Тарих чорраҳасида – Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси
205 subscribers
2.36K photos
739 videos
911 links
Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармасининг лойиҳаси

Биз билан боғланиш учун: @Madaniymeros_Bot
Download Telegram
#жараён

Нукус шаҳрида бўлиб ўтаётган II Халқаро бахшичилик санъати фестивалида Тошкент вилояти вакиллари муносиб иштирок этишмоқда.

Telegram|facebook
Бахшичиликни ривожлантириш учун нималар қилинди?

👉 https://xabar.uz/uk1j

Telegram|facebook
04.Derman!
04.Derman
#қалбкуйи

Султонпошша Ўдаева
"Дерман"

Дилбанди жаҳон ичра
Ўлгунча сизни дерман.
Умримни гули токи
Сўлгунча сизни дерман.

Бўйнима қилич галса
Кесгунча сизни дерман.
Кўнглингиза малол олманг,
Ўлгунча сизни дерман...

* * * *
Ўлгунча сизни дерман... Ҳар бир ошиқнинг суюклисидан кутадиган иқрори, орзуси, армони бу! Тингланг, Султонпошша Ўдаева сиз учун чин муҳаббатдан хониш қилади...

Telegram/Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хайрлитонг

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

🌄Бугунги янги кунини қаршилаётган қадрдонлар , ҳаётингизда рўй берган барча қийинчиликлар, ташвишлар ортда қолган бўлсин.

🌅Хонадонингизга тинчлик, хотиржамлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга қут-барака тилаб, бугунги кунингиз ҳам омадли, баракотли бўлишини тилайман.


ХАЙРЛИ КУН!🙋‍♂️🙋🏻‍♀️

Telegram|facebook
#тарих

‼️ОҲАНГАРОН ВОДИЙСИДАГИ УРУҒЛАР

🔻Оҳангарон водийсида азалдан туркий қабилалардан "турк" уруғи яшаб келган. Буни биз XX асрнинг ярмигача ўз номини сақлаб қолган Туркқишлоқ(Оҳангарон сув омбори) яқинидаги, Турковул(Сегенексой қўшилишидаги) ва Увак қишлоғидан ғарбдаги Туркқишлоқ мисолида кўришимиз мумкин. Бу ерда туркларнинг "Жўнбош" тўпига мансуб аҳоли яшаган ва ҳозир ҳам уларнинг авлоди сақланган. Улардан ташқари водийнинг тоғли қисми тугаб, текислик бошланган жойларда Қанғ давлатдаги ҳозир ҳам яшаб келаётган ва ўзини қозоқ халқига мансуб деб билувчи Қанғ қабиласи ва унинг аймоқлари: Ойтамғали, Қўштамғали, Сартамғали аймоқлари, асосан Оққўрғон туманидаги, қисман Оҳангарон туманида яшамоқдалар.

🔹Қанғнинг Қоратухум, Қўрсой, Сангровут уруғларига мансуб аҳоли ҳозирги пайтда Паркент, Юқори Чирчиқ, қисман Оҳангарон туманида яшамоқдалар.

📌Қатағонлар – булар ҳам қадимги аҳоли бўлиб, уларнинг бобокалонлари икки минг аввалҳам Ўрта Осиёда яшаган, деган тахминлар бор. Тошкент шаҳрининг дарвозаларидан бири ҳам Қатағон деб номланган эди. Қатағон қабиласининг бобокалонлари қадимдан яшаб келган бўлиб, улар XI-XII асрлардан бошлаб мўғуллар таркибидан ажралиб чиққанлар. Аслида Қатағон деган ном Чингизхоннинг тўққиз авлод аввалги Аланқува исмли бувисидан пайдо бўлган. (Абулғозий Баҳодирхон "Шажараи Турк") ўша авлод Нируннинг бир тармоғи Қатағон деб номлаган эди. Оҳангарон водийсидаги Қатағон уруғининг вакиллари Ангрен шаҳри яқинидаги Қатағон қишлоғида, Қорақалпоқ қишлоғида учрайди.

