Тарих чорраҳасида
191 subscribers
2.36K photos
739 videos
911 links
Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармасининг лойиҳаси

Биз билан боғланиш учун: @Madaniymeros_Bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#янгилик

🌊Орол денгизи ҳақида суратга олинган "Шўрхок" қисқаметражли фильмининг премераси бўлиб ўтди.

🔸Фильм Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ташаббуси билан суратга олинган. Фильмни "Youtube"да тўлиқ томоша қилишингиз мумкин.


@tarix_chorrahasida
#Қишлоқларимиз_тарихидан #Бекобод

ТАҚАЧИДАГИ МАҚБАРАНИ БОБУР ҚУРДИРГАНМИ?

Бекобод туманида жойлашган Тақачи қишлоғи Сирдарё соҳили бўйида жойлашган бўлиб,авваллари аҳоли асосан темирчилик билан шуғулланган.

Қадимда бу ҳудуддан йирик савдо йўли ўтган. Бу йўл Фарғона водийси, Хўжанд, Ўратепа, қадимги Чоч (Тошкент)ни бир-бири билан боғлаган. Савдо карвонлари кечувдан ўтиб, айнан шу ерда дам олганлар ва отларини тақаларини шу қишлоқдаги темирчи усталарга таъмирлатганлар. Шу сабабли бу қишлоқ тақачилар қишлоғи деб номланган.

Қишлоқда қадимий "Қизилмозор" қабристони ва қизил рангли ғиштлардан барпо қилинган мақбара мавжуд. Маҳаллий тилда "Қизилгумбаз" деб аталади. Афсоналарга кўра, бу мақбара буюк шоҳ ва саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур томонидан бир кечада бунёд этилган. Заҳириддин Муҳаммад Бобур Қобулга чиқиб кетишида кечувдан ўтгач, шу ерда дам олиш вақтида сипоҳларидан биридан айрилади. Унинг қабри қаровсиз қолмаслиги учун ушбу мақбарани бунёд этган, деган тахминлар мавжуд. Бобурнома китобида ҳам шунга яқин сўзлар келтириб ўтилган.

Қишлоқдан бир неча зиёли инсонлар етишиб чиққан. Фан номзоди Қурвонжон Абдураззақова, фан номзоди, доцент Рўзимат Ҳамроқулов, профессор, физика фанлари доктори, академик Абдужаббор Абдураззоқов, машҳур шифокор бир қатор, орден ва медаллар соҳибаси Меҳринисо Абдураззоқовалар шулар жумласидан.

Қишлоқ ёшлари орасидаям иқтидорлилари сероб. Мирзоҳид Юсуфалиев Италиядаги Sapienza университетининг Европа иттифоқи ҳуқуқи факультетига грант асосида магистрлик ўқишга қабул қилинган, Ифтихор Абдужалилов сузиш бўйича Ўзбекистон чемпиони, Диёрбек Тўхлибоев Karate WT президенти кубоги кумуш медали соҳиби, Ўзбекистон чемпиони, жаҳон чемпионати иштирокчиси.

Аҳолининг асосий даромади деҳқончилик ва чорвачиликдан. Ҳозирда бу ерда аҳоли сони 3780 нафар, 0-30-ёшлилар 1739 нафарни ташкил этади. Қишлоқ ер майдони - 1082 гектар.

Айни дамда:
🔹Маҳалла раиси - Фурқат Мамаюсупов
🔹Ҳоким ёрдамчиси - Ғайбулла Абдураззақов
🔹Ёшлар етакчиси - Дилшод Усманов
🔹Хотин-қизлар фаоли - Лутфинисо Нурматова

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#шукуҳ

⚡️15-октябр - Халқаро қишлоқ аёллари куни муносабати билан айни пайтда Юқори Чирчиқ туманидаги «Миллатлар дўстлиги» маданият саройида тантанали маросим ўтказилмоқда.

Тадбирда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев иштирок этмоқда.


@tarix_chorrahasida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тонг_муборак

🌤 Ассалому Алайкум! Янги хафта, янги кун, Душанба тонги муборак бўлсин 🌱

☘️ Қалбингиз иймонга
☘️ Уйингиз қувончга
☘️ Юзингиз нурга
☘️ Кунингиз хайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.



