Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.35K subscribers
17.9K photos
4.14K videos
30 files
12K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#Жараён

🏫 Тошкент тумани мактаблари янги ўқув йилига тайёрми?

Янги ўқув йили бошланишига ҳам оз фурсат қолди. Тошкент туманидаги мактабларда қурилиш-таъмирлаш ишлари қачон якунига етказилади? Таълим муассасалари янги ўқув йилига тайёрми?

🔹 Шу каби саволларга ойдинлик киритиш мақсадида Тошкент тумани ҳокими Одилхон Рустамов ҳоким ўринбосари Илёс Достонов, туман Халқ таълими бўлими мудири Маҳмуд Ўткиров ҳамда соҳага масъул мутасаддилар билан биргаликда умумтаълим мактабларини кўздан кечирди.

🔸 Жумладан, О.Рустамов туман Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 2, 6, 21, 22 ва 24-умумтаълим мактабларида бўлиб, объектларда олиб бораётган қурилиш-таъмирлаш ишларини кўздан кечирди ва янги ўқув йилига тайёргарлик жараёнлари билан танишди.

📌 Туман ҳокими ҳар бир қурилиш объектларининг пудратчи ташкилот масъуллари, иш юритувчи ва қурувчилари билан алоҳида суҳбатлашиб, ишларни сифатли ва ўз вақтида якунига етказиш борасида тегишли кўрсатмалар берди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

🏘 Тошкент туманидаги “Обод қишлоқ”ларда ҳолат қандай?

📌 Жорий йилда Тошкент туманидаги “Оқтош” ва “Аҳиллик” маҳаллалари “Обод қишлоқ” дастурига киритилган бўлиб, дастурга мувофиқ, мазкур маҳаллаларда ички йўллар, маҳалла инфратузилмаси, коммуникация тармоқларини янгилаш, мавжуд тармоқларни жорий ва капитал таъмирлаш, бир сўз билан айтганда, “Инсон қадри учун” деган ғоя асосида аҳоли турмуш шароитини яхшилаш кўзда тутилган эди.

Айни кунда юқоридаги маҳаллаларда ҳолат қандай? “Оқтош” ҳамда “Аҳиллик” қачон “Обод қишлоқ”қа айланади?

🔹 Тошкент тумани ҳокими Одилхон Рустамов бошчилигида ўтказилган таҳлилий йиғилишда юқоридаги масалалар танқидий муҳокама этилди.

🔸 Йиғилишда туман ҳокимининг ўринбосари Сардор Мирсагатов, ҳокимлик бўлим бошлиқлари, тумандаги коммунал, қурилиш соҳаси раҳбар ва масъул ходимлари ҳамда тегишли маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирок этишди.

Жараён ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
#Обод_қишлоқ 🏘 “Аҳиллик” ва “Оқтош”нинг обод бўлаётган кўчалари ♻️ Кеча Тошкент туман ҳокими Одилхон Рустамов “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан таҳлилий-танқидий йиғилиш ўтказиб, масъул мутасаддилар ҳамда корхона-ташкилотлар…
#Жараён
#Обод_қишлоқ

🚰 “Аҳиллик”ка янги сув қувурлари келтирилди

📌 Тошкент туманидаги “Аҳиллик” маҳалласида “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида ободонлаштириш ишлари бошлангани ҳақида хабар берган эдик.

♻️ Дастур доирасида маҳалла аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида бу ерга янги сув қувурлари келтирилиб, сув тармоқларини қуриш ишлари бошланди.

Жараён фотосуратларда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Жараён
#Ташаббусли_бюджет

📝 Ташаббусли бюджет: Соҳибкор маҳалласи кўчалари равон бўлмоқда

📌 Кеча хабар берганимиздек, Тошкент туманидаги маҳаллаларда “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2022 йил 1-мавсумида ғолиб деб топилган лойиҳаларни амалга ошириш ишлари бошланди.

Хусусан, Масалбой ҳудудидаги кўчаларни асфальтлаш лойиҳасига мувофиқ, Соҳибкор маҳалласида ҳам кўчаларга асфальт қопламаси ётқизилмоқда.

