҳаллий газета таҳририятига топширасиз. Улар рўйхат асосида бу китобларни жамлайди. Тарғибот ишларига вилоят миқёсида фаолият кўрсатаётган барча нашрлар, блогерлар жалб этилади. Жамланган китоблар Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларнинг қарори ёки тавсияси билан тегишли кутубхонага топширилади.

Хўш, бу ишни удалай оламизми?

Яхши биламизки, сиз савоб ишларга ҳамиша бош қўшгансиз. Сиз ҳамиша китобхон ёшлардан ғурурлангансиз. Сиз ҳамиша билим томонида, илм томонида бўлгансиз!

Бизнинг умидимиз шуки, мазкур акция доирасида ҳудуд раҳбарлари, аҳоли томонидан йиғилган китоблар халқимизнинг умумий бойлигига айланса, китоб маҳсулотлари билан лиммо-лим кутубхоналарга асос солинса...

Ва бу кутубхоналарнинг асосчиси Сиз бўлсангиз!..
Сиз буни қила оласиз...

Тошкент вилояти Ахборот
ва оммавий коммуникациялар бошқармаси

@toshkenttumanihokimligi
#sayyor_qabul

Жорий йилнинг 26 март куни Бекобод шаҳар давлат хизматлари маркази директори, шаҳар хокими, халқ қабулхонаси мудири ва бошқа мутасадди идора раҳбарлари томонидан Халқ қабулхонаси биносида фуқаролар сайёр тартибда қабул қилинди.
Ўтказилган мазкур қабул жараёнида марказ директори томонидан марказ фаолиятига тегишли бўлган барча саволларга батафсил тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 июндаги 461-сон қарорига асосан ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси бўйича ариза бериш муддатига 1 ой вақт қолганлиги фуқароларга тушунтирилди. Қабулда 50 дан ортиқ фуқаролар иштирок этди ва аксарият фуқароларнинг муаммолари шу жойнинг ўзида ҳал этилди.

Kаналга уланиш ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEk1B-MEbzvcRywKDA
#диққат, акция!

Оҳангаронликлар пешқадам, ангренликлар-чи?

🔺"Оҳангарон ҳаёти" газетаси таҳририятида "Раҳбардан ўн китоб" акцияси учун алоҳида хона ажратилиб, ходим бириктирилибди. Ҳозиргача 60 дан ортиқ китоблар тақдим этилган. Бугун Оҳангарон шаҳри ва туманидаги корхона ва ташкилотлар, муассасалар раҳбарлари ва, қолаверса, хусусий тадбиркорларнинг келиши кутилмоқда.

Ангренда-чи?

Бизга шаҳар давлат хизматлари марказида мижозларга китоблар совға қилингани ҳақида фотолавҳа келиб тушди. Офарин!

Аммо акцияга қўшилганлар, унинг талаб ва тавсиялари бўйича иш тутсалар, янада аъло бўлур эди. Чунки Сиз тақдим этган китобларни кимга ё қайси кутубхонага бериш масаласи халқ депутатлари шаҳар кенгаши қарори ёки тавсияси бўйича ҳал этилади.

Шунга қарамай, биз Ангрен шаҳар ДХМ маркази директори Ғайрат Аҳмедовни олқишлаймиз. Ахир у, бизнинг ҳисобимиз бўйича Ангренда биринчи бўлди, биринчиликнинг эса ўзига яраша заҳмати ҳам, гашти ҳам ўзгача бўлади.

@angren_sakigulom
#Xizmatlar #Услуги
Турар жойларни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома бериш
— - — - — - — - — - — - —
Выдача разрешения на перевод жилых помещений в категорию нежилых

Kаналга уланиш ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEk1B-MEbzvcRywKDA
#Хизматлар #Услуги

Бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартириш (фасадини таъмирлашни) келишиш
— - — - — - — - — - — - — - —
Согласование изменения внешнего вида (фасада) зданий и сооружений

Kаналга уланиш ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEk1B-MEbzvcRywKDA
#sayyor_qabul

Жорий йилнинг 30 март куни Тошкент вилоятининг бир нечта туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари томонидан сайёр хизматлар кўрсатилди.
Жумладан, Пискент тумани ходимлари туманидаги 20-сонли умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчилари ва битирувчиларига Давлат хизматлари агентлиги ва марказ фаолияти тўғрисида тушунтиришлар беришди ва тарғибот ишларини амалга оширдилар ҳамда шу жойнинг ўзида сайёр қабуллар амалга оширилди.
Бундан ташқари, Оҳангарон тумани давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан тумандаги Ўзбекистон ва Ёнарик МФЙлар ҳудудида Вазирлар Маҳкамасининг 461-сон карори буйича ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга эгалик ҳуқуқини олиш юзасидан ариза ёзган фукароларга туман хокимининг қарорлари хонадонларига бориб сайёр тартибда тарқатилди.
Шунингдек, Оҳангарон, Қуйичирчиқ, Тошкент, Бўка туманларида ҳамда Олмалиқ ва Нурафшон шаҳарлари давлат хизматлари марказлари ходимлари томонидан:
- электрон рақамли имзо калити бериш хизмати 42 та;
- муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича 34 та;
- газ, сув ва электр тармоқлари ҳисоблагичларини ечиш ва ўрнатиш учун 27 та;
- СТИРни аниқлаш ва ИНПС шакллантириш хизматлари 19 та давлат хизматлари сайёр тартибда кўрсатилди.

Kаналга уланиш ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEk1B-MEbzvcRywKDA