Тарих чорраҳасида – Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси
204 subscribers
2.36K photos
739 videos
911 links
Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармасининг лойиҳаси

Биз билан боғланиш учун: @Madaniymeros_Bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#иқтибос
#ҳикмат

Сўзларингизни юксалтиринг, овозингизни эмас...
Гулларни ёмғир ўстиради, момақалдироқ эмас...!

✍️Румий

Telegram|facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#йўқотилган_болалик
#тинчлик_олий_мерос

Тинчлик энг олий қадрият, буюк мерос деб аввал ҳам айтгандик. Қўлида ўйинчоқ эмас, қурол тутиб катта бўлган афғон ёшларини кўринг. Улар "Болалигим подшолигим" дея оладими?

👉Ўзбекистон ёшлари деярли бир йил армияда юриб кўрмаган вазият, қурол-яроғни 6 ёшли афғон ёшлари фойдаланмоқда.😅

"Болалигим подшолигим"- бу сўз афғон ёшлари учун эмас! 😢 Улар болалигини йўқотганлар, уларни ойинг осмонда деб алдай олмайсиз. Улар болалигидан ўлим нималигини билиб яшайдилар. Улғайган митти болалар улар!


@tarix_chorrahasida
#зиёратгоҳ

‼️Муҳаммад (с.а.в.)нинг авлодларидан бўлган пайғамбар

🕌Икрима ота шу ерга масжид қурдириб имомлик қилади. Масжидда мингдан ортиқ намозхонлар ибодат қилишган. Икрима ота ўша атрофдаги инсонларга Ислом таълимотини ўргатади, Қуръон ва ҳадис илмларидан сабоқ беради.

🩺Авлиё Икрима отанинг қачон туғилганлиги ҳақида маълумотлар мавжуд эмас. Халқона карашларга кўра, Икрима ота пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а. в.)нинг авлодларидан бўлган, деган фикрлар бор. Шунингдек, у турли хил касалликларни Қуръон ўқиб, дам солиб даволаб, донг таратган.

➡️ТЎЛИҚ ЎҚИШ

Telegram|facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ретро_фильм

Бобосини уйлантирмоқчи бўлган мана бу болакайни кўринг😅

Бува, шуми мақтаганиз? Ғирт шаптолиқоқию 😂😂😂


Telegram|facebook
Улугимсан ватаним
Назархан Севара
#мусиқа

Ватанимнақадар ёқимли сўз, дилдан илиқ ҳислар билан бирга отилиб чиқади-я!

Ўйлаймизки, бу қўшиқ қалбингиздаги ватанга бўлган меҳрни янада кучайтиради.
Сизни яна ва яна кўпроқ севишга ундайди.

👉Халқ шоири Муҳаммад Юсуф ижодига мансуб ушбу шеър Севара Назархоннинг ажойиб ижроси билан янаям таъсирли. ❤️

Telegram|facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🟠#иқтибос
🟡#ҳикмат


Аллоҳ ризолигига олиб борадиган барча йўлларни ўрганиб чиқдим. Энг қисқа йўл одамларни севинтириш эканини кўрдим...!

✍️ Хўжа Аҳрор Валий

Telegram|facebook
#тарих

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

‼️ТЕПАЛИК ОСТИГА БЕРКИНГАН ҚЎҲНА ШАҲАР

🏛Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳар “Соғлом” МФЙ ҳудудида “Полвонтош тепа” археология ёдгорлиги бор.

👉Н.Душаевнинг асарида ёзилишича бу ерда 1934 йилда шўролар мактаби очилган экан.

Хонадонлар сони 1937 йилда 74 та бўлган. Тепалик остида кўҳна шаҳар қолдиқлари яшириниб ётибти. 🧐

Мазкур жойда тарихчи олимларнинг олиб борилган изланишларидан шу нарса маълум бўладики, унинг тарихи узоқ ўтмишга бориб тақалади.
🤓👇

➡️ТЎЛИҚ ЎҚИШ


Telegram|facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ретро_фильм

Мана бу лавҳани ҳеч биримиз унутолмаймиз. Халқ бу фильмдан жуда кўп иқтибослар олган. Ўзиям жуда кулгили-да!😂🤣

Тўйи бўладиган кун ҳам халқ хизматидан чарчамайдиган ўзбек халқининг чинакам тимсоли бу.

