Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
#муносабат
#огоҳлик
✍️Вилоят ҳокимининг ўринбосари – Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Илҳом Худойбергенов:
⚡️Куни кеча Оққўрғон тумани «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ва “Саховат ва кўмак” жамғармаси хайрия маблағларини талон-тарож қилган шахсларга жиноят иши қўзғатилганлиги ҳақидаги хабар барчамизнинг қалбларимизни жунбишга келтиргани рост.
❗️Вилоятимизда мазкур тизимда ишлаб келаётган минглаб ҳалол, пок, виждонли ҳамкасблар қатори биз ҳам бўлиб ўтган ушбу воқеалардан жуда хафамиз. Сафимизда халқ манфаатидан ўз манфаатини устун қўядиган инсонларнинг борлиги бизни қаттиқ ранжитади.
▶️Батафсил ушбу ҳаволада
Расмий саҳифаларимиз👇
Web-site| Facebook| Instagram| Telegram

#тезкор
⚡️Ҳурматли Тошкент вилояти аҳолиси!
❄️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати Марказининг 2021 йил 2 ноябрдаги шошилинч хабарномасига асосан, 4-5 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига Қозоғистон орқали Урал ҳудудидан совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.
➡️Батафсил
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok

#Огоҳлик
🚒 “Ёнғин хавфсизлиги” ойлигида фаол иштирок этинг!
Ҳурматли тумандошлар!
Жорий йилнинг 15 ноябридан 15 декабрь кунига қадар юртимизда “Ёнғин хавфсизлиги” ойлиги ўтказилмоқда.
Ушбу ҳушёрликка чорловчи ойликда фаол иштирок этишингизни сўраймиз!
– Бунинг учун Сиз ўз яшаш хонадонингиз ёки иш жойингизни иситиш мақсадида фойдаланилаётган электр ва газ ускуналаридан тўғри фойдаланинг;
– Ҳозироқ, зудлик билан, мавжуд носозликларни бартараф этинг ва бу борада барча яқинларингизни ҳушёрликка чақиринг;
– Ёнғин ва бошқа фавқулодда вазиятларда биринчи навбатда 101 ёки 1050 қисқа рақамлари орқали қутқарув хизматига хабар беринг.
Ҳушёрлик – хотиржамлик гаровидир!
Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

⚡️⚡️⚡️
Дунё олимлари “твиндемиа” хавфидан огоҳлантирмоқда
Дунёда эпидемиологик вазият барқарорлашиши яна ортга сурилиши мумкин. Бир томондан коронавирус пандемиясининг янги тўлқини авж олмоқда. Қатор давлатларда кунлик касалланиш кўрсаткичлари рекорд даражага етяпти.
Коронавируснинг “омикрон” штамми, айниқса Европа мамлакатларини анча “ҳолдан тойдирди”. Бироқ, олимларнинг айтишича, қитъа аҳолисини олдинда яна бир оғир синов кутиб турибди. Бу — грипп инфекцияси.
Маълумотларга кўра, ушбу хасталик туфайли ҳар йили жаҳонда 650 мингга яқин одам ҳаётдан кўз юмади. Шунга қарамай, ўтган йили Европада грипп вируси нисбатан кам тарқалди.
Чунки аввалги куз-қиш мавсумларида минтақада пандемия чекловлари ҳозиргига қараганда анча қатъий эди. Одамлар тиббий ниқоб тақиш, ижтимоий масофа сақлаш ва шахсий гигиена қоидаларига оғишмай амал қилаётганди. Бунинг устига, ўз-ўзини изоляция қилиш талаблари кучайтирилганди.
Аммо коронавирус инфекциясига қарши оммавий эмлаш кўрсаткичлари оша бошлагач, карантин талаблари юмшатилди, қатор чекловлар бекор қилинди. Бу эса аҳоли ўртасида грипп хасталиги кенг тарқалиши учун қулай муҳитни юзага келтирди.
Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш бўйича Европа маркази (ECDC)нинг хабар беришича, ўтган йил декабрь ойи ўрталаридан бошлаб Европада грипп вируслари кутилганидан кўра анча тез тарқала бошлади.
Ушбу марказ бош эксперти Паси Пенттиненнинг фикрига кўра, минтақада яшовчилар ёзгача чўзилиши мумкин бўлган ғайриоддий “давомли грипп” мавсуми билан юзма-юз келишлари мумкин.
Франция Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатнинг уч вилояти, жумладан, Париж аҳолиси аллақачон грипп тўлқинига дуч келган. Бошқа ҳудудлар ҳам шундай эпидемия арафасида. Шу сабабли олимлар икки карра пандемия, яъни “твиндемиа” хавфидан огоҳлантиришмоқда.
“Аҳвол ёмонлашиб кетса, бу йил тарқалаётган гриппнинг доминант штамми — H3 А вируси кўпроқ кексалар орасида энг оғир ҳолатларга сабаб бўлади” дейишмоқда мутахассислар.
Шундай мураккаб бир вазиятда “омикрон” билан боғлиқ хавотирлар ҳануз босилгани йўқ. Швеция академик лабораториясида уч беморда ушбу штаммнинг янги мутацияси аниқланди.
“Омикрон”нинг бу турига BA.2 деб ном берилган. Қайд этишича, ҳозир янги мутация Скандинавия давлатларида жуда фаол тарқалмоқда. Масалан, BA.2 варианти аллақачон Дания ва Норвегияда ҳам аниқланган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website

#Тарғибот
#Огоҳлик
🔰 Гултепа маҳалласида “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди
📌 Хабарингиз бор, шу кунларда Тошкент туманидаги маҳаллаларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита туман вакиллиги томонидан “Ислом тинчлик дини”, “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида тарғибот тадбирлари ва учрашувлар ташкил этилмоқда.
▫️ Тумандаги “Гултепа” маҳалласида ўтказилган навбатдаги тарғибот тадбирида маҳалла фаоллари ҳамда ёшлар иштирок этди.
▪️ Тадбир давомида ислом динининг моҳияти, дин ниқоби остидаги ҳаракатлар, дунёдаги вазият, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик-хотиржамлик ва бунинг асоси бўлган диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик борасида сўз юритилди.
▫️ Шунингдек, учрашувда ёшлар таълим-тарбияси, уларни турли ёт мафкуралар таъсиридан асраш, гиёҳвандлик балоси каби мавзуларга ҳам тўхталиб ўтилди ҳамда мавзуга оид видеоролик намойиш этилди.