📌Сўғдлар XX аср охиригача Ангрен шаҳри яқинидаги Боғисўғд қишлоғида бўлган. Қишлоқ аҳолисининг бу ерга қачон келганлиги ҳақида аниқ маьлумот йўқ. Лекин маҳаллий аҳоли эьтирофича, улар кам деганда беш аср аввал бу ерга келганлар. Лекин Боғисўғддаги Каловуртепада яшаб ўтган ва ундан аввалги тош асри, неолит даврига мансуб сак қабилалари билан ҳозирги сўғд авлодлари орасидаги алоқа аниқланмаган. Боғисўғдликлар икки тилда сўзлашувчи аҳоли бўлиб, улар ҳозирги замон тожик тили ва ўзбек тилида сўзлашадилар.

🔻Тома Баҳодир Розиқ ўғлининг фикрига кўра, форс ҳукмдорлари мил.ав. V асрда Амударёдан ўтиб, Самарқандни босиб олганларида сўғдларнинг бир қисми Шош-Илоққа қочиб, Паркент, Намданак, Заркент, Новгарзон, Сўқоқ деган ерларга келганлар. Улар Қурама тоғидаги Лояксойнинг "Бешиктош"ида яшаган. Маҳаллий аҳоли уларни "муғ" деб атаган.

🔹Қипчоқ қабиласи Оҳангарон водийсининг деярли барча жойларида учрайди. Улар асрлар давомида турли даврларда кўчиб келганлар. Қўқон хонлиги даврида қипчоқлар қирғин қилинган пайтда эса улар бу ерга келиб жон сақлашган. Кейинчалик шўролар даврида улар пахта етиштириш мақсадида Фарғона водийсидан мажбурий равишда турли ерларга кўчирилган. Қипчоқлар асосан деҳқончилик ва ҳунармандчилик билан шуғулланган. Оҳангарон туманида улар асосан Оқтов қишлоқларидан: Эртош, Бешқўлда: Қорабоғ, Нишбош, Уйшун II ва бошқа ерларда яшашган. Қипчоқларнинг Қорамўйин уруғи Жиблонда, Чинорда, Ертош(Ғўдалтўп)да жойлашган.

📌Жалойир қабиласи Оҳангарон водийсидаги энг нуфузли, обрўли қабилалардан бири экани барчага маьлум. Абулғозийнинг "Шажараи Турк" асарида Жалойирларнинг Мўғулистонда яшагани ва улар Нукуз(Нукус) авлодидан келиб чиқиб, Дарлагин уруғидан эканлиги ёзилган.

🔻Таниқли тилшунос Х.Дониёров эса жалойирлар аслида туркий қабила бўлиб, кейинчалик мўғуллар таркибига кирган ва қирғинга учрагач, улар 983-1012-йиллар Или дарёси бўйига кўчишган. Бу улус найман, болғали, пўлатли, ачамайли, олмалиқ, унгут, қуюнли каби уруғлари билан бирга Оҳангарон водийсига кўчиб ўтишган.

🔹Мўғул ҳукмдорларидан бири Хара Хулагун ўғли Эргене мусулмончиликни қабул қилиб, Муборакшоҳ деган ном олиб, Сакокат- ҳозирги Оҳангарон шаҳри яқинидаги Убайд қишлоғида яшаган. Этнограф, тарихшунос олим Улаш Тўйчиевнинг фикрига кўра, Амир Темур даврида ҳам Жалойир қабиласи нуфузли қабилалардан бири бўлган.

🔺Амир Темурнинг лашкарбоши бекларидан бири ушбу қабилага мансуб эди. Қандайдир сабабга кўра у соҳибқиронга ёқмай қолган ва қувғин қилинган. Оқибатда Жалойирлар қабиласи ҳар тарафга тарқаб кетган. Уларнинг бир қисми Оҳангарон водийсига келиб паноҳ топган.

Telegram|facebook
#Фаолият

‼️ЗИЁРАТДАН МАҚСАД - РУҲАН ПОКЛАНИШ

🔻“Шодмалик ота” ҳамиша зиёратчилар билан гавжум масканлардан бири ҳисобланади.

🔹Куни кеча зиёратгоҳга Ўрта Чирчиқ тумани ҳамда Нурафшон шаҳридан ана шундай зиёратчилардан бир гуруҳи келишди.

😊83 ёшли Розахон ая Хўжаназарова бу ердаги ободлик ва кўркамликларни кўриб, “Биз бугунги яшаб турган ҳаётимиз учун, тинчлигимиз ва тўкин-сочинликларимиз учун Оллоҳга беҳисоб шукроналар айтишимиз керак. Чунки, биз қариялар шу бугунги Истиқлол йилларига эришиш йўлида не-не азобу уқубатларни бошимиздан ўтказмадик. Урушнинг дахшатларига ўз кўзимиз билан гувоҳ бўлдик. Фарзандларимизни қорнини тўйғазиш учун, бир бурда нон учун қанчадан – қанча машаққатларни енгиб ўтишга тўғри келди, дейди ая.

- “Шодмалик ота” зиёратгоҳига чамамда 20-25 йиллар аввал оила-аъзоларим билан келган эдик. Ўша вақтларда бу ер хароба бир жой бўлар эди. Йўллари тупроқ, чанг ва бобокалонимизнинг зиёрати учун тиканакзорлар орасидан ўтиб кириб келган эдик. Ҳозирги бундаги шароитларни кўриб ҳайратда қолдим, дейди зиёратчилардан яна бири Санобар Муҳсимова.

Telegram|facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ретро_фильм

😇Бувиларимизнинг айтишларича, илгари ҳеч бир хонадонга қулф осилмаган. Юзаки ёпиб кетилган уйга ҳеч ким ўғирликка кирмаган. Одамларда инсоф, диёнат, уят ҳисси кучли бўлган.

🤔Ҳозир-чи?

🤗Барчамизга севимли бўлган фильмдаги ҳолатни кўринг. Таққослаш сиздан!

Telegram|facebook
#экспонат

🔹Қадимда электр токи бўлмаган. Ота-боболаримиз пахтага мой шимдириб, пилик ясаб, ёриткич ўрнида фойдаланишган.

🪔Ушбу лойдан ясалган сирланган чироқ IV-VI асрга тегишли бўлиб, Тункент шаҳридан топилган. Чироқ 1993 йил 28 майда Олмалиқ шаҳридаги Ўлкашунослик музейига олиб келинган.

❇️Эътиборли томони аждодларимиз чироқни ташқи таъсирлардан ҳимоя қилиш мақсадида сирлашган. Қадимий экспонатнинг авлодлар қўлига безиён етиб келишига бу ҳам бир омил сифатида хизмат қилган бўлса ажаб эмас.

Telegram|facebook
Audio
#қалбкуйи

🎙Нуриддин Ҳайдаров
"Давлатинг борида"

Давлатинг борида, авжинг зўрида
Йўқлаб келар хатто бегоналар ҳам.
Давлатинг йўғида, коринг йўғида
Саломинг олмайди девоналар ҳам.

Инсонларни мол-давлатига қараб ажратманг! Мол топилади, садоқатни ҳар доим ҳам топиб бўлмайди. Тилагимиз, атрофингизда доим садоқатли дўстлар бўлсин!!!

Telegram|facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍁#иқтибос
🍂#ҳикмат

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Қандай бўлсалар ўшандай қолишга аҳд қилганларгина нодон.

✍️Афлотун

Хайрли тонг!

