Тарих чорраҳасида – Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси
203 subscribers
2.36K photos
739 videos
911 links
Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармасининг лойиҳаси

Биз билан боғланиш учун: @Madaniymeros_Bot
Download Telegram
#маликалар_тарихидан

🔻🔻🔻Тарихда санъат ва ижодга қизиқувчилар кўп бўлган. Айниқса, XVII-XVIII асрда яратилган санъат ва маданият намуналари ўрганиб завқланишга арзийди. 💁

🔴ИСТЕЪДОДЛИ ШОИРАНИНГ АЯНЧЛИ ҚИСМАТИ

Айни мана шу даврда яшаган ўзбек маликаларидан бири Нодирабегим ҳақида сўз юритмоқчимиз.

У малика бўлди, ижод қилди, ижод мактабини яратди, севди, севгини куйлади, севганидан айрилди, жондан азиз фарзандига ишонди, ўғли маишат йўлини тутди, фарзандлари баҳона жаҳолатли давр қурбони бўлди.
💔

Шундай машъум улимки, чинакам санъат шайдосига бундай қисмат жуда оғир ва даҳшатли...

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ:

@tarix_chorrahasida
#маликалар_тарихидан

Умрини сўнгигача муҳаббатини тополмаган сарой гўзали 💔💔

Аёл шундай хилқатки, макру-ҳийласи билан ўнга оқаётган дарёни чапга йўналтиришга қодир. Хоҳ гўзаллик билан бўлсин, хоҳ назм билан. Назм оламида кўп ҳам маликалар меҳмон бўлавермайди. Аммо Зебунисо маликамиз бундан мустаснодир.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур подшоҳнинг невараси Абу Зафар Муҳийиддин Муҳаммад Аврангзеб Оламгирнинг қизи Зебунисо бегим (1048 ҳижрий йил шаввол ойи) 1639 йил милодий, феврал ойида Деҳлида туғилган. Унинг насли ота тарафидан ҳам, она тарафидан ҳам Бобур подшоҳга бориб туташади.😌

Ақл ва идрокда тенгсиз, юксак шеърий истеъдод соҳибаси, назм мулкининг маликаси Зебунисо бегим ҳусну латофат ва малоҳатда беназир, фазилатда беқиёс бўлса-да, ўзининг 63 йиллик умри давомида ўзига муносиб, ҳамдард ёр топа олмади.💔

‼️БАТАФСИЛ ЎҚИШ:

Telegram|facebook
#маликалар_тарихидан

Ким маликага айланишини тушида кўрганди?🧐

Aёл - борлиқ кўзгусидир. Унинг гўзаллиги оламни чароғон этади, қалбларни эритади ва муҳаббатга тўлдиради.🥰

Малоҳатли маликалардан бўлган Нуржаҳон бегим Ҳиндистонда ҳукмронлик қилган Бобурий шаҳзодалардан учинчиси — Жаҳонгиршоҳ (Салим) нинг иккинчи хотинидир.

Тарихий маълумотларга кўра, Нуржаҳон бегимнинг ҳақиқий исми Меҳринисо бўлиб, асли келиб чиқиши Эрондан эди. Унинг ота-онаси йўқчилик оқибатида ўз ватанидан Ҳиндистонга кўчиб келиб, подшоҳ саройида хизматга киради.

➡️ТЎЛИҚ ЎҚИШ

Telegram|facebook
#маликалар_тарихидан


⁉️ШАЙБОНИЙХОН БИТИМИ ҚУРБОНИГА АЙЛАНГАН БОБУРИЙ МАЛИКА ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ?


😱Саройни қамал қилиб вазиятдан фойдаланиб қолмоқчи бўлган Шайбонийхон Бобур Мирзога сулҳ таклиф қилиши билан бирга, Хонзода бегимни ўзига хотинликка сўраган.

💔Агар Бобур Мирзо шунга розилик берса, у ҳолда ўз ҳарамини Самарқанддан саломат олиб чиқиб кетишига имконият яратиб беришини айттан. Шундай қилиб, Хонзода бегим Шайбонийхон никоҳига киради.


