Тарих чорраҳасида
191 subscribers
2.36K photos
739 videos
911 links
Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармасининг лойиҳаси

Биз билан боғланиш учун: @Madaniymeros_Bot
Download Telegram
#Шахслар_ва_тақдирлар

Ўзбекистон Республикасининг биринчи Бош вазири Абдуҳошим Муталов ҳақида нималарни биламиз?

Давлат жамоат арбоби, яқин ўтмишнинг машҳур сиёсатчиларидан бири Абдуҳошим Муталов 1947 йили Оҳангарон тумани, Телов қишлоғида туғилган. У меҳнат фаолиятини 1965 йили "Тошкентдонмаҳсулотлари" комбинатида нон ёпувчи вазифасидан бошлаган.

Ҳарбий хизматга борди ва сўнгра Собиқ иттифоқ технология олийгоҳида сиртдан ўқиди. 1976 йили ватанига инженер-технолог дипломи билан қайтиб келган Абдуҳошим Муталовни донгдор тақдир чорлар эди.

Институтни битиргач, аввалги иш жойига қайтди. 1979-1986 йилларда “Оҳангарондон” корхонасига раҳбарлик қилди. Айни шу пайтдан бошлаб, унинг сиёсий карьераси бошланди, катта давраларга чиқди. Хусусан, 1986—1991 йилларда ўз соҳаси бўйича вазир ўринбосари, вазир лавозимларида ишлади.

1991 йил кириб келди. Мустақиллик шабадалари эсарди юртдан. Абдуҳошим Муталов айнан мана шу йили Вазирлар маҳкамаси раисининг ўринбосари бўлди. Коммунистик партия ўрнида қайта ташкил этилган ХДПнинг биринчи раҳбари ҳам айнан Абдуҳошим Муталов эди.

1992 йили 13 январда Ўзбекистонда Вице президент лавозими тугатилиб, ўрнига Бош вазир лавозими ташкил этилди. Мустақил Ўзбекистон тарихида биринчи марта Бош вазир лавозимига номзод депутатлар ўртасида сайлов йўли билан тайинланди. Бу – Абдуҳошим Муталов эди.

Совет иттифоқи парчаланиб кетганидан кейин мамлакатда ижтимоий-иқтисодий ҳаёт оғир аҳволга тушган эди. Озиқ-овқат тақчиллиги хавф солиб турарди. Шундай пайтда дон етиштириш ва қайта ишлаш бўйича ноёб мутахассис, етук ташкилотчи раҳбарнинг мамлакатни Ислом Каримов билан елкадош бўлиб бошқариши бежиз эмасди.

У 1995 йил 21 декабрда вазифасидан озод қилиниб, «Ўздонмаҳсулот» корхонасига раҳбарликка юборилди. Унинг меҳнат фаолиятига қисқача изоҳ бериш лозим бўлса, шундай дейиш мумкин: “Абдуҳошим Муталов Ўзбекистонда ғалла мустақиллигини таъминлашни амалга оширган раҳбардир”.

Яна бир қизиқ маълумот. Оҳангарон ўғлони 1992-1995 йилларда Ўзбекистон футбол федерациясига ҳам раҳбарлик қилган. Терма жамоамизнинг шу чоққача эришган энг юқори натижаси айнан Абдуҳошим Муталов ўзбек футболини бошқарган йилларга тўғри келади.

Қисқача тарих мана шу. Лекин, Ўзбекистон Республикасининг биринчи Бош вазири, камтар ва олийжаноб инсон, ватан тараққиётига салмоқли ҳисса қўшган давлат арбоби ҳақида ҳали кўп ёзилади. Яқин тарихни чуқур ўрганиш, шахсларнинг ҳаёт йўли, қилган ишларини эслаш эртанги кунимиз учун яхши сабоқ бўлади. Шу маънода, ўзбек тарихчилари Абдуҳошим Муталов олдида қарздор...

Қадимий номи Кўҳисим бўлган, Қурама тоғлари этакларида туғилган болакай улғайиб, ўз меҳнати ва истеъдоди билан давлат бошқарувининг энг юқори мартабасигача етиб борди. Телов, Оҳангарон шуҳратини янада кўкларга кўтарди. У ҳар сафар дам олиш кунларини Қурама тоғлари бағрида ўтказар, маҳалладошлари билан доимо борди-келдини узмаган, тўй-ҳашам ва ҳашарларга қатнашиб турар эди. Парвардигор уни чинакам етакчига хос фазилатлар билан сийлаганди.

