Тарих чорраҳасида
191 subscribers
2.36K photos
739 videos
911 links
Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармасининг лойиҳаси

Биз билан боғланиш учун: @Madaniymeros_Bot
Download Telegram
#Тарих

КИНДИКТЕПА ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ?

Киндиктепа-Туябўғиз сув омбори (Тошкент денгизи) ҳудудидаги археологик ёдгорликлардан бири бўлган шаҳарча. Туябўғуз қишлоғидан 2 км жанубда жойлашган. Турар-жой атрофида ва унинг чеккасида сувнинг пасайиши пайтида кўплаб паст тепаликлар пайдо бўлади. Бу ерда олиб борилган қазишмаларда Каунчинский типидаги кемалар, темир пичоқлар, асбоблар, белбоғ токалар ва заргарлик буюмларини кўмган ҳолда гуруҳли кўмиклар билан катакомбалар аниқланган.

Сув омбори тўлдирилганда Шаҳристоннинг қалъаси ва бир қисми Орол шаклида сувдан чиқади. Қадимда у Оҳангарон дарёсининг ўнг қирғоғидаги дарё билан шимоли-шарқдан оқиб ўтувчи Бургулуксай ўртасидаги стратегик жиҳатдан манфаатли ҳудудни эгаллаган.

Қазилмалар пайтида катта нумизматик материал тўпланди. Шундай қилиб, Киндиктепадан олинган тангалар хилма-хиллиги учун ғоят қизиқарли ва Ўрта Осиёнинг бошқа ҳудудлари билан кенг иқтисодий алоқаларни акс эттиради.

@tarix_chorrahasida
​​#экспонат

Сиз билган типратиканни сувда яшовчи қариндоши бор. Бу ҳақда билармидингиз?

👉Энди бундай қизиқ маълумотни билим омборингизга солиш билан бирга, уни кўриш имкониятингиз ҳам мавжуд. Олмалиқ шаҳар Ўлкашунослик музейига ташриф буюрасиз, табиатшунослик бўлимида типратикансимон балиқ билан танишиб оласиз.

У ҳақда қисқача гапирсак, асли Владивостоклик балиқ музейга келтирилганига кўп бўлмаган. У маҳаллий аҳоли томонидан 2021 йил март ойида музейга совға қилинган. Бу балиқнинг узунлиги 22 смдан 54 смгача бўлиб, йиртқич балиқхўрлар турига киради. Ўзи балиқ бўлса ҳам балиқ ейди – бу унинг энг катта камчилигидир. Балиқ ўзидан катта наҳанглардан ҳимоялана олади, ишни кўзини билади-да! Типратикансимон балиқ хавфни сезганда учқур игнали тиканларини кенг, қаттиқ қилиб ёйиб, хатар йўқ бўлиб кетгунча шу ҳолатда туради. Балиқнинг 15 дан ортиқ турлари мавжуд. Типратикансимон балиқ шарсимон, учқур игнали, заҳарли балиқ ҳисобланади. Бу балиқнинг оғиз қисми кенг ва катта бўлиб, унинг тумшуғи қуш тумшуғини эслатади. Тишлари иккита қаттиқ пластинкадан иборат. Типратикансимон балиқ Тинч, Ҳинд, Атлантика океанлари ҳамда Қизил денгизда кўпроқ учрайди. У аквариумда 4 йилгача яшайди, табиий ҳолатда (океан, денгизда) эса унга нисбатан камроқ яшайди. Чунки у ерда катта душманлар кўп бўлади-да!

@tarix_chorrahasida
#Номоддий_мерос #Маданият

"Тушов кесди" – ёшга тўлмаган бола қандай юради?

📔Қадимда вилоятимизнинг баъзи ҳудудларида шундай одат бўлган экан, аммо ҳозир буни кўпчилик унутиб юборган. Чинозлик ёши улуғлар эслашади ва бу удумни бажаришади ҳам. Кўп чўзмай айта қолайлига, нималигини?

🙋‍♀️Хўп унда эшитинг, бола 1 ёшга тўлганда яқин қариндошлар иштирокида маросим ўтказилади. Оқ сурп матоси ерга тўшалади, болакайни икки оёғини лента билан боғлашади. Матонинг бир четига болакай қўйилиб, у четига кулча ва конфетчалар сочилади. Болакай кулча ва конфетга талпиниб қадам босишни бошлаган вақтда ҳаётда ўз ўрнини топган, ибратли онахон бола оёғидаги боғични кесиб юборади. Шу билан бола матонинг у чеккасига ўзи юриб кетади. Ибратли кишилар боғични кесишида маъно бор, яна уни оёғидаги боғични ечилиши келгуси йўлларида тўсиқлар бўлмаслигига ҳам ишора бўлармуш. У юришни бошлаганда бошқа болалар кулча ва конфетларни талашиб териб олишади.

