Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.35K subscribers
17.9K photos
4.14K videos
30 files
12K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Обод_қишлоқ

Янгиланаётган “Кенсой” маҳалласи

Аввал хабар берганимиздек, айни вақтда “Ҳасанбой” ҳудудидаги “Кенсой” маҳалласида “Обод қишлоқ” дастури доирасида инфратузилма, муҳандислик-коммуникация тармоқларини янгилаш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

“Кенсой” маҳалласи туманнинг қўшни Қозоғистон Республикаси билан чегарадош, олис ҳудудлардан бири бўлганлиги сабабли, ҳудудда аҳолига тоза ичимлик суви, электр энергияси, жумладан, трансформаторлар ҳолатини яхшилаш, алоқа ва ахборотлаштириш тизимини модернизация қилиш ва аҳолига табиий газни узлуксиз етказиб бериш имкони чегараланган эди.

Обод қишлоқ” дастури доирасида амалга оширилаётган кенг қамровли таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари натижасида ҳудуд аҳолисининг яшаш шароити яхшиланиб, маҳалла янгича қиёфа касб этади.

Жараён ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Обод_қишлоқ

Аҳоли саломатлиги ободлик ва бунёдкорлик каби муҳим

Куни кеча туман ҳокимининг ўринбосари И.Саидикаримов, туман ИИБ бошлиғи – 3-сектор раҳбари Д.Мирзамамедов ва бошқалар 2022 йилда Обод қишлоқ дастурига киритилган “Аҳиллик” маҳалласида бўлиб, дастур доирасида амалга ошириладиган дастлабки ишларни муҳокама қилганликлари ҳақида хабар берган эдик.

Бугун эрта-тонгдан туман Тиббиёт бирлашмаси томонидан маҳалла аҳолиси орасида тиббий маданиятни ошириш, мавсумий касалликлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида уйма-уй тиббий кўрик ташкил этилди.

Малакали шифокорлар Ф.Икромов, Д.Бакирова, О.Ҳалилов ва Р.Ҳайдаровалар аҳолини тиббий кўрикдан ўтказишда фаол иштирок этиб, 42 нафар беморга стационар даволанишни тавсия қилдилар.

Айни вақтда маҳаллада ишлар давом этмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Жараён
#Обод_қишлоқ

🏘“Нодирабегим” кўчасига шағал ётқизилмоқда

Аввал хабар берганимиздек, Тошкент тумани 3-сектор ҳудудидаги “Аҳиллик” маҳалласида “Обод қишлоқ” дастурига мувофиқ ишлар бошланди.

Суратда: Ички йўлларни таъмирлаш ишлари доирасида туман Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан маҳалладаги “Нодирабегим” кўчасига шағал келтириб ётқизилмоқда.

“Аҳиллик” маҳалласидаги иш жараёнларини онлайн ёритиб борамиз.

👉 Бизни кузатишда давом этинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Обод_қишлоқ

“Оқтош”да штаб йиғилиши

Тошкент туманидаги Оқтош маҳалласи 2022 йил-“Обод қишлоқ дастурига киритилганлиги ва бу ерда ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилганлиги тўғрисида илгари ҳам хабар берилган эди.

Бугун, эрта тонгдан Обод қишлоқдастури ижросини Оқтош маҳалласидаги жараёнини жадаллаштириш мақсадида “штаб йиғилиши” ўтказилди.

Туман ҳокими Одилхон Рустамов бошчилигида ўтказилган йиғилишда, барча корхона-ташкилот раҳбарлари ва масъуллари иштирок этиб, бир ҳафта муддатда амалга оширилиш зарур бўлган чора-тадбирлар режаси билан танишдилар.