Ҳожатбарор кишилар бугун ҳам йўқ эмас ва биз уларни фақат кўпайишидан умидвормиз😊

Telegram|facebook
#бу_қизиқ

"Бухоро инқилоби" ҳaқида нималарни биласиз?

😳Бундан 101 йил аввал заминимизда "Бухоро инқилоби" содир бўлган эди.

⚔️1920 йил 2 сентябрь — Бухоро совет қўшинлари томонидан эгалланган ва амирлик тугатилган кун.

💣Манбаларга кўра, совет қўшинларининг Бухорога ҳужуми арафасида (август ойларида) 7000 пиёда, 2500 отлиқ, 46 та тўп, 230 та пулемёт, 10 та бронеавтомобил, 5 та бронепоезд ва 12 та аэроплан билан тайёргарлик кўрилган. Сўнгги йилларда олиб борилган тадқиқотларга кўра, Бухорога М.Фрунзе қўмондонлигида 70 минг қизил аскар ҳужум қилган.

🗡Амирлик ихтиёрида ўша даврда 8725 пиёда аскар, 7850 отлиқ, 150 га яқин пилта тўплар (ўнлаб замонавийлари билан бирга), 20 та пулемёт мавжуд бўлган. Гарчи, амирлик ихтиёрида 20 минг нафар халқ лашкари бўлса ҳам, улар жангларга мутлақо тайёр эмас эди.

📌Ҳарбий кучларнинг катта устунлиги билан бошланган жанглардан сўнг, 29 августдан бевосита Бухоро шаҳрига ҳужумлар бошланади. Шаҳар устида 3 кун мобайнида ҳаводан зарба берилган. Шафқатсиз ўқ ёмғирлари ва бомбардимон натижасида шаҳар тарихий обидаларининг 3/5 қисми вайрон бўлган.

🕍Ҳозирги кунда эса вайрон бўлган обидаларнинг кўп қисми қайта тикланган.

Telegram|facebook
Ketaman [www.VodiyUz.com]
Ma'murjon To'xtasinov
#мумтоз

✍️Маъмуржон Тўхтасинов,
Кетаман

📀БИЗ КЎНГИЛНИНГ ОДАМИ

Чанқаб-чанқаб сув ичиб, тўясизу тўкасиз,
Қишда мақтаб қуёшни саратонда сўкасиз.
Бу тескари дунёнинг фалсафаси ўзи шу,
Бўлар доим беқадр олдингиздан оққан сув.

Менинг дардим ғазалдир,
Юрайми гап талашиб...


Telegram|facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🟠#иқтибос
🟡#ҳикмат



"Фақат шукр аҳли ила вафо соҳиблари ҳеч нарса йўқотмаслар. Чунки толеъ уларга кулиб боқгайдир".

✍️ Румий


Telegram|facebook
#тарих

🔺🔺🔺"Сим-сим очил" –
Алибободаги хазинага бой ғорлар қаерда? 🧐

🏔Чоч воҳаси Илоқ билан биргаликда энг йирик вилоятлардан эди. Араб географи Истаҳрий X асрда "Қишлоқларда аҳоли гавжум бўлган. Экин майдонлари гуллаб-яшнаган.

🕌Кўплаб жоме масжидлари, кучли ва жасоратли халқлари мавжуд бўлган бирорта мамлакат на Хуросонда, на Мовароуннаҳрда топилмайди"-деб ёзган эди. Ростдан ҳам бу ерда 50 тага яқин шаҳар бўлган. Бундай жой Шарқ мамлакатларининг бирортасида топилмайди.