@tarix_chorrahasida
#кун_тарихи

1️⃣7️⃣ ОКТЯБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

🇺🇸 1787 йил — АҚШ Конституциясини қабул қилишга тайёргарлик кўриш асносида федералист мақолалар туркуми чоп этила бошланган;

📌1855 йил —инглиз Генри Бессемер пўлат ишлаб чиқариш жараёнини патентлаган;

🚗1902 йил —Детройтда Cadillac ишлаб чиқарилган;

🇭🇺 1918 йил— Венгрия Австриядан мустақиллигини эълон қилган;

🇺🇸 1933 йил —Алберт Эйнштейн фашистлар Германиясидан қочқин сифатида Нью -Йокркка келган;

💎 1959 йил —Жанубий Африканинг Де Беэрс компанияси биринчи сунъий олмос ишлаб чиқарганини эълон қилган;

📌1968 йил — Чехословакия ҳудудидан иттифоқчи қўшинларни босқичма -босқич олиб чиқиш бошланган;

🏅1979 йил— Тереза она Нобель бўйича Тинчлик мукофоти билан тақдирланган;

🔫 2001 йил —Исроил туризм вазири Рехавам Зееви террористик Ҳаракат оқибатида ўлдирилган илк вазир бўлган;

2017 йил— Сурияда фуқаролар уруши: Сурия демократик кучлари Ироқ ислом давлати кўл остидаги сўнги ҳудудни эгаллаган, Раққа жанги тугаган;

🏢 2018 йил—Керч политехника коллежидаги қирғинда 21 киши ҳалок бўлган.

@tarix_chorrahasida
#экспонат

⁉️⁉️Ангренда кўмир борлигини ким аниқлаганини биласизми?

Григорий Степанович Чикрызов 1904 йилнинг 1 майида Оренбург Губерниясининг Ветренский Богуслов қишлоғида қозоқ миллатига мансуб оилада туғилган.

⛪️Чикрызов 1917 йил кузда Томскдаги Технология институтининг "Тоғ ишлари" факультетига ўқишга кирди. Инженер Чикрызов Геология бошқармасида 1928 йилдан 1942 йилгача узлуксиз ишлади.

🌊Юртимиздаги кўплаб бош сув омборлари Чикрызов таклиф қилган жойларда қурилган. 1940 йилдан қидирув ишларини олиб бордилар ва Загансойнинг Ангренда қуйиладиган жойида кўмир борлигини аниқлади. 1943 йил Оҳангарон водийсида кўмирни саноат усулида ишлаб чиқариш бошланган.

🎖1944 йил "Қизил байроқ" ордени билан, 1946 йилда "Улуғ Ватан уруши меҳнати" ордени билан, 1950 йилда "Ленин" орденлари билан мукофотланган.

1967 йилда Ангрен шаҳрига Чикрызовнинг ёдгорлиги, 1970 йилда ёдгорлик устига геолог фигураси ўрнатилди.

@tarix_chorrahasida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тонг_муборак

☀️АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!🌤 Сешанба тонги муборак бўлсин!🤗

Тонг чоғида эсиб шаббода,
Дилингизга фараҳбахш этсин!
Қалбдан сизга гўзал тилагим,
Аллоҳим сизни асрасин!



@tarix_chorrahasida
#музейга_ташриф

Ҳозирги кунда ёш авлоднинг эътиборини бирор бир нарсага тортиш қийин масалага айланиб қолган, аммо шунга қарамай музейларимиз доим ёшлар билан гавжум. Бу уларнинг ватанимиз тарихига ва урф-одатларига қизиқиши катта эканлигидан даракдир.

📍Олмалик шаҳар "Ўлкашунослик" музейида И.Каримов номидаги  Тошкент Давлат Техника Университети талабалари бўлишди. Улар музей бўйлаб саёҳат жараёнида ОКМК бўлими экспонатларига ўзгача қизиқиш билдиришди.


