Surxonmuslim.uz
4.74K subscribers
8.82K photos
2.7K videos
27 files
8.24K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
Жони эмас, иймонини

Ибн Абу Жамила айтади: «Бир киши Ибн Ҳайва билан хайрлашаётиб, «Аллоҳ сизни ҳимоясига олсин, Абу Миқдом», деди. Шунда у: «Эй биродаримнинг ўғли, сен Аллоҳдан биродарингнинг жонини эмас, иймонини сақлашни сўра», деди».

Солиҳлар гулшани. Ҳоний ал-Ҳаж
Иймонингиздан айрилиб қолманг

Бу имтиҳон дунёда ҳаётнинг паст-баландларига бардош қилмайдиган баъзи имони заиф кишилар турли хил важлар билан фолбинларга мурожаат қилиб, уларнинг бозорини ривожланишига сабабчи бўлмоқдалар.
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ!

АЛЛОҲИМ, исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қиладиган ибодатларимизга шижоат, матонат, сабот бер!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Номаи аъмолингизга хайрла битиладиган кун бўлсин!..
#КУН_ОЯТИ

Эҳсон қилган ҳар бир нафақангиз (садақангиз) ёки атаган назрингизни, албатта, Аллоҳ билади. (Хайр-эҳсон қилмай ўзига) зулм қилувчиларга эса, ёрдам берувчилар йўқдир.

Бақара сураси 270-оят
#КУН_ҲАДИСИ

Абу Масъуд ал-Бадрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир киши келиб, уловсиз қолганини айтиб, улов сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фалончининг олдига бор», дедилар.
Бас, унинг олдига борди ва у улов берди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир яхшиликка далолат қилса, унга ажр берилади», дедилар».

Тўртовлари ривоят қилишган.
#СИЙРАТ

ПАЙҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ХУТБА ҚИЛИШДАГИ ОДОБЛАРИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам панду насиҳатлар тингловчиларга тушунарли бўлиши учун сўзларни дона-дона ва равон айтишга эътибор берганлар. У зот хутбаларини баланд жойда, юқори овозда ва тик турган ҳолда қилардилар. Шунинг учун Мадинадаги масжидларига алоҳида минбар ясатилган. У зот муборак сўзлари қалбларнинг туб-тубидан жой олиши учун ҳаммага тушунарли лафзлар, гўзал иборалар ва ҳикматли сўзлар билан хутба қилганлар. Долзарб масалаларни янада таъкидлаш, уларга эътиборни тортиш ва энг муҳими, маъруза тингловчилар ёдида яхши сақланиб қолиши учун баъзи жумлаларни уч маротаба такрор айтардилар. Баъзан хутбаларида қофияли сўзлардан фойдаланган бўлсалар-да, аксарият ҳолларда қофиясиз, оддий сўзларни ишлатганлар. Чунки доимий қофияли сўзлаш кишидан ортиқча машаққат талаб қилади. Бунинг натижасида маънолардаги равшанлик ва ойдинлик ҳам йўқолади.

Набий алайҳиссалом фасоҳатли сўзлаш билан бирга, одамларга малол келмаслиги учун хутбани чўзиб ҳам юбормасдилар. Чунки хутбанинг қисқа ва лўнда бўлиши тингловчини зериктириб қўймайди ҳамда етказилаётган маълумотлар зеҳнларда яхши ўрнашиб қолишига сабаб бўлади. Пайғамбар алайҳиссалом буни саҳобаларга ҳам уқтириб: «Кишининг намози узун, хутбаси қисқа бўлиши унинг заковатига далолат қилади», деб марҳамат қилганлар.
Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг хутбалари қисқа ва лўнда бўлишига қарамай, ҳикмат ва гўзал панду насиҳатларга бойлиги билан бошқа оддий нотиқларнинг хутбаларидан ажралиб турган. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам хутбаларини Аллоҳ таолога ҳамду сано ва шаҳодат калимасини айтиш билан бошлардилар. Ундан сўнг: «Аммо баъд...» дея бирор ҳикмат ё ваъз-насиҳатга ўтардилар. Баъзан хутбанинг маъносини тасдиқлаш мақсадида унга мувофиқ ҳолда қўллари билан ишора қилардилар. Бир хутбаларида: «Мен билан қиёмат мана шундай бўлган ҳолатда юборилдим», дея икки бармоқлари – кўрсаткич ва ўрта бармоқларини бир-бирига бирлаштириб кўрсатганлар.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом баъзан хутба қилишдан олдин қавмни бир марта кўздан кечирардилар. Бу орқали қавмнинг нимани билишга эҳтиёжи борлигини билиб олардилар. Сўнг хутбаларида айнан ана шу масалаларга ҳам тўхталиб ўтардилар. Айни вазиятда риоя қилинмаётган бирор яхши иш бўлса, уни қилишга буюрар, мабодо қилинмаслиги лозим бўлган бирор хато иш бўлса, ундан қайтарар эдилар.

«ИККИ ОЛАМ САРВАРИ». САЙЙИД МУҲАММАД ҲАСАНИЙ (
НАМОЗГА ДОИР ФАТВОЛАР

182-ФАТВО

Намоз ичида ит, мушук, қўй, эчки каби ҳайвонларни қўриса ёки ўзига чорласа, қаралади — агар ҳарф ҳосил бўладиган овоз билан бўлса намоз бузилади, ҳарфсиз бўлса бузилмайди.

