Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.36K subscribers
17.9K photos
4.16K videos
30 files
12K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бағрикенглик

“Заҳариқ”да “Оилавий болалар уйи” очилди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида меҳрибонлик уйларидаги болаларни оилага яқин муҳитда тарбиялаш, билим ва маънавиятли, ватанпарвар инсонлар этиб вояга етказишга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада янги тизим жорий қилиниши ва бунга Миллий гвардия масъул этиб белгиланиши таъкидланган эди.

Янги тизимни жорий этиш борасида амалга оширилган ишлар натижасида куни кеча Тошкент туманида илк маротаба “Заҳариқ” маҳалласида яшовчи Турсунбоевлар оиласи “Меҳрибонлик уйи”дан 6 нафар ўғил-қизларни ўз тарбиясига олиб, “Оилавий болалар уйи” фаолиятини йўлга қўйди.

Батафсил ушбу видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_тумани
#Бағрикенглик

💫Оилавий болалар уйи тарбияланувчилари ҳолидан хабар олинди

♻️Куни кеча Тошкент тумани ҳокимининг ўринбосари Л.Қорабоева, Болалар масалалари бўйича миллий комиссия бош мутахассиси Л.Маҳаммадиева, туман қўриқлаш бўлими ходими, Захариқ маҳалласи раиси ва хотин-қизлар фаоли Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 августдаги 345-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, етим болаларни мустақил ҳаётга тайёрлаш учун қулай шарт-шароитлар яратилишига кўмаклашиш мақсадида 1-сонли “Камола она оилавий Болалар уйи”да бўлиб, у ерда тарбияланаётган ўғил-қизлар ҳолидан хабар олдилар.

Тумандаги Захариқ маҳалласида жойлашган ушбу оилавий болалар уйида беш нафар болажонлар оилага яқин муҳитда тарбия олмоқдалар. Улар билимли ва маънавиятли, ватанпарвар инсон бўлиб вояга етишлари учун эса қулай шароит яратилмоқда.

📹Батафсил юқоридаги видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website