Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
#Закот #Фитр #Фидя
🔗 Улашинг:
@muslimuzportal |@diniysavollar
Фатво ҳайъати
#Закот #Фитр #Фидя
🔗 Улашинг:
@muslimuzportal |@diniysavollar
#РАМАЗОН2023
#закот #фитр #фидя
✅2023 (ҳижрий 1444) йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори белгиланди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
🌐https://t.iss.one/subh_uz

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон2023
#Фитр
❓Фитр садақасини ота-онам номларидан берсам бўладими?
Отабек домла Мамадиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси
🌐https://t.iss.one/subh_uz
#Фитр
❓Фитр садақасини ота-онам номларидан берсам бўладими?
Отабек домла Мамадиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси
🌐https://t.iss.one/subh_uz
ҲОМИЛА НОМИДАН ФИТР САДАҚА ЧИҚАРИШ
#фитр
❓1588-САВОЛ: Фитр садақасини ҳомиладан ҳам бериладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳомила номидан фитр садақаси берилмайди. Фиқҳий китобларимизда ҳомила номидан фитр садақаси бериш вожиблиги ҳақида кўрсатма йўқ. Ибн Обидин “Раддул муҳтор”да ҳомила номидан фитр садақаси берилмаслиги ҳақида шундай дейдилар:
(قوله وطفله) احترز به الجنين فإنه لا يسمى طفلا
“Матнда “ёш боласидан бериш вожиб бўлади”, дедилар, бу билан ҳомиладан вожиб бўлмаслигини ифодаламоқчилар, чунки ҳомила “ёш бола” деб номланмайди”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
▶️https://t.iss.one/subh_uz

ФИТР САДАҚАСИНИНГ СОҚИТ БЎЛМАСЛИГИ
#фитр
❓1589-САВОЛ: Фитр садақаси уни бера олмаган кишининг зиммасидан соқит бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маълумки, фитр садақаси закот фарз бўлганларга вожиб бўлиб, уни Рамазон ҳайити намозини адо қилишдан аввал чиқаришлик афзал эди. Лекин шу вақтга қадар улгурмаса ҳам у соқит бўлмайди, балки уни қачон бўлса ҳам бериш керак. Ҳаттоки, узоқ йиллар, масалан, ўн, йигирма йиллардан бери зиммаларига вожиб бўлган фитр садақасини ўз вақтида бериб келмаганлар ўтган йилларнинг ҳаммаси учун уни адо қилишлари лозим бўлади. Вафот этгунича ҳам бера олмаган киши эса меросхўрларига бу ҳақда васият қилиши вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.

ФИТР САДАҚАНИНГ ҚИЙМАТИ ЯШАШ ЖОЙИДАН ҲИСОБЛАНАДИ
#фитр
❓1594-САВОЛ: Мен ҳозирда иш юзасидан Корея давлатидаман. Оилам Ўзбекистонда. Ўзим ва оилам номидан фитр садақасини беришда Ўзбекистонда эълон қилинган қийматда бераманми ёки ўзим турган давлатдаги қийматдами?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Фитр садақаси тўрт хил маҳсулотдан ёки уларнинг қийматидан берилади. Қийматни ҳисоблашда фитр садақасини бераётган оила бошлиғи ўзи турган жойдаги қийматни ҳисобга олади. Уламоларимиз закотда бойлик турган жой, фитр садақасида эса берувчи турган жой эътиборга олинишини ҳамда фарзандлари яшаётган жойининг аҳамияти йўқлигини таъкидлаганлар.
Шунга биноан, сиз фитр садақаси бериладиган тўрт маҳсулотдан бирининг Кореядаги қийматини ҳисоблаб, ўзингиз ва оила аъзоларингиз номидан фақирларга берасиз. Валлоҳу аълам.

ФАРЗАНД НОМИДАН ФИТР САДАҚА БЕРИШ
#фитр
❓1607-CАВОЛ: Мен алоҳида бўлиб, янги уйга кўчиб чиққанман. Дадам биз учун ҳам фитр садақасини бермоқчи. Шундай қилса бўладими? Ёки алоҳида беришим керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Фитр садақасини нисоб миқдоридаги мол-мулкка эга ҳур ва мусулмон бўлган кишилар ҳайит тонгида адо этишлари вожибдир. Ундан аввал беришлари ҳам мумкин. Ана шу миқдордаги мулкка эга киши фитр садақасини ўзи ва ёш болалари номидан бериши вожиб. Аммо балоғатга етган фарзандлари ва хотини учун фитр садақа бериши вожиб эмас. Бироқ вожиб бўлмаса ҳам балоғатга етган фарзандлари ва аёли учун, ўзларига айтмасдан фитр садақаларини бериб юборса, улар зиммасидан фитр садақаси соқит бўлади. Валлоҳу аълам.