Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.36K subscribers
17.9K photos
4.16K videos
30 files
12K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#Қишлоқларимиз_тарихидан #Тошкент_тумани

ГЕНЕРАЛ МАЙОРЛАР МАҲАЛЛАСИ ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАМИЗ?

📌Бу маҳаллани Тошкент вилоятида яхши билишади. Ҳасанбойданман деган гап барчага таниш.

🔘Шу ерлик олим Фаҳриддинхўжа Ашрафхўжаевнинг айтишича, қишлоқ номи асли Аҳмад Яссавий авлодларидан бўлган Шайх Саид Ҳасан номи билан боғлиқ. Бу инсон фиқҳ ва табобат илмида беназир ҳисобланган ва халқ орасида ўзгача эъзозланиб, Қаллиғота деб ҳам аталган.

🔺Бу зот билан боғлиқ турли ривоятлар тиллардан тилларга ўтиб келган ва шу тариқа қишлоқ Ҳасанбой номини олган, деган тахминлар бор.

🚰Яна бир маълумотга кўра, қишлоқда Ҳасанбой исмли бой ўтган ва у ҳудудни суғорувчи асосий ариқ – Ҳасанбойнинг очилишига сабабчи бўлган экан. Шу инсон шарафига қишлоқ номи Ҳасанбой бўлган, деб ҳам айтишади.

📁2017 йилгача "Ҳасанбой" қишлоқ фуқаролар йиғини (ҚФЙ) кўринишида мавжуд бўлган. Унинг тасарруфида 4 та маҳалла: Ҳасанбой, Ҳасанбой гузар, Баҳор ва Кенсой бўлган. Ўша пайтда "Ҳасанбой" ҚФЙ аҳолиси 10 500 нафар бўлган.

📍Қишлоқ фуқаролар йиғинининг илк раиси сифатида Шариф Қозоқбоев тарихда қолган. ҚФЙга ўтган вақт мобайнида Мирхалил Миржалилов, Комилжон Ғафуров, Абдуғофур Юсуфалихўжаев раислик қилишган. 2017 йил март ойида ҚФЙлар тугатилиб, "Ҳасанбой" юқоридаги 4 та маҳаллага бўлиниб кетган.

👮‍♂"Ҳасанбой" маҳалласидан машҳур инсонлар, зиёлилар кўп чиққан. Жумладан генерал-майор Ғайрат Қодиров ҳамда Сайфулла Асадов шулар жумласидан. Улар Ички ишлар вазирининг ўринбосарлари сифатида фаолият юритишган. Айни дамда бу инсонлар ҳукумат таркибида масъул лавозимларда ишлашмоқда.

🤼‍♀Шу ерлик ёш спортчи Бекзод Руфатов 2019-2020 йилда эркин кураш бўйича Осиё ва халқаро чемпионликни қўлга киритган.

⚪️Ҳозирда "Ҳасанбой" маҳалласининг ўзида 4390 нафар аҳоли (1081 нафари 16-30 ёшлилар) истиқомат қилади. Ер майдони – 420 гектар. Аҳоли асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва чорвачилик билан шуғулланади.

Айни пайтда:

🔹Маҳалла раиси – Баҳром Муқимов
🔹Ҳоким ёрдамчиси – Миржамол Олимжонов
🔹Ёшлар етакчиси – Ёрқинхўжа Рихсихўжаев
🔹Хотин-қизлар фаоли – Саида Зокирова.


Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi