Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.35K subscribers
17.9K photos
4.14K videos
30 files
12K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#Сарҳисоб

Фуқаро муҳофазаси қўмондон-штаб ўқув машқлари якунланди

Аввал хабар берганимиздек, шу йилнинг 17-19 ноябрь кунлари Тошкент туманида аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларда фуқаро муҳофазаси қўмондон-штаб ўқув машқлари бўлиб ўтди.

Бугун туман ҳокимлигида қўмондон-штаб ўқув машқлари якунига бағишланган йиғилиш ўтказилиб, унда 3 кун давомида амалга оширилган ишлар бўйича масъулларнинг ахборотлари эшитилди.

Шунингдек, йиғилишда ўқув машқлари давомида алоҳида жонбозлик кўрсатган бир гуруҳ масъуллар Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#сарҳисоб

Маҳалла – бугун ва эртага...

Маҳалла
– ўзини ўзи бошқаришнинг халқимиз анъаналари ва қадриятларига хос бўлган усули. Ислоҳотлар жараёнида, айтиш ўринлики, давлат ва жамоат ташкилотлари қаторида, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳам фаол иштирок этиб келаётир. Хусусан, ушбу ноёб тузилма томонидан бугунги кунда аҳолини аниқ йўналтирилган асосда ижтимоий қўллаб-қувватлаш, оилаларни мустаҳкамлаш, миллий урф-одат, анъана ва қадриятларимизни асраб-авайлаш, ёшларимизни Она Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш ва аҳоли тадбиркорлигини ривожлантиришга кўмаклашиш каби муҳим вазифалар самарали бажариб келинаяпти.

Якунига етган 2021 йилда Тошкент туманидаги 68 та маҳаллада ҳам аҳолининг турли қатламлари, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар билан салмоқли ишлар амалга оширилди.

Янги “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да ҳам юқоридаги ишлар изчиллик билан давом эттирилади.

Батафсил ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сарҳисоб

“Ҳоким ёрдамчилари” – дастлабки натижалар ва галдаги вазифалар

Бугун Тошкент тумани ҳокимлигида туман ҳокими Одилхон Рустамов раислигида маҳаллаларда иш бошлаган тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги вакилларининг дастлабки фаолияти юзасидан семинар-тренинг ўтказилди.

➡️ Батафсил

Жараён ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#сарҳисоб

🏥 Халқ олдида ҳисобот: Тиббиётдаги ислоҳотлар – инсон қадри учун

📌 Бугун Тошкент тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбарининг аҳоли олдида “Тиббиётдаги ислоҳотлар – инсон қадри учун” мавзусида ҳисоботига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда Тошкент тумани сектор раҳбарлари, вилоят ҳокимлиги вакили Музаффар Юсубов, вилоят прокуратураси вакили Дилшод Мухтаров, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси вакили Феруза Юлдашева, туман Тиббиёт бирлашмаси масъуллари ва тиббиёт ходимлари ҳамда 300 нафардан зиёд аҳоли вакиллари иштирок этди.

Учрашувда тиббий хизмат сифатини яхшилаш, тиббиёт ходимларининг касб даражасини ошириб бориш борасида туманда олиб борилаётган ишлар борасида батафсил ахборот берилиб, фуқароларнинг соҳага доир масалалар бўйича мурожаат ва таклифлари тингланди ҳамда мурожаатларда кўтарилган масалалар ижросига масъуллар тайинланди.

Батафсил ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#жараён
#сарҳисоб

🔰 Тошкент тумани ҳокимининг маҳаллалардаги ёрдамчилари аҳоли олдида ҳисобот бермоқда

♻️ Шу кунларда Тошкент туманидаги мавжуд 68 та маҳаллада фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 16 августдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимларининг ёрдамчилари фаолияти самарадорлигини янада ошириш бўйича намунавий Концепцияни тасдиқлаш тўғрисида”ги 450-сон Қарори ижроси юзасидан аҳолига ҳисобот бермоқдалар.

📌 Жумладан, “Боғизилол" маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Абдулазиз Қаюмов ҳамда “Сағбон” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Мунаввар Юсуповалар томонидан январь-август ойларида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар тўғрисида маҳалла фаолларига ҳисобот тақдим этилди.

📸 Жараён фотосуратларда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website