👉 Жараён фотосуратларда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Онлайн #Жараён
#Ташаббусли_бюджет

Нурҳаёт маҳалласи аҳолисининг ташаббуслари амалга ошмоқда

🏘 Тошкент тумани Масалбой ҳудудидаги кўчаларни асфальтлаш лойиҳасига мувофиқ, Нурҳаёт маҳалласидаги ички кўчаларга асфальт қопламаси ётқизиш ишлари бошланди.

👉 Жараён фотосуратларда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

“Беруний” маҳалласи хотин-қизлар фаоли аёлларга қандай кўмаклашмоқда?

👩🏻‍💼 Аёли ўз ҳаётидан мамнун ва рози бўлган оилада саришталик ва барака ҳукм суради. Бунда эса хонадон бекасининг фойдали юмуш билан банд бўлиши, рўзғорда муҳтожлик сезмаслиги муҳим ўрин тутади.

👩🏻‍💻 Ҳозирги кунда маҳаллаларда фаолият олиб бораётган хотин-қизлар фаоллари бу борада ўз ҳудудларидаги барча хотин-қизнинг дарду-ташвиши, турмуш шароитидан бохабар бўлиб, уларга чинакамига яқин кўмакчи бўлиш чораларини кўриб келмоқдалар.

📍 Бу борада Тошкент туманидаги “Беруний” маҳалласида олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида, ижодий гуруҳимиз билан мазкур маҳаллада бўлдик.

Батафсил ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

🏘 “Бунёдкор”да бунёдкорлик ишлари авжида

📌 Тошкент тумани ҳокими Одилхон Рустамов шу йил июнь ойида 1-сектор ҳудудидаги “Бунёдкор” маҳалласида бўлиб, ҳудудда амалга оширилаётган қурилиш-бунёдкорлик ишлари билан танишгани ва маҳалла аҳолиси билан мулоқот қилгани тўғрисида хабар берган эдик.

♻️ Шу кунларда "Бунёдкор" маҳалласининг асосий Зарбулоқ кўчасида Давлат дастурига мувофиқ пиёдалар йўлакчаси ҳамда велойўлак қуриш ишлари олиб борилмоқда.

🛣 Шунингдек, маҳалла аҳолиси ташаббуси ва фаоллиги билан “Менинг йўлим” лойиҳасида ғолиб деб топилган ташаббусга мувофиқ, асосий Зарбулоқ кўчасининг умумий 2 минг метрдан ортиқ қисмини асфальт қилиш ишлари ҳам бошланган бўлиб, айни вақтда йўл қисмига шағал қопламаси ётқизилиб, асфальтлашга тайёрланмоқда.

🏫 Бундан ташқари, маҳалладаги 27-умумтаълим мактабида 120 ўринли қўшимча бино қурилиш ишлари ҳам давом этмоқда.

Батафсил ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён
#Обод_қишлоқ

🚰 “Аҳиллик” ва “Оқтош” маҳаллаларига янги ичимлик суви қувурлари кириб бормоқда

📌 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги “2022-2026 йилларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ дастурга киритилган Тошкент туманининг “Аҳиллик” ва “Оқтош” маҳаллаларида ободонлаштириш ишлари бошлангани, “Аҳиллик” маҳалласига янги сув қувурлари келтирилгани тўғрисида хабар берган эдик.

♻️ Айни вақтда ушбу маҳаллалар аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида “Max capital engeneering” МЧЖ қурилиш ташкилоти томонидан ичимлик суви қувурлари тортиш ишлари олиб борилмоқда.

🛠 Ҳар икки маҳаллада ҳам қурилиш ташкилотининг махсус техника ва усталари томонидан қувурлар учун ариқ қазиш, қувур улаш ҳамда ётқизиш ишлари жадаллик билан давом эттирилмоқда.

Жараён ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Жараён
#Ташаббусли_бюджет

📝 Ташаббусли бюджет: Қорасарой ва Кўксарой маҳаллалари кўчалари асфальт қилинмоқда

📌 Аввал хабар берганимиздек, Тошкент туманидаги маҳаллаларда “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2022 йил 1-мавсумида ғолиб деб топилган лойиҳаларни амалга ошириш ишлари бошланган эди.