➡️ТЎЛИҚ ЎҚИШ


Telegram|facebook
#маликалар_тарихидан


Темурийлар сулоласини пароканда қилган малика

🔥Аёл кишининг макри жуда ёмон дейишади. Бу макрни сулола манфаати учун ишлатса майли-я, аммо ҳозир сизларга таништирмоқчи булган маликамиз бундан мустасно.

📜Самарқанд шаҳрининг қуйи табақасига мансуб ҳунарманд оиласида дунёга келган гўзал Шодмулк Хотун Амир Темурнинг суюкли набираси Халил Султон Мирзо рафиқаси бўлган. Кунлардан бир кун Халил Султон шаҳар четидаги боғ кўчадан отда ўтиб кетаётиб, Шодмулкка кўзи тушади ва уни севиб қолади.

❤️Халил Султон жасоратли, ҳарбий салоҳиятли ва истеъдодли йигит бўлган. Балоғатга етгач, уни аслзода хонадон қизига уйлантиришган. Ундан бир ўғли ҳам бор бўлган. Аммо Шодмулкни севиб қолгач, ўз замонасининг одатларига қарши чиқиб, шу қизга уйланади. Бундай «тенгсиз» никоҳга Темур бошлиқ бутун авлод қарши туришган. Амир Темур аввалида қаттиқ ғазабланган бўлса-да, кейинчалик набирасига бўлган меҳри туфайли унинг гуноҳини кечиради.

👑Амир Темур вафотидан сўнг, 1405 йил март ойида Халил Султон Мирзо Самарқанд тахтига ўтиради. У салтанатни бошқаришда адолатни бош мезон қилиб, мамлакат ички ва ташқи аҳволини яхшилаш чораларини излайди. Лекин хотини Шодмулк бегимнинг салтанат ишларига фаол аралашуви натижаси ўлароқ, аркони давлат орасида айрим норозиликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади.

💍Шодмулк бегим Темурнинг барча бева хотинлари-ю хос канизакларини ҳарбий бошлиқлар ва амалдорларга инъом қилиш ҳақида Халил Султон Мирзога маслаҳат бериб, уни кўндиради. Ибн Арабшоҳнинг ёзишича, Сарой Мулк хоним билан Тукал хонимларни Шодмулк бегимнинг махфий буйруғига биноан заҳарлаб ўлдирганлар. Темур давридаги бек ва амалдорларга етарли илтифот ҳам кўрсатилмайди.

👩🏻‍🦰Хазина ва салтанат ишларида Шодмулк бегимнинг фаолияти баттар кучаяди. Шодмулк бегимнинг хоҳиш-иродаси ила қуйи табақага мансуб кишилар юқори лавозимларга кўтарилади. Салтанатда вужудга келган бундай нобаробарлик салтанат пойдеворига ҳавф солиши муқаррар эди.

⚔️Мана шундай қулай вазият Шоҳруҳ Мирзо учун асқотди. 1409 йил 30 март куни Халил Султон Мирзо амир Хубайдод томонидан асирга олиниб, Самарқандга келтирилади ва кейинчалик Фарғонага олиб кетилади. Шодмулк бегимни эса Шоҳрух Мирзога топширадилар. Айрим маълумотларга қараганда, Шоҳруҳ Мирзо Шодмулк бегимни таҳқирлаб, кўп азоб-уқубатларга дучор қилади.

⚡️Халил Султон Мирзо Мовароуннаҳр ҳукмронлигидан воз кечади. Бунинг эвазига Рай вилоятининг ҳокими этиб тайинланади. Хотини Шодмулк бегим қайтариб берилади.

⚰️1411 йил 4 ноябр чоршанба куни Халил Султон Мирзо Рай шаҳрида бетоб бўлиб, вафот этади. Айрим маълумотларга қараганда, у заҳарланиб ўлади. Шундан сўнг 1411 йилнинг охирида эридан кейин яшашни истамаган Шодмулк бегим заҳар ичиб оламдан ўтади.


Telegram|facebook