Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.36K subscribers
18.2K photos
4.25K videos
30 files
12.2K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#Муносабат

❗️Ижтимоий тармоқларда Давлат хизматлари марказларида махсус рухсатнома бериш 1 апрелга қадар талаб этилмаслиги ҳақидаги эълон жойлаштирилганлиги юзасидан хабарлар тарқалди.

Мазкур эълон расмий асосга эга эмас. Ҳозирда ушбу эълон Марказлардан олиб ташланган.

Соҳага оид ўзгариш мавжуд бўлган тақдирда, бу ҳақида маълумот расмий саҳифаларимизга жойлаштирилади.

Давлат хизматларига оид энг ишончли маълумотларни қуйида кўрсатилган расмий саҳифаларимиздан олишингиз мумкин:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#муносабат
#огоҳлик

✍️Вилоят ҳокимининг ўринбосари – Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Илҳом Худойбергенов:

⚡️Куни кеча Оққўрғон тумани «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ва “Саховат ва кўмак” жамғармаси хайрия маблағларини талон-тарож қилган шахсларга жиноят иши қўзғатилганлиги ҳақидаги хабар барчамизнинг қалбларимизни жунбишга келтиргани рост.

❗️Вилоятимизда мазкур тизимда ишлаб келаётган минглаб ҳалол, пок, виждонли ҳамкасблар қатори биз ҳам бўлиб ўтган ушбу воқеалардан жуда хафамиз. Сафимизда халқ манфаатидан ўз манфаатини устун қўядиган инсонларнинг борлиги бизни қаттиқ ранжитади.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Муносабат

🤲 Ота-онани рози қилиш барча муаммонинг ечими

📺 Яқинда “Zo`r TV” телеканали эфирида “Қабристон ёнидаги уй” мавзусида лавҳа намойиш этилиб, унда фуқаро Ж.Мирзақосимов аёли ва ёш боласи билан оғир шароитда яшаётганлиги, унга ҳокимлик, маҳалла фуқаролар йиғини томонидан хеч қандай эътибор ва ёрдам берилмаётганлиги ва унинг уй-жой билан боғлиқ бошқа муаммолари баён этилган.

Аслида ҳолат қандай?

📌 Ушбу лавҳада баён этилган важлар туман ҳокимлиги Ахборот хизмати, маҳалла фаоллари ва “ZO`R TV” телеканали тасвирга олиш гуруҳи иштирокида жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

📹 Батафсил: “Bu kun” дастури лавҳасида.

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Telegram | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат
#фармон_ва_ижро

⚡️Синовли кунларда қийналиб қолган оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларга далда бўлиш олижаноб қадриятларимиздан. Пандемия шароитида халқимизнинг ҳамжиҳатлиги, саховатпешалиги янада яққол намоён бўлди. Зеро, юртимизда инсон қадри улуғ.

👥Қурбон ҳайити арафасида Президентимизнинг "Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони бу борадаги ишларнинг амалий ифодаси бўлди.

📹Бу ҳақда батафсил "Ўзбекистон24" лавҳасида

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Ижтимоий тармоқлар орқали вилоят, шаҳар-туманлар ҳокимларига мурожаатлар йўллаётган фуқаролар диққатига!

Сиз томондан юборилаётган шикоят ва аризалар, мурожаатлар қандай бўлаётганини кузатиб боринг.

Янгийўлда Қовунчи қишлоғидаги муаммолар қандай ечим топилди, масъуллар нима дейди? - Манба

83 ёшли мўйсафиднинг ерини тортиб олмоқчи бўлишганмиди? Вазиятга аниқлик киритилди. – Манба

Фуқаро ҳақ бўлиб чиқди. Олмалиқ шаҳри ҳокимининг ўринбосарига интизомий жазо берилди. – Манба

Газ келди. Чиноз ҳокими билан телефонда газ таъминотидан шикоят қилган фуқароларнинг мурожаатлари тақдири нима бўлди? – Манба

Тошкент вилояти прокуратураси ёлғон ариза хусусида қандай фикрда? – Манба


Мурожаатларингизни қуйидаги бот орқали юборинг:
@virtual_murojaat_bot

Натижалар эълон қилиб бориладиган расмий манба:
👇👇👇👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEitAY3oKwkhZzFoag
#мурожаат
#муносабат