Лойиҳалар ижросига мувофиқ, Келес шаҳар Қорасарой маҳалласининг Қорасарой ва Истиқлол кўчаларини тўлиқ асфальт қилиш ва Кўксарой ҳудуди Кўксарой маҳалласи Кўксарой асосий кўчасини асфальт қилиш лойиҳаларига мувофиқ, Қорасарой маҳалласининг Истиқлол кўчаси ҳамда Кўксарой маҳалласининг Кўксарой асосий кўчаси 810 метр қисмига асфальт қопламаси ётқизилмоқда.

👉 Жараён фотосуратларда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Жараён

🚜 Қишлоқ хўжалиги техникаларининг ҳужжатлари жойидами?

🔹 Тошкент туманида қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникаларининг янги ID карта шаклидаги техник паспорт, техник гувоҳнома ҳамда тракторчи-машинист гувоҳномаси борлиги ҳамда мажбурий йиллик техник кўрикдан ўтказилганлиги доимий равишда назоратга олинган бўлиб кунлик назорат тадбирлари амалга оширилмоқда.

📝 Бунда Тошкент тумани Агроинспекция инспекторлари томонидан жойларга чиқиб, қишлоқ хўжалиги техникаларининг ҳужжатларини ўрганиш учун рейд тадбирлари амалга оширилмоқда.

Жараён фотосуратларда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

🔹 Одилхон Рустамов маҳаллалардаги қурилиш-ободонлаштириш ишлари билан танишди

▫️ Тошкент тумани ҳокими Одилхон Рустамов тумандаги Бунёдкор ҳамда Зарбдор маҳаллаларида бўлиб, у ерда олиб борилаётган қурилиш-ободонлаштириш ишлари билан танишди ҳамда аҳоли билан мулоқот қилди.

Жараён ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

🏘 Бунёдкорга энди равон йўллардан борилади

📌 Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда Тошкент туманидаги “Бунёдкор” маҳалласининг асосий Зарбулоқ кўчасида Давлат дастурига мувофиқ пиёдалар йўлакчаси, велойўлак қуриш ҳамда ободонлаштириш ишлари олиб борилаётган эди.

♻️ Шунингдек, маҳалла аҳолисининг ташаббуси ва фаоллиги билан “Менинг йўлим” лойиҳасида ғолиб деб топилган ташаббусга мувофиқ, мазкур маҳалланинг асосий Зарбулоқ кўчасига асфальт қопламаси ётқизилди.

Маҳалла фаолларининг кўп йиллик саъй-ҳаракат ва ташаббуслари ҳамда туман ҳокимлигининг кўмаги натижасида эндиликда Бунёдкор маҳалласи аҳолиси ишга ва ўқишга кенг ва равон йўллардан қатнайдилар.

Жараён ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_тумани
#Жараён

🔹 Ҳоким ёрдамчиси – аҳолига кўмакчи

Маҳаллаларда ҳоким ёрдамчиси лавозимининг жорий этилиши билан, туман марказидан олисда жойлашган маҳаллаларда истиқомат қилаётган, оиласида муаммоси бўлган аҳоли мурожаатларини тўғридан-тўғри тинглаш, зарур бўлса, жойига чиқиб ўрганиш, тегишли мутасаддиларни жалб этган ҳолда ижобий ҳал этиш бўйича энг самарали институт яратилди, десак муболаға бўлмайди.

🔸 Бир сўз билан айтганда, юртбошимиз ташаббуслари билан аҳоли фаровонлигини кўзлаб ўйланган лавозим эгаларининг самарали фаолияти, фуқароларнинг даромад манбаи ортишига замин яратмоқда.

♻️ Тошкент туманидаги “Қорабўрик” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Умиджон Пўлатовнинг фаолияти ҳам ўз натижадорлиги билан ажралиб туради.

📌 Тасвирга олиш гуруҳимиз билан “Қорабўрик” маҳалласида бўлиб, ҳоким ёрдамчиси фаолияти билан яқиндан танишдик.

Батафсил ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_тумани
#Жараён

🔹 Ҳоким ёрдамчиси – у ким?

📌 Ҳоким ёрдамчиси “хонадонбай” сўровлар ўтказиш орқали маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурини ишлаб чиқиш, оилавий тадбиркорлик дастури доирасида кредит, субсидиялар, моддий ёрдам ва нафақалар ажратилиши бўйича хулосалар бериш, (аввал сектор раҳбарлари томонидан берилган), ижтимоий шартномаларни имзолаш ҳамда шартнома шартларининг бажарилишини таъминлайдиган шахс.

