Subhuz расмий, диний- маърифий канал
564 subscribers
6.74K photos
4.43K videos
8 files
12K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Андижон вилоят вакиллиги

Андижон шаҳар "Имоми Аъзам" жоме масжиди имом хатиби Исомиддин домла Шамсиддиновнинг расмий, диний, маърифий канали.

YOUTUBE каналимиз 🎥 https://www.youtube.com/channel/UCSSXB_sxNVfEQv7tlh-JTgg
Download Telegram
​​КУМУШДАН ЗАКОТ БЕРИШ
#закот

1548-CАВОЛ: Тилла ёки нақд пулим йўқ. Аммо 600 грамм кумушим бор. Шу кумушдан закот бераманми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Кумушнинг нисоби икки юз дирҳам, яъни 595 граммга тенг. Кимда шу ва шундан кўп миқдордаги кумуши бўлиб, бир йил ўтган бўлса, қирқдан бирини закот сифатида беради. Тилла ва кумушда қиймат эмас, вазн ҳисобга олинади. Шу сабабли кумушнинг нархи закот нисобига етмаслиги мумкин, аммо вазн жиҳатдан етгани учун закот берилади. Закот беришда, кумушнинг ўзидан ёки қийматидан берса ҳам бўлади (“Бадоъиус-саноиъ” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

▶️https://t.iss.one/subh_uz
​​ЗАКОТГА ВАКИЛ БЎЛГАН ИНСОННИНГ ЗАКОТДАН ОЛИШИ
#закот

1561-CАВОЛ: Бир киши закотларини бериб қўйишга мени вакил қилди. Ўзим ҳам муҳтожман. Ана шу закотдан ўзим учун олсам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Закот бераётган шахс маълум инсонларни айтган бўлса, вакил айнан ўшаларга бериши, гарчи муҳтож, закот олишга ҳақли бўлса ҳам, ўзи олмаслиги лозим. Аммо “Ўзингиз билиб муҳтожларга бераверинг”, деб берган бўлса ва вакил ҳам закот олишга ҳақли тоифадан бўлса, олиши дуруст. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

▶️https://t.iss.one/subh_uz
🥰1
​​ҚЎЗИЛАРНИНГ ЗАКОТИ
#закот

1564-CАВОЛ: Менда жами 40 тадан ошиқ қўйлар бор. Улар орасида яқинда туғилган қўзилар ҳам бор. Улардан закот бераманми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Катта қўйлар ва кичик қўзилар аралаш бўлган ҳолатда қўзилар чиқариб ташланмайди, балки барчаси ҳисобланади ва закот чиқарилади.
   Агар қўйларни тижорат мақсадида боқаётган бўлсангиз, барча қўй-қўзиларнинг умумий қийматидан закот чиқарасиз. Агар тижорат мақсадида боқилмаётган бўлса, ундан закот бериш учун йилнинг кўп қисмида яйловда боқилиши ва маълум ададда бўлиши шарт бўлади. Агар сизнинг қўйларингизда шу шартлар топилса, қирқта қўйдан битта қўй закот берасиз. Қирқтадан то бир юз йигирматага етгунича биттадан қўй бериб бораверасиз. Бир юз йигирма битта бўлганида, иккита қўй берасиз. Шу ҳукмга кўра, агар қўйларингиз бир юз йигирматага етиб бормаган бўлса, битта қўй берасиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

▶️https://t.iss.one/subh_uz
🔥1
​​ЗАКОТНИ АВВАЛРОҚ БЕРСА, КЕЙИНГИ ЙИЛ ҚАЙСИ ВАҚТДА БЕРАДИ?
#закот

1567-CАВОЛ: Мол-мулким нисобга етганига сентябрь ойида 1 йил бўлади.  Мен март ойида Рамазонда закотимни бердим. Келгуси йилнинг закоти қачон зиммамга вожиб бўлади? Март ойидами ёки сентябрдами?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мол нисобга етгач, қамарий ҳисобда бир йил тўлгандан кейин ҳам нисобдан камаймаган бўлса, закот вожиб бўлади.
   Маълумки, қамарий ҳисоб шамсий ҳисобдан 10-11 кун озроқ, шунга кўра молингиз нисобга етгандан кейин 355 кун ўтгач, закот вожиб бўлади. Молингиз масалан, 20 сентябрда нисобга етган бўлса, закот кейинги йил 10 сентябрда вожиб бўлади. Сиз закотни март ойида берган бўлсангиз, вақтидан аввал берган бўласиз ва бу билан албатта закот адо бўлади. Аммо бу билан закот вожиб бўлиши март ойига кўчиб қолмайди, балки мол нисобга етган вақтга боғлиқ бўлиб тураверади. Шунинг учун кейинги йилнинг закоти 1 сентябрда вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

