Surxonmuslim.uz
4.74K subscribers
8.82K photos
2.7K videos
27 files
8.24K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

* * * * * * *

Зубайр ибн Аввомнинг онаси Сафиййа Жаноби пайғамбарнинг аммалари эди. Отаси Аввом эса, Фижор жангида ҳалок бўлган. Зубайрнинг мусулмон бўлганини амакиси эшитиб, юзи буришиб кетди. Жиянининг бу ишидан асло хурсанд бўлмаган эди у.
— Эшитганларим ростми, эй Зубайр? — деб сўради жаҳлдан ўзини зўрға тийиб.
— Қайсиниси, амаки?
— Яъни, сабий (юлдузларга сиғинувчилардан) бўлганмишсан?
— Асло, амакижон. Ҳеч качон сабий бўлолмайман, — деб жавоб қилди Зубайр. Унинг тўғри сўзли эканини амакиси биларди.
— Демак, туҳмат қилишибдида... — деди ва суҳбат шу билан тугади.
Орадан ўтган бир неча кун давомида амаки бу хақда бошқа ўйламади. Аммо тасодифан уни намоз ўкиётганда кўриб колиб, фиғони кўкка кўтарилди.
— Сен тунов куни менга ёлғон сўзлабсанда, Зубайр? — деди.
- Мен ёлғон гапирмадим. Ундай ниятим ҳам йўқ, амакижон!
— Яъни, Муҳаммаднинг даъватига юриб, унинг динига кирганингни инкор киласанми?
— Йўқ, ҳеч қачон инкор қилмайман. Муҳаммад ибн Абдуллоҳнинг динига кирганим рост, аммо у сабий эмас, мен ҳам. Ҳозир ҳам Яратганга сажда қилаётган эдим.
—Масала энди ойдинлашди, — деди амакиси. — У ҳолда, амакинг сифатида дарҳол эски динингга, отанг Аввомнинг ва менинг динимга қайтишингни талаб этаман.
— Бундай қилолмайман, амакижон.
- Жиддий гапиряпсанми, Зубайр?!
Амакисининг бундай дейиши ўта табиий бир ҳол эди. Чунки тушида ҳам Зубайрнинг бунақа жавоб беришига ишонмасди. Ҳайрат ва ғазаб ичида берилган саволга Зубайр ғоят хотиржамлик билан:
— Албатта, амакижон, жиддий гапирянман, - деб жавоб қилди.
— Мен сени амакига қарши чиқадиган бола бўласан деб сира кутмаган эдим. Шу кунгача бундай хатти ҳаракатни кўрмадим. Демак, энди бутунлай ўзгарибсанда?!
Зубайр анчагача панд-насиҳат тинглади. Аммо булар фойда бермади. Насиҳатлар кор қилмагач, қўл-оёғи боғланди. Бир хонага қамаб қўйилди. Орадан йигирма тўрт соат ўтди. Бу жазо етарли бўлиши керак эди.

Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Аллоҳ таолога кўпроқ шукр қилайлик, чунки ўйлаганимиздан кўра кўпроқ неъматга соҳибмиз...

АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!

Кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!
#КУН_ОЯТИ

Остидан анҳорлар оқиб турадиган, хурмою узумлари бор, турли хил мевалари мўл боғ эгаси кексайиб, нотавон (ёш) болалари билан қолган пайтида ўша боғини оловли тўфон уриб, ёниб кетишини хоҳлайдими?! Тафаккур қилурсиз, деб, Аллоҳ ўз оятларини сизларга шундай баён қилади.

Бақара сураси 266-оят

Бу мисол савобли ишларни риёкорлик билан амалга оширган кишига нисбатан келтирилган. Не умидлар билан парвариш қилинган боғ-роғидан маҳрум бўлган кишидек, риёкор одам охиратда ажру савобдан маҳрум бўлиши тўғрисида огоҳлантирилмоқда.

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
#КУН_ҲАДИСИ

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мендан бир оят бўлса ҳам етказинглар. Бани Исроил ҳақида гапиринглар, танглик йўқ. Ким менга қасддан ёлғон тўқиса, дўзахдаги ўриндиғига жойлашаверсин», дедилар».

Бухорий ва Термизий ривоят қилишган.

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
КЕЧА рўё, ЭРТА хаёлдир...

КЕЧАни бахтли, ЭРТАни умидли қилган БУГУНдир...

Тонгни қаршилаганларга АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Бугунга етказган, қалбларимизга УМИД, тилларимизга ЗИКРУ ДУО жойлаган АЛЛОҲ ТАОЛОга ҳамду санолар бўлсин!

Кунингиз ФАЙЗУ БАРАКОТга тўлсин!!!
Ишга кечикиб қолсак, раҳбардан уялганимиздан бошимиз эгилиб, овозимиз пичирлаб қоламиз.
Намозни кечиктириб, Аллоҳнинг ҳузурида ибодат учун турганимизда ҳам ана худди шу (хижолатли, уятли) ҳолатни ҳис этамизми?

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
#КУН_ОЯТИ

Эй, имон келтирганлар! Ўз қўл меҳнатингиз ва Биз сизлар учун ердан чиқарган нарсаларнинг яхшиларидан эҳсон қилингиз! Ўзингиз фақат кўзингизни чирт юмибгина оладиган даражадаги ёмон нарсаларни (эҳсон қилишга) танламангиз! Шунингдек, билингизки, албатта, Аллоҳ ғаний ва мақтовга лойиқ зотдир.

Бақара сураси 267-оят

Баъзи кишилар закот ёки садақа берадиган бўлсалар, сифатли ва марғуб молларидан эмас, балки нуқсонли ва паст навли нарсаларидан берадилар. Ваҳоланки, ўша нарсалар ўзларига берилса олмаган ёки ноиложликдан олган бўлур эдилар. Бу ояти кариманинг нозил бўлишига сабаб баъзи мусулмонларнинг ўша даврда закотга бериш учун энг паст навли хурмоларни ажратганликлари бўлган.
Аллоҳнинг ғанийлиги, яъни бой ва беҳожат экани тўғрисида қайд этилишининг сабаби Унинг бутун борлиқ ва мулкка эга экани ҳамда одамларнинг берадиган эҳсон ва садақаларига мутлақо муҳтож эмаслиги, балки қилинадиган хайр-эҳсонлар ва закоту ушрлар бандалардан олиниб яна уларнинг муҳтожларига берилишидир. Шунга кўра, халқ орасида “Берган Аллоҳга ёқибти” деган нақл ноўриндир.
Билимдон эканини эслатишидан мурод бандаларига буюрган ёки уларга тақиқлаган ишларини У билим ва ҳикмат асосида қилишини, бирор ишни беҳуда ёки бесабаб қилмаслигини эслатишдан иборатдир (Мд.).
Қуръони каримда Аллоҳ таоло ўзининг зотий ва феълий сифатларидан муносиб ўринларда битта, иккита ва ундан ортиқ зикр этиши илмий аҳамиятга эгадир

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
#СИЙРАТ

РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ЮКСАК БАЛОҒАТ ВА ФАСОҲАТ СОҲИБИ

Қуйида биз ҳам Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ана шу бўстондан терилган мевалар янглиғ пурмаъно сўзлари ва гўзал насиҳатларидан баъзиларини сиз азизларга ҳавола қиламиз:

• «Амаллар ниятга боғлиқдир» (Икки шайх ривояти).

• «Амал қилувчининг амалидан фақатгина ният қилгани бўлади. Мўминнинг нияти амалидан яхшироқдир» (Имом Табароний ривояти).

• «Уруш хийладир» ( Икки шайх ривояти).

• «Жиноятчи фақат ўз зарарига жиноят қилган бўлади» ( Имом Аҳмад ва Ибн Можа ривоятлари).

• «Ҳақиқий жасоратли ва кучли киши – одамлар устидан ғолиб бўлган киши эмас, балки ўз нафси устидан ғолиб бўлган кишидир» ( Ибн Ҳиббон ривояти).

• «Кураги ерга тегмаган паҳлавон эмас. Ҳақиқий паҳлавон ғазаб келган вақтда уни енга олган кишидир» ( Икки шайх ривояти).

• «Эшитилган хабар кўрганчалик эмасдир» ( Имом Аҳмад ва бошқалар ривояти).

• «Мажлислар (да айтилган гап-сўзлар) омонатдир» ( Уқайлий ривояти).

• «Бало тилга боғлиқдир» ( Ибн Абу Шайба ва бошқалар ривояти).

• «Ёмонликни тарк қилиш ҳам садақадир».

• «Бахилликдан ҳам ёмонроқ иллат бўлиши мумкинми?» ( Имом Бухорий ривояти)

• «Ҳаёнинг турган-битгани яхшиликдир» ( Муттафақун алайҳ).

• «Ёлғон қасам ичиш юртни саҳро ҳолатига олиб келади» ( Фирдавснинг «Муснад»ида ривоят қилинган).

• «Қавмнинг саййиди (бошлиғи) уларнинг хизматчисидир» ( Абу Абдурроҳман ас-Суламий ривояти).

«ИККИ ОЛАМ САРВАРИ». САЙЙИД МУҲАММАД ҲАСАНИЙ

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
СОҒЛИК энг буюк ҳадядир.
ҚАНОАТ энг буюк бойлик.
ИШОНЧ энг буюк қардошлик.
МУҲАББАТ энг буюк бахт.

Ассалому алайкум!

Ҳар нафасингиз бахт, меҳр-муҳаббат, ҳузур-ҳаловатга тўлсин!

Хайрли кунлар...
#КУН_ОЯТИ

Юзларингизни Машриқ ва Мағриб томонларига буришингиз (ибодат қилишингизнинг ўзи тўла) яхшилик эмас, балки Аллоҳга, охират кунига, фаришталарга, китобларга, пайғамбарларга имон келтирган, ўзи яхши кўрган молидан қариндошларига, етимларга, мискинларга, йўловчига, тиланчиларга ва қулларни озод қилиш йўлида берадиган, намозни тўкис адо этиб, закотни тўлаб юрадиган киши ва келишилган аҳдларига вафо қилувчилар, шунингдек, оғир-енгил кунларда ва жанг пайтида сабр қилувчилар яхшилик (аҳли) дир. Айнан ўшалар (имонларида) содиқдирлар ва айнан ўшалар тақводордирлар.

Бақара сураси 177-оят

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам осмон уфқида булутни кўрсалар ишни тарк қилар эдилар. Агар намоз ўқиётган бўлсалар ҳам. Сўнгра «Аллоҳим! Мен сендан унинг шарридан паноҳ сўрайман», дер эдилар. 
Агар ёмғир ёғса: «Аллоҳим! Фойдали ва нафли қилгин», дер эдилар».
(Абу Довуд ва Насаий ривоят қилишган.)

Аллоҳ самодан ёққан ёмғир билан ерларни суғориб, унга барака ато қилади.

Бир-биримизга меҳр-муҳаббат улашайликки, қалблар ташналикдан қониб, оқибатларимиз хайрли бўлсин!!!
Forwarded from Surxonmuslim.uz
Бугун сокин осмону фалак,
Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
Қадрдонлар Жума муборак!
Forwarded from Surxonmuslim.uz
Juma Ayyom Muborak azizlar🤲🏻🌙

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEfty0zeadQebCEeRw
Forwarded from Surxonmuslim.uz
Juma Ayyom Muborak azizlar🤲🏻🌙

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEfty0zeadQebCEeRw
Forwarded from Surxonmuslim.uz
Juma Ayyom Muborak azizlar🤲🏻🌙

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEfty0zeadQebCEeRw
Forwarded from Surxonmuslim.uz
Juma Ayyom Muborak azizlar🤲🏻🌙

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEfty0zeadQebCEeRw
Forwarded from Surxonmuslim.uz
🌹 Айём муборак
•┈┈•┈┈•⊰✿✿⊱•┈┈•┈┈•
▫️Қуёш чиқди, борлиқ нурафшон.
▫️Еру-само нурларга тўлсин.
▫️Бугун жума, қадрли инсон,
◾️Айёмингиз муборак бўлсин.

▫️Қилиб барча гўзал тилаклар,
▫️Ҳар ким эзгу тилакка етсин.
▫️Амийн десин кўкда малаклар,
◾️Айёмингиз муборак бўлсин.

▫️Кахф сурасин ўқиган инсон,
▫️Фитналардан омонда бўлсин.
▫️Бугун жума эй аҳли қуръон,
◾️Айёмингиз муборак бўлсин.

▫️Росулимиз ул мухаммадга,
▫️Чексиз солат , саломлар бўлсин.
▫️Табрик сўзим айтай умматга,
◾️Айёмингиз муборак бўлсин.

▫️Икки ракъат жума намозин,
▫️Адо этмоқ муяссар бўлсин.
▫️Тингланг бугун қалбим овозин,
◾️Айёмингиз муборак бўлсин.

▫️Хамду-сано айтиб эгамга,
▫️Лаблар титраб, кўзлар нам бўлсин.
▫️Табрик сўзим барча оламга,
◾️Айёмингиз муборак бўлсин.

▫️Салом қутла аҳли исломни,
▫️Қутловингдан кўнгиллар тўлсин.
▫️Ва йўллагин ушбу каломни,
◾️Айёмингиз муборак бўлсин.

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEfty0zeadQebCEeRw
#КУН_ОЯТИ

Албатта, Биз (одамлардан) қайсилари чиройлироқ амал қилишларини синаш учун Ер юзидаги бор нарсани унга (Ерга) зийнат қилиб қўйдик.

Қаҳф сураси 7-оят