Абдуҳошим Муталов ҳозир ҳаёт. Нафақада. Тошкент шаҳрида яшайди. Тез-тез Оҳангаронга келиб туради...

@tarix_chorrahasida
#фаолият

Амир Темур давридаги сирли тепалик

🔸Тошкент вилоятининг сўлим ва баҳаво манзилларидан бири ҳисобланган Оққўрғон туманига қарашли Султон Сегизбоев ҳамда Оққўрғон фермер хўжаликлари уюшмаси оралиғида шиддат ва шаҳд билан оқаётган Сирдарё яқинида Шоҳруҳия қалъаси бор. Айни дамда ушбу қалъада республика ишчи гуруҳи кузатиш олиб бормоқда.

🔗 Соҳибқирон Амир Темур даврида барпо этилган ушбу кентнинг фақат харобаларигина сақланиб қолган. Мазкур харобаларни ўтган йиллар, қор ва ёмғирлар, хуллас, вақт шиддати бешафқат тарзда емирган. Усти қалин тупроқ билан қопланган тепалик ўз бағрида ҳали қанчадан-қанча сир-асрорларни яширган экан-а...

@tarix_chorrahasida
#ноёб_манбалар

«Тошкент тарихи»ни ўқиганмисиз?

👉Қадимий ва ҳамиша навқирон Тошкент ҳамма замонларда ҳам юртимиз ҳаётида, унинг ижтимоий-иқтисодий, маданий-маънавий тараққиётида алоҳида ўрин эгаллаб, ўз мақоми, мавқеини баланд тутиб, халқимизнинг кўп асрлик тарихий-тадрижий ривожланиши, илгарилаб бориши жараёнларига салмоқли ҳисса қўшиб келган.

Халқда мозийга қараб иш юритиш хайрли дейилганидек, азим ва беназир Тошкентимизнинг ҳам алоҳида ғурур билан тилга олишга арзирли муносиб узун тарихи, ёрқин таассуротли воқеа, ҳодисаларга бой ўтмиши ҳақида фикр юритиш жоиз деб билинди.

Китоб Тошкентнинг 2200 йиллигига бағишланган бўлиб, кенг оммага мўлжалланган.

@tarix_chorrahasida
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгилик

Кино дунёсидан дунё киносигача...

Кино оламини янги тараққиёт босқичи кутмоқда. Бу ҳақда кинематография агентлигида "Ипак йўли дурдонаси" Тошкент халқаро кинофестивалини қайта тиклангани муносабати билан ўтказилган форумда айтилган. Репортажни кўриб, хулоса қилинг!

@tarix_chorrahasida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💽 #Мумтоз

Кўчалар¸ кўчалар¸ ойдин кўчалар¸
Бунча ҳам гўзалсиз¸ қайдин кўчалар?
Тағин у ўтдими, ўша бепарво?
Кўнгиллар соҳиби, айтинг, кўчалар...

🎼Бу гўзал чоғлар, ойдин кўчалар ҳақида Муҳаббат Шамаевадан ҳам яхшироқ куйлаган ҳофиза топилармикин? Дарвоқе, сиз у ҳақда эшитганмисиз, акси бўлса Муҳаббат Шамаева куйлаган даврларга сиз бегонасиз.

👉 Али Ҳамраев ëзувчи Раҳмат Файзий сценарияси асосида “Ёр-Ёр” фильмини суратга олган вақтлар. Фильмда ижро қилиш учун "Кўчалар" қўшиғи яралди ва ўз ижрочисини бирдан машҳурликка етаклади. Шоир Туроб Тўла ëзган анчайин жўн сатрлар Муҳаббат Шамаеванинг жозибали овози билан хит қўшиқ шамойилига кириб¸ тилларга тушди...

Муҳаббат Шамаева ўзбек қўшиқчилигининг ўзбеклардан-да номдорроқ устасига айланган эди. У ҳаётининг қолган қисмини, карьерасини бошқа давлатда кўрди. У бугун АҚШ да яшайди. Аммо унинг сўнмас овози севимли фильмимиз билан биргаликда мангу қалбимизда...

