#экспонат
⚪️🟡Қадимда "Мис Қумғон" нима вазифани бажарган?
Қумғон -- ичи қалай билан оқартириб мисдан ясалган дастали, қопқоқли жумракли идиш бўлиб, сув ичиш, чой қайнатиш учун ишлатилади.
🔹Оғзи кенг, жумраги қисқа ва қорни катта (оволсимон) оғзи-бўйни катталиги билан обдастадан фарқ қилади.
📍Ҳажмига кўра катта қумғонга 4-5 литр сув, ўртача қумғонга 2-3 литр сиғади.1-1,5 литр сувдан ортиғини сиғдиролмагам қумғон эса қумғонча деб аталади.
🏛Ҳозирги кунда ушбу экспонат Олмалиқ шаҳар "Ўлкашунослик" музейида сақланмоқда
@tarix_chorrahasida

⚪️🟢Лойдан ясалган қадимий коса
Кулолчилик идишлари энг кўп оммавий тарзда учрайдиган ашёвий манбалардан бири ҳисобланади.
🔹Сополлар 2 гуруҳга бўлинади. Сирланган: коса, товоқ, пиёлаган. Сирланмаган: хум, хумча, кўз, қозон ҳамда катта ҳажмдаги кўзаларни киритиш мумкин. Қадимда лойдан ясалган косаларни таомланиш учун ишлатган.
🔺🔺🔺Ушбу лойли коса Олмалиқ шаҳар "Ўлкашунослик музейига 2015 йилда келтирилган бўлиб, ҳозирга қадар шу музейнинг экспозициясида сақланмоқда.

⚪️🔴Қримдан топилган Самарқанд ҳукмдори тангаси
⚡️Самарқанд ҳукмдори тангаси V-VI асрларда зарб қилинган.
😳Ҳозирда Эрмитаж музейида сақланяпти. Ушбу танга 1886 йил Россия экспедицияси томонидан Қримда топилган.

⚪️🟣Миллий либосларимиз безаги - Зебигардон
Ўзбек миллий либосларнинг асосий безакларидан бири ҳисобланган Зебигардонларни ҳозирги кунда фақат раққосаларнинг бўйнида кўриш мумкин.
📍ХIХ-ХХ асрларда Тошкент, Фарғона, Самарқанд ҳудудларида кенг тарқалган. Марказдаги медалион анор кõринишига эга. Анор серфарзандлик ва бойлик рамзи ҳисобланади.

⚪️🔵ХVI аср тарихига гувоҳ бўлган сопол идиш бўлаги
Кулолчилик ХIV-ХVI асрларда анча тараққий этган ҳунармандчилик тури ҳисобланиб, Ўрта Осиёда, айниқса, ўзбеклар ва тожиклар яшайдиган жойларда тараққий этган. Бунинг натижасида Қоратоғ, Панжакент, Самарқанд, Китоб, Шаҳрисабз, Ғиждувон, Хоразм, Тошкент, Ғурумсарой, Риштонда сопол идишларни сирлаб безатишнинг ўзига хос услублари вужудга келган.
🏺Бу марказларда тайёрланган кулолчилик буюмлари пишиқ, чиройли, нафис, сирли ҳамда кўркам нақшлари билан диққатни тортади.
📍ХVI асрларга тегишли бўлган ушбу ашиё Чирчиқ шаҳар тарихи музейи экспозициясидан жой олган. Бежиримлиги билан бир қарашда эътиборингизни тортадиган бу сопол бўлагини безашда уч рангдаги глазурдан фойдаланилган. Юксак кулолчилик намунаси ҳисобланган мазкур экспонат ҳалигача музей меҳмонларининг кўзини қувонтириб келмоқда.

⚪️🟣САМОВАРЛАР ЭНДИ ТАРИХГА АЙЛАНДИМИ?
(Ёки уйингизда самовар борми)🧐
📐Ушбу самовар сувни иситиш учун руслар томонидан яратилган. Рус маданиятининг ёрқин намунаси сифатида дунёга танилган. Уни қадимги шарқ кишилари безаклари учун ҳам қадрлаган. Самоварга уйнинг кўрки сифатида қараганлиги ҳақида ҳам фикрлар бор.
📍Бу суратдаги самоварлар вилоятимиз аҳлига тўйларида кўп хизмат қилган бўлса ажабмас. Қорайиброқ туришидан шунақа хулоса беряптида!😊

⚪️🟠 ЖАҲОНДА ЯГОНА БЎЛГАН ЭКСПОНАТ ЎЗБЕКИСТОНДА
Кўриб турганингиз турон йўлбарси музейнинг энг ноёб ашёларидан биридир. Бу ҳайвон 1954 йилдан буён табиатда ҳам, ҳайвонот боғларида ҳам сақланиб қолмаган. Яъни бу тур қирилиб кетган.💁
1935 йилда Амударё тўқайзорларидан тутилган турон йўлбарси экспонати жаҳонда фақат бизнинг музейимизда бор.
Фақат у вилоятимизда эмас, Самарқанддаги музейда сақланмоқда. Шундай бўлсада, жаҳонда ягона бўлган экспонат Ўзбекистонда сақланмоқда. 😊

#ЭКСПОНАТ
⚪️🟢Чўпон най ҳақида эшитганмисиз?
🖇Най -- пуфлаб чалинадиган мусиқа асбоби бўлиб, у асосан Шарқ мамлакатларида ,Ўрта Осиёда кенг тарқалган. Найнинг 2 хил тури бор, булар бўйламасига (чўпон) чалинадиган ҳамда ёнламасига ушлаб чалинадиган найлардир.
🔖Найнинг энг қадимий тури чўпон найидир. Най ёғочдан, мисдан ясалади. Най узунлиги 45-52 см диаметри 20-30 мм ли 2-3 та тешиги ҳам бўлади.
📌Найдаги бармоқчалғич тешиклар беркитилиш сонига қараб миллий созандалар орасида "беш қўл", "тўрт қўл", "уч қўл", дея қўлланилган. Ушбу найлар Олмалиқ шаҳар "Ўлкашунослик" музейига маҳаллий аҳоли томонидан келтирилган.

⚪️🔵Мейсен қутичаси Чирчиқ шаҳар тарихи музейида
🔸Чирчиқ шаҳар тарихи музейи кўргазмалар залидан ўрин олган қутича (шкатулка) Германия давлати Мейсен фабрикасида ХIХ аср охири - ХХ аср бошларида ишлаб чиқарилган.
Шу ўринда Мейсон фабрикаси ҳақида қисқача:
🔺 Европада биринчи Мейсен чинни фабрикаси 1710 йилда, Саксонияда алкимёгар Иоганн Фридрикс томонидан қаттиқ форфор ясаш сири очилган. Шундан сўнг Германия аҳолиси орасида чинни буюмлар тезда машҳур бўла бошлаган ва 1710 йилда Мейсенда чинни фабрикаси очилган. Мейсен чиннилари бутун дунёга машҳур.
◾️1730 йил охирига келиб, чиқарилган маҳсулотлар Европа ва бошқа давлатларда қўлланила бошлаган.
🔘 Ушбу заводда чинни музейи мавжуд бўлиб, ташриф буюрувчи сайёҳлар Мейссеннинг чиннилари атрофида экскурсиялар ва семинарлар ўтказади. Семинарларда чинни тайёрлаш жараёнлари ҳам намойиш этилади.

⚪️🟠“МУСТАХОРА” – СУВ ИДИШИ
Қадимги Шарқда, хусусан бизнинг аждодларимиз нафис сопол буюмлар тайёрлашга катта эътибор қаратган ва сополдан турли хил уй-рўзғор буюмлари ясаб, ундан кенг фойдаланган.
◾️Аждодларимизнинг мероси бўлиб ўтиб келган ушбу сопол буюмларнинг намуналари бугунги кунда музейларимизда сақланиб, бизнинг ўтмишимиздан ҳикоя қилиб турибди.
🔹Ана шундай сопол буюмлардан бири Чирчиқ шаҳар тарихи музейида сақланаётган бўлиб, “Мустахора” яъни, сув учун идиш, деб номланади. Ушбу тарихий ёдгорлик V-IX асрларга мансуб бўлиб, 1959 йили археологлар томонидан Ниёзбек тепалигидан топилган.
📖Юртимизнинг турли ҳудудларидан археологлар томонидан топилган ҳар хил ҳажмдаги хумлар, кўзалар, кувачалар бошқа маиший уй-рўзғор сопол буюмлари мамлакатимизда кулолчиликнинг равнақ топганидан далолат беради.