Қизиқ, изланса яхши одатлар чиқиб келаверарканда!🤓

@tarix_chorrahasida
Тошкент вилоятидаги маданий мерос объектларини сақлаш бўйича етарли ишлар қилинаяпти деб ўйлайсизми?
anonymous poll

Ҳа, аввалгидан яхшироқ! – 13
👍👍👍👍👍👍👍 57%

Йўқ, қаровсиз, харобага айланган тарихий объектларни биламан... – 6
👍👍👍 26%

Хабарим йўқ! – 4
👍👍 17%

👥 23 people voted so far.
#халқ_оғзаки_ижоди

Китоб сотувчи харидорлардан бирига «Кулгили ҳикоялар» китобини узатиб:

— Шу китобни олинг, жуда қизиқ, кулавериб ўласиз, - деди.
— Ўзингиз бу китобни ўқиганмисиз? - сўради харидор.
Уларнинг гапига қулоқ солиб турган Афанди китоб сотувчига ишора қилиб:
— Ўқиган бўлса тирик қолармиди, - дермуш. 😂😂😂

@tarix_chorrahasida
#фаолият

НАВБАТДАГИ МАНЗИЛ – ҲАЗРАТИ АЛИ ЗИЁРАТГОҲИ

Оҳангарон туманидаги Ҳазрати Али зиёратгоҳи вилоят ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди. 2 ҳафта ичида ушбу масканда зиёратчилар учун янада қулай шароит яратиб бериш мақсад қилинган. Бу бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

@tarix_chorrahasida
#Янгилик

ЮНЕСКО бош қароргоҳи “Лазги” балет постановкасини ўз шафелиги остида ўтказиш ҳуқуқини берди.

Маълумки, ЮНЕСКОнинг номоддий маданий меросини муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитаси 2019-йил 12-декабрда “Хоразм лазги рақси”ни Инсониятнинг номоддий маданий меросининг репрезентатив рўйхатига киритган эди.

Ушбу рақсга бағишланган балет спектаклининг намойиши Ўзбекистоннинг миллий рақс анъаналарини халқаро маданий майдонда кенг тарғиб қилишга хизмат қилади.
Балет спектакли А.Навоий номидаги ДАКТ нинг доимий репертуарига ҳам киритилади. 4 сентябрь куни шу жойда Лазги спектаклининг премьераси бўлиб ўтади.

@tarix_chorrahasida
#Тарих

1926 йил 19-21 май кунлари лотин алифбосига асосланган ўзбек алифбоси муҳокамаси юзасидан Самарқандда ўтказилган илмий анжуман қатнашчилари.

Ўтирганлар (ўнгдан):
1. Абдулаҳад Бурхоний.
2. Фитрат.
3. Давлат Ризаев.
4. Раҳим Иноғомов.
5. Шокиржон Раҳимий.
6. Садриддин Айний.

Турганлар (ўнгдан):
1. Қаюм Рамазон.
2. Вадуд Маҳмуд.
3. Элбек. 4. Маҳмуд Субой.
5. Зафар Носирий.
6. Ғози Олим Юнусов.
7. Aбдулла Алавий.
8. Саид Аҳрорий.

@tarix_chorrahasida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мумтоз

Бу куй остида ёшлик дамлари ўтган кишиларга қўшиқни мириқиб тингласин учун тақдим этмоқдамиз. Бизни кузатаётганлар қўшиқни қўйиб, чол-кампир бир рақсу хиром айлаб қолишса, не ажаб😊 Мана сабийликни эслатувчи жумлалар:

👉Дўстлар, бир дилбари жони жаҳоним бор мани,
Орази гул, қомати сарви равоним бор мани...

Комилжон Отаниёзов 1930-йилларда мураккаб халқ ашулалари, достон ва қўшиқлар айта бошлаган. Хоразм сувора ва мақомлари Комилжон Отаниёзов ижрочилик фаолиятининг юқори босқичи бўлди. Комилжон Отаниёзов Хоразм достон қўшиқлари асосида янгича услуб яратган буюк санъаткор сифатида халқ хотирасида мангу қолади.