📀 Шунчаки қўшиқдан завқ олинг

@tarix_chorrahasida
#ҳикмат #иқтибос

«Инсон садоқати» асаридан

« Ҳаёт шундай бир денгизки, ақл бовар қилмас тўфонлари бор. Одамлар шу денгизга сочилиб кетган оролчаларга ўхшайди. Ҳаммасининг ўз шодлиги, ўз алами бор. Агар денгиз бир оролни кўмиб кетса, бошқаси унга кўмак бермайди. Беролмайди. Қўлидан келмайди... »

©Ўткир Ҳошимов

@tarix_chorrahasida
#Тарих

Сўқоқ сўқмоқлари бўйлаб

Сўқоқ қишлоғи Тошкент вилоятининг Паркент туманида, Чотқол тоғ тизмаси этагида, денгиз сатҳидан тахминан 1000 метр баландликда жойлашган.

“Сўқоқ” топонимининг келиб чиқиши ҳақида турли фикрлар мавжуд: “суви оқ”, “сўқмоқ”. Топонимчи олим Суюн Қораевнинг фикрича, “Сўқоқ” асли “Сўхоқ”, “Сўхак” (Кичик Сўх) бўлган (Фарғона водийсидаги Сўх дарёси атрофидан кўчиб келганлар “Кичик Сўх” деб атаган бўлишлари мумкин).

Дарҳақиқат, Сўқоқсойнинг суви жуда тиниқ, оқ; дарё водийси сўқмоқлардан иборат.

Қишлоқ ҳудудида “Сўқоқ” давлат ўрмон хўжалиги жойлашган. Қишлоқнинг энг гўзал жойлари шу ерда. Арчазор, сершох қарағайзор ўрмонларида тўйиб-тўйиб нафас оласиз. Ўрмон хўжалигига машинада киришга рухсат беришмайди. Бу ерда Чотқол тоғ-метеостанцияси ҳам жойлашган. Кичик шаршаралар, сойлар, гўзал тоғ манзараси, қушларнинг сайраши, кишига завқ бағишлайди.

@tarix_chorrahasida
#экспонат

БОЙҚУШ БИЛАН ТАНИШМИЗМИ?

⚡️Тўғри, сиз бойқушларни аввал ҳам учратгандирсиз. Аммо «Ангрен шаҳри тарихи» музейидаги бу экспонат шуниси билан фарқланадики, у кам сонли қисқа қулоқ тутам патлари бўлган бойқушлар тартибига киради. Бу тур вакилларининг атиги 3-4 та пати бўлади. Устки қисмида қуюқ ва оқиш, пастки қисмида тўқ жигарранг доғлари бўлади. Узунлиги 36 см...

👉 Бойқуш «Ангрен шаҳар тарихи» музейида сақланяпти. Бемалол бориб кўришингиз мумкин 🙋

🌐 Бойқуш ҳақида маълумотни «Ангрен шаҳри тарихи» музейининг катта илмий ходими Ўғилой Шодиевадан сўраб олдик

@tarix_chorrahasida
#номоддий_мерос #маънавият

🔴Бешикка солиш маросимини биласизми, албатта биласиз, ҳеч бўлмаса кўргансиз қаердадир. Аммо мана шу одатимиз бугун халқимиз ёдидан ўчиб бормоқда. Алла айтиш ўрнини эса қўшиқ куйловчи қўғирчоқлар эгаллаб олди. Шу боис бугунги сўзимиз алла ва бешикка оид одатлар ҳақида бўлади.

ЭГАЛАРИ КЕЛДИ, БОБОЛАРИ ҚОЧСИН

👉Бола билан бешик танишуви бувилар иштирокида бўлади. Улар чақалоқни қўлига олиб, атрофдагилардан 3 марта ўнгигами, терсигами, деб сўрашади. "Ўнгига" дейишганларидан сўнг, "Эгалари келди, боболари қочсин,
Бизни ширин боламиз бешигида ётсин" дейишади. Кейин атрофдагилар чиқиб кетишади, икки буви алла айтиб болани ухлатади. Шу билан маросим якунланади. 💤

🔻Бешик боласи бек боласи, деган гапни ёши улуғлардан кўп эшитамиз. Чинозлик Малика опа ҳам Бешик боласи Алпомишдай алп, Барчинойдек тик қоматли бўлишини таъкидладилар. Аллани эса болани юрагига жо бўлсин, юртга вафодор бўлсин, дея куйлашаркан.