«Оламгирия», «Захира»

«Минг бир фатво». 1-қисм
Forwarded from Surxonmuslim.uz
Бугун сокин осмону фалак,
Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
Қадрдонлар Жума муборак!
Forwarded from Surxonmuslim.uz
Juma Ayyom Muborak azizlar🤲🏻🌙

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEfty0zeadQebCEeRw
Forwarded from Surxonmuslim.uz
Juma Ayyom Muborak azizlar🤲🏻🌙

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEfty0zeadQebCEeRw
Forwarded from Surxonmuslim.uz
Juma Ayyom Muborak azizlar🤲🏻🌙

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEfty0zeadQebCEeRw
Forwarded from Surxonmuslim.uz
Juma Ayyom Muborak azizlar🤲🏻🌙

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEfty0zeadQebCEeRw
Forwarded from Surxonmuslim.uz
🌹 Айём муборак
•┈┈•┈┈•⊰✿✿⊱•┈┈•┈┈•
▫️Қуёш чиқди, борлиқ нурафшон.
▫️Еру-само нурларга тўлсин.
▫️Бугун жума, қадрли инсон,
◾️Айёмингиз муборак бўлсин.

▫️Қилиб барча гўзал тилаклар,
▫️Ҳар ким эзгу тилакка етсин.
▫️Амийн десин кўкда малаклар,
◾️Айёмингиз муборак бўлсин.

▫️Кахф сурасин ўқиган инсон,
▫️Фитналардан омонда бўлсин.
▫️Бугун жума эй аҳли қуръон,
◾️Айёмингиз муборак бўлсин.

▫️Росулимиз ул мухаммадга,
▫️Чексиз солат , саломлар бўлсин.
▫️Табрик сўзим айтай умматга,
◾️Айёмингиз муборак бўлсин.

▫️Икки ракъат жума намозин,
▫️Адо этмоқ муяссар бўлсин.
▫️Тингланг бугун қалбим овозин,
◾️Айёмингиз муборак бўлсин.

▫️Хамду-сано айтиб эгамга,
▫️Лаблар титраб, кўзлар нам бўлсин.
▫️Табрик сўзим барча оламга,
◾️Айёмингиз муборак бўлсин.

▫️Салом қутла аҳли исломни,
▫️Қутловингдан кўнгиллар тўлсин.
▫️Ва йўллагин ушбу каломни,
◾️Айёмингиз муборак бўлсин.

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEfty0zeadQebCEeRw
#КУН_ОЯТИ

Осмонлардаги ва Ердаги (бор) нарса (мутлақ) Подшоҳ, (нуқсонлардан) Пок, Қудратли ва Ҳикматли бўлмиш Аллоҳга тасбеҳ айтур.

Жумъа сураси 1-оят
Forwarded from Surxonmuslim.uz
Жума кунида суннат бўлган амаллар:


1. Ғусл қилмоқ,
2. Масжидга эрта бормоқ,
3. Мисвок,
4. Хушбўйланмоқ ва чиройли либос киймоқ,
5. Масжидга пиёда бормоқ,
6. Дуо ва Қуръон тиловат қилмоқ,
7. Хутбага жим қулоқ солмоқ,
8. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга (кўп) салавот айтмоқ,
9. Каҳф сурасини ўқимоқ.

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEfty0zeadQebCEeRw
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Аёлларга оид

САВОЛ:
Аввало ўта меҳрибон ва ўта раҳимдил Аллоҳга ҳамду санолар, севимли Пайгамбаримиз Расулуллоҳга чэксиз салому саловотлар булсин! Яна бир бор ассаламу алайкум в.в.б. Шайх ҳазратлари, агар ноурин саволлар ё сузлар булса олдиндан узр сураймиз.1) Аёлларда ҳайздан ташқари кунлик келадиган оқ суюқлик таҳоратни бузадими?2)Агар бу оқ суюққлик тез тез келса,унда ҳар намозда янгитдан таҳорат олиш жоиз буладими?

ЖАВОБ: 1. Бузади.2. Янгитдан тоҳарат олинади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
savollar.islom.uz
Исроф қилганимиз учун сўраламиз!

Тўйга ишлатиладиган ортиқча маблағларга янги оила учун керакли маиший техникалар, китоблар олиб берсак, шу оқилона иш эмасми?! Бир соатга келиб кетадиган машина учун, артистлар учун фалон пул сарфламай, шу пулларни дунё ва охиратимизга фойдали нарсаларга ишлатсак, айни муддао бўларди. Агар уйимизда маиший техника буюмлари, китоблар етарли бўлса, у ҳолда қариндошимиз, қўшниларимиз орасида ночор, муҳтож, қорни тўйса хурсанд бўладиган, қийналиб кун кўраётган оилаларга эҳсон қилсак, ўша оила аъзолари қанчалик хурсанд бўлишини тасаввур қилиб кўрайлик! Ахир улар икки ёшнинг ҳақига ихлос билан дуо қилишади. Зеро, тўй куни
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
БУ ЗОТ КИМ?

Бу зот ким?
Бу зот энг аввало, Абдуллоҳ — Аллоҳнинг қули, бандаси. Мана шу бандалик сифати бу инсоннинг сифатлари ичидаги энг буюк сифатдир. Инсоният бу зотнинг инсон бўлиб яралганидан фахрланади!

Бу зот ким? Бу зот Хотамул Анбиё — пайғамбарларнинг энг сўнггиси, Аллоҳ инсониятга юборган элчиларининг охиргисидир. Ундан кейин осмон ва ер алоқалари узилди! Ундан кейин Нубувват келиши тўхтади!

Бу зот ким? ➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
#КУН_ҲАДИСИ

Авс ибн Авс ас-Сақафий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни ғусл қилса, (ёки жунубликдан) ювинса, (масжидга) эрта борса, пиёда юриб, (улов) минмаса, (имомга) яқинроқ ўтирса ва тингласа, беҳуда (ҳаракат) қилмаса, унинг ҳар бир қадамига бир йиллик рўзанинг ва тунги (таҳажжуд) намозининг ажри берилур», дедилар.

Термизий ривоят қилган