@tarix_chorrahasida
#Ибрат #Ҳикмат

«Билганларингни англат, аммо ақл беришга ҳаракат қилма. Англатилаётган нарсаларни яхшилаб эшит, аммо барчасини ҳам тўғри деб ўйлама.
Жим туришлигинг, бир нарса билмаслигингни ифода этмайди. Кўп гапиришлигинг эса, кўп нарсани билишлигингни кўрсатмайди. Ҳар кимни ўзинг билан баробар деб бил. Ким бўлса бўлсин, бир инсонни кичик билиш (менсимас)лик ақлсизликдир. Жуда буюк деб билишлик эса қўрқоқликдир. Жасорат ақлдан келса, жасоратдир. Ақлсизликдан келса жаҳолатдир...»

Жалолиддин Румий

@tarix_chorrahasida
#экспонат

МУСУЛМОН АЁЛЛАР ЁПИНЧИҒИ

Паранжи арабча сўздан олинган бўлиб, «фаранжи» кенг кўйлак маъносини билдиради. Паранжи мусулмон аёллари ёпинчиғи саналиб, чачвон билан бирга ансамбль ҳосил қилади.

Паранжи Мисрда пайдо бўлиб, кейинчалик бошқа Шарқ мамлакатларига тарқалган. Ўзбекистон ҳудудий туманларида паранжилар ўзига хос, бир- биридан ажралиб турадиган белгиларга эга бўлган.

👉Ушбу суратдаги паранжи Олмалиқ шаҳридаги Ўлкашунослик музейида сақланмоқда

@tarix_chorrahasida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#халқ_оғзаки_ижоди
#насиҳат

Ибратли ҳикоя

🧐Жуда кўп китоб ўқийсизу, мазмунига тушунолмаяпсизми, яна ўқишда давом этинг...

🎥 Нега десангиз, видеодаги ибратли ҳикояни тингланг, тушуниб оласиз!👍🤓

@tarix_chorrahasida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#табиат_ва_инсон

Сумка учун овланган тимсоҳлар...

Энг ёмони ҳам, энг яхшиси ҳам биз- инсоният. Қимматбаҳо матоҳлар яратиш учун табиатни, ҳайвонларни қурбон қиламиз...

@tarix_chorrahasida
#Ибрат #Ҳикмат

"Йигитликда йиғ илм маҳзани,
Қариллик чоғи харж қилғил ани.
Иш эрур улким, ўзи они қилур,
Ҳикмат улким, ҳам ўзи они билур.
"

Алишер Навоий ҳикматлари

@tarix_chorrahasida
#тарих

Номи бир неча бор ўзгарган вилоят маркази – Нурафшон тарихи ҳақида

Тошкент воҳасида яна бир қадимий топоним: Навкат шаҳри мавжуд бўлган. Ушбу шаҳар номи эроний тилларда учрайдиган нав «янги» сўзи билан боғлиқ бўлиб, «янги шаҳар» деган маънони англатади.

Гарчи бу топоним ҳозирги кунгача сақланмаган бўлса ҳам, ўша шаҳар ҳозир ҳам мавжуд ва бошқа ном билан аталади. Қорахонийлар даврида Илоқ вилоятининг маркази бўлган ва ўз зарбхонасига эга бўлган Навкат шаҳри кейинчалик Тўйтепа номи билан аталган.

Тўйтепа ҳам Тошкент вилоятининг қадимги туркий топонимларидан бири ва кўпчилик ўйлагани каби унинг маросим маъносидаги «тўй» сўзига алоқаси йўқ.

Тўйтепадаги «тўй» сўзи қадимги туркий «қалъа, қўрғон» маъносидаги, Маҳмуд Кошғарий асарларида тилга олинган «тўй» сўзи билан боғлиқ. Тўйтепа эса «қўрғонтепа», деган маънони англатган.

Ҳозир бу шаҳар Тошкент вилояти маркази саналади ва «нур таратувчи», «нур сочувчи» маносидаги Нурафшон номини олди. Демак, Тошкент вилояти маркази Нурафшон шаҳри минг йилдан зиёд тарихга эга қадимий шаҳарларимиздан бири, деб ҳисоблашга асос бор.

