#КУН_ҲАДИСИ
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Албатта, дуо ер ва осмон ўртасида мавқуф (тўхтатилган) бўлиб туради. То Набиййинга салавот айтмагунингча, ундан бирор нарса кўтарилмайди”, деди.
Термизий ривоят қилган

ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:
1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
"Кифоя" китобидан.

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ОДАМНИНГ МАЙМУНДАН ПАЙДО БЎЛИШИ
САВОЛ: Assalomu alaykum! Alloh ilmingizni ziyoda qilsin. Savol: Men abituriyentman, tibbiyot oliygohiga tayyorlanaman shunday ekan "biologiya" fanida odamning paydo bo'lishiga doir noto'g'ri ma'lumot keltirilgan (ya'ni maymunlardan kelib chiqqan degan) ushbu kitobni doimiy o'qib uni to'g'ri deb aytish gunohmi. Shu masalaga o'z fikringizni bildirishingizni so'rab qolaman. javob uchun oldindan rahmat!
ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом. Ҳа, ўз тасдиғини топмаган ва ёлғон бўлган гапларни айтиб юриш катта гуноҳ.
ЎМИ фатво ҳайъати
savollar.muslim.uz

#КУН_ОЯТИ
Шайтон сизларни (хайр-эҳсон қилишда) камбағал бўлиб қолишдан қўрқитади ва фаҳш ишларга ундайди. Аллоҳ (эса) сизларга Ўзидан мағфират ва фазл (бойлик) ваъда қилади. Аллоҳ (карами) кенг ва билимдон зотдир.
Бақара сураси 268-оят

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ мен орқали юборган ҳидоят ва илмнинг мисоли худди ерга тушган кўп ёмғирга ўхшайди.
Ернинг баъзи жойи яхши экан, сувни қабул қилиб, кўплаб наботот ва ўсимликларни ўстирибди. Унинг баъзи жойлари қаттиқ экан, сувни тутиб қолибди. Бас, у билан Аллоҳ одамларга манфаат берибди. Улар ундан ичибдилар, суғорибдилар ва экин экибдилар. Ернинг баъзи жойлари силлиқ экан. Сув тутмас ва экин ҳам ўстирмас экан. Ана ўша худди Аллоҳнинг динида фақиҳ бўлган кишига ўхшайди. Аллоҳ мен ила юборган нарса унга манфаат берибди. Бас, ўзи ўрганибди. Ўзгаларга ўргатибди. Бошқаси ўша нарсага эътибор бермаган кишига ўхшайди. Яна бири эса, мен ила юборилган Аллоҳнинг ҳидоятини қабул қилмаган одамга ўхшайди», дедилар».
Икки Шайх ривоят қилишган..

#СИЙРАТ
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ – ЮКСАК БАЛОҒАТ ВА ФАСОҲАТ СОҲИБИ
Қуйида биз ҳам Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ана шу бўстондан терилган мевалар янглиғ пурмаъно сўзлари ва гўзал насиҳатларидан баъзиларини сиз азизларга ҳавола қиламиз:
- «Истихора қилган ноумид бўлмайди, маслаҳат қилган надомат чекмайди, иқтисод қилган фақир бўлмайди» (Имом Табароний ривояти).
- «Инфоқда (сарф-ҳаражатда) иқтисод қилиш ҳаётнинг ярмидир, инсонларга дўстона муносабатда бўлиш ақлнинг ярмидир, гўзал савол бериш илмнинг ярмидир» (Имом Байҳақий ва бошқалар ривояти).
- «Аллоҳ розилиги йўлида қилинган чора-тадбир каби ақлли тадбир йўқ. Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсалардан тийилишдек тақво йўқ» (Имом Байҳақий ривояти).
- «Ҳақиқий мусулмон – бошқа мусулмонлар тили ва қўлидан омонда бўлган кишидир. Ҳақиқий муҳожир – Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан ҳижрат қилган (яъни ўша нарсаларни тарк қилган) кишидир» (Муттафақун алайҳ).
- «Омонатдорлиги йўқ кишининг иймони йўқ, аҳду паймони йўқ кишининг дини йўқ» (Имом Аҳмад ва бошқалар ривояти).
- «Қадрдон дўстларга гўзал муомалада бўлиш иймондандир» (Имом Ҳоким «Мустадрак»ида ривоят қилганлар).
- «Кишининг чиройи тилининг фасоҳатидадир» (Қодоъий ривояти).
- «Иккита еб тўймас очкўз бор. Бири – толиби илм, яна бири – дунёни талаб қилувчи» (Имом Табароний ва бошқалар ривояти).
- «Нодонликдан ортиқ фақирлик йўқ. Ақлдан азизроқ бойлик йўқ, ужб (ўзига-ўзи қойил қолиш) дан тубанроқ йўқ» (Имом Ибн Можа ривояти).
- «Гуноҳ унутилмас, яхшилик ўчмас, Дайён Зот ўлмас. Қандай хоҳласанг, шундай бўл» (Фирдавс «Муснад»идаги имом Дайламийнинг ривояти).
«ИККИ ОЛАМ САРВАРИ». САЙЙИД МУҲАММАД ҲАСАНИЙ

Forwarded from Muslim.uz
Телеграмдаги пул тикиб ўйналадиган ўйинлар
Ҳозирги кунда баъзи телеграм каналларида айрим кишилар спорт ўйинлари, масалан футболда қайсидир жамоага пул тикиб, кимнинг пул тиккан жамоаси ютса, ўша одам нариги жамоага тикилган пулларни ҳам олиши билан боғлиқ ўйинлар эълон қилинмоқда. Бу каби нарсалар қимор ҳисобланади. Бошқача қилиб айтганда ғолиб мағлубдан бирор нарса оладиган ҳар бир ўйинга қимор дейилади.
Динимизда қимор қаттиқ қораланган ва гуноҳи кабира дейилган.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг Бақара сураси, 219-оятида қиморни қаттиқ қоралаб, шундай марҳамат қилган:
يَسْأَلُونَكَ عَنِ الْخَمْرِ وَالْمَيْسِرِ قُلْ فِيهِمَا إِثْمٌ كَبِيرٌ وَمَنَافِعُ لِلنَّاسِ وَإِثْمُهُمَا أَكْبَرُ مِن نَّفْعِهِمَا وَيَسْأَلُونَكَ مَاذَا يُنفِقُونَ قُلِ الْعَفْوَ كَذَلِكَ يُبيِّنُ اللّهُ لَكُمُ الآيَاتِ لَعَلَّكُمْ تَتَفَكَّرُونَ
“Сендан хамр ва қимор ҳақида сўрарлар. Сен: «Иккисида катта гуноҳ ва кишилар учун манфаат бор ва гуноҳлари нафларидан каттадир», деб айт. Ва сендан нимани нафақа қилишни сўрарлар. Сен:«Ортиқчасини», деб айт. Аллоҳ шундоқ қилиб сизга Ўз оятларини баён қилади. Шоядки тафаккур қилсангиз”...
ᅠ
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ
@muslimuzportal обуна бўлинг

t.iss.one
Телеграмдаги пул тикиб ўйналадиган ўйинлар
Ҳозирги кунда баъзи телеграм каналларида айрим кишилар спорт ўйинлари, масалан футболда қайсидир жамоага пул тикиб, кимнинг пул тиккан жамоаси ютса, ў...
#КУН_ОЯТИ
У Ўзи хоҳлаган кишиларга ҳикмат (пайғамбарлик ёки Қуръон илмини) беради. Кимга (мазкур) ҳикмат берилган бўлса, демак, унга кўп яхшилик берилибди. Бундан фақат оқил кишиларгина эслатма олурлар.
Бақара сураси 269-оят

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фақат икки нарсадан бошқада ҳасад йўқ. (Биринчиси) Аллоҳ бир одамга молу дунё берсаю, у ўшани тўғри йўлда сарф қилса, (иккинчиси) Аллоҳ бир одамга илм берсаю, у ўша илми ила ҳукм чиқарса ва таълим берса», дедилар».
Икки Шайх ва Термизий ривоят қилишган.

Зиёратчиларимизнинг илк гуруҳи Она Ватанимизга соғ-саломат қайтдилар
Батафсил: https://telegra.ph/Ilk-ziyoratchilarimiz-Ona-Vatanimizga-so%D2%93-salomat-%D2%9Bajtdilar-11-25

Telegraph
Зиёратчиларимизнинг илк гуруҳи Она Ватанимизга соғ-саломат қайтдилар
Авввал хабар бериб ўтганимиздек, Тошкент-Жидда-Тошкент йўналиши бўйлаб Саудия Арабистонига Умра ибодатини адо этиш учун жўнаб кетган зиёратчиларимиз бугун мамлакатимизга соғ-омон етиб келдилар. Таъкидлаш керакки, улар учун Мадина ва Макка шаҳарларида барча…
#СИЙРАТ
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ҚУРИЛИШ ВА БОЗОР ИШЛАРИГА МУНОСАБАТЛАРИ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам иморат қуриш ва иншоотлар барпо қилишда саҳобаларни муайян қоидага асосланишга буюрганлар. Шунинг учун ул зотдан уй қураётганда қўшнининг ҳаққи тўғрисида сўралганда: «Иморатингни унинг иморатидан юқори кўтариб юбормагинки, шамол йўлини тўсиб қўясан, қозонинг (да пишириладиган ва қовуриладиган овқатларнинг) ҳиди билан ҳам озор берма. Мабодо озор берадиган бўлсанг, унга ҳам овқатдан чиқар», деганлар. Бошқа бир ривоятда: «...қўшнига келадиган шамолни фақат ўзи рухсат берсагина тўсиб қўйса бўлади», деганлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қурилишларда бевосита қатнашиб, ишини пухта бажараётган саҳобаларни мақтаб, уларнинг маҳоратига муносиб баҳо берардилар. Кунларнинг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қайс ибн Толқ Ҳанафийнинг бир масжид қурилишида саҳобалар билан бирга астойдил лой қораётганини кўриб қолдилар. Кейин лой қоришни Қайсга топширдилар-да: «Лойни унинг яқинига қўйинглар, у бу ишни бошқалардан яхшироқ билади», дедилар. Қайс ибн Толқнинг ўзи бу воқеани шундай хотирлайди: «Мен Мадинага – Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келганимда у зот саҳобалар билан масжид қурилишида ишлаётган эканлар. Лой қоришни яхши билганим учун дарҳол белкуракни қўлимга олиб, лой тайёрлай бошладим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга қараб: «Бу Ҳанафий лой қоришга уста экан», деб мақтадилар». Бошқа бир ривоятда шундай дейилган: «У лой қоришга устароғингиз экан».

НАМОЗГА ДОИР ФАТВОЛАР
179-ФАТВО
Имом қироатда ёрдамга муҳтож бўлган тақдирда муқтадий дарҳол ёрдам беришга шошилмаслиги лозим, балки ўзига бироз қўйиб бериб, агар ўзи уддасидан чиқмаса ёки сукут сақлаб қолса, шундагина ёрдам бериш лозим бўлади. Лекин имом ҳам, агар намозга яраша қироат қилган бўлса, қавмни ёрдам беришга мажбур қилмаслиги, балки рукуъга кетавериши мумкин.
«Оламгирия», «Муҳит», «Кофий»
«Минг бир фатво». 1-қисм

Эй, инсонлар! Дарҳақиқат, Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишишингиз учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила (элат)лар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳ наздида (энг азизу) мукаррамроғингиз тақводорроғингиздир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор зотдир.
Ҳужурот сураси 13-оят
Эй, инсонлар! Дарҳақиқат, Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишишингиз учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила (элат)лар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳ наздида (энг азизу) мукаррамроғингиз тақводорроғингиздир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор зотдир.
Ҳужурот сураси 13-оят
#КУН_ҲАДИСИ
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қуръон қироат қиладиган мўминнинг мисоли утружжага ўхшайдир. Унинг ҳиди хушбўй, таъми ширин.
Қуръон ўқимайдиган мўминнинг мисоли хурмога ўхшайдир. Ҳиди йўқ, таъми ширин.
Қуръон ўқийдиган мунофиқнинг мисоли райҳонга ўхшайдир. Ҳиди хушбўй, таъми аччиқ.
Қуръон ўқимайдиган мунофиқнинг мисоли ҳанзалага–аччиқўтга ўхшайдир. Ҳиди йўқ, таъми аччиқ», дедилар».
Бешовлари ривоят қилишган

180-ФАТВО
Намозда инграса, оҳ тортса ёки овоз билан йиғласа, қаралади — агар жаннат, дўзах каби ухравий нарсаларни ўйлаб шундай қилган бўлса, намозн бузилмайди. Борди-ю, оғриқ, касаллик, бирор мусибат туфайли бўлса намози бузилади.
«Оламгирия»

Ўлим – бир лаҳзалик иш
Абу Атийянинг ўғли Ҳаммод ибн Саид айтади: «Отам Абу Атийянинг ўлими яқинлашганда бироз бетоқат бўлдилар. У кишига: «Ўлимдан қўрқяпсизми?» дейишди. Отам шундай жавоб бердилар: «Мен ўлимдан қўрқаётганим йўқ, чунки ўлим – бир лаҳзалик иш. Лекин ундан кейин бўладиган ишдан – мени қаерга олиб боришларидан хавотир оляпман».
Солиҳлар гулшани. Ҳоний ал-Ҳаж

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
БУ ДУНЁ СИНОВЛАРДАН ҚОЧОЛМАЙДИГАН ДАРАЖАДА КИЧИК, ЙЎҚОТГАНЛАРИНГНИ ЯНА БИР БОР КЎРА ОЛМАЙДИГАН ДАРАЖАДА БУЮКДИР...
ЯҚИНЛАРИМИЗНИ ҚАДРЛАЙЛИК, МЕҲР-МУҲАББАТ УЛАШАЙЛИК. ЗЕРО, БУ ҲАМ АМАЛ ДАФТАРИМИЗНИ ЧИРОЙЛИ САТРЛАР БИЛАН БОЙИТИШГА БИР САБАБДИР...
КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ВА БАРАКОТЛИ ЎТСИН, ҚАДРЛИЛАР!..

(У) Еру осмонларнинг Яратувчисидир. Бирор ишни қиладиган бўлса, (фақатгина унга) «Бўл!» деса, бас, у бўлади.
Бақара сураси, 117-оят

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Биздан бир нарсани эшитиб, уни худди эшитганидек қилиб етказган одамни Аллоҳ ёрлақасин, бас, баъзи етказилган одам эшитувчидан кўра англовчироқдир», дедилар».
Термизий ва Абу Довуд ривоят қилишган.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларидан эшитилган илмни худди эшитгандек қилиб бошқаларга етказишга тарғиб қилмоқдалар ва ортидан ана шу етказиш туфайли келадиган фойдалардан бирини эслатиб қўймоқдалар. Эшитганлар қандай эшитса шундай қилиб етказиб қўйсалар, ўша етказилган одамлар ичидан ўша нарсани бевосита эшитган одамдан ҳам кўра чуқурроқ англаб етадиган кишилар етишиб чиқишини башорат қилмоқдалар.

МУҲАММАД АЛ-ЖИНДИЙ: АКАДЕМИЯ САЛОҲИЯТИДАН ҲАЙРАТГА ТУШДИМ!
Мен, Ўзбекистон халқаро ислом академиясини диний ва дунёвий билимлар уйғун ҳолда ўқитиб келинаётган дунёдаги нуфузли олий таълим даргоҳларидан бири сифатида биламан, — дейди ўз сўзида Муҳаммад аш-Шаххат ал-Жиндий жаноблари. — Ўзбекистон олимлари қадимдан дунё илм-фани тамаддунига катта ҳисса қўшган. Ислом динида ҳам дин ва дунёвий билимлар тенг қўйилади. Бу ҳақида муқаддас Қуръон китоби ва айнан сизнинг юртингизда камолга етган буюк муҳаддис олимлар Имом Бухорий, Имом Термизий тўпланган кўплаб ҳадисларда ҳам келтирилган. Ёшларнинг баркамол вояга етиши ва дунёда рақобатбардош мутахассис сифатида ўз ўрнига эга бўлишида бу жуда муҳим омил.
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
📚@surxonmuslimuz

|
Диний-маърифий канал