Тарих чорраҳасида
191 subscribers
2.36K photos
739 videos
911 links
Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармасининг лойиҳаси

Биз билан боғланиш учун: @Madaniymeros_Bot
Download Telegram
#ОАВвабиз

Тошкент вилоятидаги маданий мерос объектлари ОАВ нигоҳида.

@tarix_chorrahasida
📌Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг «Ўзбекистон тарихи» телеканали ходимлари Ангрен шаҳри тарихи музейида бўлишди.

🔘Миллий археология маркази илмий ходимлари «Кўҳна манзиллар» кўрсатуви учун Ангрен шаҳар тарихи музейи жамоаси билан ҳамкорликда лавҳалар тайёрлашди.

🎥Суратга олиш жараёнлари Ангрен шаҳри яқинидаги Кўлбулоқ манзилгоҳида Қизилолмасойнинг қоятош суратлари галареясида бўлиб ўтди.

@tarix_chorrahasida
⚡️⚡️⚡️

Президентнинг тегишли фармонига биноан, Туризм ва спорт вазирлиги қуйидаги иккита вазирликка ажратилди:

▪️Туризм ва маданий мерос вазирлиги;
▪️Спортни ривожлантириш вазирлиги.

Шунингдек, эндиликда Бош вазир ўринбосари – туризм ва спорт вазири лавозими Бош вазир ўринбосари – туризм ва маданий мерос вазири лавозими этиб қайта номланади.

Фармонга асосан иккала вазирликнинг асосий вазифалари белгилаб олинди.

▪️ФАРМОННИНГ ТЎЛИҚ МАТНИ

@tarix_chorrahasida
#кунтарихи

Бугун:

🌏 Бутунжаҳон тафаккур қилиш куни;
🇪🇬 Мисрда Бирдамлик куни;
🇮🇳 Ҳиндистонда Оналар куни;
🇰🇬 Қирғизистонда Ер тузиш ва геодезия - картогрфия хизмати ходимлари куни;
🇲🇽 Мексикада Миллий мотам куни;
🇺🇸 АҚШда Жорж Вашингтон туғилган кун;
🇨🇫 Марказий Африка Республикасида Президент туғилган кун;
🇯🇵 Японияда Мушуклар куни.

@tarix_chorrahasida
Тошкентда Халқаро театр ва балет фестивали ўтказилади

🔘15 мартдан 15 майга қадар Тошкентда Халқаро театр ва балет фестивали бўлиб ўтади.

🔺Унда Москва Современник театри, Москва Замонавий пьеса мактаби театри, Россия Халқлар театри, А.П.Чехов номидаги Москва бадиий театри ва Борис Эйфман номидаги Санкт-Петербург давлат академик балет театри меҳмон сифатида иштирок этади.

📌Фестиваль давомида Алишер Навоий номидаги Катта театр, «Илҳом» театри, Ҳамза номидаги Давлат академик драма театри саҳналарида спектакль ва балет спектакллари намойиш этилиши режалаштирилган.

Халқаро театр ва балет фестивали доирасидаги спектакллар аудио шарҳ (саҳнадаги ҳаракатнинг қисқача тавсифи, кўзи ожиз ёки заиф кўрувчилар учун тушунарли бўлиши учун) билан бирга намойиш этилади. Бундан ташқари, рус тилида бўлиб ўтадиган спектаклларида ўзбек тилидаги субтитрлар махсус экранлар орқали тақдим этилади.

@tarix_chorrahasida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кўк_сомса

Баҳорни кўк сомсасиз тасаввур қилиб бўлмайди. Айниқса, Сўқоқнинг кўк сомсасини емабсиз, ўзингизни ўзбекман демабсиз!

Келинг, сизга ҳам жой бор... Совуб қолмасидан, қайноқлигида ейишга нима етсин!😊

@tarix_chorrahasida
#миллий_ўйинлар

"Қушим боши" ўйини

"Қушим боши" ўйинида болалар икки тўдага ажралиб, улар ичидан иккитаси "онабоши" бўлади. Улар битта латтани қушга ўхшатиб тугади. Ҳар икки бола бир-бирига шивирлашиб. бир қушнинг отини яширишади.

Кейин болаларга латтадан қилинган қушни кўрсатиб, "Қушнинг боши шунча, танаси билан мана шунча, номини топинг", дейди. Қушни номини тўғри топган томон топмаган томонни битта-битта миниб олиб, "хиҳ, эшагим", дея маълум белгиланган жойгача опичиб боради.

@tarix_chorrahasida
#ғалатимузейлар

Макарон музейи

Рим макарон музейи нафақат ўз-ўзидан қизиқарли, балки машҳур таомлар ҳақида ғайриоддий маълумотлар билан ҳам ҳайратга солади.

Бошқа янгиликлар билан бир қаторда меҳмонлар макаронлар италияликларнинг асосий ихтироси эмаслигини билиб олишади, чунки шунга ўхшаш таомлар бошқа халқларга ҳам маълум бўлган.

@tarix_chorrahasida
#муносабат

"Шаматепа" атрофида ободонлаштириш ишлари олиб борилади

Тошкент вилояти, Янгийўл тумани Тинчлик кўчаси, 65-уйда яшовчи фуқаро Эргаш ота Ҳидоятов  Ўзбекистон Республикаси Президентининг ишонч телефонига жорий йилнинг 19 январ санасида мурожаат қилган. Мазкур мурожаатда муқаддам 440812/21-сонли мурожаатига қониқарсиз жавоб олганлигидан норози бўлиб такроран мурожаат қилгани айтилади.

Унда Янгийўл туманидаги “Шаматепа” археология ёдгорлигининг атрофи чиқиндихонага айлантириб юборилганлигидан шикоят қилинган. У ерда ободонлаштириш ишларини олиб бориш лозимлиги, тепалик ён-атрофига маҳаллий аҳоли томонидан  ташланаётган чиқиндиларни тозалаш кераклиги айтилган.

Мазкур мурожаатда келтирилган масалалар юзасидан вилоят Маданий мерос Бошқармаси мутахассислари Янгийўл тумани “Бўстон” МФЙ раиси Ўткир Ҳидиров ва мурожаатчи Эргаш Ҳидоятовлар иштирокида  кўрсатилган манзил бўйича жойига чиқиб, ҳар тарафлама холисона ўрганиш олиб борди. Ўрганиш натижасига кўра, Ниёзбош қишлоғидаги “Соҳибкор”, “Маданият”, “Бинокор” ва “Бўстон” МФЙ ҳудудида  жойлашган тарихий ёдгорлик атрофига чиқиндилар ташланганлиги аниқланди.

Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги “Шаматепа” археология ёдгорлиги IV — VII асрларга мансуб бўлиб, ушбу тепалик тумандаги  Ниёзбош қишлоғидаги  юқорида қайд этилган  маҳаллалар ҳудудида  жойлашган бўлиб, ҳолат юзасидан ушбу маҳаллаларнинг раислари номига билдиришнома юборилди ва ёдгорлик атрофини ҳамкорликда ҳашар йўли билан ободонлаштириш ҳақида таклиф билдирилди.           

Ушбу ишнинг натижалари ҳақида кейинги чиқишларимизда маълум қилинади.

Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси.

@tarix_chorrahasida
БУГУН:

🔘Бутунжаҳон ўзаро тушуниш ва тинчлик куни.
🌏 Дизель двигатели патентланган куни.

🇧🇾Беларуссия, 🇰🇬 Қирғизистон, 🇷🇺 Россия, 🇹🇯 Тожикистон,  Жанубий Осетия - Ватан ҳимоячилари куни.
🇧🇳 Бруней - Миллий кун.
🇬🇾 Гаяна - Республика куни.

@tarix_chorrahasida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тарих

Бухоро амирлигининг сўнгги амири Саид Олимхон (1880-1944) ва Файзулла Хўжаев (1896-1938)нинг тарих саҳифаларига муҳрланган реал тасвирлари.