▶️https://t.iss.one/subh_uz
​​ЗАКОТНИ ҲАҚДОРЛАРГА ЕТКАЗГАНИ УЧУН 10% ОЛИШ
#закот

1574-САВОЛ: Закот пулларини тарқатишга масъул бўлган шахс ўзи учун хизмат ҳақи сифатида 10% олиб қолиши мумкин деб эшитдим. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Закот пулларини тарқатишга масъул бўлган шахс ўзи учун 10% олиб қолиши мумкин эмас. Бу хато тушунчадир.
   Аллоҳ таоло ояти каримада закот олишга ҳақли тоифани санаб, омили закот деб, ушр ва закот йиғишда ишловчиларни зикр қилган. Лекин ҳозирги кунда бу тоифага кирувчилар йўқ.
   Чунки бир инсон омили закот бўлиши учун уни давлат раҳбари томонидан тайин қилинган бўлиши шарт. Улар одамлардан закот ва ушрларни олиб, фақирларга тарқатиб чиқади ва шу иши учун ҳукумат унга йиғилган закотдан ҳақ ажратади.
   Аллома Сарахсий раҳимаҳуллоҳ “Мабсут” номли китобларида омили закотни бундай таърифлаганлар:
   “Закот ишида ишловчилар – ҳукумат раҳбари садақаларни йиғиш учун ёллайдиган кишилардир. Раҳбар улар йиғган садақалардан улар ва ёрдамчилари учун меҳнатига яраша ҳақ ажратади”.
   Ҳозирги кунда закот йиғиш ва тарқатиш билан шуғулланувчилар эса омили закот эмас, балки вакил бўладилар. Вакил эса йиғган закотидан олиши учун аввало ўзи муҳтож бўлиб, закот берувчи томонидан унга изн берилган бўлиши керак.
   Демак, ҳар ким ўзини омили закот ҳисоблаб, хизмат ҳақи сифатида маълум фоизни ўзига тайин қилиб олиши мутлақо жоиз эмас. Чунки бу бировларнинг ҳақини ноҳақдан ейиш бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

▶️https://t.iss.one/subh_uz
👍3
​​ЗАКОТНИ ҲАҚЛИ БЎЛМАГАНГА БЕРИБ ҚЎЙИШНИНГ ҲУКМИ
#закот

1590-САВОЛ: Мен закотни муҳтож эканлигини айтган бир кишига бергандим. Лекин кейин билсам, закот олишга ҳақли бўлмаган одам экан. Закотим ўрнига ўтадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, бу ҳолатда закот ўтади. Чунки сиз унинг сўзига ишониб, муҳтож бўлса керак деган ўй билан закот бергансиз. Кейинчалик унинг закот олишга ҳақли эмаслигининг маълум бўлиши сизга зарар қилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

▶️https://t.iss.one/subh_uz
​​БОЙНИНГ ФАРЗАНДИГА ЗАКОТ БЕРИШ
#закот

1591-САВОЛ: Дўстим закот олишга ҳақли. Лекин оиласи, ота-онаси бой. Мен закотимни дўстимга беришим мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар дўстингиз балоғатга етган бўлса, ота-онасининг маблағи билан у бой саналмайди. Шунга кўра унга закот беришингиз мумкин. Аммо дўстингиз нисоб миқдорича маблағга эга бўлмаса-да, оиласининг бадавлатлиги сабабли, пулга муҳтож бўлмаса, закотингизни муҳтожроқ бошқа кишига берганингиз афзал. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

▶️https://t.iss.one/subh_uz
👍1
МУДДАТЛИ ТЎЛОВГА СОТИЛГАН МОЛЛАР ЗАКОТИ
#закот

1597-САВОЛ: Қўлимда 100 миллион сўм пулим бор. 150 миллионга пулини уч йилда бўлиб-бўлиб тўлашга машина ҳам сотганман. Закотни қандай ҳисоблайман? Кейинги йиллардачи?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз 250 миллион сўмдан закот берасиз. Чунки муддатли тўлов шаклида сотилган маҳсулотларнинг умумий суммасидан закот берилади. Кейинги йилда ҳам қўлингиздаги маблағлар ва одамлардаги ҳақларингизни, неча йилга берилган бўлса ҳам, ҳисоблаб закот чиқарасиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

▶️https://t.iss.one/subh_uz
САҚЛАБ ҚЎЙИЛГАН ПУЛЛАР ЗАКОТИ
#закот

1600-САВОЛ:  Ўтган йили закоти берилгандан кейин ишлатилмаётган уйдаги пуллардан бу йил ҳам закот бериладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Нақд пуллар агар нисобга етиб, бир йил тўлса, улардан закот берилаверади. Ўтган йили закоти берилгани ёки ушбу пулларни айлантирилмаётганининг аҳамияти йўқ. Лекин ўтган йили нисобга етиб закоти чиқарилган пул бу йил нисобга етмаса, бу ҳолда закот берилмайди. Масалан, бир кишининг ўтган йили 50 миллион пули бор ва ўтган 2024 йилги нисоб миқдори 40 миллион бўлгани учун у закот берган эди. Бу йил унинг пуллари кўпаймасдан шу миқдорда қолган бўлса, бу йил  энди закот бермайди. Чунки унинг пуллари бу йилги нисоб миқдори (61 200 000)дан кам бўлиб қолди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

▶️https://t.iss.one/subh_uz
👍2🥰1
​​БОЙ ТОЛИБИ ИЛМГА ЗАКОТ БЕРИШ ҲУКМИ
#закот

1601-САВОЛ: Бир маърузада “Толиби илмнинг қалами ҳатто тиллодан бўлса ҳам закот олиши мумкин” деган гап эшитдим. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аслида, нисоб миқдорича маблағи бор киши ҳатто толиби илм бўлса ҳам закот олиши мумкин эмас. Тўғри, айрим китобларда саволда сўралган маънога яқин бўлган сўзлар келган. Лекин Ибн Обидин “Раддул муҳтор”да шундай дейдилар: “Тўғриси шуки, толиби илм фақир бўлсагина закот олиши жоиз. Илм талаби билан машғул эканлиги сабаб касб-корга қодир бўлса ҳам фақир бўлганлиги учун закот сўраши мумкин бўлаверади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

▶️https://t.iss.one/subh_uz
​​ЗАКОТДА ҚЎЙ ЎРНИГА ҚИЙМАТИНИ БЕРИШ
#закот

1603-САВОЛ: Мен тоғдаги яйловда қўй боқаман. Юзга яқин қўйларим бор. Ҳар йили закот учун қўй берардим. Қўй ўрнига унинг нархини чиқариб, пул берсам, закотдан ўтадими? Ёки айнан қўй беришим керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мазҳабимизга кўра ушр, закот каби молиявий ибодатларда молнинг қийматини бериш ҳам мумкин. Айнан ўзидан берсин деган талаб йўқ. Чунки бизда асосан “Фақирларга манфаатли” томони эътиборга олинади. Шунинг учун агар фақир, муҳтож инсонга маҳсулотнинг ўзи манфаатли бўлса, ўзини, пули манфаатли бўлса, пулини бериш афзал бўлади. Сиз ҳам қўй ўрнига унинг қийматини берсангиз бўлади. Қийматини ҳисоблашда закот учун берадиган кунда қўйнинг нархи шаҳрингиз бозорида неча пул бўлса, ана шуни берасиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

▶️https://t.iss.one/subh_uz
ТИЖОРАТ УЧУН ОЛИБ, ИЖАРАГА БЕРИБ ҚЎЙИЛГАН УЙНИНГ ЗАКОТИ
#закот

1606-CАВОЛ: Мен уй олди-сотдиси билан шуғулланаман. Уй сотиб олганимдан кейин то сотилгунича анча вақт, баъзида бир йил туриб қолади. Ушбу муддатда бекор турмасин деб, ижарага бераман. Закотимни қандай ҳисоблайман?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз уйнинг қийматидан закот чиқарасиз. Чунки уни сотиш ниятидан қайтмагансиз ва уй савдо моли бўлиб турибди. Умуман сотиб олинган уйларни ижарага қўйишда иккита ҳолат бор: 1) сотиш ниятида сотиб олинган ва кейинроқ ниятидан воз кечиб, ижарага қўйилган уй. Бу уйнинг қийматидан закот берилмайди, балки тушган пулидан (агар нисобга етган бўлса) ёки нисобга етган бошқа пулларига қўшиб закот берилади. Чунки бу ҳолатда уй савдо моли бўлмай қолди. 2) сотиш ниятида сотиб олинган ва ушбу ниятдан воз кечмаган ҳолда ижарага берилган уй. Бу уйнинг қийматидан закот берилади. Чунки уй ҳануз савдо моли бўлиб турибди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

▶️https://t.iss.one/subh_uz
​​ИНСОН ЎЗ КЕЛИНИ ЁКИ КУЁВИГА ЗАКОТ БЕРИШИ
#закот

1610-CАВОЛ: Киши ўз келини ёки куёвига закотини берса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар келини муҳтож бўлса, яъни, ўзининг шахсий мол-мулклари йўқ ёки нисобга етмаса, унга закот бериш мумкин. Фақат унинг мол-мулкларини ҳисоблашда эри томонидан адо қилинмаган маҳри ва тақинчоқлари каби холис ҳақлари ҳам ҳисобга олиниши керак. Демак, ана шуларни қўшиб ҳисоблаганда ҳам унинг мулкидаги бойлиги нисобга етмаса, закот олиши мумкин бўлади. Худди шунингдек, куёвнинг ҳам  шахсий мулки нисобдан кам бўлса, унга ҳам закот беришнинг зарари йўқ.  Чунки шаръий қоидаларга кўра ўртасида туғилиш ва эр-хотинлик риштаси бўлган инсонлар бир-бирларига закот, фидя ва фитр садақаси кабиларни беришлари мумкин эмас. Демак, булардан бошқаларга, жумладан, муҳтож бўлган келини ёки куёвига бериш мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

▶️https://t.iss.one/subh_uz
👍2
​​ЭРИДА МАҲР ҲАҚИ БЎЛГАН АЁЛНИНГ ЗАКОТ ОЛИШИ
#закот #маҳр

1650-САВОЛ: Никоҳда келин учун маҳр тайин қилинган, аммо куёв ҳали бергани йўқ. Шу келин закот олиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу саволнинг жавоби эр ва маҳрнинг ҳолатига қараб бўлади. Маҳр закот нисоби миқдорича ва нақд беришга келишилган бўлса ҳамда эр маҳрни бера оладиган даражада бой бўлса, аёл гарчи маҳрини олмаган бўлса ҳам закот олиши мумкин эмас. Чунки у эрнинг зиммасидаги олиши керак бўлган маблағ туфайли бой ҳисобланади.
   Агар эр маҳрни беришга қодир бўлмайдиган даражада камбағал бўлса ёки маҳрни кейинчалик беришга келишилган бўлса ёхуд маҳр нисобга етмайдиган миқдорда белгиланган бўлса, бундай аёл закот олиши дуруст.
   Бу масалада маҳрдан бошқа маблағлари закот нисобига етмаган аёл назарда тутилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

▶️https://t.iss.one/subh_uz
​​ТИЛЛА ЁКИ КУМУШДАН ЯСАЛГАН ПРОТЕЗ ТИШЛАРНИНГ ЗАКОТИ
#закот

1673-САВОЛ: Тилла ёки кумушдан ясалган протез тишлардан ҳам закот бериладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тилла ёки кумушдан ясалган протез тишлар инсон танасига қотириб қўйилган ва уларни осонликча ечиб олиш имконсиз бўлса, улардан закот берилмайди. Чунки бу ҳолатда ушбу протезлар инсоннинг табиий аъзоси каби ҳукмда бўлади. Агар протез тишлар осонликча ечиб олиб, кейин яна жойига ўрнатиб қўйиладиган бўлса, улардан закот берилади. Чунки бу ҳолатда улар тақинчоқ ҳукмида бўлади. (“Навозилул фиқҳийя”). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

▶️https://t.iss.one/subh_uz
​​УМИД УЗИЛГАН ҚАРЗЛАР ЗАКОТИ
#закот

1686-САВОЛ: Бир киши мендан катта миқдорда қарз олганди. Аммо ушбу қарзимни қайтиб олишимга кўзим етмаяпти, улардан закот бераманми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аввало шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, киши бировлардан олиши керак бўлган қарзларнинг закотини истаса ҳозироқ, истаса қарзни қўлга киритгач адо қилиши мумкин. Яъни қарзларнинг закотини  адо қилиш то уларни қўлга киритмагунча вожиб бўлмай туради. Бу ҳукм ҳатто қарздор эканини тан олаётган ва тўлашга қодир бўлган одамдаги қарзларга ҳам тегишли.
   Шу ерда бир савол туғилади: киши қарзини бир неча йилдан кейин қўлга киритса, ўтган муддатлар учун закот бериладими?
   Агар қарзлар тўланишидан умид бор қарз бўлса, эгаси уни қўлга киритгач, ўтган барча йиллар учун закот бериши вожиб бўлади. Масалан, Аҳмад Ботирга 100 миллион сўм қарз берган, Ботир ушбу қарзни беш йилдан кейин қайтарса, Аҳмад ушбу маблағдан беш йиллик закот беради: биринчи йил учун 2 500 000 (100 миллионнинг 2.5 %и), иккинчи йил учун 2 437 500 сўм (97 500 000 нинг 2.5 %и), учинчи йил учун 2 376 562 сўм (95 062 500 нинг 2.5 %и) ва ҳоказо.
   Агар қарзлар тўланишидан умид узилган қарз бўлса, эгаси қўлга киритганда, ўтган муддатлар учун закот бериши лозим бўлмайди.
   Умид қилинадиган қарзлар ва  умид узилган қарзларни ҳар ким ўзича белгилай олмайди. Фуқаҳолар умид қиланадиган ва умид узилган қарзларни бирма-бир баён қилиб берганлар.
   Агар қарздор бўйнидаги қарзини тан олаётган бўлса, мазҳабимиздаги машҳур фатвога кўра ушбу қарз умид қилинаётган қарз ҳисобланади. Бунда қарздор бой ёки камбағал киши эканининг аҳамияти йўқ. Чунки у бой бўлса, қарзни тўлашга шундоқ ҳам қурби етади, агар камбағал бўлса, касб-кор қилиб тўлашга имкони бўлади.
   Агар қарздор қарзни тан олмаётган бўлса, ушбу қарз умид узилган қарз ҳисобланади. Йиллар ўтиб ушбу қарз тўланса, ҳақдор ўтган муддат учун улардан закот бериши вожиб бўлмайди.
   Шу ерда яна бир ҳолат бор: баъзан қарздор қарзни тан олади, бой ҳам бўлади, аммо ҳақдор шунча талаб қилишига қарамасдан, у тўламай, чўзиб юраверади. Ушбу қарз умид узилган қарзга кирадими ёки йўқми?
   Холид Сайфуллоҳ Раҳмоний шундай дейдилар:
   “Ушбу масаланинг жавобини ҳанафий мазҳабининг мўътабар манбаларида очиқ шаклда кўрмадим. Агар йиллар ўтиб кетса ҳам киши ҳаққини ундира олмаса ва бунинг сабаби қарздорни шунчаки чўзиб юриши бўлса, шу билан бирга ҳақдор қарзни доим талаб қилиб турган бўлса, ўтган муддат учун ушбу қарздан закот бериш вожиб бўлмайди, деб ўйлайман. Бунга “Татархония”да келган мана бу масала далолат қилади: “Бир кишининг мансабдор кимсада ҳаққи бор, бориб сўраса, у тан олади-ю, аммо бермай юраверади. Ҳақдор ундан юқорироқ лавозимдаги одам олдида ҳаққини сўрайди. Йиллар ўтиб кетса ҳам ҳаққини ундира олмаса, бу пулдан закот бермайди” ("Навозил ал-фиқҳийя").
   Шунингдек, бу масалага “Раддул муҳтор”даги мана бу ибора ҳам далолат қилиши мумкин: “Раҳматий айтадилар: “Замонамизда қарздор қарзни ҳам, бой эканини ҳам тан олади, аммо ҳақдор ундан ҳақини ундира олмай юраверади. Бу пул йўқ ҳукмидадир (ундан закот берилмайди)”.
   Агар ҳақдор ушбу қарзини ундириб олишга ҳақиқатан ҳам умиди узилиб бўлган бўлса, мазкур фикрни олиши жоиз. Аммо қарзни қайтиб олишга ҳали умиди бор бўлса, ўтган муддат учун закот бериб қўйгани мақсадга мувофиқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

▶️https://t.iss.one/subh_uz
1🔥1
​​МУЗОРАЪАДА УШРНИ КИМ БЕРАДИ?
#ушр #закот

1725-САВОЛ: Музораъада ушрни ер эгаси берадими ёки деҳқон берадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Музораъа – ҳосилни муайян нисбатда бўлиб олиш учун ер эгаси ва деҳқон ўртасида тузиладиган битимдир. Унга кўра ер эгаси ўз ерини ишлов бериш учун деҳқонга беради, деҳқон эса, экин экиб, ишлайди ва ҳосилдан маълум улушни олади. Музораъа битими тузилган ердан чиққан ҳосилнинг ушрини ер эгаси ва деҳқон ўз ҳиссалари миқдорича адо қиладилар. Яъни уларнинг ҳар бирига ҳосилдан қанча улуш тегадиган бўлса, ушрнинг шунча қисмини тўлаши керак бўлади. Томонлар ўзаро келишиб, тақсимотдан олдин, умумий ҳосилдан ушрни бериб юборсалар ҳам бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

▶️https://t.iss.one/subh_uz
1
​​ҚАНДАЙ ҚАРЗЛАР ЗАКОТДА ЧЕГИРИБ ТАШЛАНАДИ?
#закот

1726-САВОЛ: Закот нисоби ҳисобланганда, қарзлар айириб ташланар экан. Шунга кўра,  солиқ идорасидан қарзлар, шунингдек, ходимларнинг иш ҳақидан бўлган қарзлар ҳам чегириб ташланадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Банда томонидан талаб қилинадиган барча қарзлар закот нисобини ҳисоблаганда чегириб ташланади. Жумладан, солиқдан қарзлар, ходимларнинг иш ҳақларидан бўлган қарзлар ҳам инсонлар томонидан талаб қилинадиган қарзлар ҳисобланади. Шунинг учун киши закот молларини ҳисоблаганда, ушбу қарзларни ҳам чегириб ташлайди. Масалан, бир кишининг юз миллион сўм пули бор, аммо унинг солиқдан беш миллион, ходимларнинг иш ҳақидан йигирма беш миллион қарзи бор. Бу киши юз миллиондан эмас, балки қарзларни чегириб ташлаганда қоладиган етмиш миллиондан закот беради. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

▶️https://t.iss.one/subh_uz
​​ШЕРИКЧИЛИК МОЛИНИНГ ЗАКОТИ
#закот

1727-САВОЛ: Дўстим иккимиз бир кичик дўкон очганмиз. Дўкондаги савдо моллари ва пул маблағларини қўшсак, закот нисобига етяпти, аммо ҳар биримизнинг улушимиз алоҳида ҳисобланса, нисобга етмайди. Биз закот беришимиз керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳанафий мазҳабига кўра, закот нисобини ҳисоблашда, умумий шерикчилик моли эмас, балки шериклардан ҳар бирининг улуши алоҳида-алоҳида эътиборга олинади. Улардан қай бирининг улуши нисобга етса, ўшанисига закот вожиб бўлади. Шериклар ўртасидаги умумий мол ҳисобланганда, нисобга етса-ю, аммо ҳеч кимнинг улуши нисоб миқдорига етмаса, закот вожиб бўлмайди. Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, кишининг ширкатдаги улушидан ташқари ҳам мол-мулки бўлса, закот нисобини ҳисоблашда, уларнинг ҳаммаси бир-бирига қўшилади. Масалан, бир кишининг ширкатдаги улуши нисоб миқдорига етмайди, аммо уйида ўзининг пуллари ҳам бор, ушбу пулларни ширкатдаги улушига қўшиб ҳисоблаганда, нисоб миқдорига етадиган бўлса, унга закот вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

▶️https://t.iss.one/subh_uz
​​СОТИШ МАҚСАДИДА ЯЙЛОВДА БОҚИЛАДИГАН ҲАЙВОНЛАРНИНГ ЗАКОТИ
#закот

1759-САВОЛ: Яйловда сотиш мақсадида қўй боқса, тижорат моли ҳисобида бўладими ёки яйлов чорваси ҳукмида закот чиқариладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимизга кўра, қўй, эчки ва қорамол каби ҳайвонлар йилнинг аксари, яъни олти ойдан кўпроқ вақт яйловда боқилса, улардан чорва ҳайвонларининг закоти берилади. Лекин бунинг учун улар насл олиш ва кўпайтириш мақсадида боқилиши шарт. Агар ҳайвонлар сотиш мақсадида харид қилиниб, шу мақсадда боқилаётган бўлса, у ҳолда улар тижорат моли саналади. Шунга кўра улардан тижорат молларининг закоти, яъни қийматининг 1/40 (қирқдан бири)ни бериш вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

▶️https://t.iss.one/subh_uz
🔥1