🗻1920-йиллардан бошлаб Оҳангарон водийсини Т.Мирғиёсов, Я.Ғ.Ғуломов, кейинчалик М.Е.Массон ва бошқалар археологик жиҳатдан ўрганишган. Уларнинг хулосаларига кўра Чочда ўнлаб шаҳарлар бўлган. Шу сабабдан ушбу водий "минг қалъали" деб аталган. Тошкент воҳасида турли маъданлар, айниқса, олтин, кумуш каби қимматбаҳо тошлар қазиб олинган.

💰"Кўҳи сим"ни эсламай иложимиз йўқ. Дарҳол "Алибобо ва қирқ қароқчи эртагидаги "Сим-сим, эшигингни оч!" деган сўздан кейин тоғ бағридаги бойликларнинг очилиши кўз олдимизга келади. Сим- форс тилида кумушни англатади.

🐐Сўғд мамлакатларида деҳқончилик, миришкорлик ривожланган бўлса, Чочда эса ўтроқ халқлар ва чорвадорларнинг ҳамкорлигини кўрамиз. Истаҳрий маълумотига кўра Чоч- Илоқда қишлоқлар, ишлов бериладиган ер, яйловлар сероб бўлган. Чоч ва Илоқ орасида чегара йўқ, дейилади.


Telegram|facebook
#маликалар_тарихидан


⁉️ШАЙБОНИЙХОН БИТИМИ ҚУРБОНИГА АЙЛАНГАН БОБУРИЙ МАЛИКА ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ?


😱Саройни қамал қилиб вазиятдан фойдаланиб қолмоқчи бўлган Шайбонийхон Бобур Мирзога сулҳ таклиф қилиши билан бирга, Хонзода бегимни ўзига хотинликка сўраган.

💔Агар Бобур Мирзо шунга розилик берса, у ҳолда ўз ҳарамини Самарқанддан саломат олиб чиқиб кетишига имконият яратиб беришини айттан. Шундай қилиб, Хонзода бегим Шайбонийхон никоҳига киради.


➡️ТЎЛИҚ ЎҚИШ


Telegram|facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#эътироф

❇️"Бугун 33 млн. аҳолини маънавиятли бўлиши, ваҳшийликлардан қайтиб туриши адабиёт муаллимларининг хизмати туфайли деб биламан. Буни ҳеч ким инкор қила олмайди, бу ҳақиқат".

🔹Пискентлик навоийшунос олим Акром Малик ўқитувчиларнинг, айниқса адабиёт ўқитувчиларнинг жамиятдаги ўрни ҳақида ажойиб чиқиш қилди.

Telegram|facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ретро_фильм

"Лабингизни тишламанг, Қўчқор ака, фойдаси йўқ. Кўзёши кўздан чиқади, оғиздан эмас".😢😢😢

💁Бу видеода:

👉Ўтган асрда халқимиз қалбида кўмилиб ётган дард;

👉Меҳнаткашлар тахтачасида туриб, Тошкентга икки марта борганидан фахрланувчи, ўз ҳовузини ватан деб билган балиқчадан кўра аянчлироқ яшаган халқ тасвири...

Бировнинг манфаатига умр бахшида қилиб ишлаган оми фарзандлар отаси...

Шунчаки даҳшат!



Telegram|facebook
#туризм

🔴Дунё бўйлаб жуда кўп ҳушманзара жойларни учратишимиз мумкин, аммо уларнинг ҳеч бири юртимиздаги каби табиий ва ўзгача тароватга эга эмас

🔺Тошкентдан атиги 50 км узоқликда шаршаралар водийси бор. Товоқсой шаршаралар водийсида қирққа яқин шалола бўлиб, ундан 7-8 таси катта шаршаралар ҳисобланади. Анчадан бери бораман деб ният қилган эдим. Насиб кеча экан.

📝Таниқли блогер Давронбек Тожиалиев мақоласи.

‼️ДАВОМИНИ ЎҚИШ


Telegram|facebook
#расмий

Ижтимоий тармоқларда тарқалган "Остановитесь! В Узбекистане планируют снести уникальный архитектурный объект постконструктивизма – бывшую гостиницу Чирчикстроя” сарлавҳали мақола юзасидан муносабат

📌Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри, Заковат кўчаси, 2-уйда жойлашган собиқ Саноат-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи биноси 1938 йилда қурилган бўлиб, мазкур иншоот моддий маданий мерос объекти сифатида миллий рўйхатга киритилмаган. Хусусан бинонинг ҳозирги ҳолати кўринишида тарихийликни акс эттирувчи жиҳатлар мавжуд эмас.

Ҳозирги кунда ушбу бино Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 апрелдаги ПҚ-5099-сон қарорининг 12-банди билан Ўзбекистон бокс федерациясига бириктирилган.

▶️БАТАФСИЛ ЎҚИШ


Теlegram/facebook
Audio
#мумтоз

Фахриддин Умаров,
«Муҳаббат»

Эй муҳаббат, бунчалар фусункорсан,
Эй муҳаббат, оромбахш беғуборсан.
Эй муҳаббат, гоҳида дилозорсан
Эй муҳаббат, қалбимда мудом борсан.

Муштоқдурман доимо меҳрингга ман,
Ҳар юракка туширган муҳрингга ман
Лол қолганман кўрсатган сеҳрингга ман
Юр муҳаббат, ёки сен сеҳргарсан...
,

👉Мумтоз қўшиқларни аввал эшитмасдим, аммо улар тезда ўзига ўргатиб қўяркан. Мусиқадаги жозиба, ёқимли овоз, мазмунли шеърнинг омухта бўлиши қалбга ором беради. Ҳар кун ҳеч бўлмаганда бир бор мумтоз ашула эшитиш керак😊

Сизни муҳаббат ҳақидаги қўшиқ билан ҳисларингиз гирдобида қолдирамиз😍👍



Telegram|facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🟠#иқтибос
🟡#ҳикмат



Кўрдимки, умр ва дунёдан кўра тез ўтиб кетадиган, ўлим ва охиратдан кўра яқинроқ, орзудан кўра узунроқ, хотиржамликдан кўра гўзалроқ нарса йўқ экан.


✍️Нажмиддин Кубро



Telegram|facebook
#тарих

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

ИБН СИНОНИНГ ШОГИРДИ ЕТИШГАН ЗАМИН

☺️Облиқ-Оҳангарон водийсининг шарқий қисмида йирик марказларидан бири бўлган, унда қисқа вақт давомида бўлсада мадраса фаолият кўрсатган.

Тижоратчи, савдогарлардан ташқари бу ерда зиёлилар ҳам кўп бўлган. Баьзи манбаларда буюк аллома Ибн Синонинг шогирдларидан бири ҳам облиқлик бўлган, дейилади.

📕Облиқда масжидлар кўп бўлган ва табиийки, муллалар ҳам кўп бўлган. Шўролар даврига келиб, 1936-йилда ўлкада биринчилардан бўлиб мактаб(№29)очилган.

🔖Унинг илк ўқувчилари еттита эди. Улар қуйидагилар:

🔺1.Шукур Тўраев- кейинчалик Ангрен кончилик техникуми директори бўлган.

🔺2.Сиддиқ Аминов- кейинчалик тарихфани ўқитувчиси бўлган, халқ таьлими аьлочиси. Унинг ўғли Шуҳрат Аминов техника фанлари номзоди бўлиб етишган ва "Ўзбекрезинотехника" ОАЖ раҳбари бўлган.

🔺3.Абдурауф Сирожев

🔺4.Шокир Салимов, кейинчалик ирригация соҳаси бўйича мутахассис бўлган.

🔺5.Файзи Исмоилов, кейинчалик геология соҳаси мутахассиси бўлган.

🔺6.Раҳима Шамсутдинова

🔺7.Орифхон Эшончаев, кейинчалик Ангрен шаҳар халқ таьлими бўлимини бошқарган.

🏔Улардан ташқари Облиқдан кўпдан-кўп ажойиб педагоглар, халқ хўжалиги учун зарур бўлган олимлар, корхона раҳбарлари, шифокорлар етишиб чиққанлар.

🏞Мунаввархон Комилов, Сапохон Ҳошимовлар моҳир педагог, фидойи инсонлар эдилар. Улар "Ўзбекистон халқ таьлими аьлочиси" унвонига сазовор бўлишган.


Telegram|facebook
#маликалар_тарихидан


Темурийлар сулоласини пароканда қилган малика

🔥Аёл кишининг макри жуда ёмон дейишади. Бу макрни сулола манфаати учун ишлатса майли-я, аммо ҳозир сизларга таништирмоқчи булган маликамиз бундан мустасно.

📜Самарқанд шаҳрининг қуйи табақасига мансуб ҳунарманд оиласида дунёга келган гўзал Шодмулк Хотун Амир Темурнинг суюкли набираси Халил Султон Мирзо рафиқаси бўлган. Кунлардан бир кун Халил Султон шаҳар четидаги боғ кўчадан отда ўтиб кетаётиб, Шодмулкка кўзи тушади ва уни севиб қолади.

❤️Халил Султон жасоратли, ҳарбий салоҳиятли ва истеъдодли йигит бўлган. Балоғатга етгач, уни аслзода хонадон қизига уйлантиришган. Ундан бир ўғли ҳам бор бўлган. Аммо Шодмулкни севиб қолгач, ўз замонасининг одатларига қарши чиқиб, шу қизга уйланади. Бундай «тенгсиз» никоҳга Темур бошлиқ бутун авлод қарши туришган. Амир Темур аввалида қаттиқ ғазабланган бўлса-да, кейинчалик набирасига бўлган меҳри туфайли унинг гуноҳини кечиради.

👑Амир Темур вафотидан сўнг, 1405 йил март ойида Халил Султон Мирзо Самарқанд тахтига ўтиради. У салтанатни бошқаришда адолатни бош мезон қилиб, мамлакат ички ва ташқи аҳволини яхшилаш чораларини излайди. Лекин хотини Шодмулк бегимнинг салтанат ишларига фаол аралашуви натижаси ўлароқ, аркони давлат орасида айрим норозиликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади.

💍Шодмулк бегим Темурнинг барча бева хотинлари-ю хос канизакларини ҳарбий бошлиқлар ва амалдорларга инъом қилиш ҳақида Халил Султон Мирзога маслаҳат бериб, уни кўндиради. Ибн Арабшоҳнинг ёзишича, Сарой Мулк хоним билан Тукал хонимларни Шодмулк бегимнинг махфий буйруғига биноан заҳарлаб ўлдирганлар. Темур давридаги бек ва амалдорларга етарли илтифот ҳам кўрсатилмайди.

👩🏻‍🦰Хазина ва салтанат ишларида Шодмулк бегимнинг фаолияти баттар кучаяди. Шодмулк бегимнинг хоҳиш-иродаси ила қуйи табақага мансуб кишилар юқори лавозимларга кўтарилади. Салтанатда вужудга келган бундай нобаробарлик салтанат пойдеворига ҳавф солиши муқаррар эди.

⚔️Мана шундай қулай вазият Шоҳруҳ Мирзо учун асқотди. 1409 йил 30 март куни Халил Султон Мирзо амир Хубайдод томонидан асирга олиниб, Самарқандга келтирилади ва кейинчалик Фарғонага олиб кетилади. Шодмулк бегимни эса Шоҳрух Мирзога топширадилар. Айрим маълумотларга қараганда, Шоҳруҳ Мирзо Шодмулк бегимни таҳқирлаб, кўп азоб-уқубатларга дучор қилади.

⚡️Халил Султон Мирзо Мовароуннаҳр ҳукмронлигидан воз кечади. Бунинг эвазига Рай вилоятининг ҳокими этиб тайинланади. Хотини Шодмулк бегим қайтариб берилади.

⚰️1411 йил 4 ноябр чоршанба куни Халил Султон Мирзо Рай шаҳрида бетоб бўлиб, вафот этади. Айрим маълумотларга қараганда, у заҳарланиб ўлади. Шундан сўнг 1411 йилнинг охирида эридан кейин яшашни истамаган Шодмулк бегим заҳар ичиб оламдан ўтади.


Telegram|facebook