Бугунга топганларимиз шулар бўлди, бизни кузатишда давом этинг!

@tarix_chorrahasi
#Шахслар_ва_тақдирлар

ЗИДДИЯТЛИ ДАВРНИНГ ЗИДДИЯТЛИ ФАРЗАНДИ – СУЛТОН СЕГИЗБОЕВ

1899 йил 15 июль. Тошкент воҳасининг Оққўрғон туманидаги Жағалбойли номли сўлим қишлоғида Султон исмли бола дунёга келди. Кейинчалик шу қишлоқ унинг номи билан аталди. Ҳозир Оққўрғонда Султон Сегизбоев фермерлар уюшмаси ҳудуди энг кўркам, обод жойлардан бири.

Хўш, Султон Сегизбоев ким эди? У қаҳрамонми ёки аксинча? Нега у ўзи сидқидилдан садоқат кўрсатиб ишлаган совет давлати ўзини қатағон қилди? Ҳолбуки, у қизилларга қўшилиб, истиқлолчиларга қарши курашганлардан бири эди.

Султон Сегизбоев шахсиятига баҳо беришдан аввал ўша давр мафкураси, тарихи ва нозик жиҳатларини англаш керак бўлади. Қуйида шу борадаги айрим кузатишларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Дастлаб қишлоқ мактабида, сўнг Тошкентда эрлар гимназиясида таҳсил олган қаҳрамонимиз, кейинроқ Москвадаги "Қизил ишчилар" институтида ўқийди. Бу институт толибидан ўзига ходим тайёрлади – Султон Сегизбоев институтнинг кечки бўлимида декан лавозимида ҳам фаолият юритади.

Султон Сегизбоев Туркистондаги миллий озодлик ҳаракатида ҳам қатнашган. Бошқача айтганда, у йўқолсин бойлар, барча куч ишчиларга, деган шоирга ишониб, қизиллар сафида курашган.

Тошкент қозоқларидан бўлган Султон киришимли, ҳазилкаш, қувноқ йигит бўлган. Қолаверса, ташкилотчиликдаги маҳорати, ижрочилик салоҳияти уни тез кўзга ташланишига туртки бўлди.

Хусусан, 1918 йилдан хўжалик соҳасида раҳбар, 1921 йилда Туркистон ўлка «Қўшчи» ташкилотида масъул котиб, 1923 йилда Фарғона вилояти партия комитети котиби, Туркистон КП МК ташкилий бўлими мудири, 1924 йил Тошкент уезди партия комитети котиби, Украина Старобельск округ партия комитети йўриқчиси лавозимларида ишлаган.

Султон Сегизбоевнинг илм йўлидаги изланишлари иқтисод фанлари бўйича профессор сифатида танитди. Унинг навбатдаги лавозими ҳам таълим соҳаси билан боғлиқ бўлиб, Бутуниттифоқ қишлоқ хўжалиги академиясининг Ўрта Осиё филиали ва Пахтачилик институти директори, Ўрта Осиё университетида кафедра мудири бўлиб ишлайди.

Оз вақтдан сўнг, у яна бир қанча лавозимларда: ВКП (б) Қозоғистон ўлка комитетида бўлим мудири, 1937 йилда Шимолий Қозоғистон вилоят партия комитети 1 котиби, Ўзбекистон Халқ комиссарлари совети раиси бўлиб ишлайди.

СССР Олий Совети Иттифоқ Совети раиси ўринбосари лавозими иш карьерасининг шоҳсупаси бўлди. Султон Сегизбоев кўп қиррали инсон бўлган. Унинг газета ва журналларда муҳаррирлик қилганлиги ҳақидаги маълумотлар ҳам тарихий манбаларда учрайди. Шу вақтларда Султон Сегизбоев иқтисод ва тарихга оид кўплаб мақолалар ёзади.

У 1938 йил Тошкентда қамоққа олинди. Ўлимга маҳкум қилинган Султоннинг қалбидан нималар ўтган экан? Курашларга лиммо-лим 39 йиллик ҳаёти давомида у юрт сўради, олим бўлди, аммо, ўз юртига султон бўлолмади – ғамгин ҳикоя.