😲Ижтимоий тармоқ орқали асоссиз мурожаат йўллаган аёл жаримага тортилди

Каналга уланинг:
👇👇👇👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEitAY3oKwkhZzFoag

Telegram | Facebook | Instagram
Forwarded from Diyor ovozi gazetasi
#Мурожаатнома
#Муносабат

⚖️ ОДИЛ СУДЛОВ – АДОЛАТЛИ ЖАМИЯТИМИЗНИНГ МУСТАҲКАМ ПОЙДЕВОРИГА АЙЛАНМОҚДА

Президентимиз Олий Мажлисга Мурожаатномасида суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларга алоҳида тўхталиб, соҳада юз берган ўзгаришлар чуқур тахлил қилингани ва галдаги вазифалар белгилаб берилгани жамиятимизда қонун устуворлигини таъминлаш давлатчилигимизнинг мустаҳкам пойдеворига айланаётганини кенг намоён этди.

Таъкидланганидек, адолат – давлатчиликнинг мустаҳкам пойдеворидир. Адолат ва қонун устуворлигини таъминлашда эса суд ҳокимияти хал қилувчи ўринни эгаллайди.

Одил судловда юз бераётган ўзгаришлар одамларнинг суд-ҳуқуқ тизимига ишончини ошириб, қонун устуворлигини таъминлаш ва инсон ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатли ҳимоя қилишда муҳим омил бўлмоқда.

Мурожаатномада қайд этилганидек, 2021 йилдан жорий этиладиган “бир суд – бир инстанция” тамойили зиммамизга янада масъулиятли вазифани юклаб, вилоят судлари устидан берилган шикоятлар ўша суд томонидан кўриб чиқилиши амалиёти бекор бўлади. Суд қарорларининг адолатли ва қонунийлигини таъминлашда бош меъзон вазифасини бажаради. Бир-бирини такрорлайдиган суд босқичларини қисқартириб, одил судловга хос бўлмаган ишларни назорат тартибида кўриш амалиётининг бекор қилинаётгани, жамиятда қонун устуворлигини мустаҳкамлаш йўлидаги яна бир дадил одим бўлмоқда.

Шунингдек, жорий йилда фуқаролик, иқтисодий ва жиноят ишлари бўйича вилоят даражасидаги учта суднинг битта суд сифатида бирлаштирилиши, фуқароларимиз ҳамда тадбиркорлик субъектлари учун янги енгилликларни яратади.

Билиб-билмай жиноятга қўл урган шахснинг тақдири суднинг чиқарган қарорига бевосита боғлиқдир. Сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар судлов тизимида адолатни ўрнатишга, суд қарорларининг барқарорлигини таъминлашга йўналтирилгани билан эътиборга сазовор бўлмоқда.

Давлатимиз Раҳбарининг ғояси билан келгуси йилдан суд муҳокамасига қадар судда ишларни дастлабки эшитув амалиёти янги тартиб сифатида жорий этилиши ҳам янги Ўзбекистонда адолатни қарор топтиришга қаратилаётган юксак эътиборнинг амалдаги ифодасидир.

Мамлакатимизда одил судлов жамиятимизнинг бош меъзони сифатида белгиланиб, бу жараёнда фуқароларга босқичма-босқич замонавий қулайликлар яратилаётгани аҳамиятлидир. Мурожаатномада жорий йилдан бошлаб, фуқаролар судга келиб юрмасдан онлайн тартибда мурожаат этиши, ўз аризалари кўриб чиқилиш жараёнини масофадан туриб кузатиб бориш имкони яратилиши ҳам алоҳида қайд этилди.

Энг муҳими, соҳада юз бераётган янгиланишлар одамларнинг қонун устуворлигини таъминлашга, уларнинг адолат устувор бўлган жамиятга ишонч ҳиссини янада мустаҳкамлаб, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш ҳамда тинч, фаровон ҳаёт кечиришига хизмат қилмоқда.

Мирали МИРРАХИМОВ,
Жиноят ишлари бўйича Тошкент туман судининг раиси.

