Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Карантин
#Тарғибот
📌Бугун Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Элмира Боситхонова Юқори Чирчиқ, Паркент, Бўстонлиқ, Тошкент, Қибрай туманлари ва Чирчиқ шаҳрида бўлди.
❇️Жойларда пандемия шароитида яшаш ва ишлашда маҳалла-соғлиқни сақлаш тизими ҳамкорлигини мустаҳкамлаш бўйича жорий вазият танқидий таҳлил қилинди, зарур кўрсатма ҳамда тавсиялар берилди.
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Web-site| Facebook| Instagram|Telegram

Forwarded from Diyor ovozi gazetasi
#Тарғибот
♻️ ИСТЕЪМОЛЧИ, ЎЗ ҲУҚУҚИНГНИ БИЛ!
Аҳолининг истеъмолчи сифатида билими ва саводхонлигини ошириш – истеъмолчиларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш воситаларидан бири ҳисобланади. Билим орқали аҳоли кундалик ҳаётда “ҳуқуқлари бузилишига қарши иммунитет”га эга бўлади.
Бугунги кунда савдо дўконларида турли-туман озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамёнбоп нархларда аҳолига етказиб берилмоқда.
Аммо, айрим озиқ-овқат маҳсулотлари қадоқларида уларнинг ишлаб чиқарувчиси, ишлаб чиқарилган сана ва яроқлилик муддатлари ҳамда оғирликлари кўрсатилмаслик ҳолатлари кўплаб учрамоқда.
Бу каби қонун бузилишлари сотувчилар томонидан оддий бир ҳол сифатида қабул қилинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 11-моддаси талабларига кўра, озиқ-овқат товарларида уларнинг ишлаб чиқарилган санаси, яроқлилик муддати ҳамда уларни сақлаш шартлари кўрсатилган бўлиши лозим. Сотувчиларга ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилмаган ёки яроқлилик муддати ўтган товарларни қабул қилиш ҳамда реализация қилиш ман этилади.
Ушбу Қонуннинг 27-моддасига кўра, ишлаб чиқарувчининг (ижрочининг, сотувчининг) мансабдор шахслари, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар маҳсулотнинг ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилиши шарт эканлиги, қонун ҳужжатларида белгиланган товарларни ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилмаган ҳолда реализация қилиш ва сотиш учун қабул қилганлик, яроқлилик муддати ўтган товарларни реализация қилиш ва сотиш учун қабул қилганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилади.
Ҳурматли тадбиркорлар!
Озиқ-овқат маҳсулотларини реализация қилишда Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 11-моддаси талабларига қатъий риоя қилишингиз сўралади.
Ҳурматли истеъмолчилар!
☎️ Юқорида қайд қилинган ҳолатларга дуч келган тақдирингизда Тошкент вилояти Монополияга қарши курашиш ҳудудий бошқармасининг 71-207-04-69 ишонч телефонига мурожаат қилишингиз ва/ёки “Телеграм” ижтимоий тармоғидаги @Ganiyev_U_A манзилига асословчи фоторасмларни юборишингиз мумкин.
🖊 Ж.ҚОДИРОВ,
Тошкент вилояти Монополияга қарши курашиш ҳудудий бошқармаси бўлим бошлиғи вазифасини бажарувчи.
〰️〰️〰️〰️〰️
Каналга уланиш ⏭ https://t.iss.one/diyor_ovozi

#Тарғибот_тадбирлари
2021 йил: “Янги марралар, якдил қадамлар”
📌 Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда тумандаги таълим муассасалари ва турли соҳа меҳнат жамоаларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга ва халққа йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказишга бағишланган “Янги марралар, якдил қадамлар” мавзусида тарғибот тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
👮♂️ Навбатдаги тадбир туман Ички ишлар бошқармасида ўтказилиб, унда туман Адлия бўлими бошлиғи Иззат Юсубжонов, Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент тумани бўлинмаси раҳбари Насрулло Мамаджанов ва бошқарма ходимлари иштирок этишди.
💬 Тадбирда сўзга чиққан туман Адлия бўлими бошлиғи Иззат Юсубжонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга ва халққа йўллаган Мурожаатномасида кўтарилган асосий ғоялар, илгари сурилган ташаббуслар ва мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини мисоллар билан тушунтириб ўтди.
Telegram | Facebook | Instagram

