Тарих чорраҳасида
192 subscribers
2.36K photos
739 videos
911 links
Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармасининг лойиҳаси

Биз билан боғланиш учун: @Madaniymeros_Bot
Download Telegram
#ғалатимузейлар

Шоколад музейи

🔘Дунёда турли хил экспонатлар, санъат асарлари ва асосан маданий қадриятларни намойиш этадиган кўплаб музейлар бор. Бироқ ноодатий музейлар ҳам мавжуд бўлиб, уларда меҳмонлар оддий санъат асарларини эмас, ажиб нарсаларни топадилар.

🔺Кёлнда “мазали” музей ҳам шунақа музейлар жумласидан. У шоколад музейи. Экспозициялар европаликлар какао ловиясини қандай қилиб кашф этгани ва ундан нималар келиб чиққанлиги, фабрикаларда шоколад ишлаб чиқарилиши, унинг навлари ва ҳаттоки шоколаддан қандай идишлар тайёрлаш мумкинлиги ҳақида ҳикоя қилади.

@Tarix_chorrahasida
#ғалатимузейлар

Макарон музейи

Рим макарон музейи нафақат ўз-ўзидан қизиқарли, балки машҳур таомлар ҳақида ғайриоддий маълумотлар билан ҳам ҳайратга солади.

Бошқа янгиликлар билан бир қаторда меҳмонлар макаронлар италияликларнинг асосий ихтироси эмаслигини билиб олишади, чунки шунга ўхшаш таомлар бошқа халқларга ҳам маълум бўлган.

@tarix_chorrahasida
#ғалатимузейлар

Ёлғон музейи

Германиянинг Кюриц шаҳридаги бу музей директори барча экспонатлар сохта эканлигини яширмайди.

Ўтмишда у, айниқса, санъатда ҳақиқат ва ёлғоннинг чегараси жуда нозик, деб ҳисоблайдиган таниқли немис рассоми эди. Айнан шу фикр уни бу музейни яратишга ундади.

@tarix_chorrahasida