Кунингиз барокатли ўтсин азизлар!
🙋‍♂️🙋🏻‍♀️

Telegram|facebook
#тарих

Оҳангарон водийсидаги Жалойир қишлоқлари

❇️Жалойир
деб номланган қишлоқлар анчагина бўлиб, улар дастлабки пайтларда, Ўрта асрларда қўрғон шаклида бўлган. XX асрнинг бошларигача қўрғонлар мавжуд бўлган. Шулардан: ҳозирги Ангрен шаҳри таркибидаги Жигаристон яқинидаги Жалойирқўргон, Кандирсой этагидаги дарё бўйида Учайрилиш қишлоғи ёнидаги Қўргон қишлоғи ҳам аввал Жалойирқўргон деб аталган. Кандирсой ҳавзасида Оқота қишлоғи ва бошқа ерларда Жалойир қабиласи мансуб аҳоли кўпчиликни ташкил этган. Кейинчалик уларнинг аксарияти Кандирсой этагига, Қорасувёқа қишлоғига кўчиб келишган.

🔹Олмалиқ шаҳридан шарқроқда Пискент тумани таркибида "Намуна" ҚФЙда Жалойир қишлоғи ҳозир ҳам мавжуд. Ундан ташқари Олмалиқ яқинидаги Қорақиясой этагидаги Абдулла Қодирий маҳалласи илгари Жалойир деб номланган. Қорақиясойнинг юқори оқимида Тожикистон ҳудудида Жалойир қишлоғи бўлган. Оҳангарон дарёсининг ўнг соҳилида Уйшун ва Бойовул қишлоқлари орасида, Ўрта Чирчиқ тумани чегарасига яқин ерда ҳам ҳозирда Жалойир номли қишлоқ мавжуд. Юқори Чирчиқ туманидаги Қанғли (Жамбул), Қурсой қишлоқларида ҳам ушбу уруғ вакиллари бор. Ундан ташқари Чотқол тоғининг жануби-ғарбий этагидаги Тошсой, Ўзар, Шоштепа каби қишлоқларда ҳам Жалойир қабиласига мансуб аҳоли яшайди. Бундан кўриниб турибдики, ушбу қабила вакиллари Оҳангарон водийсида кенг тарқалган. Асрлар давомида улар ярим кўчманчи чорвадор бўлган. Бўш пайтларида овчилик билан машғул бўлишган. Севимли оммавий ўйинлари улоқ(кўпкари) бўлган.

🔻Қўнғирот қабиласи - келиб чиқиши туркий халқ бўлиб, аввал мўғуллашган, сўнг ўзбеклашган. Х.Дониёроа асарида таькидланишича, Қўштамғали, Вахтамғали, Қанжиғали, Ойинни, Тортувли уруғларига бўлинган.

📌Қўштамғали. Оҳангарон водийсидаги Кўксарой қишлоғида, Калтўпи, Қорақалпоқ- шу номли қишлоқларда, асосан дарё бўйидаги балчиқли ерларда шоли етиштирганлар. Яна шу уруғнинг Мовмиш тўпи Бўканинг Ачамайли қишлоғида мавжуд.

📍Вахтамғалида Қайчили, Қозоёқли(Ўрта Чирчиқда), Ачамайли.

➡️Дўска, Гала тўпи (Ўрта Чирчиқда), ҳозирги Оҳангарон шаҳридан Ойбулоққача ерлар Қанжиғали деб аталган.

📌Ойиннининг Тўпар тўпи Теловда.

🔴Найман қабиласи Оҳангарон туманидаги Бешкапада, унинг тармоқлари: Эшқора, Ҳамротўп дейилади. Ўрғозда, Хўжақишлоқда ҳам ушбу қабилага мансуб одамлар яшайди.

📌Керейит қабиласи асл келиб чиқиши Олтой тоғида яшаган керейитларга (кер-туркий тилда эр, буюк маьноларида қўлланилган) боғланади. Улар Ўғуз қабиласи таркибига кирган. Улар Ўрта асрларда Чингизхоннинг кучли рақиблари бўлган. Улар туркий тилда сўзлашган, марал-буғуга сиғинган. Оҳангарон водийсида керейит қабиласи Олмалиқ яқинидаги Терекли қишлоғида, янги Керейт (Жангирейт) - Гўшсойнинг Якка арча овули, Гулбоғ, Увак, Ачамайли(Илғор), Тўқаёқа қишлоқларида яшаган.

(1 - қисм)

Telegram|facebook
#Фаолият

МАДАНИЙ МЕРОСИМИЗ ДУРДОНАЛАРИНИ АСРАШГА БАРЧАМИЗ МАСЪУЛМИЗ!

🕌Тошкент вилояти прокуратураси билан ҳамкорликда шу кунларда вилоятимиздаги Маданий мерос объектларида назорат-текшириш ишлари амалга оширилмоқда.

📌Жараёнда маданий мерос объектлари атрофида ноқонуний қурилиш ишларини амалга оширилишига йўл қўймаслик юзасидан аҳоли ҳамда тадбиркорлар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

⚡️Бугунги кунгача тарғибот тадбирлари
Паркент, Оққўрғон ва Ўрта Чирчиқ туманларида олиб борилди ва бу жараён вилоятдаги барча туман ва шаҳарларда ўтказилиши режалаштирилган.

Telegram|facebook
#тақдирлаш

II-Халқаро бахшичилик санъати фестивали ғолиблари аниқланди

❇️Жорий йилнинг 17 сентябрь куни Нукус шаҳрида бошланган II-Халқаро бахшичилик санъати фестивалининг ғолиб ва совриндорлари аниқланди. Қуйида улар билан танишинг:

🇲🇰«Фестивалда миллий санъатини тарғиботи учун» номинацияси совриндори
— Тимко Чичаковски (Македония)

🇸🇰«Бахшичилик санъати фестивалининг ёши улуғ иштирокчиси» номинацияси совриндори — Дражик Бугарин (Сербия)

🇳🇪«Халқларнинг қадимий мерос тарғиботчиси» номинацияси совриндори — Нусрат Ансарий (Ҳиндистон)

🇹🇷«Аждодларнинг унутилаётган урф-одатларини тараннум этгани учун» номинацияси совриндори — Толгахан Тикташ (Туркия).

🇺🇿«Бахшичилик санъати орқали дўстлик ришталарини тараннум этгани учун» номинацияси совриндори — Талгат Уринбеков (Ўзбекистон)

🇹🇯«Ҳайъат аъзоларининг меҳрини қозонган иштирокчи» номинацияси совриндори — Мукимжон Камолов (Тожикистон)

🇺🇿«Анъаналарга содиқ бахши» номинацияси совриндори — Қаҳҳор Рахимов (Ўзбекистон)

🇲🇬«Мухлислар эътирофига сазовор бўлган энг яхши иштирокчи» номинацияси совриндори — Келема (Мадагаскар)

🇺🇿«Қадриятлар давомчиси» номинацияси совриндори — Равшан Маматмуратов (Ўзбекистон)

🇺🇿«Бахшичилик санъати жонкуяри» номинацияси совриндори — Баҳром Рахимов (Ўзбекистон)

Танлов ғолиблари:

🥉3-ўрин соҳиби — Самад Кочобаев (Қирғизистон)
🥉3-ўрин соҳиби — «Каукасус» гуруҳи (Грузия)
🥉3-ўрин соҳиби — Хоссейин Гейлан (Эрон)
🥉3-ўрин соҳиби — Бахшиқул Тоғаев (Ўзбекистон)

🥈2-ўрин соҳиби — Элмира Жангаберген (Қозоғистон)
🥈2-ўрин соҳиби — Мубариз Алиев (Озарбайжон)
🥈2-ўрин соҳиби — Алексей Ховаляг (Россия, Тува)
🥈2-ўрин соҳиби — Гулбаҳор Ахимбетова (Ўзбекистон)

🥇1-ўрин соҳиби — Феруз Норматов (Ўзбекистон)


🏆Гран при соҳиби — Жанибек Пиязов (Ўзбекистон)

🎉Танлов ғолиблари қуйидагича тақдирланди:

🥉3-ўрин — 1.250 АҚШ доллари
🥈2-ўрин — 1.750 АҚШ доллари
🥇1-ўрин — 5000 АҚШ доллари

🏆Гран-при соҳиби — 7000 АҚШ доллари

Telegram|facebook