@tarix_chorrahasida
#экспонат #бронза_қозон

Битта уй бекаси умри давомида 5 ёки 6 марта қозон алмаштираркан. Негадир бизни давр қозонлари чидамсиз бўлса керак. Аммо қадимда, унчалик ҳам ривожланмаган, техника устувор бўлмаган замонда яхши қозонлар ясалган кўринади.🤓

Милоддан аввалги асрга тегишли қозон – Ангренда

👉 Ангрен шаҳар тарихи музейида ер қарида 2 минг йил қолиб кетган қозон бор. Мил. авв II - I асрга тегишли бу қозон музейнинг тарих бўлимида сақланмоқда.

Бронза қозоннинг баландлиги 52 сантиметр – ярим метрга тенг, жуда катта қозон экан)) юқори қисмининг диаметри 55 сантиметр, айланаси 170 сантиметр.

💁Бронза қозоннинг юқори қисми синган ва ташқи зарблар таъсирида ўз шаклини ўзгартирган, бир сўз билан айтганда йиллар синовидан талафотсиз ўтмаган. Эҳтимол каттароқ қабилаларга тегишли; йиртқич ҳайвонларни пишириш учун мўлжалланган бўлиши мумкин, яна ким билади.🧐
У замон ҳақида фақат тахмин қилишимиз мумкин...

✍️Маълумотни Шуҳрат Рўзматов, музейи бош мутахассисидан олдик

@tarix_chorrahasida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Номоддий_мерос
#маданият

Ушбу видео (👆) Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида олинган. Вилоятимиздаги ёш бахшилар устози куйламоқда 👍😊

🔎 Айтганча, бахши ҳақида билмайдиганлар учун: Бахши – терма, қўшиқ ва достонларни сақловчи, ёддан куйловчи, айтувчи, авлоддан-авлодга етказувчи санъаткор, халқ достончиси. Унинг ширали овози, дўмбирасидан таралаётган куй инсон қалбини беихтиёр тўлқинлантиради, жунбишга келтиради. Бахши халқ турмуши ва маданиятини, ўзи яшаб турган юрт тарихини ва бирор чолғу чалишни билиши, хонандалик санъатини пухта эгаллаган бўлиши керак. У жонли халқ тилининг турли шаклларидан, сўз ўйинлари ва қочиримларидан, халқ мақоллари ва ибораларидан унумли фойдалана олиши лозим.

@tarix_chorrahasida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Халқ_оғзаки_ижоди

❗️Ҳозир 10 та мақолни ёзиб қўйсам, ўқимайсиз тўғрими? Унда видеони эшитинг, кулинг, завқланинг, ўрганинг...

✍️Мақолчилик қадимдан қолган. У ҳақда билишга мажбурмиз. Уни муаллифи халқ, халқ оғзаки ижоди жанри бўлиб, фан тилида қисқа ва лўнда, образли, грамматик ва мантиқий тугал маъноли ҳикматли ибора, чуқур мазмунли гап мақолдир.

🙄 👀
Фанни тушуниш қийин бўлса, видеони кўрақолинг, чунки видео мақолларга бой🤓

@tarix_chorrahasida
#қизиқарли

⁉️Ўзбекистон океан тубида бўлганми

Қадимда дунёда одамзод ҳали пайдо бўлмасидан 850 миллион йил олдин Ер сайёрасида "Тетис" деб номланувчи улкан океан мавжуд бўлган. Бу океан ҳозирги Ўзбекистон ҳудудини ҳам ўз ичига олган бўлиб, Қизилқум саҳросида топилган чиғаноқлар шуни асослайди. Океан 5 миллион йил илгари қитъаларнинг кўчиши натижасида бўлиниб, ундан Ўрта, Қора ва Каспий денгизлари ва шунингдек Орол денгизи авлод бўлиб қолган холос.

@tarix_chorrahasida
#ноёб_манбалар

«ҚАНГ–ҚАДИМГИ ТОШКЕНТ ВА ТОШКЕНТЛИКЛАР»

📔Чирчиқ водийсининг серунум ва обод марказий қисмида жойлашган ҳозирги Тошкент Ўрта Осиёда қад кўтарган қадимий шаҳарлардан бири бўлиб, у икки минг икки юз йиллик тарихга эга. Хўш, бу кўҳна шаҳар биноларни ҳозирги Тошкентнинг қайси қисмида қад кўтарди ва у қачондан бошлаб «Тошкент» номи билан шуҳрат топди? Бу ерда шаҳарсозлик маданиятининг шаклланиб, унинг ривожланиши боиси нимада?

Шу ва шу каби саволларга ушбу китобдан жавоб топасиз👆

@tarix_chorrahasida