♻️ Шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг бизнес лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш, мавжуд муаммоларни “мижозбай” ўрганиш ҳамда ҳал этиш орқали тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш, мавжуд ресурслардан самарали фойдаланишни ташкил этишда кўмакчи бўладиган лавозим эгаси.

Хўш, Тошкент тумани ҳокимининг маҳаллалардаги ёрдамчилари бугун нималар билан банд?

🔸 Бу сафар биз 2-сектор ҳудудидаги “Сарке” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси фаолияти билан танишдик.

Тафсилотлар ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

🔰 Тошкент тумани ёшларининг муносиб сардорлари сайланди

🔹 Сардорлик мақоми ёшларга катта ишонч ва масъулият юклайди. Сардор – тенгдошларини ўзининг эзгу ғоялари, лойиҳалари ортидан эргаштириб, уларни ижтимоий фаолликка чорлай олиши лозим.

Тошкент тумани марказий маданият саройида ўтган Ёшлар иттифоқи Тошкент туман Кенгаши сардорлар сайловида мактабда тенгдошлари орасида намуна бўлган, ёшларни ҳар соҳада тараққиёт сари одимлашга ундайдиган ёшлар сараланиб, йўналишлар бўйича “Иттифоқ” ва “Камалак” сардорлари номлари аниқланди.

♻️ Тадбир давомида сардорлар йиғилиши ташкил қилиниб, унда мактаблар бўйича йил давомидаги сардорлик фаолияти сарҳисоб қилинди. Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган мулоқотда сардорлар фаолияти давомида эътибор қаратилиши лозим бўлган масалалар ўртага ташланиб, муаммоларни бартараф этиш йўллари хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Тафсилотлар ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Мулоқот #Жараён

🗓 Шу кунларда Зойир Мирзаевнинг вилоятимиздаги маҳаллий бошқарув органлари, бошқарма, корхона ва ташкилотларнинг матбуот хизмати раҳбарлари билан учрашувига тайёргарлик кўрилмоқда.

🤝Айни пайтда жамоамиз билан ушбу мулоқот формати ва кун тартиби устида ишлаяпмиз, таклифлар тайёрлаяпмиз.

📄 Соҳага доир Президент ҳужжатлари, бошқа юқори турувчи органларнинг қарор ва топшириқлари ижросининг реал аҳволи таҳлил қилинмоқда.

👉 БАТАФСИЛ

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#жараён
#сарҳисоб

🔰 Тошкент тумани ҳокимининг маҳаллалардаги ёрдамчилари аҳоли олдида ҳисобот бермоқда

♻️ Шу кунларда Тошкент туманидаги мавжуд 68 та маҳаллада фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 16 августдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимларининг ёрдамчилари фаолияти самарадорлигини янада ошириш бўйича намунавий Концепцияни тасдиқлаш тўғрисида”ги 450-сон Қарори ижроси юзасидан аҳолига ҳисобот бермоқдалар.

📌 Жумладан, “Боғизилол" маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Абдулазиз Қаюмов ҳамда “Сағбон” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Мунаввар Юсуповалар томонидан январь-август ойларида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар тўғрисида маҳалла фаолларига ҳисобот тақдим этилди.

📸 Жараён фотосуратларда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Forwarded from Diyor ovozi gazetasi
#cайлов_2023
#жараён

Санъат аҳли ҳам сайловда фаол

Тошкент тумани Қорасарой маҳалласидаги 590-сайлов участкасида
эстрада хонандаси Даврон Аҳмедов ўз келажаги учун овоз берди.

Муҳими, сайловчилар фаол ва ўз келажаклари учун овоз беришни давом эттирмоқдалар.

https://t.iss.one/diyor_ovozi
Forwarded from Diyor ovozi gazetasi
#Сайлов_2023
#Жараён

Туман аҳолиси сайловга юқори кайфиятда келишни давом эттирмоқда

Тошкент туманидаги 568- сайлов участкасига
фуқаролар овоз бериш учун юқори кайфиятда ташриф буюришди.

Ҳар бир фуқаро ўз номзоди учун овоз берар экан, бу унинг юртга дахлдорлик ҳисини ва ўз келажагига бефарқ эмаслигини билдиради.

https://t.iss.one/diyor_ovozi