@tarix_chorrahasida
#экспонат

🟠⚪️Халқ амалий санъати ҳеч қачон ўлмайди

🖇2000 йилларга оид бўлган ушбу ашиё лойдан ясалган ва ўлчами 28 смни ташкил этади.

🔖 Халқ амалий санъати маҳсулоти ҳисобланган бу ҳайкалча қўл меҳнати бўлиб, ҳайвон фигураси шаклида ишланган ва бўёқ билан ранг берилган.

📍Ҳозирги кунда ушбу ҳайкалча Чирчиқ шаҳар тарихи музейида сақланмоқда.


@tarix_chorrahasida
#янгилик

⚡️Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейида рус ва инглиз тилларида аудиогид иловаси ишга туширилди.

📼Ушбу аудио қўлланма Ўзбекистон Республикаси Туризм ва Маданий мерос вазирлиги буюртмасига асосан ишлаб чиқилган бўлиб, Тошкент шаҳри, шунингдек, Хива, Бухоро ва Самарқанднинг диққатга сазовор жойлари билан яқиндан танишиш имконини беради.

Эндиликда музейга ташриф буюрган ҳар қандай меҳмон музей бўйлаб қизиқарли экскурсияни бепул тинглаш имкониятига эга.


@tarix_chorrahasida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тонг_муборак

🌤 Ассалому Алайкум! Чоршанба тонги муборак бўлсин! 🌱

☘️ Қалбингиз иймонга,
☘️ Уйингиз қувончга,
☘️ Юзингиз нурга,
☘️ Кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.


@tarix_chorrahasida
#кун_тарихи

1️⃣9️⃣ ОКТЯБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

1812 йил—Наполеон Москвани тарк этган;

📜 1878 йил —Германия Рейхстаги социалистларга қарши алоҳида қонун қабул қилган;

📌 1918 йил —Волга немислари меҳнат коммунаси ташкил этилган, у беш йилдан сўнг Волга немисларининг автоном республикасига айланган ва 1941 йилда тугатилган;

❗️1941 йил —ваҳима, анархия, талончилик ва оммавий қочишни бостириш ва жамоат тартибини тиклаш учун Москвада қамал ҳолати жорий этилган;

🇨🇺 1960 йил— Кубанинг иқтисодий блокадасининг бошланган - АҚШ ҳукумати Куба билан савдога эмбарго қўйган;

📌 1961 йил —КПСС қурултойида Хитой Совет Иттифоқининг Албанияга нисбатан сиёсатини очиқ қоралаган;

💰 1987 йил — Қора душанба — фонд бозори қулаган;

🇪🇺 2002 йил — Ирландия аҳолиси референдумда Европа Иттифоқининг 10 та давлатига қўшилиш учун овоз беришган;

✏️ 2011 йил —Александр Ы ва Шигеру Кондо "Пи" қийматини ўнлик касрдан кейин 10 триллион рақамгача ҳисоблаган.

@tarix_chorrahasida
#музейга_ташриф

Тарих фанига қизиқиш учун айнан тарих факултети талабаси ёки кичик ёшда бўлишингиз шарт эмас, унга барча қизиқишга ҳақлидир.

🔖Чирчиқ шаҳар тарихи музейида Чирчиқ Давлат педагогика институти қошидаги академик лицей ўқувчилари бўлишди. Ўқувчиларга музей ходимлари томонидан қизиқарли маълумотлар бериб ўтилди. Меҳмонларда Чирчиқ ўлкасининг флора ва фаунасини очиб берувчи диорамалар катта таассурот қолдирди.


@tarix_chorrahasida
#статистика

⚡️Тошкент вилояти аҳолиси 3 миллионга яқинлашди

☑️☑️2022- йил октабр ҳолатига кўра вилоятда доимий аҳоли сони 2 млн. 977 минг 34 кишини ташкил қилди.

Ҳудудларда доимий аҳоли сони бўйича энг кўпи Янгийўл ва Тошкент тумани, доимий аҳоли сони бўйича энг ками Оҳангарон шаҳрига тўғри келади.