Каналга уланиш
https://t.iss.one/diyor_ovozi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг парламентга Мурожаатномаси юзасидан муносабат

Саида ҲОШИМОВА,
Халқ депутатлари Тошкент тумани депутати
:

– Давлатимиз раҳбари Мурожаатномада олий таълим муассасаларига қабул параметрлари ўсганлиги, ёшларимизни олий таълим билан қамраб олиш даражаси оширилиши, 2021 йилда Ўзбекистонда Президент мактаби, кимё, биология, математика, ахборот технологияларига ихтисослашган мактаблар ўз фаолиятини бошлаши айтиб ўтилди.

Шунингдек, бошқа тумандаги олис мактабга бориб дарс берадиган ўқитувчилар ойлигига 50 фоиз, бошқа вилоятга бориб ишласа – 100 фоиз устама ҳақ тўланиши, хусусий мактабларга бюджетдан субсидиялар ажратилиши ёшлар билан тизимли ишлашга, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш йўлида катта имконият бўлди.

Зеро, ёшлар – бугуннинг ниҳоллари, эртанинг келажаги, бахтли кунларнинг давомчиларидир!

Батафсил "O'zbekiston 24" лавҳасида

#мурожаатнома
#муносабат

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг парламентга Мурожаатномаси юзасидан муносабат

Санжар УМРЗОҚОВ,
Тошкент тумани тиббиёт бирлашмаси бош шифокори:

– Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган навбатдаги Мурожаатномасида яна бир бор аҳоли саломатлигига жиддий эътибор қаратилди. Бу борада устувор вазифалар белгиланди.

Хусусан, бундан кейин илғор хорижий тажриба асосида умумий амалиёт шифокорини ҳақиқий оилавий шифокорга айлантириш, оилавий шифокорга ёрдам берадиган ўрта тиббиёт ходимларидан иборат терапия, педиатрия, акушерлик ва патронаж бўйича “тиббиёт бригадалари”ни ташкил этилиши инсон саломатлиги ҳамма нарсадан устун деган тамойил ислоҳотларнинг бош мезони эканлигини яна бир бор кўрсатди.

Мурожаатномада тилга олинган вазифаларнинг амалга татбиқ этилиши фуқароларимизнинг турмуш даражасини яхшилашга ва соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштиришга замин яратади, тиббиёт ходимларининг ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан муҳофазасини мустаҳкамлайди.

#мурожаатнома
#муносабат

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Муносабат

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолар Кенгаши фатвосига муносабат

Салоҳиддин домла Шарипов –
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси маслаҳатчиси.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Муносабат

Президентнинг Олмалиқ шаҳрига ташрифи юзасидан муносабат

Шаҳноза Абдураҳимова
– Тошкент тумани марказий шифохонаси бош шифокори.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Муносабат

Президентнинг Олмалиқ шаҳрига ташрифи юзасидан муносабат

Мирислом Усмонов
– Халқ депутатлари Тошкент тумани Кенгаши депутати, меҳнат фахрийси.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Муносабат

🔎 Муаммога ечим борми?

Янги Ўзбекистон демократик ўзгаришлар, кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатига айланмоқда. Бу ўзгаришлар кўпроқ “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак” ёки “Инсон қадри учун” тамойилларининг мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига сингиб бораётганлиги натижасида рўй бераётганлиги шубҳасиз.

Бугун, ҳар бир фуқаро онлайн мурожаат жўнатиш, ижро органи қабул қилган қарорга нисбатан ўзининг шахсий фикрини билдириш ҳуқуқидан тўлиқ фойдаланмоқда.

Бироқ, ҳар доим ҳам фуқаро ҳақ бўлаверадими?

Биргина мисол, уй-жойи бузилишга тушган хонадон эгалари виртуал қабулхона орқали оз эмас, 41 маротаба мурожаат йўлласа уларнинг талабини тўлиқ қондириш керак деган қонун қаерда бор?

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2019 йил 26 июлдаги 01-05/1-4676-сонли баёни, Халқ депутатлари Тошкент тумани Кенгашининг 2020 йил 3 сентябрдаги VI-XIV-III-сон қарори, Тошкент тумани ҳокимининг 2019 йил 19 июндаги “Тошкент туманининг Келес шаҳрининг Бош режасига асосан шаҳарсозлик талабларига мувофиқ архитектуравий қиёфасини тубдан яхшилаш ва ободонлаштириш мақсадида Келес йўли кўчаси атрофидаги ҳудудларни тартибга келтириш тўғрисида”ги 182-Ф-сонли фармойиши, Тошкент тумани ҳокимининг 2020 йил 28 августдаги 1205-сон қарорларига бўйсунмаган, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 37- ва 41-моддаларига риоя қилмаган фуқарога ҳам чора борми?

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 104-моддасида: “Ҳоким ўзига берилган ваколатлар доирасида тегишли ҳудуддаги барча корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар, шунингдек мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилади.” дейилган.

Шундай бўлса-да, Келес шаҳри бош лойиҳаси асосида туманда жисмоний ва юридик шахсларга ер қонунчилиги, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари асосида Келес йўли кўчасида йўл кенгайиши муносабати билан қурилмаларини ўз ҳисобидан бузиши керак бўлган фуқарога уй-жойини бузиш учун инвестор жалб қилиб, 317 миллион 365 минг сўмга нархланган уйига 250 минг АҚШ доллари ва янги қурилаётган кўп қаватли уйдан иккита 3 хоналик уй таклиф қилинса ҳам, 500 минг АҚШ доллари пул талаб қилиб, маблағни ундириш мақсадида қайта-қайта Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига шикоят аризаси ёзаётган фуқаролар ҳам орамизда йўқ эмас.

Ўйлашимизча, бу масала ечимининг энди йўли битта. Ҳокимлик уй-жойи бузилишга тушган хонадон эгаларини судга беради, суд ажримига кўра хонадон эгаси уй-жойини ўз ҳисобидан бузиб Келес шаҳрининг бош режасига асосан уй-жойи ўрнида кўп квартирали уй барпо этиши керак бўлади. Ёки иккинчи йўли, хонадон эгасининг уйи, кўп квартирали уйлар орасида ёки орқасида қолиб кетади. Ва албатта инфратузилмаларнинг кўп квартирали уйларга мослаштирилиши оқибатида, уй-жойи бузилишга тушган хонадон эгаларига, табиий газ, электр, тоза ичимлик суви узатилиши тўхтатилади.

Қуйида Тошкент тумани, Файзиобод маҳалласи, Келес йўли кўчаси 33-уй мулкдорларининг умумий майдони 1 минг 423 м2 шундан 2 метр бино-иншооти йўл минтақасига қурилган Мансуровлар оиласи билан туман ҳокими, сектор раҳбарлари ва туман ҳокимнинг ўринбосарлари иштирокидаги суҳбат жараёни акс этган видеолавҳани кўриб, ўзингиз ҳам хулоса қилишингиз мумкин.

Видеони кўриш

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Муносабат

🚦 "Келес"да ўрнатилган светофордаги хатолик бартараф этилди

🛣 Тошкент тумани, "Келес" ҳудудидан ўтган 4R-4 автомобиль йўлининг 3-километрида ўрнатилган светофор мосламасининг чироқлари кетма-кетлигида хатолик мавжудлиги айтилган видео Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ўрганилиб, мазкур хатолик бартараф этилди.

Йўлларда тартибни сақлашда ўз ҳиссасини қўшиб бораётган жамоатчилик вакилларига миннатдорчилик билдирамиз.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#муносабат

⚡️Қибрай туманидаги "Тошкент ИЭС"да ҳеч қандай ёнғин келиб чиқмаган

Айрим ижтимоий тармоқларда Қибрай туманидаги "Тошкент ИЭС" АЖда энергоблок давленияси кўтарилиши оқибатида ёнмоқда, деган мазмундаги ёлғон хабарлар тарқатилмоқда.

Бу хабарларга "Иссиқлик электр станциялари" АЖ муносабат билдирди.

Энергоблок ҳимоя тизимининг автоматик равишда ишга тушиши натижасида ўчганда, энергоблок ишлаш даврида ишлаб чиқарилган буғлар, қозон қурилмаларини ҳимоя қилиш мақсадида ҳавога чиқарилади. Бу тизимда нормал технологик жараён ҳисобланади.

Айни пайтда, "Тошкент ИЭС" АЖда электр энергиясини ишлаб чиқариш ва энергоблокларни ягона тизимга улаш бўйича зарурий чора-тадбирлар олиб борилмоқда, дейилади "Иссиқлик электр станциялари" АЖ Матбуот хизмати хабарида.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok