Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_тумани
🎗Хотира-муқаддас, қадр-азиз
Инсонга ҳар куни тинчлик-осойишталик ва хотиржамлик керак. Тинчлигини йўқотган хонадон ҳам, мамлакат ҳам асло хотиржам бўла олмайди. Тинчлик-хотиржамлик – тараққиёт гаровидир.
Биз азал-азалдан тинчликсевар халқмиз. Айнан шу ғоя тарғибига бағишланган буюк миллий маънавий меросимиз бор. Уларнинг барида тинчликнинг қадрига етиш тарғиб этилади, уруш эса батамом қораланади.
9 майни Хотира ва Қадрлаш куни тарзида умумхалқ байрами сифатида нишонлаб келаётганимиз замирида ҳам айнан ана шу эзгу мақсад ётибди.
🎥Юқоридаги видеолавҳада Тошкент туманидаги Хотира мажмуасида ўтганларга эҳтиром кўрсатиб, "Мотамсаро она ҳайкали" пойига гул қўйиш маросими акс этган.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website

#Тараддуд
#Маҳалла_раиси_сайлови
#Тошкент_тумани
📌 Кўмаклашувчи комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Хабарингиз бор, жорий йил май ойида юртимизнинг барча ҳудудларида Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови бўлиб ўтади.
👉 Батафсил

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_тумани
🌲Арча унсимон қуртига қарши курашиш чоралари кўрилмоқда
🌱Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Тошкент туман бўлими ходимлари томонидан туманда жойлашган барча мактабгача таълим муассасалари, мактаблар ва аҳоли томорқалари, давлат идоралари ва айниқса катта йўл чекаларида етиштирилаётган манзарали дарахтларга кимёвий ишлов берилиб, фитосанитар назоратдан ўтказилмоқда.
✅Ушбу чора-тадбирларни ўтказишдан асосий мақсад арчаларда учрайдиган арча унсимон қурти зараркунандасини тез тарқалишини олдини олишдан иборатдир.
♻️Сабаби, арча унсимон зараркунандасининг личинка ва урғочилари арчанинг новдалари ва баргларини сўриб зарар етказади. Ушбу ҳашарот ҳаёти давомида дарахт танасидаги суюқликдан озиқланиши натижасида дарахтнинг ривожланиши учун зарур бўладиган фотосинтез жараёнининг бузилишига, оқибатда дарахтнинг касалликларга чалиниши ва совуқ ҳароратга чидамлилиги пасайиб игна барглари қорайиб қуриш ҳолатларига олиб келади.

⚜️ 18 май – Халқаро музейлар куни
♻️ 1977 йилдан буён дунёда анъанавий тарзда 18 май – “Халқаро музейлар куни” сифатида кенг нишонланиб келинмоқда.
❇️ Ўзбекистон миқёсида мунтазам фаолият юритаётган 1200 дан зиёд турли йўналиш ва соҳа музейлари мавжуд бўлиб, эндигина бир йиллик фаолиятга эга бўлган Тошкент тумани тарихи музейи ҳам ана шу музейлар қаторидан жой эгаллашига ишончимиз комил. Сабаби, музейининг ташкил этилишида асосий эътибор тарихий-маданий жараёнларнинг қадимги даврлардан ҳозирги кунга қадар бўлган тараққиёт босқичларини ашёвий далиллар ва тасвирий воситалар орқали намойиш этишга қаратилган.
✅ Музей экспозицияларида туманда яшаб, хизмат қилган эл таниган инсонларнинг портретлари, туман ҳокимлари, депутатларининг тарихий воқеликларда иштирок этган жараёнлари, шу билан бирга, туман халқининг бой анъаналари ва маданияти ифода этилган.

💫Ёшлар етакчилари фаолияти ҳокимлик эътиборида
Жойларда ёшлар етакчилари учун талай қулайликлар яратилаётгани ҳеч кимга сир эмас. Сабаби, бугун улар маҳалладаги ёшларни етаклаш, уларнинг қизиқишлари ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда орзу-умидларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш учун тайинланган масъул шахс ҳисобланади.
Ўтган вақт мобайнида, туман, шаҳар ҳокимликлари томонидан ёшлар етакчилари хизмат хонаси, зарур жиҳозлар ва планшет билан таъминланди.
Куни кеча эса Тошкент туманидаги 68 та маҳаллада фаолият юритадиган ёшлар етакчиларига туман ҳокимлиги томонидан компьютер жамламаси топширилди.
✅Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари И.Достонов иштирок этиб, ёшлар етакчиларининг фикр ва мулоҳазаларини тинглади ҳамда келажакдаги ишларига омад тилади.

#Ғалла_2022
🌾 Миришкорлар ғалла ўримида
Бугун далаларимизда “Ғалла – 2022” мавсуми бошлаб юборилган. Мамлакатимизнинг барча ҳудудида миришкорлар ерга қадалган бошоқли дон экинларини ўриш билан банд.
Хусусан, Тошкент тумани фермерлари ҳам ғалла ўримини талафотсиз ўтказиш ва буғдойни неснобут қилмасдан ўриб олиш ишларини амалга оширмоқдалар. Муҳим жараёнларда прокуратура, ҳокимият ва бошқа тегишли ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар фаоллик билан иштирок этмоқда.
👉 Батафсил шу ерда ўқинг.
📹 Жараён юқоридаги видеолавҳада.

#Қишлоқларимиз_тарихидан #Тошкент_тумани
ГЕНЕРАЛ МАЙОРЛАР МАҲАЛЛАСИ ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАМИЗ?
📌Бу маҳаллани Тошкент вилоятида яхши билишади. Ҳасанбойданман деган гап барчага таниш.
🔘Шу ерлик олим Фаҳриддинхўжа Ашрафхўжаевнинг айтишича, қишлоқ номи асли Аҳмад Яссавий авлодларидан бўлган Шайх Саид Ҳасан номи билан боғлиқ. Бу инсон фиқҳ ва табобат илмида беназир ҳисобланган ва халқ орасида ўзгача эъзозланиб, Қаллиғота деб ҳам аталган.
🔺Бу зот билан боғлиқ турли ривоятлар тиллардан тилларга ўтиб келган ва шу тариқа қишлоқ Ҳасанбой номини олган, деган тахминлар бор.
🚰Яна бир маълумотга кўра, қишлоқда Ҳасанбой исмли бой ўтган ва у ҳудудни суғорувчи асосий ариқ – Ҳасанбойнинг очилишига сабабчи бўлган экан. Шу инсон шарафига қишлоқ номи Ҳасанбой бўлган, деб ҳам айтишади.
📁2017 йилгача "Ҳасанбой" қишлоқ фуқаролар йиғини (ҚФЙ) кўринишида мавжуд бўлган. Унинг тасарруфида 4 та маҳалла: Ҳасанбой, Ҳасанбой гузар, Баҳор ва Кенсой бўлган. Ўша пайтда "Ҳасанбой" ҚФЙ аҳолиси 10 500 нафар бўлган.
📍Қишлоқ фуқаролар йиғинининг илк раиси сифатида Шариф Қозоқбоев тарихда қолган. ҚФЙга ўтган вақт мобайнида Мирхалил Миржалилов, Комилжон Ғафуров, Абдуғофур Юсуфалихўжаев раислик қилишган. 2017 йил март ойида ҚФЙлар тугатилиб, "Ҳасанбой" юқоридаги 4 та маҳаллага бўлиниб кетган.
👮♂"Ҳасанбой" маҳалласидан машҳур инсонлар, зиёлилар кўп чиққан. Жумладан генерал-майор Ғайрат Қодиров ҳамда Сайфулла Асадов шулар жумласидан. Улар Ички ишлар вазирининг ўринбосарлари сифатида фаолият юритишган. Айни дамда бу инсонлар ҳукумат таркибида масъул лавозимларда ишлашмоқда.
🤼♀Шу ерлик ёш спортчи Бекзод Руфатов 2019-2020 йилда эркин кураш бўйича Осиё ва халқаро чемпионликни қўлга киритган.
⚪️Ҳозирда "Ҳасанбой" маҳалласининг ўзида 4390 нафар аҳоли (1081 нафари 16-30 ёшлилар) истиқомат қилади. Ер майдони – 420 гектар. Аҳоли асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва чорвачилик билан шуғулланади.
Айни пайтда:
🔹Маҳалла раиси – Баҳром Муқимов
🔹Ҳоким ёрдамчиси – Миржамол Олимжонов
🔹Ёшлар етакчиси – Ёрқинхўжа Рихсихўжаев
🔹Хотин-қизлар фаоли – Саида Зокирова.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi

#KPI
💼Бошқарув самарадорлиги
♻️Яқин ўтган даврда давлат бошқаруви органлари фаолиятида инсонпарварлик, шаффофлик, ҳисобдорлик, қонунийлик каби ижобий мезонларнинг устуворлигини белгилашда улкан мақсадларга эришилди. Давлат қурилишида ахборот технологиялари имкониятларидан фаол фойдаланилиб, кўплаб бюрократик тўсиқлар, қоғозбозлик ва сансалорликлардан воз кечилди.
❇️Бошқарув самарадорлигига эришиш ҳам осон ишлардан эмас. Бунда, камчиликларсиз иш юритишнинг ёки жамоасиз бирор бир мақсадга эришишнинг деярли имкони йўқ.
✅Масалан, Тошкент тумани ҳокими ва унинг ўринбосарлари жамоа бўлиб ишлаши оқибатида эришган ютуқлари KPI рақамлари орқали намойиш бўлмоқда.
❎Албатта иш бор жойда, камчилик бўлади, бу билан Тошкент тумани ривожланишдан тўхтади ёки энг юқори марраларга эришди дегани эмас.
⏫Ишлар ҳали кўп ва улар давом этади.
📹 Тошкент тумани ҳокимлигининг бошқарув самарадорлиги натижаси юқоридаги видеолавҳада.

🔰 Пайшанба – профилактика куни доирасида “Хавфсиз ҳудуд” тадбири ўтказилди
🔹 Тошкент вилояти йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ташаббуси билан “Хавфсиз ҳудуд” профилактик тадбири доирасида Тошкент туманидаги “Оқтош” маҳалласида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ўтказилди.
📌 Тошкент тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, “Оқтош” маҳалласи раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва аёллар фаоли ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда маҳаллада истиқомат қилувчи вақтинча ишсиз бўлган 70 нафар фуқаро иштирок этди.
♻️ Меҳнат ярмаркаси давомида 20 дан ортиқ корхона ўзининг 120га яқин бўш иш ўринлари билан қатнашди.
✅ Аҳоли ўртасида ишсизликни ва жиноятчиликни олдини олишга қаратилган ушбу профилактик тадбир давомида 5 нафар фуқаро доимий иш билан таъминланди. 8 нафарига ўқишга йўлланма топширилган бўлса, қолган барча ярмарка қатнашчиларига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
⏩ Жараён ушбу видеолавҳамизда.

#Ярмарка
#Тошкент_тумани
👔 Ягона мактаб формалари қулай нархларда етказиб берилмоқда
📌 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 майдаги 271-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда Тошкент тумани Халқ таълими бўлими тасарруфидаги таълим муассасалари ўқувчиларига ягона мактаб формасини етказиб бериш мақсадида ишлаб чиқарувчи корхоналар билан ҳамкорликда мактаб ярмаркалари ташкил этилмоқда.
🏫 Жумладан, бугун тумандаги 18-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида “Нематуллаев Акромжон” МЧЖ томонидан ярмарка ташкил этилиб, ота-оналарга ягона мактаб формаларини шу ернинг ўзидан олиб кетиш имконияти яратилди.
♻️ Мактаб ярмаркалари давом этади.
👉 Жараён фотосуратларда.

Forwarded from Зойир Мирзаев
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#кун_тартиби
#Тошкент_тумани
Жойларда аҳоли билан яқиндан мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини тинглаш ва ҳал этиш мақсадидаги сайёр қабулларимиз давом этмоқда.
👉Батафсил
➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/Mirzayev_Zoyir
Facebook | Instagram

🛒 Келес деҳқон бозорида байрамолди озиқ-овқат ярмаркаси ташкил этилди
✨ Истиқлол байрами арафасида аҳолига арзон нархларда озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш мақсадида, Тошкент тумани марказидаги Келес деҳқон бозорида фермерлар ва тадбиркорлар томонидан арзонлаштирилган озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди.
💠 Ушбу арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркасини ташкил этишдан мақсад – мустақиллик байрами арафасида аҳолига енгиллик яратиш орқали тумандошларимизга байрамона кайфият улашишдир.
👉 Жараён фотосуратларда.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Ярмарка
🛒 Келес деҳқон бозорида байрамолди озиқ-овқат ярмаркаси ташкил этилди
✨ Истиқлол байрами арафасида аҳолига арзон нархларда озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш мақсадида, Тошкент тумани марказидаги Келес деҳқон бозорида фермерлар ва тадбиркорлар томонидан арзонлаштирилган озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди.
💠 Ушбу арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркасини ташкил этишдан мақсад – мустақиллик байрами арафасида аҳолига енгиллик яратиш орқали тумандошларимизга байрамона кайфият улашишдир.
👉 Жараён фотосуратларда.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_тумани
👏 Савияда гап кўп барибир. Келесда байрамни қандай ташкил қилиш ва зўр кайфиятда ўтказиш бўйича яна мастер класс кўрсатилди. Майда-чуйда деталларигача эътиборга олинган, ташкилотчилик юқори даражада. Асосийси, халқ маза қилди.
✨ Туман ҳокимлиги ахборот хизмати жараённи онлайн тарзда туманнинг гавжум майдонлари ва марказий кўчаларига ўрнатилган катта экранларда ёритиб борди.
⚡️ Кеча бўлиб ўтган вилоятнинг бош байрами алоҳида воқелик ва савия. Унга асло етиб бўлмайди. Вилоятнинг бош байрами вилоят фаоллари ва раҳбарларини мутлақо табиий йўсинда мустаҳакам бирлаштирди. Бу – энг муҳим ҳодиса.
✨ Жорий йил ўтказилган деярли барча байрамларни кўрдим, айримларини жонли кузатдим. Фикримча, туман ва шаҳарлар орасида байрамнинг энг зўри Келес ва Олмалиқ шаҳрида бўлди. Менимча.
Беҳзод Қобулов
Yoshlar kundaligi

#Тошкент_тумани_ДСИ
#мол_мулк_ва_ер_солиғи
♻️ Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мирзабек Холмедов мол-мулк ва ер солиғини ўз вақтида ихтиёрий равишда тўлаб қўйди, Сизчи?
✅ Солиқларни ихтиёрий ва ўз вақтида тўлаш – ҳар бир фуқаронинг ўз мамлакати тараққиётига, унинг қудратини мустаҳкамлашга, турмуш фаровонлигини оширишга қўшган ҳиссасидир.
🔹 Мол-мулк ва ер солиғини солиқ органлари ёки банк филиалларида, шунингдек Payme, Click ва бошқа мобил иловалардан фойдаланган ҳолда тўлаш имконияти мавжуд.
Тошкент тумани Давлат солиқ инспекцияси.

#Жараён
🔹 Ҳоким ёрдамчиси – аҳолига кўмакчи
✨ Маҳаллаларда ҳоким ёрдамчиси лавозимининг жорий этилиши билан, туман марказидан олисда жойлашган маҳаллаларда истиқомат қилаётган, оиласида муаммоси бўлган аҳоли мурожаатларини тўғридан-тўғри тинглаш, зарур бўлса, жойига чиқиб ўрганиш, тегишли мутасаддиларни жалб этган ҳолда ижобий ҳал этиш бўйича энг самарали институт яратилди, десак муболаға бўлмайди.
🔸 Бир сўз билан айтганда, юртбошимиз ташаббуслари билан аҳоли фаровонлигини кўзлаб ўйланган лавозим эгаларининг самарали фаолияти, фуқароларнинг даромад манбаи ортишига замин яратмоқда.
♻️ Тошкент туманидаги “Қорабўрик” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Умиджон Пўлатовнинг фаолияти ҳам ўз натижадорлиги билан ажралиб туради.
📌 Тасвирга олиш гуруҳимиз билан “Қорабўрик” маҳалласида бўлиб, ҳоким ёрдамчиси фаолияти билан яқиндан танишдик.
⏩ Батафсил ушбу видеолавҳамизда.

🔹 Ҳоким ёрдамчиси – у ким?
📌 Ҳоким ёрдамчиси “хонадонбай” сўровлар ўтказиш орқали маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурини ишлаб чиқиш, оилавий тадбиркорлик дастури доирасида кредит, субсидиялар, моддий ёрдам ва нафақалар ажратилиши бўйича хулосалар бериш, (аввал сектор раҳбарлари томонидан берилган), ижтимоий шартномаларни имзолаш ҳамда шартнома шартларининг бажарилишини таъминлайдиган шахс.
♻️ Шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг бизнес лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш, мавжуд муаммоларни “мижозбай” ўрганиш ҳамда ҳал этиш орқали тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш, мавжуд ресурслардан самарали фойдаланишни ташкил этишда кўмакчи бўладиган лавозим эгаси.
❓ Хўш, Тошкент тумани ҳокимининг маҳаллалардаги ёрдамчилари бугун нималар билан банд?
🔸 Бу сафар биз 2-сектор ҳудудидаги “Сарке” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси фаолияти билан танишдик.
⏩ Тафсилотлар ушбу видеолавҳамизда.

#Бағрикенглик
💫Оилавий болалар уйи тарбияланувчилари ҳолидан хабар олинди
♻️Куни кеча Тошкент тумани ҳокимининг ўринбосари Л.Қорабоева, Болалар масалалари бўйича миллий комиссия бош мутахассиси Л.Маҳаммадиева, туман қўриқлаш бўлими ходими, Захариқ маҳалласи раиси ва хотин-қизлар фаоли Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 августдаги 345-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, етим болаларни мустақил ҳаётга тайёрлаш учун қулай шарт-шароитлар яратилишига кўмаклашиш мақсадида 1-сонли “Камола она оилавий Болалар уйи”да бўлиб, у ерда тарбияланаётган ўғил-қизлар ҳолидан хабар олдилар.
✅Тумандаги Захариқ маҳалласида жойлашган ушбу оилавий болалар уйида беш нафар болажонлар оилага яқин муҳитда тарбия олмоқдалар. Улар билимли ва маънавиятли, ватанпарвар инсон бўлиб вояга етишлари учун эса қулай шароит яратилмоқда.
📹Батафсил юқоридаги видеолавҳада.

#Беш_ташаббус
#Тошкент_тумани
📚 “Беш ташаббус олимпиадаси”: Чоштепа ёшлари ўртасида “Ёш китобхон” танлови ўтказилди
📌 Аввал хабар берганимиздек, юртимиз бўйлаб, жумладан, Тошкент туманида ҳам ёшларнинг иқтидор ва истеъдодларини аниқловчи, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида ўтказилаётган “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг 2-мавсумига старт берилган эди.
💠 Шу кунларда тумандаги барча маҳаллалар ёшлар етакчилари бошчилигида “Беш ташаббус олимпиадаси” иккинчи мавсуми доирасида турли спорт мусобақалари, санъат танловлари, интеллектуал ўйинлар каби йўналишларда 5 босқичдаги тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
✅ Куни кеча туманнинг Чоштепа ҳудудидаги Тутзор, Сабзавот ва Иқбол маҳаллаларида истиқомат қилувчи ёшлар иштирокида 15-19 ёш тоифасида “Ёш китобхон” танлови ташкил этилди.
👉 Бу каби кўрик-танлов ва тадбирлар тумандаги барча маҳаллаларда ўтказилиши кўзда тутилган.
📸 Жараён фотосуратларда.

Forwarded from Yangi Keles
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сайлов_2024
#Тошкент_тумани
Ижтимоий кўмакка муҳтожлар ижтимоий хизмат ходимлари эътиборида
Тошкент тумани "Инсон" ижтимоий хизматлар марказида ташкил қилинган 575-сайлов участкаси аъзолари, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли хонадонларида бўлиб, уларнинг сайловдаги иштирокларини таъминламоқдалар.
Yangi Keles

Forwarded from Diyor ovozi gazetasi
#Сайлов_2024
#Тошкент_тумани
Тошкент тумани 575-сайлов участкасида ёшлар томонидан овоз бериш фаоллик билан давом этаётган экан.
@diyor_ovozi