📌 Шу кунларда тумандаги таълим муассасалари ва турли соҳа меҳнат жамоаларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга ва халққа йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказишга бағишланган “Янги марралар, якдил қадамлар” мавзусида тарғибот тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
🏢 Навбатдаги тадбир туман Давлат солиқ инспекциясида ўтказилиб, унда туман Адлия бўлими бошлиғи Иззат Юсубжонов, Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент тумани бўлинмаси раҳбари Насрулло Мамаджанов ва инспекция ходимлари иштирок этишди.
💬 Тарғибот тадбирида туман Адлия бўлими бошлиғи Иззат Юсубжонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга ва халққа йўллаган Мурожаатномасида кўтарилган асосий ғоялар, илгари сурилган ташаббуслар борасида сўз юритиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини мисоллар билан тушунтириб ўтди.

🇺🇿 “Президент Мурожаатномаси – миллий юксалиш дастури”
⚜️ Бугун туман Маданият саройида Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент туман бўлинмаси ҳамда туман Маданият бўлими ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва халққа Мурожаатномасининг мазмун-моҳиятини тарғиб этиш мақсадида навбатдаги маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.
💬 Унда Республика “Маърифат” маркази тарғиботчилари шоир Зикрулло Неъматов ва “Дўстлик” ордени соҳибаси, актриса Барно Қодировалар иштирок этиб, “Президент Мурожаатномаси – миллий юксалиш дастури”, 2021 йил – “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат Дастурининг мазмун-моҳияти, “Оила мустаҳкамлигини таъминлашда маънавий тарбиянинг аҳамияти” мавзуларида сўз юритиб, ўз ижод намуналаридан парчалар келтирдилар.
🎼 Тадбир давомида туман Маданият бўлими, вилоят мақом ансамбли хонандалари томонидани куй ва қўшиқлар ижро этилди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тарғибот_тадбири
“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!”
Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти ҳамда туман бўлимлари томонидан Келес шаҳридаги марказий Маданият саройида ташкил этилган тарғибот тадбири ана шу шиор остида ўтказилди.
Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими раҳбари Ирода Мухамедазизова, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси доценти Мансур Юнусов, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзолари Нуриддин Аминжонов, Темур Убайдулло, туман ҳокими ўринбосари Илёс Достонов, туман ҳокими маслаҳатчиси Таваккал Джураевлар ҳамда ёшлар вакиллари ва ҳарбий хизматчилар иштирок этишди.
Тадбир давомида юртимизда, хусусан, Тошкент туманида охирги беш йилда бўлган ижобий ўзгаришлар, кенг миқёсдаги бунёдкорлик ишлари ҳақида сўз борди.
Батафсил ушбу видеолавҳамизда.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

⚠️ Ис газидан огоҳ бўлинг!
Маълумки ис гази (СО) рангсиз, ҳидсиз заҳарли бирикма бўлиб, табиий газ, ёқилғи, кўмир, ўтин чўғлари тўлиқ ёнмаслиги натижасида ҳосил бўлади.
Тутун таркибида 3%, ишланган газда 13%, портловчи газлар таркибида 50-60% гача ис гази бўлади.
▪️ Агарда бинода газ ҳиди сезилса, ойна ва эшикларни зудлик билан очиш, ташқарига чиқиш ва 104 рақами орқали газ хўжалиги авария-диспетчерлик хизмати ёки 101 рақамини териб қутқарув хизматига қўнғироқ қилиш лозим.
▪️ Бундай ҳолатларда чироқ, олов ёқиш, электр ускуналарни ишга тушириш қатъиян тақиқланади.
Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими.

Агар ёнғин чиқса...
Тошкент туманидаги 14-сон умумий ўрта таълим мактабида ўқувчилар иштирокида фавқулодда вазиятлар, ёнғинлар ҳамда ис газидан захарланиш ҳолатлари профилактикасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ва Тошкент ҳарбий прокуратураси ходимлари томонидан содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олини олиш бўйича ўқувчилар билан амалий машғулотлар ўтказилди ҳамда тушунтириш ишлари олиб борилди.
Ўқувчилар махсус техника ва анжомлар билан яқиндан танишиб, ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан жавоблар олдилар.

#Covid19
🦠 Вирус хали чекингани йўқ, вакцина олинг!
Пандемия ҳамон давом этмоқда. Коронавируснинг янги штамми тарқалиши ортиб бораётган айни кунларда профилактик чора-тадбирларни кучайтириш, саломатликка янада эътиборли бўлиш талаб этилади. Хўш, фуқароларимиздан вирусдан ҳимояланишда нима талаб этилади? Албатта вакцина олиш!
Тошкент тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими томонидан аҳоли орасида коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳамда вируснинг янги штаммини юртимизга кириб келишининг олдини олиш борасида тумандаги маҳаллаларда тушунтириш-тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.
Жумладан, 2 кун давомида бўлимнинг 20 нафар ходимлари томонидан Кўксарой ҳудудидаги “Оқтом” маҳалласида уйма-уй юрган ҳолда хатлов ҳамда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг олдини олиш учун зарур бўлган тавсиялар берилиб, аҳоли оммавий вакцина олишга чақирилди.
📸 Жараён фотосуратларда.

⚡️ “Йўл қоидаси – умр фойдаси”
🚊 Тошкент минтақасидаги темир йўл транспортида хавфсизликни таъминлаш бошқармаси “Келес” бекатидаги бўлинма ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати ходимлари томонидан транспорт иншоотларида жиноят ва ҳуқуқбузарликлар ҳамда турли кўринишдаги бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилган режа асосида амалга оширилмоқда.
Шунга қарамасдан, фуқароларимизнинг темир йўл транспортида ҳаракат хавфсизлиги қоидаларини қўпол равишда бузишлари оқибатида турли кўринишдаги кўнгилсиз ҳолатлар юзага келмоқда.
➡️ Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website

🚓 Ҳайдовчилар билан суҳбат ўтказилди
Тошкент тумани Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими томонидан бешдан ортиқ йўл ҳаракати қоидаларини бузган фуқаролар билан суҳбат ўтказилди.
Туман ИИБ бошлиғи ўринбосари У.Содиқов ҳамда ЙҲХБ бошлиғи Б.Аҳмедов бошчилигида ўтказилган тадбир давомида транспорт воситалари иштирокида содир этиладиган йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.
Шунингдек, тезликни оширмаслик, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш ва жарималарни ўз вақтида тўлаш юзасидан профилактик суҳбат бўлиб ўтди.
Жараён фотолавҳаларда.

⚡️ Фуқаролар муҳофазасига қаратилган профилактик тадбирлар
📌 Тошкент туманида жорий йил 1 апрель – 1 май кунлари “Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси ойлиги” ўтказилмоқда.
Ойлик доирасида туман Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан тегишли хизматлар билан ҳамкорликда фуқаролар муҳофазасига қаратилган профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.
Навбатдаги тадбир туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими билан биргаликда ўтказилиб, ушбу тадбир давомида аҳоли орасида овқатдан заҳарланиш, ботулизм билан касалланиш каби ноҳуш ҳолатларнинг олдини олиш борасида тумандаги бозорлар, озиқ-овқат маҳсулотлари савдо нуқталарида ҳамда мактабгача таълим ташкилотларида ўрганиш ишлари олиб борилди.
⏩ Жараён ушбу видеолавҳамизда.
👉 Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website