Бир ҳафталик иш режасига бетон электр устунларини жойлаштириш, ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш, тоза ичимлик суви қувурларини ўтказиш ва ички кўчаларни асфальтлаштиришдан олдин бажарилиши лозим бўлган, кўчаларни шағаллаштириш, ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш, маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ер олиш истагини билдирган фуқароларни аниқлаш ва бошқа шулар каби бир қатор ишлар киритилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Жараён
#Обод_қишлоқ

🏘 Аҳилликда симёғочлар бетон устунларга алмаштирилмоқда

Тошкент тумани 3-сектор ҳудудидаги “Аҳиллик” маҳалласи 2022 йилда “Обод қишлоқ” дастурига киритилган бўлиб, айни кунларда маҳаллада дастлабки ишлар бошлаб юборилган.

Жумладан, туман Электр тармоқлари корхонаси томонидан мавжуд эскирган симёғочлар бетон устунларга алмаштирилиб, айрим кўчаларга янги бетон устунлар ўрнатилмоқда.

👉 Жараён фотосуратларда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Обод_қишлоқ

💫 "Аҳиллик" аҳолисининг кўп йиллик орзулари ушалмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 март санасидаги "2022-2026 йилларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорига мувофиқ Тошкент туманида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, куни кеча тумандаги "Аҳиллик" маҳалласи ички кўчаларининг жами 309 метр қисмига асфальт қопламаси ётқизилди.

Булар, Аҳиллик 1, 2, 3 ва Абдулла Қодирий кўчалари.

📷 Жараён фотосуратларда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Обод_қишлоқ

🏘 “Аҳиллик” ва “Оқтош”нинг обод бўлаётган кўчалари

♻️ Кеча Тошкент туман ҳокими Одилхон Рустамов “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан таҳлилий-танқидий йиғилиш ўтказиб, масъул мутасаддилар ҳамда корхона-ташкилотлар раҳбарларига тегишли кўрсатма ва топшириқлар берган эди.

🏗 Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги “2022-2026 йилларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ дастурга киритилган “Аҳиллик” ва “Оқтош” маҳаллаларида ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилди.

❇️ Бундан чамаси уч ойлар олдин “Аҳиллик” маҳалласининг ички кўчаларининг жами 309 метр қисмига асфальт қопламаси ётқизилиб, ичимлик суви тармоқлари ўтказилган эди.

Эндиликда “Аҳиллик” ва “Оқтош” маҳаллалари кўчалари ободонлаштирилиб, яроқсиз электр устунларини янгисига алмаштириш, ҳудуддаги боғчалар ва мактабларни таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
#Обод_қишлоқ 🏘 “Аҳиллик” ва “Оқтош”нинг обод бўлаётган кўчалари ♻️ Кеча Тошкент туман ҳокими Одилхон Рустамов “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан таҳлилий-танқидий йиғилиш ўтказиб, масъул мутасаддилар ҳамда корхона-ташкилотлар…
#Жараён
#Обод_қишлоқ

🚰 “Аҳиллик”ка янги сув қувурлари келтирилди

📌 Тошкент туманидаги “Аҳиллик” маҳалласида “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида ободонлаштириш ишлари бошлангани ҳақида хабар берган эдик.

♻️ Дастур доирасида маҳалла аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида бу ерга янги сув қувурлари келтирилиб, сув тармоқларини қуриш ишлари бошланди.

Жараён фотосуратларда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён
#Обод_қишлоқ

🚰 “Аҳиллик” ва “Оқтош” маҳаллаларига янги ичимлик суви қувурлари кириб бормоқда

📌 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги “2022-2026 йилларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ дастурга киритилган Тошкент туманининг “Аҳиллик” ва “Оқтош” маҳаллаларида ободонлаштириш ишлари бошлангани, “Аҳиллик” маҳалласига янги сув қувурлари келтирилгани тўғрисида хабар берган эдик.

♻️ Айни вақтда ушбу маҳаллалар аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида “Max capital engeneering” МЧЖ қурилиш ташкилоти томонидан ичимлик суви қувурлари тортиш ишлари олиб борилмоқда.

🛠 Ҳар икки маҳаллада ҳам қурилиш ташкилотининг махсус техника ва усталари томонидан қувурлар учун ариқ қазиш, қувур улаш ҳамда ётқизиш ишлари жадаллик билан давом эттирилмоқда.

Жараён ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website