Туман ва шаҳар кесимида:

🟠Нурафшон ш - 53 755 киши

🟠Олмалиқ ш - 137 596 киши

🟠Ангрен ш – 177 280 киши

🟠Бекобод ш – 101 416 киши

🟠Чирчиқ ш – 167 047 киши

🟠Оҳангарон ш – 40 521 киши

🟠Янгийўл ш – 81 398 киши


@tarix_chorrahasida
#фаолият

⚡️⚡️Қанқатепа ёдгорлигидан ўрта асрларга оид буюмлар топилди

Оққўрғон туманида жойлашган Қанқатепа ёдгорлигида археологлар томонидан қазишма ишлари олиб борилмоқда. Яқинда Миллий археология маркази катта илмий ходими Санъат Кубаев ўрта асрларга тегишли Зардуштийлик дини ибодатхонасидан топилган топилмалари ҳақида маълум қилди.

🏺Қазилма вақтида зардуштийлик динига тегишли кўза, сопол идиш бўлаклари, тангалар ва шунга ўхшаш бир қанча буюмлар топилган.

📍Ҳозирги вақтда ибодатхонанинг кириш қисмида қазилма ишлари олиб борилмоқда.


@tarix_chorrahasida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тонг_муборак

🌻Хайрли тонг, азиз обуначилар!

🇰🇿Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида куз мана шундай гавдаланмоқда. Табиат гўзаллиги, шундай эмасми?

@tarix_chorrahasida
#кун_тарихи

📊2⃣0⃣ октабр – Бутунжаҳон  статистика куни

🔰 “Оpen data Inception” ташкилотининг маълумотига кўра, жаҳон мамлакатлари орасида Ўзбекистон 124 та очиқ маълумотлар манбалари билан очиқ маълумотлар манбалари сони бўйича жаҳонда 4-ўринни эгаллади.

🔸 Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Электрон ҳукумат кузатуви 2022”да “Очиқ давлат маълумотлари индекси” бўйича Ўзбекистон энг юқори (Very High OGDI) кўрсаткичига эга бўлган мамлакатлар орасидан жой олган. Жами ушбу индексда 193 та мамлакат баҳоланган.

🔹 Мамлакатларнинг миллий статистика тизимини ривожланганлик даражасини баҳолаб борадиган Жаҳон банкининг “Статистика салоҳияти индекси”да Ўзбекистон 67,8 балл билан 154 та давлат орасидан 61- ўринни эгаллаган.

@tarix_chorrahasida
#кексалар_ойлиги

Кекса авлод вакилларини қадрлаш, ҳурматлаш, уларга эҳтиром кўрсатиш халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган азалий қадриятларимиздан биридир.

📍Олмалиқ шаҳар "Ўлкашунослик" музейида кексалар ойлиги муносабати билан "Кексаларга эҳтиром" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

🔖Давра суҳбатида кексаларни эъзозлаш  уларга ҳурмат кўрсатиш айни дамда долзарб мавзу эканлиги, шаҳримизда олиб борилаёрган ишлар тўғрисида сўзлашдилар. Ёш авлодни тарбиялаётганда удумларимиз ҳақида тавсиялар бериш кераклиги ҳақида айтиб ўтишди.


@tarix_chorrahasida
#экспонат

⚪️🔴Жангчиларни бонги билан шижоатлантирган мис дўмбира

🔹Ангрен шаҳар тарихи музейининг Тарих бўлимидан ўрин олган ушбу буюм ХIV - ХVIII асрга оид. Ўлчами 25х90 см бўлиб, мис ва теридан ясалган.

🔻🔻🔻Ушбу дўмбира жанг олдидан уруб бонг берувчи улуғвор буюм сифатида тарихда қолган. Гардиш қисми тери билан қопланган, зарбли мис дўмбира аскарларга ишонч ва куч бахш этган.

@tarix_chorrahasida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тонг_муборак

☀️🌤АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, Жума тонги муборак бўлсин!!!

🍂Қушларнинг чуғури, ифорли сабо,
🍂Борлиқдан таралар илоҳий наво,
🍂Меҳрга ошуфта қалбларда садо,
🍂Субҳидам муборак, қадрдонларим!



@tarix_chorrahasida