@tarix_chorrahasida
#ФАОЛИЯТ

МАДАНИЙ МЕРОС ОБЪЕКТЛАРИ ҚОНУН ҲИМОЯСИДА!

📂Мамлакатимиз мустақилликка эришган дастлабки кундан бошлаб, бизнинг ўтмишимиздан ҳикоя қилиб турувчи, аждодларимиздан мерос бўлиб қолган маданий мерос дурдоналарини асраб авайлашга жуда катта эътибор қаратилди ва бу жараён босқичма-босқич давом этиб турибди.

🔍Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан тизимда фаолият олиб борувчи ходимларни соҳавий ва давлат ташкилотлари бўйича ҳуқуқий малакаларини ошириб боришга ҳамиша катта эътибор берилади. Ана шу мақсадда ҳафтада бир маротаба турли соҳа вакиллари билан мунтазам равишда ўқув семинарлари, учрашувлар, онлайн тарзидаги видеосеминарлар ўтказилади.

📌Тошкент вилояти прокуратурасида 22 та туман ва шаҳар прокуратура органи ходимлари учун ZOOM дастури орқали видеосеминар бўлиб ўтди. Семинар онлайн тарзида бўлиб, унда Тошкент вилояти Маданий мерос Бошқармаси раҳбари М.Исроилов ва бошқарманинг матбуот котиби Б.Ашуровлар прокуратура органи ходимларига “Маданий мерос агентлиги фаолиятини ташкил этиш ҳамда соҳани инновацион ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот беришди.

⭕️Вилоятнинг айрим ҳудудларида жисмоний ва юридик шахсларга Маданий мерос объекти ҳисобланган ер майдонлари ўзбошимчалик билан Вазирлар Маҳкамасининг 265-сонли қарори талаблари асосида Республика илмий эксперт кенгаши хулосаси олинмасдан ажратиб юборилган ҳолатлари ҳам бўлаётганлиги айтиб ўтилди.

Учрашувда иштирокчилар маданий мерос борасидаги ўзини қизиқтирган саволлари билан мурожаат этиб, уларга атрофлича жавоб олишди. Тарихий аҳамиятга эга бўлган қадимий ёдгорликни асраб-авайлашда қонунийликни таъминлашда прокуратура органи ходимлари билан ҳамкорликда ишларни олиб боришга келишилди.

❗️Бу каби учрашувлар кўп асрлик тарихга эга маданий меросимизни асраб-авайлашга бўлган эътиборни яна ҳам кучайтиришга хизмат қилади.

@tarix_chorrahasida
#халқароҳаёт

Францияда чиқиндилар орасидан Матиссга тегишли бўлган расм топилди

Сурат мижознинг мулкини кўздан кечираётган аукционер Женнифер Премпиер-Ролланднинг эътиборини тортди. У чизилган расмни чиқинди билан тўлдирилган қутидан топди.

Расмда аёл тасвирланган ва унинг ёнида машҳур француз фаувисти Анри Матисснинг имзоси бор. Айни дамда сурат экспертизага жўнатилган.

Бундан аввал Женнифер Матисснинг илгари номаълум бўлган расмини топиб олган эди, кейинчалик у 220 минг еврога сотилган.

@tarix_chorrahasida
#ҳашар

🔘Янгийўл туманидаги "Шаматепа" археология ёдгорлиги ёнига шу атрофда яшовчи аҳоли томонидан чиқинди ташлаб кетилаётгани, вилоят Маданий мерос бошқармаси ходимлари бундай хунук ҳолатнинг олдини олиш мақсадида маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда ободонлаштириш ишлари олиб бориши ҳақида хабар бергандик.

📌Айни дамда "Шаматепа" ёдгорлиги атрофида ҳашар қизғин давом этмоқда. Обод жойнинг файзи бўлакча, деган пурмаъно нақлга амал қилган нуронийлар ҳам ёшларга ибрат бўлиб, жараёнга ўз ҳиссасини қўшишга ошиқмоқда.

@tarix_chorrahasida