Энг қалтис саволга ўтамиз: Султон Сегизбоев қаҳрамонми ёки хоин? Хоин деб аташ нотўғри бўлади. Чунки, у истибдод даврида юртни бошқарган, баҳоли қудрат ватани учун хизмат қилган, охир-оқибат шу йўлда боши кесилган ўғлондир.

Султон Сегизбоев – Оққўрғоннинг фахри! Тошкент воҳасидан чиққан энг донгдор сиёсатчилардан бири. У Сталин билан бирга ишлаган, шопмўйлов диктатор қаршисида тиззалари асабий қалтираганча, Оққўрғон кенгликларида ялангоёқ югуриб ўтган бегидир болалик даврларини эслаган, қўлидан ҳеч иш келмаслигини тушуниб, шўр тақдирига чорасиз бўйин сунган бўлса не ажаб?

Ойлар, йиллар ўтди орадан югуриб. Юртга султонлар қайтди, Ватан ўз эгасини топди. Аммо, Султон Сегизбоев қайтмади. У минг тўққиз юз ўттиз тўққизинчи йили олиб кетилган бўйича, ортга қайтмади. Вафотидан ўн йиллар ўтиб оқланди, Оққўрғон ва Мирзачўлга ҳайкаллари қўйилди.

Аммо, бугунги кунда унинг ёди-хотири ўз мавқеига мос равишда ҳурматга лойиқ кўрилмади. Аниқроғи, уни ҳурмат қилишимиз керакми ёки йўқми, деган масала ҳам бор. Тарихчилар, сиёсатчилар бу мавзуда ўз сўзларини айтишлари керак.

Шахсий фикрим – биз яқин тарихимизнинг Султон Сегизбоев сингари ўғлонлари фаолиятига муносиб баҳо беришимиз, хотирасига ҳурмат бажо келтиришимиз жоиз.

Насллар Султон олдида қарздордирлар...

@tarix_chorrahasida
#ноёб_манбалар

Оҳангарон ўлкашунослиги борасида битилган илк китобни айни соатларда сизга таништирмоқчимиз.

✍️Муаллиф Исомиддин Ёрматов китобига "Юқори Оҳангароннинг табиати, тарихи ва маданияти" дея ном берган. Ушбу рисола қўшимча ўқув адабиётларига бўлган эҳтиёжни қоплаш мақсадида география, биология ва тарих фанидан машғулотларни олиб борувчи ўқитувчилар, юқори синф ўқувчилари, шунингдек, ўлкашуносликка оид билимларга қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжаллаб ёзилган.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти, 2008 йил.

@tarix_chorrahasida
#янгилик

Ўзбекистон тарихий қадамжолар кўплиги бўйича етакчи 10 мамлакат қаторида туради

2021 йил 19 июнда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги фаолиятини ташкил этиш ҳамда соҳани инновацион ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилиниб, бир қатор вазифалар белгилаб берилди.

👉Мазкур қарор мазмун-моҳияти, унда белгиланган вазифаларнинг аҳамияти ҳақида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Жамшид Қосимов билан суҳбат уюштрилди. Буни қуйидаги ҳаволада ўқишингиз мумкин:

🌐https://parliament.gov.uz/uz/events/opinion/35012/

@tarix_chorrahasida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мумтоз

«Ўтган Кунлар»даги Кумуш ноласига қўшилиб қалб изтироб чекади, шундай бўлсада, бу куйни тинглагинг келаверади.

Тошкент йўлларида Марғилоннинг йўлига бошин қўйиб кетмоққа тайёр Кумуш ноласи бор. Қодирий ҳаёлотидан айтилган ушбу ҳайқириқ замирида ватанга бўлган муалло севги, уни Зайнабларга ташлаб кетишни истамаётган халқ тасвири бордир, эҳтимол. Асар сўнгида телба хаёлларни тизгинлаб, қора кийган Ўзбекойим тасвирини қайталаймиз:

Ҳижрий 1277 йилнинг куз ойларида Юсуфбек ҳожи Амири лашкар Қаноатшодан хат олди. У Авлиёотадан ёзарди...

***

Юсуфбек ҳожи хатми Қуръон қилиб, элга ош берди. Ўзбекойим қора кийиб таъзия очди...

@tarix_chorrahasida
#ибрат #ҳикмат

“Илмга сарфланган бир соат тонггача ибодат билан ўтказилган вақтдан афзалдир."

📜Имом Боқир (а)

@tarix_chorrahasida